TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 37 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Aww 31
Оқил агар сўз била сўзни топар, Ориф ўшал сўзда ўзуни топар. Низомий Ганжавий роҳматуллоҳи алайҳининг ушбу байтини бирга шарҳласак. Ким қандай тушунди? @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 30
Яна кел, яна кел! Ҳар на бўлсанг ҳам, яна кел! Кофир бўлсанг ҳам, оташпараст бўлсанг ҳам, бутпараст бўлсанг ҳам, яна кел. Бизнинг бу даргоҳимиз, умидсизлик даргоҳи эмас. Юз карра тавбангни бузган бўлсанг ҳам, яна кел! Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 30
"Чинакам солик — бу ошиқ соликдир!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 30
Умуман олганда эса муҳаббат — тасаввуфнинг асосий рукнларидан бири. Жуда кўп ирфоний тушунча-истилоҳларнинг шарҳи муҳаббатга келиб боғланади. Тасаввуфни лўнда қилиб, илоҳий муҳаббат ҳақидаги илм дейиш мумкин. Чунки тасаввуф илоҳий маърифатни эгаллаш, Аллоҳнинг сифат ва исмлари орқали Унинг Зотини билиш ва танишни талаб қилар экан, буни ақл ва назарий — тафаккурий билимлар билан эмас, балки, яширин бир ички туйғу, ботиний басират, яъни муҳаббат воситасида амалга ошириш мумкин, деб таълим беради. #иқтибос @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Aww 29
Бу қалблар бамисоли идишлардир. Шундай экан, уларни Қуръондан бошқа нарса билан тўлдирманглар. Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу БИЗ БУ ИДИШЛАРНИ НИМАЛАР БИЛАН ТЎЛДИРЯПМИЗ-А?.. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 29
Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасун, Икки жаҳон демаки, жон бўлмасун. Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 29
Фузулий роҳматуллоҳи алайҳи байтига Алихонтўра Соғуний ҳазратнинг шарҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 29
"Шариат ҳам, тариқат ҳам, ҳақиқат ҳам менман" деган Машрабларни соғинди замин... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 29
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг. Аҳзоб сураси, 56-оят. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 28
Қуръон ва ҳадислардан кейин ҳеч сўз тариқатдаги машойихлар айтган сўзларидан афзалроқ эмас. Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 28
Бишр Ҳофий ҳазратларидан сўрадилар: - Бу рутбага қандай эришдинг? - Бутун умрим давомида Аллоҳдан бошқасига ҳолимни гапирмадим... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 28
Бир дарвеш бир сўфийдан: -"Аллоҳни қаердан қидирай?", деб сўради. Сўфий эса жавобан: -"Қаерда қидирдингу, тополмадинг? Уни қидиришда астойидил бўлиб, бир қадам ташласанг, қаерга қарама, Уни кўрасан!", деди. Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy