TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 26 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ott 30
ҲАҚИҚИЙ ҚЎРҚУВГА ЭРИШГАН ЗОТЛАР Иброҳим ибн Ашъас айтади:Фузайлдек Аллоҳ унинг қалбида энг улуғ бўлган бирор кимсани билмайман. Қачон Аллоҳни зикр қилса, ё унинг ҳузурида Аллоҳ зикр қилинса ёки Қуръон тиловатини тингласа, унда хавф ва қайғу билинарди ва кўзларидан ёш оқар эди. У шу даражада йиғлар эдики, ҳатто атрофидагиларнинг унга раҳми келар эди. У доим қайғуда ва ўта ўйчан эди. Мен бирор кимсани илми, амали, бирор нарса олиши, ё бериши, ман қилиши, сарфлаши, ғазаби, муҳаббати ва бошқа барча хислатларида Фузайлдек Аллоҳни талаб қилган кишини билмайман. Агар биз у билан бирор жанозага борсак у то қабристонга етиб боргунча худди дўстлари билан охиратга видолшаётгандек ваъз-насиҳат қилиб йиғлар эди. Қабристон орасида ўтириб йиғлар сўнгра туриб худди охиратдан қайтиб келгандек ундан хабар берар эди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 30
Эй Ёр! Азон каби чорла мени, чунки намоз каби соғиндим сени! Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 30
Эй кўз ёши! Кўзларим эшигидан чиқиб кетдингми, энди Севгилим эшигига бор, Унинг остонасига бошингни қўй... Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 29
✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Яна эътиқод қилишимиз лозим бўлган нарсалар ҳақида(6-қисм) 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 29
ҲАБИБ АЛ АЪЖАМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ Ҳабиб Аъжамий Шарқ тасаввуфининг буюк намояндаларидандир. Унинг риёзату мужоҳадаси бениҳоя, сидқ ва каромат соҳиби, сирлар маҳрами, қуббаи ибрат валийси бўлган. Басрада сарватманд оилада туғилган. Отасидан катта бойлик мерос қолгани учун ана шу маблағни одамларга қарзга бериб, фойда эвазига судхўрлик билан кун кечирган. Унинг Ҳақ йўлига кириши ва тавбасига сабаб шуки, бир қарздорнинг уйига қарз ундиргани бориб, пул топиб бера олмагани учун ундан оёқ ҳаққи эвазига бир парча этни зўрлаб ундирган. Уйга келгач, хотинига этни бериб, овқат тайёрлашини буюрган. Хотин этни пиширган. Шу пайт тиланчи Ҳабибнинг эшигини тақиллатиб, «Аллоҳ йўлига бирор нарса бер» деб сўрайди. Ҳабиб уни ҳайдаб юборади. Тиланчи ноумид ва маҳрум бўлиб қайтади. Ҳабибнинг хотини овқат сузмоқчи бўлиб, қозонни очади. Қозон қип-қизил қонга тўлганини кўриб, фарёд қилади ва эрини чақиради. Ҳабиб дейди: - Тиланчини ноумид қилганимиз учун мана шу балога йўликдик. Ҳабибнинг кўнглига ўт тушиб, қилган ишидан пушаймон бўлади. Эртасига барча қарзларидан кечади. Фрот дарёси қирғоғига келиб, ўзига ибодатгоҳ қуради. Шу ерда ўтириб, тоат билан машғул бўлади. Кечалари тонг отгунча ухламай ибодат қилади. Қуръонни дуруст ўқий олмаса ҳам, шарҳлашда бениҳоя гўзал фаросат соҳиби эди. Басрада қаҳатчилик бўлган пайтда фақирларнинг қорнини тўйдирди. Унинг бир ҳамёни бўлиб, қачон қўл суқса, олтин танга чиқар эди. Бу азим каромат эди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 28
Ибн Авн айтадилар: “Бир киши Муҳаммад ибн Сириннинг олдига кирди. У онасининг ҳузурида эди. Кириб: “Муҳаммадга нима бўлди? Бирор нарсадан (касалликдан) шикоят қиляптими?” деб сўради. Кишилар унга: “Йўқ, Муҳаммад онасининг ҳузурида шундай аҳволда туради” деб жавоб беришди”. Ҳишом ибн Ҳассон айтадилар: “Менга Ҳафса бинт Сирин шундай деди: “Муҳаммад ибн Сириннинг онаси ҳижозлик эди. У рангни ёқтирарди. Агар Муҳаммад онасига кийим сотиб олмоқчи бўлса, энг рангдорини сотиб оларди. Агар ийд бўлса, онасининг кийимини бўятиб берарди. Онасига овозини кўтариб гапирганини бирор марта кўрмаганман. Агар онасига гапирса, тинглаётган кишидек (бошини қуйи солиб) гапирарди”. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 28
Болалигида кўзи кўрмай қолган эди. Онаси ҳар тунда Аллоҳ унга кўз нурини қайтаришини сўраб дуо қиларди. Бир куни тушида Иброҳим алайҳиссаломни кўрадилар. У зот онага: “Нола илтижоларингдан ҳатто самодаги фаришталарни ҳам безовта қилдинг. Тургин, Аллоҳ ижобат этди, фарзандингга кўзини қайтарди”, – дейдилар. Уйғониб қарасалар, боланинг кўзи кўраётган экан. Бундан сўнг она уни илм йўлига бутунлай бахшида қилибди. Куни келиб эса ўша бола - Имом Бухорий бўлиб етишибди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 28
Бахтдан сўралди: - Сен қаерда яшайсан? У айтди: - Аллоҳнинг ҳар қандай ҳукмларига рози бўлган қалбда! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 28
Ҳақиқий дўстлар қўл билан кўз кабидирлар. Қўл оғриганда кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида, қўл уни артади. Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 27
✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи.Аллоҳнинг саккиз сифати ҳақида(5-қисм) 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 27
Мен яқийн илм билан билдимки, Аллоҳнинг хос йўлига юргувчилар сўфийлардир. Уларнинг сийратлари энг гўзал сийратдир, уларнинг йўллари энг тўғри йўлдир, уларнинг ахлоқлари энг соф ахлоқдир. Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 27
Мутақаддим ўтган, ислом динига хизмат қилган уламоларнинг 99% фоизи тасаввуф аҳлидан эди. Муҳаддисул Ҳаромайн Муҳаммад Алавий Ал Ҳусайний @Rahimjon_Aliy