TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti19,740Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 28 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ott 23

• Одамларнинг додига ет, токи ситамкор бўлиб қолма. • Аллоҳга ёққан ишни қил! • Ҳақ ато қилганини қабул қил, мақсудга етгайсан. • Ҳеч ким билан жанжаллашма, гуноҳлардан узоқ бўлгайсан. • Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қил. • Ўзингни кам қадр бил, токи қадринг ошсин. • Уйғоқ бўл, уйга ўғри кирмасин. (яъни қалбингга шайтон ҳамла қилмасин.) • Карвон ила юр, (зеро тасаввуф йўлида) йўлтўсарлар кўпдир. • Ҳамроҳ изла, (зеро) душман (шайтон тинимсиз) ишламоқда. • Ўзингни пинҳон қил, токи сени изласинлар. (яъни Ҳаққ сиррида фано бўл, токи сен ҳам сирга айлан.) • (Кимсани) мадҳ қилма, оқибатин билмайсан. "Минҳожул Орифийн". Ҳазрат Мир Саййид Алий Ҳамадоний. Абдулвоҳид Иброҳим таржимаси @Rahimjon_Aliy

1,650 views

Ippubblikat Ott 23

Тасаввуф, билиш эмас, билмаслик санъатидир. Билимлари билан ўзини кўрсатишлик эмас, билъакс ўзини ҳеч нарса билмайдиган қилиб кўрсатиш санъатидир. Менлик эмас, Ҳечлик санъатидир. Улуғлик эмас, Камтарлик санъатидир. Бошқалардан ўзини устун қўйиш эмас, ўзини унутиш санъатидир. Ҳар кимга қўл ўптириш эмас, ҳар кимнинг қалбини ўпиш санъатидир. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,440 views

Ippubblikat Ott 22

Ўз ҳаётингдаги баланд парвозларинг учун ҳеч кимдан рухсат олишинг шарт эмас. Зеро ҳаётинг ҳам, қанотинг ҳам ўзингникидир. Осмон эса Аллоҳ мулкидир… @Rahimjon_Aliy

1,650 views

Ippubblikat Ott 22

БИР ҲИММАТ ОРТИДАН... ...Боязид Бистомий ҳазратлари Жума намозига бориш учун уйларидан чиққан вақтларида ёмғир оҳиста ёғаётган эди. Йўлнинг ярмига етганларида жала қуйиб юборди. Ҳазрат шошганча йўл четидаги уйлардан бирининг деворини пана тортдилар. Пойабзалларига лой ёпишганини кўриб, уни девор четига суртиб тозаладилар. Ёмғир шиддати пасайгач, масжид сари юрдилар. У даргоҳ остонасига етиб, пойабзалларини ечаётган вақтларида нимадир эсларига тушиб, тўхталиб қолдилар. Пойабзални қайта кийиб, шошиб ортга қайтдилар. Боя деворини пана тортган уйнинг яқинига бориб, намозга кетаётган одамлардан бу уйнинг соҳиби ким эканини суриштирдилар. «Бу бир мажусий кишининг уйи», - деган жавоб бўлди. Бистомий ҳазратлари уй дарвозасини тақиллатдилар. Дарвозани уй соҳиби очди. Ҳазрат уни бағирларига босиб кўришдилар. - Сиздан узр сўрагани келдим, - дедилар. Уй эгаси ҳайрон бўлди. - Ҳайрон бўлманг, - дедилар Бистомий ҳазратлари. – Мен намозга шошиб кетаётган вақтим, жала қуйиб юборди. Сизнинг деворингизни пана тортиб, жала тинишини кутдим. Шошганимдан пойабзалимдаги лойни деворингиз четига суртиб тозалабман... Масжидга оёқ қўйганимда, ақлим бошимга келди. Э воҳ, бир одамнинг деворини лойлатиб ўқиган намозим қабул бўлармиди, дея надомат қилдим! Бир банданинг деворини кирлатиб келиб, қайси юз билан Аллоҳнинг ҳузурида покман деб намоз ўқиш мумкин?! Шунинг учун, узр сўраб келдим, биродар! Мен одобсизни авф айланг... Уй эгаси ҳам ҳайрат, ҳам хижолат ичида қолди. - Узр сўрашга ҳеч ҳожат йўқ, тақсир, - деди ўнғайсизланиб. – Ўзи шундоқ ҳам кўча деворлари ёмғирлар туфайли лойланиб ётибди. Менинг деворимга Сиздан ҳеч қандай зарар етгани йўқ, хотиржам бориб, ибодатингизни адо этаверинг... Бистомий ҳазратлари қувониб, уни дуо қилдилар. Хайрлашиб ортга бурилганларида, уй эгаси у зотни тўхтатди. - Тақсир, одамларга бу даражада ҳурмат кўрсатмоқни Сизга динингиз ўргатганми? - деди. - Ҳа, динимиз ва пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар. Мажусийнинг кўзларида ёш айланди. Ҳазратнинг қўлларига ёпишиб, «Унда мен ҳам сизнинг динингизни қабул қиламан», деди. Шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди... @Rahimjon_Aliy

