TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Torna ai canali
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT CHAT

Laylo Rustamova

@iteducation_pr

Marketing e pubblicità

Head of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova

Iscritti1,200Iscritti attuali
Post tracciati1,001Post indicizzati
Reach recente70,500Visualizzazioni post recenti
Post recenti

Post recenti

Pag. 67 di 84 · 1,001 post

Pubblicato 22 mag

#Online ‼️Саноқли дақиқаларда “Президент мактаблари”га қабул жараёнларига бағишланган ОЧИҚ МУЛОҚОТ бошланади. 🔹Унда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги вакиллари Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради. Оқич мулоқотни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.facebook.com/uzedu/videos/1001314003943598

2,230 views

Hashtags

Pubblicato 22 mag

22 may soat 14:00da bo‘ladigan 5 tashabbus harakati doirasidagi uchrashuvda yoshlarga 3 ta noutbuk ham beriladi 5 tashabbus harakati tashkilotchilari “To‘y to‘ydek bo‘lsin!”deb aytishgan ekan, endi “To‘yga to‘yona bilan borish kerak!” deb ertangi “Vazir va yoshlar” uchrashuvida 5 tashabbus harakatini maktablarga kengroq yoyish bo‘yicha eng yaxshi g‘oya bergan yoshlarga 3 ta noutbuk taqdim qilmoqchimiz. Noutbuk faqatgina g‘oya beradigan emas, balki o‘zi shu g‘oyani amalga oshira oladigan yoshlarga nasib qiladi deb umid qilamiz! Marhamat, g‘oyalaringizni tayyorlab, ertangi uchrashuvga keling. Tadbirda qatnashish uchun www.toshkent21.uz sayti orqali online ro‘yxatdan o’ting.

1,170 views

Pubblicato 21 mag

ФАРЗАНДИНИ "ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБИ"ДА ЎҚИТИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА! БУ ЙИЛ “ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ”ГА ҚАБУЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ? Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигиҳамкорликда ташкил этаётган навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ “Президент мактаблари”га қабул жараёнига бағишланади. 🔹Унда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги вакиллари Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради. Очиқ мулоқот давомида: ✅ “Президент мактаблари”га ҳужжатларни қабул қилиш вақти ва тартиби; ✅ 2021-2022 ўқув йил учун “Президент мактаблари”га қабул имтиҳонлари шакли; ✅ Қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар. Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади. Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин. ‼️Шу ўринда барча мактаблардан ота-оналар ўртасида онлайн мулоқотни юқори даражада тарғибот-ташқивот қилиш, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади. Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 2️⃣2️⃣ май куни 🕒 соат 1️⃣2️⃣:0️⃣0️⃣ да МУЛОҚОТ ФАРЗАНДИ КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАГАН ОТА-ОНАЛАР УЧУН АЛБАТТА ҚИЗИҚ БЎЛАДИ! ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

4,640 views

Pubblicato 20 mag

Мактабларда давлат имтиҳонларини ўтказиш юзасидан МАЪЛУМОТ Имтиҳонлар карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади. Жумладан, имтиҳонлар ўтказилишидан олдин таълим муассасаларида дезинфекция ишлари олиб борилади, ўқувчилар имтиҳонларга санитар-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда ҳимоя воситасида (тиббий ниқоб) киритилиб, бинога киришдан аввал тиббий ходимлар томонидан уларнинг тана ҳарорати ўлчаланади ва оралиқ масофани сақлашлари таъминланади. Агар мактаб карантинга ёпилган бўлса имтиҳон карантин муддати тугаганидан сўнг, имтиҳонлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади. Имтиҳонлар оғзаки, ёзма ҳамда тест синовлари шаклида ўтказилади қуйидаги муддатларда ўтказилади: ✅26 майдан 2 июнга қадар — 5,6,7,8 ва 10-синф ўқувчилари учун босқичли назорат имтиҳонлари; ✅26 майдан 15 июнга қадар — 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари ўтказилади. Имтиҳон саволлари ва материаллари Халқ таълими вазирлигининг расмий телеграм каналига жойлаштирилган. Имтиҳондан ўта олмаган ўқувчиларга амалдаги Низомга кўра, имтиҳондан икки ҳафта ўтгач қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади. Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади. ‼️Халқ таълими вазирлиги мактаб маъмуриятларидан имтиҳонларни адолатли ва шаффоф ташкил қилиш ҳамда турли ноқонуний йиғимларни олдини олиш чораларини кўришларини сўрайди.

