TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti71,830Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 54 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ġun 19

Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди. Абу Али ибн Сино роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

4,840 views

Ippubblikat Ġun 19

Вақтики, банданинг қалбига Аллоҳ ва Унинг Расулини муҳаббати ғолиб бўлса қалб нафснинг хатарларига қувват топади. Муҳаббатнинг кучи ҳар қандай нафснинг истакларини йўққа чиқариб бораверади! Ҳабиб Али Жифрий ҳафизаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,930 views

Ippubblikat Ġun 19

Кимни қалбида хушуъ, қўрқинч бўлса унга шайтон яқинлашмас! Саҳл ибн Абдуллоҳ қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,740 views

Ippubblikat Ġun 18

"Сабр — Робиа онамиз айтганидек, банда неъматга сазовор бўлганда рози бўлганидек, мусибат етганда ҳам рози бўлишдир." @Rahimjon_Aliy

4,210 views

Ippubblikat Ġun 18

ХИЗР АЛАЙҲИС САЛОМ БИЛАН УЧРАШУВ Баъзи авлиёлар айтади: "Бани Исроил саҳроларида бўлганимда бир киши мен тарафга юриб келди. Мен ундан ажабландим ва Хизр алайҳис салом бўлса керак, деган илҳом бўлди. Мен унга: "Аллоҳ таолони ҳурматидан гапиргин, сен кимсан?!" дедим. У: "Дўстинг Хизрман", деди. Мен: "Савол берсам майлими?", дедим. У: "Сўрайвер", деди. Мен: "Нима васила сабабидан сени кўряпман", дедим. (Яъни,менга кўринишингни сабаби нима дедим). У: "Онангга қилган яхшилигинг", деб жавоб берди. "Руҳул баён" тафсиридан @Rahimjon_Aliy

6,680 views

Ippubblikat Ġun 18

Шиблий раҳимаҳуллоҳ ҳузурларига бир жамоат кирди. Шунда у зот уларга юзланиб: "Сизлар кимсизлар?"-деди.Улар: "Биз сизни дўстларингиз ва сизга муҳаббат қўйгучилармиз!"- дейишди. Шунда у зот қўлига бир неча тошни олиб уларга қарата ота бошлаганди улар қочдилар. Шиблий раҳимаҳуллоҳ уларга қараб: "Сизларга нима бўлди? Сизлар менга муҳаббатни даъво қилдинглар, энди мени балоларимга ҳам чидайсизлар!"- дедилар. @Rahimjon_Aliy

4,280 views

Ippubblikat Ġun 18

Аллоҳнинг шундай муборак бандалари борки, улар ҳаётингизга дуолар орқали кириб келишади! @Rahimjon_Aliy

4,650 views

Ippubblikat Ġun 18

Сен машҳурликдан қочгин, тоинки сенга машҳурлик илашиб қолмасин, фақат ўлим учун тайёргарликда бўлгинки ҳаётни сен учун мазаси қолмасин. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

4,980 views

Ippubblikat Ġun 18

ҲОЛ Шунчаки, гаплашгим келмайди, Шунчаки, ёлғизлик ёқади. Шунчаки, дунёда бир Ташвиш, Битта Ғам умримга етади! Кесилган исёну шовқинлар, Унутиб аламу оғриқни. Мутолаа қиламан жимгина, Муаллифи Сен бўлган борлиқни! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy

5,620 views

Ippubblikat Ġun 18

Иброҳим Адҳам қуддиса сирруҳу бир кишига шундай дедилар: — Сен Аллоҳга дўст бўлмоқни хоҳлайсанми? У киши: — Ҳа! — деб жавоб берди. Иброҳим Адҳам дедилар: — У ҳолда сен дунёдаги ва охиратдаги ҳеч нарсага рағбат қилмай, фақатгина Аллоҳ учун фориғ бўлгин. Сен У зот тарафга талпингинки, У зот ҳам сенга иқбол қилур ва сени Ўзига дўст қилар. @Rahimjon_Aliy

10,700 views

Ippubblikat Ġun 17

Инсонлар учун яхшилик қилиш сени мусибату ёмонликлардан сақлайди. Абу Бакр Сиддиқ розиялоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

7,800 views

Ippubblikat Ġun 17

"Банданинг энг бахтли куни Аллоҳга тавба қилган кунидир." @Rahimjon_Aliy

10,400 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5253545556•••60•••65•••70•••75•••80•••8485