TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti27,550Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 38 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Aww 28

ҲАР БИР СЎЗИ ҚУРЪОН ОЯТИ БЎЛГАН АЁЛ ҚИССАСИ Ҳазрат Абдуллоҳ ибн Муборак айтадиларки: Мен ҳаждан қайтаётганимда бир отлиқ мен тарафга келаётганини кўрдим. Отлиқ менга яқин келганида, у аёл киши эканини билиб, унга салом бердим. У аёл; "Раҳийм бўлган Роббдан "салом" сўзи бордир", (Ёсин, 58) - деб жавоб берди. У бу оятни ўқиганда, менинг саломимга жавоб берди деб тушуниб, қаердан келяпсиз деб сўрадим. У аёл: "Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг", (Бақара, 196), - деб жавоб берди. Мен шунда у Каъбатуллоҳни зиёратидан қайтаётганини тушуниб, қаерга кетяпси?, - дедим. У аёл: "Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ"(Аъроф, 186), - деган оят билан жавоб берди. Мен у бу оятни ўқиганидан йўлдан адашиб қолибди, деб тушундим. Менинг таҳминимча у ёши каттароқ кампир эди. Мен: "Онажон қаерга олиб бориб қўяй?" - деб сўрадим. У аёл: "Аллоҳнинг хоҳиши ила Мисрга омонликда киринглар" (Юсуф, 99) , - деб жавоб берди. Мен унинг бу оятни ўқиганидан шаҳарга бориши кераклигини тушундим, "мен ҳам шаҳарга боришим керак сизни йўл бошлаб бораман", дедим. У аёл: "Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ҳуш кўради" (Бақара, 195) , - деб жавоб берди. Мен унинг бу оятни ўқиганидан, йўлбошлаб боришимга рози эканини тушуниб, уловни юганини ушлаб йўл бошлаб кетдим. Бир қанча юрганимиздан кейин, мен баъзи арабча шеърларни ўқишни бошладим. У аёл: "Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар" (Муззаммил, 20), - деди. Мен жим бўлдим, лекин бу аёл ким экани ҳақида ўйлаб қолдим. Шунда мен унинг хонадони ҳақида маълумотга эга бўлмоқчи эдим. У аёл буни сезиб: "Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади" (Моида, 101), - деган оятни ўқиди. Мен тушундимки, у оиласи ҳақида гапиришни хоҳламаяпти. Бир қанча юриб шаҳарга яқинлашганда мен ундан: "Шаҳарда сиз ким билан кўришмоқчисиз?" - деб сўрадим. У аёл: "Мол-мулк, бола-чақа ҳаёти дунё зийнатидир"(Каҳф, 46) - деб жавоб берди. Мен тушундимки, Аллоҳ унга мол-у дунё ва ўғиллар берган экан. Мен шаҳарга кириб, ҳаждан қайтаётган карвон аҳлига йўлиқдим. Улар юкларини тушураётган экан. Мен у аёлдан: "Ўғилларингизни исми нима? - деб сўрадим. У аёл: "Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ", (Бақара, 140) Мен унинг ўғилларининг номлари шу экан деб тушундим ва баланд овоз билан уларни номини айтиб чақирдим. Шунда учта жуда чиройли, илм ва фазл эгаси бўлган йигитлар югуриб келишди. Улар карвоннинг ичидан оналарини қидириб, онамиз қаерда қолди экан, деб паришон бўлиб юришган эди. Улар бир-бирларини кўриб жуда ҳурсанд бўлдилар. Мен энди уйимга кетсам ҳам бўлади деб турган эдим... У аёл буни сезиб, "Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, ва асирга берарлар", (Инсон, 8) - оятини ўқиб, болаларига мени меҳмон қилишга ишора қилди. Мен меҳмон бўлишдан бош тортиб, узр айтдим. У аёл: "Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз"(Инсон, 9),- деди. Мен жуда ҳайрон бўлиб: "Эй Аллоҳ, бу қандай муомала, бу тугун менга ечилмаяпти", - дедим. Мен бироз таомланиб, унинг болаларидан: "Бу қандай муомала қачон бу аёлга бир гап айтсам, ҳар гапнинг жавобида Қуръони Каримдан бир оят ўқиб жавоб беряпти?" - деб сўрадим. Ўғиллари: ''Бу бизнинг онамиздир, Қуръоннинг ҳофизаси, ҳадиснинг олимасидир, унинг дилида Қиёмат кунида ҳар айтган сўзимга Аллоҳга қандай жавоб бераман, деган қўрқинч ўрнашиб олгандир. Шунинг учун, 20 йилдан бери Қуръон оятларидан бошқа бирорта лафз унинг тилидан чиққан эмас'', - деб жавоб бердилар. @Rahimjon_Aliy

3,870 views

Ippubblikat Aww 27

Биров бир дарвешнинг хилватига келди ва: “Нечун ёлғиз ўлтирибсан?” – деди. У дарвиш дедики: “Энди ёлғиз бўлдим, чунки сен келдинг ва менга Ҳақдан монеъ бўлдинг”. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

1,680 views

Ippubblikat Aww 27

ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ «Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.» Жума сураси, 4-оят @Rahimjon_Aliy

1,620 views

Ippubblikat Aww 27

Ота-онага яхшилик қилиш катта гуноҳларга каффорат бўлади. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,660 views

Ippubblikat Aww 27

Банда, бало-имтиҳонлар унга ҳар тарафдан келмагунча, иймон ҳаловатини тата олмайди. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,850 views

Ippubblikat Aww 27

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Агар хачир ва отларнинг туёқларини таққиллатиб миниб юрсалар ҳам — барибир маъсият хорлиги уларнинг қалбларини тарк этмайди. Аллоҳ таоло ўзига осийлик қилган кишини хор қилишдан бошқасига рози бўлмади». Изоҳ: У даврдаги хачир ва отлар — ҳозирги пайтдаги фалон русумдаги машиналар. @Rahimjon_Aliy

1,730 views

Ippubblikat Aww 25

Гуноҳ-маъсиятлардан четланиш ва бефойда нарсаларни тарк қилиш қалбингни нурга тўлдиради. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,360 views

Ippubblikat Aww 25

Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонға етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,260 views

Ippubblikat Aww 23

Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан: "Қандай тонг оттирдингиз?" деб сўралди. У зот дедилар: "Камайиб бораётган умр ва кўпайиб бораётган гуноҳ ичида". @Rahimjon_Aliy

2,660 views

Ippubblikat Aww 23

Ҳузуримдан туриб кетган бирортасининг ортидан ғийбат қилмадим. Аҳнаф Ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,500 views

Ippubblikat Aww 23

Мўминнинг гапи оз, амали кўп бўлади. Мунофиқнинг гапи кўп, амали оз бўлади. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,450 views

Ippubblikat Aww 22

Хатиб Бағдодий юриб кетаётганида қўлида ўқиб кетаётган жузи бўларди. Бу ишни вақтини асраш ва ҳатто юриш асносида ҳам бирор илмий манфаат олмасдан фурсатнинг беҳуда ўтиб кетишидан сақланиш учун қиларди. "Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан @Rahimjon_Aliy

1,910 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••353637383940•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8485