1,830 views

Ippubblikat Ott 22

Сўрдиларким:— Киши Худоға қачон етар? Дедиким:— Эй, бечора ким Худоға етибдур. @Rahimjon_Aliy

1,410 views

Ippubblikat Ott 22

Ориф улдурким, уйқуласа Худодин бўлакни кўрмагай ва уйғонса Худодин бўлак ҳеч киши бирла мувофиқ бўлмағай ва Худодин ўзгага сирини ошкор қилмағай! Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,440 views

Ippubblikat Ott 22

Бир киши Боязид Бистомий қуддиса сирруҳудан: “Бу даражаларга қандай етишдингиз?” деб сўради. Унга: “Ҳар жойда Аллоҳу таолонинг кўриб ва билиб турганини тушуниб, одобга риоя этиш билан” деб жавоб берди. @Rahimjon_Aliy

1,600 views

Ippubblikat Ott 21

Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ анжир сотадиган бир йигитнинг олдидан ўтиб қолди ва анжирнинг нархини сўради. Боланинг кўзига Иброҳим фақир кўриниб унга нархни айтгиси келмади. Ололмайди деб ўйлади. Шунда атрофда турган кишилардан бири: -Бу киши Шом диёрининг фақиҳи Иброҳим ибн Адҳам бўладилар. У кишига анжирингдан сот!-деди. Ҳалиги йигит Иброҳим ибн Адҳамнинг ортидан югурди. Етиб олиб: “Эй амаки! Мана анжир. Истаган нархингизда сотиб олинг”, деди. Шунда Иброҳим унга қараб: “Биз анжирни пулимизга олмоқчи эдик, динимизга эмас!”, дедилар. Имом Шофиъийнинг ажойиб гапи бор: “Дин билан ейишингдан кўра рақс тушиб топган пулни ейишинг яхшироқдир!”. Аллоҳ ҳолларимизни ислоҳ қилсин! Ўзининг раҳми келсин!😢 @Rahimjon_Aliy

1,780 views

Ippubblikat Ott 21

Иброҳим ибн Адҳам айтдилар: Уч юздан ортиқ валий зотларга хизмат қилдим, уларнинг ҳар бири менга тўрт нарсани насиҳат қилди: 1. Ким кўп таом еса, Аллоҳга ибодатида лаззат тотмайди. 2. Ким уйқуни кўпайтирса, умрида барака бўлмайди. 3. Ким одамларга кўп аралашса, Аллоҳ ҳузурида унинг фойдаси учун ҳужжат қоим қилинмайди. 4. Ким одамларнинг обрў-иззатлари ортидан кўп сўзлаш, шаънини ғийбат ва гапиришга муккасидан кетиб, шу ишга одатланса, тавҳид калимаси билан дунёдан ўтмайди. Яъни, иймонсиз вафот топиши мумкин. @Rahimjon_Aliy

1,970 views

Ippubblikat Ott 21

*** Йўлингдан тоймайин – сабот бер менга, Иймон раҳбар бўлган ҳаёт бер менга. Ўзинга яқинроқ учмоғим учун – Қўрқинчу умиддан қанот бер менга! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

1,410 views

Ippubblikat Ott 21

Учишингни ирода қилган Зот, албатта сенга қанот бергувчидир! @Rahimjon_Aliy

1,260 views

Ippubblikat Ott 20

Каналимизда савол-жавобларимизни соғиниб қолганлар бўлса керак. ☺️ Навбатдаги саволимиз: "Истиқомат" нима? @Rahimjon_Aliy

1,300 views
12•••5•••10•••15•••20•••252627282930•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485