TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti25,760Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 32 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ott 3

Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳнинг ғазабидан кўз юммайди. Яна ким Аллоҳдан қўрқса, хоҳлаган нарсасини қилмайди. Агар қиёмат куни бўлмаганда одамлар бузилиб хоҳлаган ишини қилиб кетган бўлар эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

2,310 views

Ippubblikat Ott 3

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Қуръондан бир оят эшитсалар, қўрқинчдан беҳуш бўлиб йиқиларканлар. Инсонлар у кишининг касаллигида бир неча кун зиёрат қиларканлар. Бир куни Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ердан бир сомонни олиб: “Қани эди сомон бўлсам, зикр қилинадиган нарса бўлмасам эди. Қани эди мен унутиб юбориладиган нарса бўлсам эди. Кошки эди мени онам туғмаганида эди”,- дедилар. @Rahimjon_Aliy

1,620 views

Ippubblikat Ott 3

Жаннат ва дўзах ҳақида тафаккур қилиш Аллоҳнинг ориф бандаларининг қалбини ларзага солади, поклайди. Довуд ат Тоий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,840 views

Ippubblikat Ott 2

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ: «Қачон Фузайл ибн Иёзга назар солсам, маҳзунлигим янгиланади ва ўзимни ёмон кўриб кетаман», деб туриб, йиғлаб юборар эди. @Rahimjon_Aliy

1,720 views

Ippubblikat Ott 2

Ибн Асокир Иброҳим ибн Ашъасдан ривоят қиладилар: «Фузайл ибн Иёздан кўра қалбида Аллоҳ улуғ бўлган одамни кўрмадим. Қачон унинг олдида Аллоҳ зикр қилинса ёки Қуръон ўқилса, унда хафв ва маҳзунлик зоҳир бўлар эди. Икки кўзидан дув-дув ёш қуйиларди. Ҳузурида турганларнинг унга раҳми келарди. У маҳзунлик ва қаттиқ фикрда бардавом эди». @Rahimjon_Aliy

1,630 views

Ippubblikat Ott 1

МЕНИНГ КЎНГЛИМ УЧУН... Менинг кӯнглим учун, бил, ғам яралган, Ики кӯзим туфайли нам яралган. Қанот қоққан эдим бир субҳидамда, Кечикмасдан, қафас шул дам яралган. Ҳаётда терладим, шабнам ва гулман, Пешонамда тиниқ шабнам яралган. Жило истайди, ойина - сайқал , Умидсиз дил жаҳонда кам яралган. Топмас мушкулига банда чора, Яралган гоҳ зиёд, гоҳ кам яралган. Илож топмас юрак дардига Бедил, Илож топмоқ учун Ҳотам яралган. Мирзо Абдулқодир Бедил қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,060 views

Ippubblikat Ott 1

Тасаввуф киши нафсини Аллоҳ хоҳлаган нарсага боғлашидир. Шайх Рувайм роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,520 views

Ippubblikat Set 30

Шайх Абдулкарим ал-Худайрдан сўрашди: — Бу замонда фитналардан қутулиш йўли қандай? — Қуръонга берилиш (яъни, у билан банд бўлиш)... @Rahimjon_Aliy

2,450 views

Ippubblikat Set 29

Ҳикмат уч хил бўлади: сўз, амал, дийдор (кўриш) билан. Сўзнинг ҳикмати олимларникидир. Амалнинг ҳикмати обидларникидир. Дийдорнинг ҳикмати орифларникидир. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,140 views

Ippubblikat Set 28

Аллоҳим, нима билан азобласанг азоблагину, Дийдорингдан тўсилиш хорлиги билан азобламагин! Сирри Сақотий қуддиса сирруҳу дуоларидан @Rahimjon_Aliy

2,410 views

Ippubblikat Set 28

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ Аллома Фаридиддин Атторнинг ёзишича, ёши йигирма еттига етганда ал-Ҳаким ат-Термизий икки ўртоғи билан ўша пайтда бутун Шарқда илму маърифатнинг энг йирик марказларидан бири саналган Бағдодга бориб илм олишни ният қилганда бирдан онаси бетоб бўлиб қолади ва унга: “Эй ўғлим, мен бир муштипар, заифа аёл бўлсам, менга сендан бўлак бошпаноҳ бўлиб ёрдам берадиган бирор кимса бўлмаса, менинг бутун борлиғим фақат сен билан боғлиқ бўлса. Сен мени кимга ташлаб кетмоқчисан?” – деб унга илтижо қилади. Волидасининг бу сўзлари ал-Ҳаким ат-Термизийга қаттиқ таъсир қилиб, у илм талабидаги ушбу сафаридан воз кечади. Икки ўртоғи эса ўз сафарларига отланиб йўлга тушади. Ушбу воқеадан кейин талай вақт ўтгач, ал-Ҳаким ат-Термизий Бағдодга боролмагани учун ғоятда афсусланиб, мақбаралардан бирининг ёнида хафа бўлиб турганида, унинг ёнида юзидан нур ёғилиб турган бир шайх пайдо бўлиб, ундан йиғлашининг сабабини сўрайди. У эса юз берган воқеани бирма-бир айтиб беради. Шунда шайх: “Истасанг, мен сенга ҳар куни турли илмлардан сабоқ бериб, сени ўқитаман, дейди. Ал-Ҳаким унинг бу сўзига дарҳол рози бўлади. Бу ҳол бир неча йил давом этади. Сўнгра у билса, бу киши Хизр алайҳиссалом эканлар. Унинг бу саодатли марҳаматга эришиши волидаи мушфиқасининг дуоси барокотидан бўлган эди. Айни шу воқеа бошқа манбаларда бироз бошқачароқ тарзда ҳикоя қилинади. @Rahimjon_Aliy

2,470 views

Ippubblikat Set 27

"Ичкаринг қанча бой бўлса, ташқаридан кўп нарса истамайсан". @Rahimjon_Aliy

2,590 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485