TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 31 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ott 15
"Илоҳий ишқ сувга ўхшайди. Агар сув бўлмаса, дарахт ям - яшил бўлиб ўсмайди. Унга сув қуйилсагина у гуллайди, мева беради. Инсондаги илоҳий ишқ ҳам дарахтнинг суви кабидир. Агар инсонда илоҳий ишқ бўлса, унинг иймони гуллай бошлайди ва ундан мўминлик ифори таралади ва ён - атрофни ҳам ўраб олади". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 14
Азизлар дуо қилинглар, дуолари ижобат зотлар бор орамизда. Барибир шу "Руҳул баён" тафсирига ошиқмиз, шуни таржимасини тезроқ халқимизга етказишни Аллоҳ насиб қилсин! Бундай бебаҳо, буюк маънавий хазина, асрлар қаърида қолиб кетмасин. Унинг дуру жавоҳирларидан орифлару, обидлар, ошиқлару, оқиллар баҳраманд бўлганидек, биз ҳам баҳраманд бўлайлик. 🤲🤲🤲 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 14
Қуръон инсоннинг ҳаётида икки асосий эшикни очади: илм эшиги ва муҳаббат эшиги. Илм — Аллоҳнинг буюрганини англаш учун, муҳаббат — Аллоҳни севиш ва Унга яқин бўлиш учун. Ҳар ким Қуръонни ўқишда фақат илм изласа, у фақат маълумот олади. Аммо уни муҳаббат ва ихлос билан ўқиса, у қалбини соғлом қилади ва ҳақиқатга яқинлашади. Иброҳим Ҳаққий Бурсавий қуддиса сирруҳу. "Руҳул баён" тафсиридан. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 12
Севмаганга чумоли ҳам юк, севганга филлар ҳам чумолидек гап. Агар инсон ошиқ бўлса ва ишонса тоғни ҳам елкасида таший олади. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 12
Фитналар авжаб, чалғитувчи омиллар кўпайган бундай бир замонда, Аллоҳ сари юзланиб, Унинг розилиги талабида жидду жаҳд қилаётган мардларга саломлар бўлсин! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 12
#иқтибос "Агар Қуръонни ўқитувчини қидирсанг, саноқсиз топасан. Агар табиб ёки фақиҳ қидирсанг, кўплаб топишинг мумкин. Лекин сени Аллоҳ таолога бошлайдиган ва нафсинг айбларини сенга танитадиган кишини қидирсанг, бундайларни оз учратасан. Агар уни учратиб қолгудек бўлсанг, икки қўлинг билан маҳкам тут". @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Ott 7
Аллоҳнинг махлуқотидан бирор киши ёки нарсани таҳқирлама. Чунки Аллоҳ уларни яратаётганда таҳқирламади. Муҳйиддин ибн Арабий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 7
Воз кеча биладиган нарсанг устидан сен ҳукмронсан; воз кеча олмайдиган нарсанг эса сенинг устингдан ҳукмрондир. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 7
Бир ишни Аллоҳ розилиги учун қилганингнинг белгиси — шу ишдан фойда кўрмасанг, кўнглинг маҳзун бўлмайди. Ҳорис ал-Муҳосибий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 5
Аблаҳ ани билки, оламдан бақо қилғай тамаъ, Аҳмоқ улки, олам аҳлидан вафо қилгай тамаъ. Амир Алишер Навоий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 4
Улуғлар ўтди-кетди деманг, ким йўлидан юрса етади. Аллома ибн Вардий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ott 3
*** Юрак дарвозангни каттароқ очгин Бир гўзал, бир ширин, бир туйғу келар... Асрлар тафтига ифорин сочган- Қадим саодатнинг насими елар. Бир кўнгил, бир йўл бу, бир улкан чўққи, Тирмашсанг, қонасанг энди ярашар. Сўзласанг унданда гўзал Сўз йўқки- Тилингни малаклар ялашар... Қанотингни ёзсанг, Ҳумо лол қолар, Ҳаё қўрғонингдир, ҳаё – пардозинг. Қанот қоқ, қанот қоқ жим турма фақат, Ахир Арш қадар юксак парвозинг! ...Бир тотли Бахт туйдим кўнглим қаърида, Демак, туйғуларим эмаскан завол. Жилмаяр юрагим соҳилларида- Мовий ҳижоб ўранган ҳаёл. Юрак дарвозангни каттароқ очгин... Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy