TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti24,959Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 27 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ott 27

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар, биласизлар каналимизда умуман реклама хизмати йўқ, лекин бугун бир гуруҳни холис тавсия этмоқчиман. Маълумки, бизнинг диёр мусулмонларининг устозлари форслар бўлади. Бунга яққол мисол Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳидирлар. Форслар орқали биз динни ўргандик. Шунинг учун ҳам аждодларимиз араб ва форс тилларида китоблар ёзишган, форс тилидаги китобларни шарҳлашган, нодир асарлар форс тилида ёзилган. Шунингдек, Ислом динининг моҳияти бўлмиш тасаввуф адабиёти ҳам форс тилида кўп ва хўпдир. Ҳатто дунёни ҳалигача ўзига ром этиб келаётган Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳининг Маснавийи Шарифлари ҳам форс тилида ёзилган. Қуйидаги ҳавола орқали дўстим, биродарим ва устозим фаолият юритаётган гуруҳга аъзо бўлсангизлар бўлади. Кимлар учундир фойдаси тегса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Аллоҳ барчамизни яхшиликларда жамласин! https://t.me/Forstili_Mominzoda

2,610 views

Ippubblikat Ott 26

Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатиш. Имом Ғаззолийқуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,520 views

Ippubblikat Ott 26

Беишқ улусқа ком уйқу, Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу. Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,620 views

Ippubblikat Ott 25

Адаб кичик ёшлиғларни улуғлар дуосиға сазовор этар. Алишер Навоийроҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,760 views

Ippubblikat Ott 25

Бир шаҳар учун уч нарса ‒ чиқиндийўл, ҳаммом ва кутубхона жуда-жуда зарур. Чунки чиқиндийўл шаҳарнинг кирини, ҳаммом баданнинг кирини, кутубхона эса руҳнинг кирини тозалайди. Султон Муҳаммад Фотиҳ @Rahimjon_Aliy

2,700 views

Ippubblikat Ott 25

Бир мўминнинг фарзандига тавҳид ва иймонни ўргатиши қанчалик лозим бўлса, жуд (саховат) ва эҳсонни ўргатиши ҳам шунчалик лозим ва лобуддир. Зеро, мол-дунё муҳаббати барча хатоларнинг бошидир. Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

3,740 views

Ippubblikat Ott 25

Бу дунё ташвишхонасида таомланмаган ким бор?! Бу дунё ғурбатхонасида ғариб бўлмаган ким бор?! Бу дунё машаққатгоҳида изтироб чекмаган ким бор?! Бу дунё тиконзорида оёқлари шилинмаган ким бор?! Бу дунё гирдобига чўкмай қолган ким бор?! Бу дунёнинг тош кўчасида товони ёрилмаган ким бор?! Бу дунё тўфонида тўзмаган ким бор?! Бу дунё муҳаббатгоҳидан хиёнат кўрмаган ким бор?! Йўллар ўша... Ғавғолар ўша... Манзиллар ўша... Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

2,029 views

Ippubblikat Ott 24

Зоҳирда одобни чиройли қилмоқ — ботинда одобнинг чиройли бўлишига далилдир. Абу Ҳафс қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,720 views

Ippubblikat Ott 24

Сени хурсанд қиладиган нарсаларни озайтирсанг, сени хафа қиладиган нарсалар ҳам озаяди. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,650 views

Ippubblikat Ott 24

Қайсики мурид, бирорта Муршиди комилдан амал, вазифа олиб, уни бажаришда бардавом бўлса, бу иши олий мартаба, даражаларга етишлигига сабаб бўлур. "Маноқибун Нақшбандий" китобидан @Rahimjon_Aliy

1,540 views

Ippubblikat Ott 24

Мени ўттиз йилдан бери қовурилган гўшт егим келади, лекин ҳалигача емадим. Чунки уни емаслигим парҳез қилганимдан эмас, балки, бир дирҳамим бўлганда албатта еган бўлардим. Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,500 views

Ippubblikat Ott 23

Инсон доимо хайрли ишлар қилиши, лекин уларни қилмадим деб ҳисоблаши керак. Хожа Али Ромитаний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,570 views
12•••5•••10•••15•••20•••252627282930•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485