18,500 views

Pubblicato 19 mag

https://www.youtube.com/watch?v=MK6zuzOJKlg

9,760 views

Pubblicato 19 mag

Бугун, 19 май куни: 〰️〰️〰️ 🔰 Брифинг ● Мавзу: Мактабларда якуний имтиҳонлар ўтказилиши юзасидан ● Вақти: 12:00 ● Жойи:АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

10,200 views

Pubblicato 17 mag

Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор 21-Осиё физика олимпиадасида иштирок этади 2021 йилнинг 17-24 май кунлари Тайван Республикаси томонидан онлайн тарзда ўтказилаётган 21-Осиё физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор иштирок этмоқда. 25 та давлатдан ўқувчилар қатнашаётган мазкур Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 8 нафар ўқувчи ҳимоя қилади. Терма жамоа аъзолари халқаро физика олимпиадасига саралашнинг 2-босқичида энг юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилардан шакллантирилган. Ўқувчиларимизга олимпиадада омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

2,730 views

Pubblicato 12 mag

Барчангизни муқаддас айём — Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Ушбу айёмда ҳар бир хонадонга бахту-саодат, қувонч, шодлик, тинчлик ва хотиржамлик олиб келишини тилайман. Барчангизнинг қилган эзгу орзу-истакларингиз амалга ошсин! Кейинги йил шу кунларга барчамизни бағри бутунликда етказсин. Байрамингиз муборак бўлсин!

5,430 views

Pubblicato 11 mag

Министерство народного образования Республики Узбекистан приносит свои соболезнования в связи с трагическим событием в школе в Казани. Скорбим вмести с родными и близкими погибших. Желаем скорейшего выздоровления пострадавшим. **** Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қозон шаҳридаги мактабларнинг бирида содир бўлган мудҳиш ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдиради. Вафот этганларнинг яқинлари билан қаттиқ қайғудамиз. Жароҳатланганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаб қоламиз.

2,090 views

Pubblicato 11 mag

Ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 13 май – пайшанба куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни, 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганини инобатга олиб, умумтаълим муассасаларида 13-15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотларини жорий ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирган ҳолда ўтилишини маълум қилади. Ушбу тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.

9,940 views

Pubblicato 9 mag

Халқ таълими вазирлиги барча юртдошларимизни 9 май –Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этади. Ушбу кун борган сари йиллар қаърига кириб боришига қарамай, биз ушбу куннинг Ватанимиз учун қанчалик катта тарихий аҳамиятга эга бўлганини унутмаймиз, ота-боболаримизнинг ўчмас хотираси доимо қалбимизда яшайди! Юртимизни тинчлик ва осойишталик тарк этмасин! **** Министерство народного образования сердечно поздравляет всех наших соотечественников с 9 мая - Днем памяти и почестей. Несмотря на то, что этот день все дальше уходит в глубину лет, мы не забываем, какое оно огромное историческое значение сыграло для нашей Родины. Бессмертная память о наших предках всегда будет жить в наших сердцах! Пусть мир и спокойствие не покидают нашу страну!

1,850 views

Pubblicato 6 mag

🔰Бугун, 6 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР: 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан бориб ишлайдиган педагогларга устамалар белгилаш тартиби ● Вақти: 10:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва соҳадаги янгиликлар ● Вақти: 16:00 ● Жойи: АОКА мажлислар зали ● Иштирок этади: Фаррух Тошпўлатов, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ахборот хизмати раҳбари 〰️〰️〰️ 🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади. @aoka_uz

1,960 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8384