TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti32,340Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 24 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Nov 21

Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан қаттиқ ушланг. Уларга уларни яхши кўришингизни билдириб қўйинг. Қилган хатоларини кечиринг. Чунки бир кун келиб ёки Сиз уларни ташлаб кетасиз, ёки улар Сизни тарк этишади. Қалбда эса уларнинг ёди ва соғинчигина қолади. Жароҳатнинг ичи тозаланмай туриб унинг устини тикиб қўйманг. Яқинларингиз билан (беҳудага эмас, ҳақни топиш) учун баҳслашинг, уларнинг гапларини қабул қилинг, (гапингиз уларга тушунарсиз бўлса) тушунтириб беринг, (улар ҳақ бўлсалар буни) эътироф қилинг, (керак бўлганда) уларга ён беринг. Ҳаёт жуда ҳам қисқадир. У одамларнинг ўзаро бир-бирларини ёмон кўриши, ҳасад қилиши, адоватлашиши, қариндошчилик алоқаларини узишига арзимайди… Эртага… биздан хотирагина қолади… Ўлим ҳеч кимдан рухсат сўраб келмайди… Сизга ёмонлик қилганларга ҳам табассум қилинг, уларнинг қилган ишларини кечириб юборинг… Шайх Али Тантовий (1909-1999) роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

4,390 views

Ippubblikat Nov 21

БИР ҚУВОНЧ ИЗЛАЙМАН Маконим – қайғузор!.. Мен эса телбадек тентираб Бир қувонч излайман. Йўлларингга интиқман кўпдан, Аммо келишингдан қўрқаман – Чор атрофим тубсиз жарликдир. Ёмғир ёғаётир. Улкан дарахтда Мусича ўлтирар бетинч ва илҳақ... Ёдлаб олгим келди уни шу тахтда. Улуғбек Ҳамдам @Rahimjon_Aliy

1,830 views

Ippubblikat Nov 21

Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,400 views

Ippubblikat Nov 13

Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман. Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

3,560 views

Ippubblikat Nov 13

Шубҳали бир дирҳамни тарк этишим юз минг дирҳам садақа қилишимдан кўра афзалроқ. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,620 views

Ippubblikat Nov 13

Илм уч нарсадан иборатдир: зокир тил, шокир қалб ва собир бадан. Шамс Табризий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,660 views

Ippubblikat Nov 12

Қачонки, Аллоҳ билан бирга эканман, ҳар бир нарса ибодатдир! Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

3,580 views

Ippubblikat Nov 12

Аввал Ишқни англайлик! Шамс Табризий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,310 views

Ippubblikat Nov 12

БАЛКИ КУНЛАР ЎТИБ… Балки кунлар ўтиб изма-из, Бир кун келиб қоларман ёлғиз. Балки йиллар ўтару бир дам Ўлганимни англарман мен ҳам. Балки ҳали совимай қоним Унитилар юртимда номим. Фақат кунлар ўтса-да бесас, Уят билан яшамасам бас. Фақат йиллар ўтса-да тушдай, Буқаламун ҳолига тушмай. Фақат юз йил ўтсаям, келиб Тупурмасин қабримга элим. Евгений Евтушенко, Хуршид Даврон таржимаси @Rahimjon_Aliy

1,990 views

Ippubblikat Nov 12

Менга айбларимни кўрсатувчи кимсага Аллоҳ хайр берсин! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

