TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti24,290Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 33 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Set 27

Шодлик мусаффо сувга ўхшайди; қаерга оқса, у ерда ажойиб гуллар очилади. Ғам эса қора тўфон кабидир; қаерга кирса, ўша ерда гуллар қовжирайди. Шамс Табризий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,940 views

Ippubblikat Set 27

Мен тонгни Аллоҳга муҳаббат билан бошлайман, кечани эса Унга ҳамд айтиш билан тугатаман. Ҳазрати Увайс Қароний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,360 views

Ippubblikat Set 26

Юзаки тавба қилиб, асл мақсад сари юзланмаган кишини экинзордаги бегона ўтларни юлиб, илдизини қўпормаган деҳқонга ўхшатиш мумкин. У фақат ўтнинг кўриниб турган қисмини олади. Ҳақиқий тавба қилган киши ўтларни илдизи билан тозалаб ташлайди. Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,260 views

Ippubblikat Set 26

Қалбнинг илми кўпайгани сари Аллоҳга яқинлашади. Дунёга муҳаббати бўлган ҳар бир қалб Аллоҳдан тўсилгандир. Саййид Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,890 views

Ippubblikat Set 26

Мен ҳар намозимдан кейин барча мусулмонлар учун мағфират сўрайман. Агар сизлар Аллоҳ ва Унинг Расулига иймонда собит турсангизлар, қабрларингизда менинг дуоларимга эришасизлар. Авлиёлар султони Увай Қароний ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,180 views

Ippubblikat Set 26

Мен камбағаллар орасида яшашни яхши кўраман. Увайс Қароний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,650 views

Ippubblikat Set 26

Гулдек юзингни дилбарим Кўргони келдим соғиниб. Сан шоҳи олам, ман гадо, Кўргони келдим соғиниб. Ишқингда дилбар зор-зор, Йиғлаб юрибман, эй нигор. Кел эй, букун кўзи хумор, Кўргони келдим соғиниб. Сиздин бўлак йўқтур кишим, Ўзга билан йўқтур ишим. Мастона кўзлик маҳвашим, Кўргони келдим соғиниб. Тан ичра жоним сан эдинг, Хуш меҳрибоним-сан эдинг, Ширин забоним сан эдинг, Кўргони келдим соғиниб. Ман ҳаста дил ҳайрон бўлуб, Ишқингда саргардон бўлуб, Фарвона янглиғ ўргулуб, Кўргони келдим соғиниб. Дардинг билан дармондаман, Топкин илож бемораман, Васлинг билан афтодаман, Кўргони келдим соғиниб. Эй дилбари нозик бадан, Ҳам тишлари дурри Адан, Ой юзлари боғу чаман, Кўргони келдим соғиниб, Боғу баҳорим сан мани, Кўзи ҳуморим сан мани, Ширин забоним сан мани, Кўргони келдим соғиниб, Мандин яширма юзларинг, Ёдимға тушти сўзларинг, Куйдирди ёрим кўзларинг, Кўргони келдим соғиниб, Кўйингда дилбар зор-зор, Шому сабо, лайлу наҳор, Йўқ эмди бизда ихтиёр, Қўргони келдим соғиниб. Исҳоқхон Ибрат @Rahimjon_Aliy

1,720 views

Ippubblikat Set 25

Сенинг ҳақингдаги барча сўзлар ёқимли, Роббим! @Rahimjon_Aliy

2,420 views

Ippubblikat Set 25

Аллоҳ таоло Фузайл ибн Иёзни йўлтўсарлар орасидан танлаган ва уни авлиёларнинг улуғи қилган. Холид ибн Валидни бутпарастлар ичидан чиқариб, "Сайфуллоҳ" (Аллоҳнинг қиличи) мақомини берган. Сиз Аллоҳ ҳақида қандай гумондасиз? https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,920 views

Ippubblikat Set 25

Ҳасан Басрий ҳазратлари зоҳирий илмларни 18 та саҳобадан олган, шу билан бирга ботиний илмни Али розияллоҳу анҳудан олган ва валийлик нурларини ҳосил қилган. "Тасаввуф ва сулук" китобидан https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,860 views

Ippubblikat Set 25

Уни зикр этиш ҳар сармоянинг ўзидир, Унинг зикри руҳларга зийнат, безакнинг аслидир. Ном ва шондан кечиб инсони азиз бўл, Ҳақ номини зикр этиб қўрқувсиз бўл! Шайх Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,790 views

Ippubblikat Set 24

РОБИЯТУЛ АДАВИЯ ДУОСИ “Раббим, Сенга дўзахингдан қўрқиб ибодат қилсам, мени унга киритгин. Агар жаннатингни истаб ибодат қилсам, мени унга киритмагин”. @Rahimjon_Aliy

2,300 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••303132333435•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485