TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 53 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Ġun 22
Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглимға сол, Айлагил жондин жудо, лек этма имондин жудо. Алишер Навоий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 22
Демангким, кўзи поку ҳам сўзи пок, Дили поку, тили поку ҳам ўзи пок. Алишер Навоий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 21
Баъзида МУЛЛА ФАҚИР роҳматуллоҳи алайҳи ҳақларида ўйланиб қоламан... Ма шаа Аллоҳ! Аллоҳнинг қандай ажойиб қуллари бор-а?!На исмини биласиз, на кимлигини... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 21
Сени дўстингдан айирадиган сўзга қулоқ солма. У сўзда зиён бордир, зиён! Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 21
Сабр ва чидамда ноғора каби бўлмоқ лозимки у қанчалик шапалоқ емасин, бироқ у ўз одатига хилоф овоз чиқармайди. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 20
УЙҒОНСАМ Ухласаму, Қиёматнинг тўлқинида уйғонсам, Кўз очолмай нур жамолин ёлқинида уйғонсам. Муҳаббатнинг чўнг тошига битик битган санамнинг, Кокилларин минг асрлик салқинида уйғонсам. Пешонамнинг шўрликларин салсабилда юварман, Сувга келган ҳур қизларнинг шовқинида уйғонсам. Карбалода хасга дўнган телба кўнгил бир ўзим, Чўкмасмидим Нуҳ бобомнинг тошқинида уйғонсам. Кўкка кўчган гўзалларга одатлари ошнодур, Қайга қочай Чўлпонларин чопқинида уйғонсам. Маҳшар туни Муғаннийнинг жони талаш – талашдур, Ёзилмаган ғазалларин талқинида уйғонсам. МУҒАННИЙ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 20
ЗОҲИД Бой киши дунёдан воз кечиб, ҳаётини зуҳду тафаккур ила ўтказмоқчи бўлди. Ўзи билан биттагина кийим олиб¸ ўрмонга жўнади. У ерда бир кулба қурди. Қараса, у ерда каламуш кўп экан. Зараркунандаларни йўқотиш учун мушукча олиб келди. Мушукка сут керак бўлади¸ деб соғин сигир ҳам келтирди. Зоҳиднинг эса сигирга қарашга вақти йўқ эди. Хизматкор ёллаб яшаши учун унга ҳам уй қурди. Зоҳид ва хизматкорга таом тайёрлаб бериши учун жория сотиб олди. Жорияни бироз вақтдан сўнг эрга берди. Унга ҳам янги уй қурди. Улар ўзларини ёлғиз сезиб, зоҳиддан яқинлари учун ҳам уй қуришда ёрдам сўрашди. Ўрмон эндиликда кичик бир қишлоққа айланди. Қишлоқ аҳолиси ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш¸ тинчликни сақлаш учун бошлиқ этиб зоҳидни сайлашди. Шунда у: "Ҳатто зоҳид ҳам дунё мушкулаларидан халос бўла олмас экан!" деб фиғон чекди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 20
Яратган Зот, ўлимимдан сўнг Аллоҳ билан учрашаман деб яшаётган бандани эмас, ҳаётим мобайнида Унга рўбарў келишим шарт, деб тиришаётган одамни севади. Шайх Абул Ҳасан Харақоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 20
Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод — Яхшидир ер юзин қилгандан обод — Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг, Афзалдир юз қулни қилмоқдан озод. Умар Хайём ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 19
Масофалар узоқ бўлса ҳам, дуоларда бирлашган қалблар бор. Мавлоно Румий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 19
Мол-дунёинг бўлса, пулдор дўстларинг кўпаяди. Чиройинг бўлса, хушторларинг кўпаяди. Ахлоқинг гўзал бўлса бир умрлик чинакам дўстларинг кўпаяди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Ġun 19
СОЛИКНИНГ ТУШЛАРИ Туш — Пайғамбарликнинг қисмларидан бир қисмдир. Туш орқали Пайғамбарлар ҳатто ваҳий қабул қилишган. — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам пайғамбарлик келишидан олдин, ёруғ тушлар кўра бошлаган. Пайғамбарлик даврларида ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган тушлари орқали баъзи башоратларни берганлар. — Иброҳим алайҳис салом ҳам тушига кўра ўғиллари Исмоил алайҳис саломни қурбонлик қилмоқчи бўлганлар. — Юсуф алайҳис саломга тушларни таъбир қилиш илми берилган. Болалигида кўрган тушлари 40 йил ўтиб, рўёбга чиққан. — Салафлардан Жаъфар Содиқ ва Муҳаммад ибн Сиррин роҳматуллоҳи алайҳилар тушларни таъбир қилганлар. — Кўплаб зотлар тушларида башоратлар олишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришган, у зотдан ҳадя ҳам олишган. Мўмин-мусулмон киши ҳаётида ҳам тушнинг аҳамияти катта. Тушдан баъзи ишораларни қабул қилишган ва турли таъбирлар билан ҳаётларига татбиқ ҳам қилишган. Баъзи тушлар катта бир яхшиликларга далолат қилади, баъзилари эса катта ёмонликлардан сақланиш кераклигига далолат қилади. Ва баъзи тушлар бўладики, ўзи шайтоний туш бўлади-ю, аммо худди раҳмоний тушдек кишида ўзгача ужбларни пайдо қилади. Тушларига суяниб, гўё ўзидан валий зотни "яратиб" олади. Бу ҳам тўғри эмас. Бундай тушларга берилиб, илм ва амалга, истиқоматга аҳамият қаратмай қўяди. Айниқса, солик (Аллоҳ сари борувчи киши) тушда кўрган ҳар ҳолларига ўралашиб қолмаслиги лозим. Кўрилган туш хоҳ ўз шахсига алоқадор бўлсин, хоҳ бирор фалокат бўлсин, фарқи йўқ. Сабаби кўрилган тушлардан баъзилари ваҳималар ва беҳуда хаёллардан иборатдир. Шунинг баробарида баъзилари илоҳий кашфлар бўлиши ҳам мумкин. Қай турига кирса-кирсин, солик қалбини буларга боғлаб қўймаслиги шарт! Кўрилган туш ҳатто рост туш бўлса ҳам солик унга қизиқиб, у билан овуниб, унга катта аҳамият ва қиймат бериши асло дуруст бўлмайди. У гўё юксалгани шаклидаги ўйларга берилса, ўзини мақтаб, ужбга кетиш ва оқибат Аллоҳ йўлида тойилишга келиши мумкин. Солик Ҳаққа яқинлашган сари унинг ҳавою нафси, шайтони ҳам шунча ўсиб боради ва уни ўша кўтарилган зинасидан йиқилишга ҳаракатлар бўлади. Шунда у азалий аввалу охирдаги шиорни қалбига қадаб, қадамларини собит қилишини Аллоҳдан сўраши лозим. Шиор будир: "Илаҳи анта мақсуди ва ризока матлуби" (Аллоҳим мақсадим Сенсан, розилигинг талабимдир). Ҳа, азизлар. Соликни кароматлар ҳам, чиройли, солиҳ тушлар ҳам, кашфлар ҳам Ҳақнинг розилиги талабида юриб боришдан асло чалғитмаслиги лозимдир! Шунинг учун ҳам оддий мўминларнинг тойилишидан соликларнинг тойилиши кўпроқ ва ёмонроқдир. Чунки қуш қанча тепага кўтарилса, шунчалик овчига нишон бўлади. Унинг қулаши шунчалик оғир бўлади. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy