TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 29 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ott 20
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар, кеча Иброҳимжон Эшон бобомизни суҳбатларидан парча жойлаган эдик. Қарангки, ўзларининг сўзлари ўзларига исбот бўлиб турибди. 3 дақиқага ҳам етмаган суҳбат қанчалар таъсирли, нақадар чуқур маъноларни қамраб олган. Аллоҳ ўтган азизларимизни Раҳматига мушарраф қилсин! Бизларни ҳам уларнинг изларидан юрувчи қулларидан қилсин! 🤲 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 19
✍ҲазратИброҳимжон Эшон бобо 📋Азизларнинг сўзлари ҳақида 🎙| Муборак суҳбатларидан Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 19
Ким ривожланмаса нуқсонга юз тутади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 19
Тоққа тирноқ билан ўйиб ёзиш ҳавои нафсдан қутилишдан осонроқдир. Музор ал-Қорий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 19
Эй Аллоҳим, бизларни инсонларни мақтовлари ила фитналантириб қўймагил. Маъруф ал Кархий қуддиса сирруҳу дуоларидан https://t.me/Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 19
Яхшилик қилган йиқилмайди, йиқилса тургизадиган топилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 18
✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи.Мўмин бўлишнинг шартлари(4-қисм) 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 18
СУЯККА РАҒБАТ КЎРСАТГАНИ УЧУН ПОДШОҲ ТОМОНИДАН ҲАЙДАЛГАН ОВ ИТИ ҲИКОЯСИ Бир подшоҳ саҳрога овга чиқди ва итбоқарга този итини ясантириб орқасидан олиб юришни буюрди. Подшоҳнинг ўргатилган овчи този ити бор эди. Унинг ёпинчиғи қора бахмалдан ва боғичлари атласдан тикилган бўлиб, бўйнида гавҳар тақинчоқ, қўл ва оёқларида олтин ҳалқалар тақилган, бўйинбоғи эса ипакдан эди. Шоҳ бу итини яхши кўрар, овга ўзи билан олиб юрар, уни ақлли жонвор ҳисобларди. Шу боис бу сафар ҳам итнинг бўйинбоғидан ушлаб, уни ўзи билан бирга олиб борарди. Ит олдинда, шоҳ эса от устида орқада борардилар. Йўлда бир тўда суяклар учраб қолди. Ит буни кўриб бирдан тўхтади ва суякларни ҳидлаб олдинга юрмади. Буни кўрган шоҳнинг ғазаби қайнади ва итнинг бўйинбоғини улоқгириб юбориб, деди: — Мен буни парваришлаб шунча иззат қилсам, у бир суякни мендан афзал билди — подшоҳни суякка алмаштирди. Шоҳ аъёнларига итни ҳайдаб юборишни буюрди: — Мен турган жойда у ғайрга қаради. Бу ишни қилгандан кўра юз минг игна ютса яхши эди. Итбоқар айтди: — Ит ораста қилиб безатилган, ҳамма ёғида олтин-қумуш тақинчоқлар. Ташлаб кетсак, ҳайф бўлади. Бу итдир, у дашт ва саҳрога муносиб, атлас кийимлар ва олтин безаклар инсонга муносиб. Шоҳ итбоқарга деди: — Шу ҳолида ташлаб кет, ундаги олтину атласдан воз кеч. Токи у ўзига келгач, ўзини бундай безатилганини кўриб, эси жойига тушар, қанақа ошно топганини ва мен каби шоҳдан ажралганини англаб етар. Эй аввалда ошнолик қилиб, охирда жудолик топган киши, оёғингни ишқи ҳақиқатга мустаҳкам қўй, аждаҳо билан мардонавор май ич! Чунки бу ер аждаҳо дорининг устидир, ошиқларнинг бошини кесиш улар ишқининг товони -хунбаҳоси деб бил. Мард ошиқ жонига ғулғула солган куч аждаҳони унинг кўзига чумоли қилиб кўрсатади. Аллоҳ ошиқлари юзтами, юз мингтами — ҳаммалари Унинг йўлида ўз қонларига ташнадирлар. Фаридуддин Аттор «Мантиқут-тайр»дан. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 18
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ таоло тавба қилувчи йигитни яхши кўради”. Ибн Абу Дунё, Саховий ривояти. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 18
Уйғон, эй дил, бу дунё ухлаш жойи эмас, Бу харобада хотиржамлик савоб эмас. Амир Хусрав Деҳлавий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 17
Ишқ — сукунатим эди менинг, Ишқ — ёнишим эди менинг, Ишқ — ошуфталигим эди менинг, Ишқ — баҳорим эди менинг, Ишқ — таъқиқим эди менинг, Ишқ — иқрорим эди менинг, Ишқ — ҳаяжоним эди менинг. У — менинг ягона борлиғим ҳам, ягона йўқлигим ҳам. Ярам ҳам, малҳамим ҳам. Ғолиб бўлмаган, аммо ҳар доим ютқазган ҳиссиётим. Ҳа, севги шу эди... Соғиндим, эй Шамс, соғиндим. Илоҳий муҳаббат ҳаққи учун келинг... Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 17
✍Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи 📋"Сирож-ул муслимин". Мусулмонлар чироғи. Шариат ҳукмларининг аввалгиси ақида.(3-қисм) 🎙| Раҳимжон Али шарҳи Ⓜ️анба:@Rahimjon_Aliy