TGINSIGHT CHAT
Laylo Rustamova
@iteducation_pr
Marketing e pubblicitàHead of PR at IT Education Association Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/ Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova Telegram: https://t.me/LayloRustamova
Post recenti
Pag. 68 di 84 · 1,001 post
Pubblicato 5 mag
Мактабларимизнинг 3 мингдан ортиғи таъмирталаб — Шерзод Шерматов Ўзбекистон мактабларида ўринлар сони ўқувчилар сонидан 1 миллионтага кам. 2025 йилгача бу фарқ 2 миллионга чиқиши мумкин. Мактабларнинг 70 фоизида ўқиш 2 сменада ташкил этилган. 👉https://kun.uz/58627127 Kun.uzTelegram каналлари👇 Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Pubblicato 4 mag
Ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар) олиб қолиш ҳолатлари юзасидан МУНОСАБАТ Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан мажбурий равишда розилик хати ёздириб, мол-мулк, ер, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари маҳаллий бюджетларга ўтказиб келинаётганлиги ҳолатлари юзасидан мурожаатлар эълон қилинмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ходимларнинг иш ҳақи тўловларидан ушланмалар (мол-мулк, ер солиғи ва бошқа тўловлар)ни уларнинг ёзма розилигисиз амалга оширилмаслигини, бу каби хатларни мажбурий равишда ёздириш ҳолатлари юз берган тақдирда ўқитувчилардан ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб қолади. Масъул ходимлар томонидан бу каби ҳолатларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда улар билан меҳнат шартномасини амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирамиз. Бу каби ҳолатлар бўйича халқ таълими бўлинмалари биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланиб, масъулиятсизликка йўл қўйиш ҳолатлари такрорланган тақдирда мазкур раҳбарларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилади ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинишини эслатиб ўтамиз. Сиз фаолият юритаётган мактабда бу каби ҳолатларга йўл қўйилган тақдида тақдирда вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Шу ўринда солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳар бир фуқаронинг қонуний бурчи эканлигини эслатиб ўтамиз.
Pubblicato 4 mag
Сегодня в Узбекистане число учеников (6,24 млн) значительно превышает проектные мощности школ (5,06 млн). Если тенденция продолжится, эта разница достигнет 2 млн, заявил глава МНО Шерзод Шерматов. Он объяснил переполненные классы и обучение в две смены ростом населения и переводом школ на 9-летнее образование и выдвинул несколько предложений для решения проблем. https://www.gazeta.uz/ru/2021/05/04/schools/?utm_source=push&utm_medium=telegram ➖@gazetauz➖
Pubblicato 4 mag
Ramazon oyida, fursatdan foydalanib, yoshlarimizni yana bir bor ilm olishga undashga harakat qildik. Videoni to’liq ko’rib chiqishni tavsiya qilamiz. Facebookda yuqori sifatda ko’rish uchun: https://bit.ly/3ehbFaZ
Pubblicato 3 mag
Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон 24” телеканали журналисти Улуғбек Раҳмонқуловни навбатдан ташқари тақдирлади Журналист “Ислоҳотлар амалда” кўрсатуви орқали Бухородан Самарқанднинг олис ҳудудига бориб дарс ўтаётган инглиз тили ўқитувчилари Фарруҳ Муродов ҳамда Наргиза Қувонованинг фаолиятини маҳорат билан ёритгани учун вазирлик номидан Ташаккурнома ҳамда ноутбук билан тақдирланди. Мазкур кўрсатувда журналист томонидан юртимизнинг энг олис ҳудудларида таълим сифатини ошириш, ўқитувчилик касбига ҳурмат, қолаверса, чекка ҳудудларда болаларни илм олиши учун яратилаётган шароитлар маҳорат билан ёритилган. Фурсатдан фойдаланиб журналист Улуғбек Раҳмонқуловга яна бир бор миннатдорлик билдирамиз ва қолган журналистларимиздан ҳам ўқитувчиларимизнинг фидоийлигини акс эттирадиган мана шундай залворли материаллар кутиб қоламиз. “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси давом этади.
