TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti75,130Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 56 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ġun 15

*** Аллоҳ деган бандаларни қули бўлсам, Ошиқларни куйуб ўчган кули бўлсам, Йўл устида туфроқ сифат йўли бўлсам, Дўстлар, Хожам мени бандам дегаймукин? Аллоҳ, Аллоҳ, жоним Аллоҳ, дилим Аллоҳ, Сендин ўзга паноҳим йўқ, валлоҳ-биллоҳ, Йиғлаб келдим Даргоҳингға, шайаълиллоҳ, Дўстлар, Хожам мени бандам дегаймукин? Хожа Аҳмад Яссавий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

7,980 views

Ippubblikat Ġun 15

Аллоҳ билан бўлгандан сўнг ўлим ҳам, умр ҳам севимлидир. Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

4,910 views

Ippubblikat Ġun 15

ҚАЛБЛАР ЭЪРОБИ Агар наҳв олимлари эъроб аломатлари тўрттадир: Рафъ (замма), фатҳ (фатҳа), хафз (касра), жазм (сукун)» десалар, Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам: «Қалблар эъроби тўрттадир: Рафъул-қалб, фатҳул-қалб, хафзул-қалб, вақфул-қалб», дейдилар. Қалбнинг рафъи (яъни Аллоҳ таъолога тараф кўтарилиб, сайр қилиши) Аллоҳнинг зикридадир! Қалбнинг фатҳи (яъни очилиши) Аллоҳдан рози бўлишдадир! Қалбнинг хафзи (яъни чўкиши) Аллоҳ субҳанаҳудан бошқаси билан машғул бўлиб қолишдадир! Қалбнинг вақфи (яъни тўхтаб қолиши) эса Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш билан бўлади! Рафънинг аломатлари: Аллоҳга мувофақат (итоат)нинг мавжудлиги, Аллоҳга мухолафат (қарши чиқиш)нинг йўқлиги, Аллоҳга муҳаббат (ҳақиқий севги)нинг давомийлигидир. Фатҳнинг аломатлари: Таваккул (Аллоҳгагина суяниш), Сидқ (Аллоҳга садоқатли бўлиш), Яқийн (Иймони кучли бўлиш)дир. Хафзнинг аломатлари: Ужб (солиҳ амалига ғурурланиш), Риё (хўжакўрсинга амал қилиш), Ҳирс (дунёга муҳаббат қўйиш)дир. Вақфнинг аломатлари: Ибодат лаззати йўқолиши, Маъсиятнинг аччиқлиги кетиши, Ҳалол-ҳаромнинг аралашиб қолишидир. Абдулвоҳид ИБРОҲИМ таржимаси @Rahimjon_Aliy

10,500 views

Ippubblikat Ġun 14

Йўл битта эди... Мусо алайҳис салом ўтди, Фиръавн эса чўкди. Йўлга эмас, Аллоҳга суянинг! "Олтин ҳарфлар" дан @Rahimjon_Aliy

7,520 views

Ippubblikat Ġun 14

Тасаввуфда тавба ҳам уч хилдир: Толиб тавбаси; Солик тавбаси; Ориф тавбаси. Тавба манзилида (мақомида, бекатида, довонида) толиб нафақат қилган гуноҳлари ва хатоларидан воз кечиб қаттиқ пушаймон бўлибгина қолмай, балки у баданини гуноҳлардан тозалаши, гуноҳу хатоларнинг иси бадандан келишига чек қўйиши лозим. Бунинг учун толибдан Аллоҳга истиғфор айтишни кўпайтириши талаб қилинади. Солик тавба манзилида гуноҳлар, хатолар тўғрисида ва ҳатто, улардан пушаймон бўлиш, қайғуриш, истиғфор айтиш ҳақида ўйламайди, балки у ҳар сонияда ва ҳар лаҳзада Аллоҳнинг жамолини талабида зикрда бардавом бўлишга уринади. Чунки у толиблик даврида ўзининг нафсини туғёндан тийиб бўлган, уни ўзига бўйсундира олган, қалбини ғафлатдан уйғотиб, унга янги ҳаёт бахш этиш даражасига етишган бўлади. Ориф эса тавба манзилида гуноҳлардан қутилган, нафсни туғёнлардан халос қилиб бўлган ҳолатда бўлиб, у энди ўзлигини йўқотган, Хожаси Аллоҳ бағридан қўним топган бўлади. Бундай даражадаги орифдан қандай қилиб гуноҳу хатолар содир бўлсин?! Фақат зикр тўхтаб қолганидагина ёки ғафлат босганидагина ориф гуноҳлар, хатолар, нафснинг туғёни тўғрисида тафаккур қилади. Шунинг учун авлиёлардан Шайх Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу: “Авомлар гуноҳлардан тавба қиладилар, хослар эса ғафлатлардан тавба қиладилар”, – деганларида мутлақо ҳақ эдилар. @Rahimjon_Aliy

3,740 views

Ippubblikat Ġun 14

Ин шаа Аллоҳ, бугун кечда Толиблар тавбаси Соликлар тавбаси Орифлар тавбасини кенгроқ ёритамиз.🤲 @Rahimjon_Aliy

11,100 views

Ippubblikat Ġun 14

"Иш кўп... Намозга вақт тополмаяпман" дейсан. Балки, Аллоҳ сени Даргоҳига чақиришни истамаётгандир." "Олтин ҳарфлар" дан @Rahimjon_Aliy

11,900 views

Ippubblikat Ġun 14

"Муҳаббат агар ҳақиқий бўлса, таҳорат сувининг совуқлиги сезилмайди." @Rahimjon_Aliy

3,720 views

Ippubblikat Ġun 14

"Энг чиройли ўғрилик, гўзал хулқлар ила қалбларни ўғирламоқдир." @Rahimjon_Aliy

3,690 views

Ippubblikat Ġun 14

Зикр аҳлидан бўлган киши соғлиги ва кайфиятини баҳона қилмасдан, вазифаларини ҳар қандай сурат ва кўринишда бўлмасин, тоқати етгунича бажармоғи лозим. Ҳазрат Иброҳимжон эшон Хуқандий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,650 views

Ippubblikat Ġun 13

Дунё — яқинда ёпилажак бир бозордир. Шайх Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

3,220 views

Ippubblikat Ġun 13

Илм излаш фарзми, демак, Ҳақ таолони излаш фарзи айндир! Ҳазрат Аҳмад Шужоъ раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,200 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••5455565758•••60•••65•••70•••75•••80•••8485