TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti39,690Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 52 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ġun 27

Бир куни бир инсоннинг экинзоридан ўтиб қолдим. Эгаси менга “Эй мол!” деб бақирди. Шунда ўйлаб қўйдим: “Мен бир хато қилиб, одамнинг экинзоридан ўтдим ва у менга исмим ўрнига "мол" деб мурожаат қилди. Агар кўп хатолар қилсам, Аллоҳ таоло менинг маърифатимни ҳам ўзгартириб қўяди”, — дедим. Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,860 views

Ippubblikat Ġun 26

"Мен эшигинг ортида турган сенман" @Rahimjon_Aliy

2,800 views

Ippubblikat Ġun 26

Менинг кўнглумки гулнинг ғунчасидек таҳ-батаҳ қондур, Агар юз минг баҳор ўлса, очилмоғи не имкондур. Ҳазрати Бобур роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,800 views

Ippubblikat Ġun 25

Ҳақиқий сажда Аллоҳнинг олдида жисмнинг эгилиши эмас, балки Унинг кўрсатма ва тавсияларига қалбнинг бўйсунишидир. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/rahimjon_aliy

3,930 views

Ippubblikat Ġun 25

— Сен тасаввур қил: мен йўқман. Сен ёлғизсан ва гаплашадиган ҳеч киминг йўқ. — Сен-чи, қаердасан? — Мен йўқман! — Унақа бўлмайди-да, — деди айиқча. — Мен ҳам шундай деб ўйлайман, бироқ шундай бўлиб қолди; мен умуман йўқман, дейлик. Сен ёлғизсан. Шунда нима қиласан? - деди типратикан. — Еру осмонни тескари қилиб бўлсаям сени топаман! — Мен ҳеч жойда йўқман. Йўқ! — Унда, унда... унда мен далага югуриб бораман ва "Типратика-а-ан!" деб қичқираман ва сен эшитиб "айиқча-а-а!" деб жавоб берасан, шунақа. — Йўқ, - деди типратикан. — Мендан томчи ҳам йўқ! Тушуняпсанми? — Нега шу гапга ёпишиб олдинг? - айиқчани жаҳли чиқди. — Агар сен йўқ бўлсанг, унда мен ҳам йўқман, тушундингми?.. @таржима @Rahimjon_Aliy

3,170 views

Ippubblikat Ġun 25

Ўчирғич ишлатмасдан расм чизиш санъатига – ҲАЁТ дейилади! Жорж Элиот @Rahimjon_Aliy

2,940 views

Ippubblikat Ġun 24

Дарёни умид этдиму нам йўқ бу маконда, Йўқлик ғамидан ўзга алам йўқ бу маконда. Ҳазрати Бедил роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

3,200 views

Ippubblikat Ġun 24

Охирги кун қандай бўлишини билмайман. Аммо ўша кун Муҳаббат билан келсин. Кетсам, Муҳаббат билан кетайин. Кунларнинг бозори — Қиёматда Тупроққа айланган вужудимни Муҳаббат турғизсин. Гуноҳкорлар қаторида турганимда, Шафоатчим бўлсин муҳаббат... "Вахшувор" китобидан. @Rahimjon_Aliy

3,410 views

Ippubblikat Ġun 24

Кўнгул бердим санга ман, ғойибона ошно бўлдум, Балоу меҳнату ғамга ҳамиша мубтало бўлдум. Хожамназар Ҳувайдо ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

2,860 views

Ippubblikat Ġun 24

ИБН АББОСНИНГ ЗАКОВАТИ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Рум шоҳи Қайсар халифа Муовияга мактуб ёзди: «Сенга салом бўлсин! Аммо баъд: менга *Аллоҳга энг суюкли калима нималигини, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи суюкли калима нималигини, *бандаларнинг ичида энг мукаррам эркак ва энг мукаррам аёл ким эканини айт. *Руҳ киритилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса ҳақида, соҳибини олиб юрган қабр нималигини айт. *Ер юзида қуёш бир мартагина теккан жой қаерлигини айт». Муовия мактубни ўқиб, «Мен буларни билмайман», дебди ва мендан сўрагани одам юборибди. Мен унга шундай жавоб бердим: *«Аллоҳга энг суюкли калима «Лаа илаҳа иллаллоҳ»дир. Иккинчиси «Субҳаналлоҳ» калимаси бўлиб, у халоиқнинг салавотидир. Учинчиси «Алҳамдулиллаҳ» бўлиб, у шукр калимасидир. Тўртинчи калима «Аллоҳу акбар» бўлиб, намоз, рукуъ ва саждаларни очувчисидир. Бешинчиси эса «Ла ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калимасидир. *Бандаларнинг энг мукаррами Одамдир. Аллоҳ уни яратиб, барча исмларни ўргатди. Аёл бандалар ичида энг улуғи эса фаржини пок сақлаган Марямдир. *Жон берилган, лекин она қорнига тушмаган тўрт нарса эса Одам, Ҳавво, Мусонинг асоси ва (Исмоилга туширилган) қўчқордир. *Бир мартагина қуёш тушган жой эса Мусо ва Бану Исроил учун очилган денгиз остидир. *Соҳибини олиб юрган қабр эса Юнус алайҳиссаломни олиб юрган балиқнинг қорни эди». https://t.me/rahimjon_aliy

5,090 views

Ippubblikat Ġun 24

Бу дунё зиндондир, биз эса зиндондаги маҳкумлармиз. Зиндонни буз, ўзингни халос қил! Дунё нима? Аллоҳдан хабарсиз қолишдир. Мато, пул, тижорат, аёл дунё эмас. Дин йўлида сарфлаш мақсадида топилган молни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "қандай ажойиб мол!" деганлар. Кема ичида сувнинг бўлиши кеманинг ботишидир. Кема остидаги сув эса кеманинг ҳаракатланишига ёрдам беради. Мавлоно Жалолиддин Румийқуддиса сирруҳу https://t.me/Rahimjon_Aliy

3,340 views

Ippubblikat Ġun 24

Қўноқмиз бир кеча дунёйи ҳеча, На ишлар кечадур биздан бу кеча! Сўфи Оллоҳёр ҳазратлари https://t.me/Rahimjon_Aliy

3,290 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••505152535455•••60•••65•••70•••75•••80•••8485