Pubblicato 3 mag
Ҳурматли Оммавий ахборот воситалари ходимлари! 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан Сизларни самимий муборакбод этамиз. Тўртинч ҳокимият. Сиз танлаган касбни асосли равишда тарихнинг ўзи шундай номлаган. Шу сабабли фурсатдан фойдаланиб, сизга масъулиятли, залворли ва мураккаб касбни танлаганингиз учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этамиз. Сизнинг ҳар бир репортажингиз, лавҳангиз ва мақолангиз ортида инсон тақдири ётади, шундай экан ҳалоллик ва виждон асосий шиори бўлган касбингизда сизга доим зафарлар ёр бўлсин. Қўл урган ҳар бир ишингиз албатта юртимиз равнақи йўлида наф келтирсин. Байрамингиз муборак бўлсин! ***** Уважаемые представители Средств массовой информации! Ежегодно 3 мая весь мир отмечает Всемирный день свободы печати. Четвертая власть. История справедливо назвала выбранную вами профессию именно так. Поэтому пользуясь случаем, хотим выразить Вам искреннюю благодарность за выбор ответственной и непростой профессии. В каждом вашем репортаже, материале и статье лежит судьба человека, поэтому желаем вам успехов в профессии, главным девизом которого является честность. Пусть все, что вы делаете, приносит свои плоды во благо процветания нашей страны. С праздником!
Pubblicato 3 mag
Олис ҳудудга бориб қарийб 1000 АҚШ доллар маош олаётган ўқитувчи фаолияти "Ўзбекистон 24" телеканилининг "Ислоҳотлар амалда" кўрсатуви нигоҳида
Pubblicato 3 mag
Президент: Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан — Президент: Я вижу в вас своих помощников и соратников, силу, которая справедливо доносит до народа как наши успехи, так и недостатки Facebook|Instagram|Twitter
Pubblicato 29 apr
👩🏻🏫Умумтаълим мактабларда ахборот коммуникация технологиялари, интернет ва рақамлаштириш қай даражада? ⏳Кутилган натижалар ва истиқболдаги режалар 〰️〰️〰️ Бугун, 29 апрель куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин. ▪️Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари 〰️〰️〰️ 📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabotга жўнатишингиз мумкин. 🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади. https://t.me/aoka_uz
Pubblicato 28 apr
Чироқчида пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши бу йилги дастурга киритилган ва бундан аҳоли хабардор қилинган эди Хабарингиз бор, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган. Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди. Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган. Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади. Фурсатдан фойдаланиб, азиз ота-оналардан фарзандингизни серқатнов йўллардан мактабга боришида назоратга олишингизни, ҳайдовчилардан эса пиёдалар йўлакчаларига яқинлашганда тезликни камайтириб, диққатни оширишни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Pubblicato 28 apr
БИР КУНДА 9343 НАФАР ЎҚИТУВЧИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган маълумотларга кўра, 27 апрель куни мактаб ўқитувчиларини ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланган. Шу куннинг ўзида 9343 нафар ўқитувчи корнавирусга қарши вакцина қабул қилган. Илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.
Pubblicato 26 apr
#ХУШХАБАР 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 7 нафар ўқувчининг барчаси ғолибликни қўлга киритди 2021 йил 20-26 апрель кунлари 28 та давлат ўқувчилари ўртасида 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси онлайн тарзда ўтказилди. Ўзбекистон шарафини мазкур олимпиадада 7 нафар ўқувчи ҳимоя қилиб, 7 нафари ҳам медаль соҳиби бўлди. Олимпиадада Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони, Исроил, Хорватия, Венгрия ва бошқа мамлакат жамоалари билан бирга мамлакатимиз терма жамоаси ҳам иштирок этди. Халқаро олимпиада Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 9-Ахборот технологияларга ихтисослаштирилган мактабда ўтказилди ва жараёнлар ташкилий қўмита томонидан жами 17 та вебкамера ва микрофонлар орқали кузатиб борилди. Халқаро олимпиада иккита назария турда ўтказилди. Илк босқичда барча иштирокчилар 8 та мажбурий масала ишлаган бўлса (жами 80 балл), иккинчи босқичда кимё фанининг 5 бўлимига оид 15 масаладан ихтиёрий 5 тасини ишлаш талаб қилинди (жами 75 балл). Икки босқич натижаларига кўра ғолиб ўқувчилар аниқланди. Якуний натижаларга кўра ватанимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тақдирланди. Ўтган йилги 54-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 5 та бронза медалини қўлга киритган эди. Ғолиб иштирокчиларга дипломлар ва медаллар ҳамда совға қилинадиган китоблар ташкилий қўмита томонидан почта орқали жўнатилади. Маълумот учун: Бугунги кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида 7 та олтин, 20 та кумуш ва 51 та бронза медаллари мавжуд. 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида совриндор ўринларни қўлга киритган ўқувчилар 🥇Олтин медаль – 1 та Фирдавс Собиров – Бухоро шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси. 🥈Кумуш медаль – 4 та Азимжон Жамолов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси; Собиржон Аманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси; Нафиса Нормуродова – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси; Дурдона Мухтархўжаева – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси. 🥉Бронза медаль – 2 та Икромиддин Боймаҳаммадов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси; Бегзод Рўзибоев – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси.
Hashtags