TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti26,470Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 36 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Set 10

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳаббат аҳли бўлмиш азизлар, ёронлар! Бизни тарк этмаганингиз учун ташаккур Сизларга! Ин шаа Аллоҳ фаолиятимизни давом эттирамиз! Сиз азизларнинг дуоларингиз билан! @Rahimjon_Aliy

1,760 views

Ippubblikat Set 3

Шариат ҳақиқатнинг зоҳири бўлса, ҳақиқат шариатнинг ботинидир. Ҳақиқат бир сирдир. Бу мақомга ҳақиқий ошиқ қуллар эришади. Бу мақомда иккилик йўқ. Унда қаҳр ҳам, лутф ҳам баробар. Бу мақом бир шаҳардир. Унинг султони Ҳақдир. Бу мақомга етти нафс мартабаларидан ошган, қалбини салим ҳолатига келтирган, ҳаётини тақво асосига қурган, сиррини ошкор этмаган, “каррамно” тожини кийган инсонларгина ноил бўлади. Ҳақиқатнинг самараси жаннат ва Аллоҳнинг жамолидир. #иқтибос @Rahimjon_Aliy

2,650 views

Ippubblikat Set 3

Ийсом ибн Юсуф бир куни Хотамул Асомнинг мажлисига кирди. Сўнг: «Эй Хотам, намоз ўқиётганингизда Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб турасизми?» деди. Ҳотамул Асом: «Ҳа», деди. У: «Намозни қандай ўқийсиз?» деб сўради. Хотамул Асом шундай деди: «Аллоҳ таолонинг «Намозни қоим қилинглар» деган буйруғига «Лаббай» деб, ўрнимдан тураман. Қўрқув билан юраман. Ният билан намозни бошлайман. Аллоҳнинг азамати билан такбир айтаман. Тартил ва тафаккур билан Қуръон ўқийман. Хушуъ билан рукуъга кетаман. Тавозеъ билан сажда қиламан. Ўтириб, ташаҳҳуд айтгач, ният билан салом бераман. Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо қилиб, намозни якунлайман. Кейин хавотир билан нафсимга мурожаат қиламан, Аллоҳ таоло намозимни қабул қилмаслигидан қўрқиб тураман. Шу хавфни то ўлим келгунига қадар сақлаб қолишга жидду жаҳд билан уринаман». Бу гапларни эшитган Ийсом ибн Юсуф: «Сиз ҳеч қўрқмай, «Намозни Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб ўқийман», деб айтаверинг», деди. @Rahimjon_Aliy

2,680 views

Ippubblikat Set 2

Бугун қишлоғимиздаги бир шифокор аканинг дадалари дунёдан ўтибди. Соппа-соғ ҳолида масжидга чиқиб, пешиннинг илк иккинчи ракатини ўқиб, ёнбошга йиқилиб, жони узилибди. Мавлид ойида, масжидда, намознинг ичида... Эҳ, қандай гўзал хотима! Билишимча, раҳматли 5 маҳал намозни қолдирмай масжидда адо этар экан. Ким нимани устида яшаса, ўшани устида вафот этиши ҳақидаги ҳадис нақадар ҳақ ва ростдир! Аллоҳ барчамизга гўзал хотима насиб қилсин! @Rahimjon_Aliy

2,740 views

Ippubblikat Set 1

"Ҳақиқий ориф зотлар, валийлар ҳеч қачон ўзларини Аллоҳ ҳузурида мукаррам бўлган инсон деб ҳисобламайдилар. Балки, доим ўз камчиликлари, гуноҳлари ҳақида ўйлаб, кибр ва ғурурдан йироқ юрадилар. Аллоҳ мендан рози бўлармикан, ёки ҳузуридан қувиб солармикан, деган қўрқув ва андиша уларни тарк этмайди". #иқтибос @Rahimjon_Aliy

2,360 views

Ippubblikat Set 1

"Таважжуҳ" ҳақида гаплашамизми?

1,970 views

Ippubblikat Set 1

Тўғри, амалларимиз билан жаннатга кира олмаймиз, аммо улар билан қабрда бирга қоламиз... @Rahimjon_Aliy

2,250 views

Ippubblikat Aww 31

Банимким ғамларим вордир, бийирин устина қўйсанг, Чиқар кофир жаҳаннамдин куйиб аҳли азоб ўйнар. Мавлоно Фузулий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,120 views

Ippubblikat Aww 31

Таважжуҳ Нажмиддин Кубро ҳазратлари суҳбатдошлари билан ўтирган эдилар. Ҳавода бир қарчиғай бир саъвани қувиб борарди. Шайхнинг назари саъвага тушди, саъва журъатланиб орқасига қайтди ва қарчиғайни тутиб шайхнинг оёқлари олдига келтириб ташлади. @Rahimjon_Aliy

2,050 views

Ippubblikat Aww 31

Суфён (Саврий) билан қачон бир суҳбатда ўтирадиган бўлсам албатта ўлимни эслардим. У киши одамларга ўлим келиб қолишини энг кўп эслатиб турадиган киши эди. Имом Қабиса ибн Уқба раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,330 views

Ippubblikat Aww 31

Зоҳидлик қотган нон ейиш, дағал кийим кийиш билан эмас, балки орзу-ҳавасларни камайтириш ва ўлимга тайёр туриш билан бўлади! Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,900 views

Ippubblikat Aww 31

Суфён Саврий қуддиса сирруҳунинг оналари у кишини ёшлик чоғида илм ва амалга чорлаб шундай деганлар: “Сен илм талаб қил, мен эса сенинг рўзғорингни тўлиқ таъминлаб тураман. Ўнта ҳадис ёзганингдан сўнг ўзингга қара, (иймонинг ва солиҳ амалинг) зиёда бўлса давом эт, бўлмаса тўхта!”. (Яъни, “ўрганаётган илмингга амал қилиб бор”). @Rahimjon_Aliy

1,660 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••3435363738•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485