1,930 views

Ippubblikat Nov 4

​​Нақшбандия тариқатидаги рашҳаларнинг асоси Аллоҳ таоло билан мустаҳкам алоқа ўрнатишдир. Аллоҳга етаклашдир, Аллоҳга етиштирмоқдир. Ушбу рашҳаларнинг барчаси 11 дона бўлиб, асарларда қайд этилишича 4 таси Юсуф Ҳамадоний (1048 -1140) ҳазратларига, 4 таси Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103 - 1179) ҳазратларига, 3 таси эса Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд (1318 - 1389) ҳазратларига нисбат берилади. Улар қуйидагилардир: 1. Ҳуш дар дам 2. Назар бар қадам 3. Сафар дар ватан 4. Хилват дар аржуман 5. Ёд карт 6. Боз гашт 7. Нигоҳ дошт 8. Ёд дошт 9. Вуқуфи замоний 10. Вуқуфи ададий 11. Вуқуфи қалбий Ушбу тамойиллар ўз соҳиблари томонидан тўлдирилиб, солик учун кифоя қилгулик мукаммал асос ҳисобланади. Шуни таъкидлаб ўтишни лозим топардикки, тариқатга у азиз зотлардан сўнг ҳеч қандай янгилик киритилмайди, ўзгартирилмайди, замонга мослаб қайсидир жиҳатлари олиб ташланмайди, бор-борича, қандай бўлса шундай етиб келади. Зеро, ушбу муборак йўлнинг асоси ўзгармас қонуният — Қуръон ва Суннатдир! Агар тасаввуф ҳақида ҳақиқий билимни, маълумотни олмоқчи бўлсангиз, мумтоз китобларга, аввалги зотлар ёзиб қолдирган асарларга мурожаат қилиш шартдир. Шундагина биз тасаввуф ва тариқатнинг ҳақиқатидан, илдизидан бохабар бўламиз. Солик ушбу рашҳалар билан, гўё қақраб қолган қалбига оби ҳаёт томчиларини қуяди. Ибодат ва зикрларида, устозлари берган вазифаларда олға силжийди. У вазифаларни бажаришига енгиллик барпо қилади. Аслида рашҳалар ҳам Қуръон ва Суннатга кўрадир. Диннинг моҳиятига асослангандир. Рашҳаларнинг ҳар бири ҳақида биз кейинги мақолаларимизда кенг ва атрофлича ўрганиб чиқамиз. Тавфиқ Аллоҳдандир. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

2,890 views

Ippubblikat Nov 4

МУБОРАК РАШҲАЛАР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Барча мақтовлар бутун оламлар Парвардигори Аллоҳгадир! Беҳисоб дуруду саловатлар сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгадир! У зотга эргашган барча азиз зотларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Барчамизга маълумки, дунёнинг тариқат аҳллари ҳисобланмиш аксар кишилар — Нақшбандия тариқатида истиқоматдадирлар. Сабаби бу тариқат Қуръон ва Суннатга энг яқин бўлган хос қулларнинг йўлидир. Аллоҳ таоло бу буюк тариқатни заминимиздан етишиб чиққан буюк муршиди комиллар қўли билан барпо қилди. У зотларнинг сирларини Аллоҳ муқаддас қилсин! Нақшбандия тариқати ҳақида кўп ва хўп гапирмоқ мумкин. Зеро, суннатни маҳкам тутган бу улуғ йўл, асрлар давомида Ислом умматининг руҳий тарбиясида хизмати беқиёсдир. Бу йўлнинг ўзига яраша йўл-йўриқлари, вазифалари, одоб ва ахлоқлари, тамойиллари борки, буни муршид зотлар белгилаб, ўз муридларига таълим билан қолдириб кетганлар. Ана шундай асослар ҳисобланмиш муборак "рашҳалар" неча юз йилларким, мазкур тариқат йўлчиларини тақвода тутиб келади. "Рашҳалар" бу "томчилар"дир. Эҳтимол Тариқат денгизининг томчилари, эҳтимол тақво томчилари, эҳтимол камолот томчиларидир. Зеро тома-тома кўл бўлганидек, бу асосларга доимий амал қилган соликни буюк хулққа, мустаҳкам тақвога, Олий Муҳаббатга етаклаб чиқади. Зеро, ушбу томчилар буюк иршод устозларининг Илоҳий денгизидан томган томчилардир.

2,180 views
12•••5•••10•••15•••20•••2223242526•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485