TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 39 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Aww 22
Машҳурлик дарди билан юрган одам овора бўлмасин, ҳақиқатни барибир топа олмайди. Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 22
Меҳмон келадигандек уйингни, ўлим келадигандек юрагингни тоза тут! Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 22
Қиёмат кунида бир нидо қилгувчи: “Эй Аллоҳни мадҳ қилганлар туринглар”, деб нидо қилади. Шунда, фақат “Қул ҳува Аллоҳу аҳад”ни кўп ўқиганлар туришади. Маъруф Кархий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 21
Дарвеш дўстим Жонтемирдан унинг илк китоби бўлмиш "Дарвеш қўшиғи" кутилмаган ҳадя ўлароқ етиб келди қўлимга. Жонтемир бугунги замонавий ўзбек шеъриятининг кўзга кўринган, ўз йўлини топа олган шоирларидан деб ҳисоблайман. Унинг шеърлари машрабона, дарвешона, ўзига ўхшаб ☺️ Омонат етиб келди, раҳмат Жонтемир! Худо хоҳласа, унинг шеърларидан ўқиб, каналимга жойлайман. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 21
Мени уч кимса ҳайратга солади: Бири – дунё умидларига тўла одам. Ҳолбуки ўлим унинг изига тушгандир. Иккинчиси – ғафлат ичида кезаётган одам. Ҳолбуки ҳеч ғафлатда бўлмаган, уни унутмаган биттаси бор. Учинчиси – қаҳқаҳа отаётган киши. Ҳолбуки оламларнинг Рабби Аллоҳ ундан хафами, хурсандми асло билмайди. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 21
Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса ол, қолганини ташла! Салмон Форсий розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 21
Ислом тарихида мушрикларга қарши ҳандақ қазиш фикри айнан Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан чиққан. Ўша куни ансорлар: “Салмон биздан”, дедилар. Шунда муҳожирлар: “Йўқ, Салмон биздан, бу ерга ҳижрат қилиб келган”, дейишди. Пайғамбар алайҳис салом: “Салмон биздан – аҳли байтдандир”, дея бу баҳсга нуқта қўйдилар. Салмон розияллоҳу анҳунинг Ибн Ислом деб номланиши боиси, замондошлари: “Сиз кимсиз?” деб сўрашса, у зот: “Мен Ислом фарзандиман! Мен Одам алайҳиссаломнинг фарзандлариданман”, дея жавоб қайтарган. Ҳам Инжил, ҳам Қуръонни тўлиқ ёд олгани учун “Икки Китоб соҳиби” номини олган. Шунингдек, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Салмон Форсийни “Луқмони Ҳаким” деб чақирганлари ҳам машҳур. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 21
Гўзал хотима қалби гўзал кишиларга насиб қилади. Чунки ўлим чоғи сохталик бўлмайди. Ўша пайтда қалбда яширин нарсалар юзага чиқади. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 21
Иймон бер руҳимга, жисмимга жон бер, Лойимни қориштир, поклаб бер менга, Ожиз томиримга покиза қон бер, Равшан қил қорамни оқлаб бер менга. Охират илмидан қил мени огоҳ, Муродим шамъини сўндирма, Аллоҳ… Абдурауф Парфи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 19
*** Қонимдан гулоб айлаб, Ҳолимни хуноб айлаб. Чориғимни чоғладим Дарвешларни чорладим. Дарвешлар-уууу дарвешлар! Дарвешлар ҳууу дарвешлар! Отимнинг тақаси йўқ, Кўйлагим ёқаси йўқ. Пойимга қуртлар тушган — Уқбога йўл туташган Дарвешлар-уууу дарвешлар! Дарвешлар ҳууу дарвешлар! Санъондан вайроналик, Румийдан ҳайроналик. Шамс Табризий ўт пуркар, Машраб бобом дор тутар. Дарвешлар-уууу дарвешлар! Дарвешлар ҳуууу дарвешлар! Бугун буткул “ўчамиз”, Ҳолдан ҳолга кўчамиз. Юрагимиз қонталаш, Тунларимиз тонг талаш. Дарвешлар-уууу дарвешлар! Дарвешлар ҳуууу дарвешлар! Қонимни хуноб айлаб, Ўзимдан жудо айлаб. Оҳимдан тузиб базим, Дарвешларни чорладим. Дарвешлар-уууу дарвешлар! Дарвешлар ҳуууу дарвешлар! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 18
Аллоҳ кимга яхшиликни истаса, унга амал эшигини очиб, тортишиш эшигини ёпади. Агар ёмонлик истаса, амал эшигини ёпиб, тортишиш эшигини очади. Маъруф Кархий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 18
Солиҳлар кўп, лекин улар ичида сиддиқлар кам. Маъруф Кархий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy