TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 23 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Nov 29
Дедим: – Юр, кетайлик бунда ҳеч ким йўқ... Деди:– Бор бир Ёр... Асқар Маҳкам @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 29
Вараъ — гумонли ва оқибати ноаниқ бўлган нарсалардан ўзини тийиш, нафсни сақлашдир. Бу арабча сўз бўлиб, "бир нарсадан ўзини тийиш", "тортиниш" ва "хижолат бўлиш" каби маъноларни англатади. Маъноси: Вараъ инсондан гумонли ҳолатлардан сақланишни, яъни ҳар қандай шубҳали нарсадан ўзини четга олишини талаб қилади. Мисол: Бир нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб гумон қилинганда, унинг ёнида бўлмаслик, ундан сақланиш вараъга мисол бўлади. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 28
#Тасаввуфий_истилоҳлар АҲРОРЛАР КИМЛАР? Аҳрор (араб. - «ҳур» сўзининг кўплиги) - исломда «ҳур»,«озод» маъноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига «ҳур» унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, уларнинг асирлигидан қутулиш. Бу мартаба номи - «ҳуррияти омма». Бу хусусият ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Иккинчиси - ортиқча орзу-ҳаваслардан воз кечиш. Бу - «ҳуррияти хосса» аталиб, у тасаввуф аҳлининг кўпчилигида топилиши мумкин. Учинчиси - барча дунёвий тақлид, анъана ва машғулликлардан дилни пок тутиш. Бу - «ҳуррияту хоссатил-хосса» деб аталиб, у тасаввуф аҳлининг айримларигагина насиб этади. Хожа Убайдуллоҳ Тошкандий мана шу уч хил қулликдан озод бўлган зот учун Хожа Аҳрор лақабини олган, деган фикр ҳам бор. @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Nov 28
#Савол МАЛОМАТИЙЛАР КИМЛАР? @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Nov 28
Жамики яхшиларни ман ямондин асрагил, ё Раб! Ҳазрат Навоий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 27
Худони ошиғи қулларни кўнглида алам бўлмас, Жамолуллоҳдин ўзга аларда ҳеч ғам бўлмас. Хожамназар Ҳувайдо ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 27
Бевафолик қилмасанг, аҳли вафо топилур. Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 27
Азиз Дарвеш биродаримиздан🥹😢 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 24
Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувонийдан сўрадилар: “Бу икки жаҳон саъодати, Аллоҳнинг розилиги, буюк даражага қай хизматларингиз сабабидан сизга муяссар бўлди?” Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратлари айтдилар: “Аллоҳ розилиги йўлида хизмат қилдик. Доим мўмин-мусулмонларнинг ғамини едик. Аллоҳ таолонинг бандалари, етим-мискин кабиларга боримизни бердик ва ўзимизни кўрмадик, яъни худбинлик қилмадик". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 22
Билки, қалб ҳозирлигининг сабаби ҳимматдир, чунки қалбинг ҳимматингга тобеъдир. Шундай экан, қалбингни фақат муҳим нарсаларга ҳозирлагин. Абу Ҳомид Ғаззолий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 22
Аллоҳим! Ҳатто хаёлимга ҳам гуноҳ келмасин. Менга покиза фикр ва тоза кўнгил ато эт! Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Nov 21
Бир донишманддан: "Нега гапиришдан кўра эшитишни яхши кўрасиз?" деб сўрашганида, у: "Чунки менга иккита қулоқ ва битта тил ато қилинган", деб жавоб қайтарган экан. @Rahimjon_Aliy