TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 41 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Aww 14
Аллоҳ билангина банд бўлмоқ бандаликдир! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 14
Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: — Нифоқ нима? деб сўради. Шунда у киши шундай жавоб бердилар: —"Ислом ҳақида гапириб, ўзинг унга амал қилмаслигинг». @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 13
Аччиқ бўлса ҳам баъзан, ҳаёт "дорилари"ни ичишга мажбурмиз... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 13
Бугун Аллоҳнинг бир валийси оламдан ўтди... Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўри оламдан ўтди... Бир Раббоний олим оламдан ўтди... Нақшбандия тариқатининг Пири-Муршиди оламдан ўтди... Қалблар маҳзун, кўзлар ёш, муҳаббат аҳлининг пешвоси оламдан ўтди... Беихтиёр Ҳазрат Навоий ҳазратларининг сатрлари ёдга келади: Айрилиқ они яқиндур, кема йўл бонгин чалур, Ваҳ мани, ташлаб фироққа ёр йироққа йўл олур. Маҳшарда дийдорлашгунча, бобожон! 😢😢😢 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 13
Шайх Мажидуддин Бағдодий «Туҳфат ул-барара»да Юсуф Ҳамадонийнинг «Агар Мансур Ҳаллож маърифатни ҳаққи билан англаганда эди, «Анал-ҳақ» ўрнига «Анат-туроб» («Мен тупроқман») деган бўларди» деган сўзларини келтирган. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 13
Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳу Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ҳақидашундай деганлар: «Муборак оёқларидан бири иккинчисига нисбатан бир оз калта эди. Юзларида чечак хасталигидан излар қолган эди. Соқоллари узун ва қизғиш эди. Жуссалари озғинроқ эди. Кимни кўрсалар, «хожа» деб мурожаат қилар эдилар. Сафарга кўп чиқар эдилар. Либослари жундан ва ямоқли бўлар эди. Арпа унидан тайёрланган нон, тариқли нон, уруғ ёғи ва қовун истеъмол қилар эдилар. Қирқ кунда бир марта товуқ гўшти, баъзан туя ва қўй гўшт истеъмол қилар эдилар. Этикдўзлик ва деҳқончилик билан шуғулланар, Ҳақ таоло нима берса, камбағал, етим-есир, ғариб, бемор ва серфарзанд, муҳтож, йўқсил оилаларга тарқатар эдилар. Умрларида бирон марта тиланчилик қилмаган, муридларини ҳам бундан қайтарар эдилар. Доимо Аллоҳга суянар, дунёни обод қилишга уринмас, бошқаларни ҳам бу йўлдан ман қилар эдилар. Ҳар йил қирқ кун амри маъруф, наҳйи мункар қилар, инсонларга яхшиликни тавсия этар эдилар. Подшоҳ ва бойларнинг уйларига бормас эдилар". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 13
Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ ўз суҳбатларида машойихларнинг ҳикматли сўзларини ҳам кўп ишлатар эдилар. У кишининг ҳимматлари олий эди. Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳ Ҳирот билан Марвнинг орасида бориб келиб турар ва ваъзу насиҳатда давом этар эдилар. У кишидан истифода этганлардан беш одам буюк шайх ва тариқат намояндалари бўлиб етишдилар. Улар: Хожа Убайдуллоҳ Баркий, Хожа Ҳасан Антокий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Хожа Ҳаким Саноийлардир. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 12
Агар итдек яшаб, итдек ўлмоқ ва қиёмат кунининг ҳисоб-китобидан халос бўлиш ихтиёри берилганида эди, ўшани танлар эдим. Фузайл ибн Иёз роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 12
ЎЗ НАФСИНИ МАЛОМАТ ҚИЛИШ Иброҳим ибн Ашъас айтади: «Мен Фузайл ибн Иёзнинг бир мажлисида эшитгандим. У ўзига айтарди: «Ҳеҳҳей, сен жаннатга кираман, деб ўйлаяпсанми?! Сен у ерда Набийлар, сиддиқлар ва солиҳлар билан бирга Аллоҳга қўшни бўламан, деб ўйлаяпсанми?! Ҳой аҳмоқ, сен қайси амални, қайси шаҳват ва қайси истакни Аллоҳ учун тарк қилдинг? Аллоҳ учун қайси ғазабни ичингга ютдинг? Алоқангни узиб қуйган қайси қариндошинг билан боғландинг? Қайси бир яқин душмандан Аллоҳ учун узоқлашдинг? Қайси бир узоқлашиб қолган дўстга Аллоҳ йўлида яқинлашдинг? Лекин мен гуноҳларим борлигига қарамай Унинг раҳматини ва афвини умид қиламан. Мен ўзимни яхши иш қилганман, дея олмайман. Лекин мен ёмон иш қилдим, мен қилган иш қандай ҳам ёмон, дейман, холос». @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 12
Убайдуллоҳ ибн Умар айтади: «Мен Яҳё ибн Салим билан бирга Фузайлнинг ҳузурига уни кўргани кирдик. Фузайл ўз қўли билан ўзининг бошига урар ва ўзига ўзи: «Эй Фузайл, сени Аллоҳ яратиб, ўзининг зоҳирий ва ботиний неъматлари билан сени тўлдириб ташлади. Сени ҳимоя қилиб қўриқлади. Одамларнинг юзларини ҳам сенга қаратиб қўйди. Сен эса ўзинг билан машғул бўлдинг. Сен кимсан ва нимасан ўзи?» – деди-да, кейин бир хўрсиниб йиқилди. Кейин Фузайлни кийим билан ўраб қўйдилар. У титрар ва ҳеч нарсани билмас эди». @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 12
Ёнмаган одамга оловни қандай қилиб таърифлаш мумкин?! Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Aww 12
Ёзувчи Анис Мансурдан сўрашди: -Инсонларнинг асл моҳиятини қандай билиш мумкин? У жавоб берди: Эркак киши аёлининг хасталигида синовдан ўтади. Аёл эрининг камбағаллигида синовдан ўтади. Дўст оғир кунларда синовдан ўтади. Фарзандлар эса ота-онасининг қарилигида синовдан ўтади. Ака-укалар мерос тақсимотида синовдан ўтади. Қариндошлар ғарибликда синовдан ўтади. Ҳақиқий муҳаббат манфаат тугаганда синовдан ўтади. Мўмин киши эса балолар ила синовдан ўтади. @Rahimjon_Aliy