TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti20,290Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 34 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Set 24

Банда қирқ кун ихлос қилса, унинг қалби ва тилидан ҳикмат булоқлари отилиб чиқади. Имом Макҳул раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,680 views

Ippubblikat Set 24

Саҳл ибн Абдуллоҳдан нафс билан курашда энг кучли нарса нима, деб сўрашди. Саҳл ибн Абдуллоҳ: “У ихлосдир. Чунки ихлос бор жойда ҳавои нафсга насиба йўқ”, деб жавоб берди. https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,590 views

Ippubblikat Set 24

Мени Сенга ғамлар элтди... @Rahimjon_Aliy

1,370 views

Ippubblikat Set 24

Охират фарзанди бўл! Дунё фарзанди бўлма! Чунки фарзанд онасига эргашади. Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,460 views

Ippubblikat Set 24

"Қалбни Аллоҳнинг азаматига тўлдирадиган нарса ибодатдир!" @Rahimjon_Aliy

1,330 views

Ippubblikat Set 24

"Аллоҳга яқин бўлмасанг, демак барча нарсадан йироқ экансан!" https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,810 views

Ippubblikat Set 24

“Уйинул ахбор” деган асарда ШАҚИҚ БАЛХИЙнинг шундай дегани келтирилади: Инсонлар оғизларида баъзи бир гапларни кўп айтадилар, лекин феъл-атворларида бу гапларга қаршилик қиладилар: 1. Оллоҳнинг бандасиман, Оллоҳнинг қулиман дейдилар-у, ҳаётда банда – қул каби эмас, жуда эркин, бетизгин, ҳур каби тутадилар. Ўзларини дунёда абадий бойваччалар деб билишлари Оллоҳ ўртага қўйган гўзал аҳлоқ асосларига тўғри келмайди. 2. Оллоҳ ҳар кимнинг ризқи-насибасини кафолатлаган дейдилар-у, қалблари фақат дунё молини орттириш билангина шодланади. 3. Дунёда ҳаммамиз ўткинчимиз, ҳаммамиз ҳам ўламиз дейдилар, лекин ҳеч қачон ўлмайдигандек дунё билан ўралашиб, Оллоҳнинг буйруқлари билан ишлари бўлмай қолади. Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Мукошафат-ул қулуб” китобидан @Rahimjon_Aliy

1,460 views

Ippubblikat Set 22

Мен шайх Абул-Ҳасан Ҳарақонийни зиёрат қилиш учун Харақонга бордим. Ҳузурига кирганимда, унинг буюклик уфуриб турган ҳайбатидан ва ўткир нигоҳидан шундай таассурот олдимки, тилим лол бўлиб, гапиролмай қолдим. Ҳаттоки, Яратганнинг олдида бирор гуноҳим бўлса, У мени жазолаяптимикан, деган хаёлга ҳам бордим. Шайх Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,520 views

Ippubblikat Set 22

"Аллоҳнинг зикрини кўп қилинг, баланд даража топасиз". @Rahimjon_Aliy

1,840 views

Ippubblikat Set 22

"Осмоннинг зийнати юлдузлар билан, заминнинг зийнати тақводорлар биландир". @Rahimjon_Aliy

1,600 views

Ippubblikat Set 22

Бошланғич мактабни келажак учун ўқидим. Кейин менга: “Келажак учун ўрта мактабни ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Келажак учун лицейни ўқи”, дейишди. Кейин: “Келажак учун бакалавр ўқи”, дейишди. Кейин: “Келажак учун иш топ”, дейишди. Кейин: “Келажак учун оила қур”, дейишди. Кейин эса: “Келажак учун фарзандни кўпайтир”, деб айтишди.. Мана ниҳоят, бугун ёшим 77 га етганимда ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман. Кейин билсам, ўша келажак буқа қувлаб етиши учун унинг шоҳига илиб қўйилган бир парча қизил мато экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки, келажакка етиб борилганида, у ҳозирга, ҳозир эса ўтмишга айланаркан. Сўнг янги келажак билан тўқнаш келинар экан. Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ сендан рози бўлиб, дўзахидан омонда қолиб, жаннатига равона бўлишинг экан... Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,100 views

Ippubblikat Set 21

* * * Ўлинглар, ўлинглар, бу Ишкда ўлинглар, Бу Ишқда ўлинглар, ҳама руҳ бўлинглар. Ўлинглар, ўлинглар, ҳеч қўрқманг ўлимдан, Бу хокдан чиқинглар, фалакка кўчинглар. Ўлинглар, ўлинглар, бу нафсда ўлинглар, Ки бу нафс банддир, асирсиз, билинглар. Олиб бу тешани зиндонни тешингиз, Зиндонни тешсангиз, подшолик қилинглар. Ўлинглар, ўлинглар, гўзал шоҳ қошида, Ўлсангиз қошида амирдек бўлинглар. Ўлинглар, ўлинглар, булутни этиб тарк, Тарк айлаб бадрдек, ёғдулар қуйинглар. Хомушсиз, хомушсиз, хомушлик ўлимдир, Тириклик аслу шу — сукутни бузинглар. Шамс Табризий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,530 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3233343536•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485