TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti53,140Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 61 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ġun 4

Хазрати Ҳамдун Қоссор роҳимаҳуллоҳ катта машойихлардан бўлиб, у зот жуда ҳам парҳезкор ва тақводор зот эдилар. Тақволари шу даражада эдики, бир сафар бир дўстларининг ҳузурида пайти, ўша дўстлари ажаллари келиб, тунда вафот этдилар. Хазрати Ҳамдун Қоссор роҳимаҳуллоҳ эса ўрниларидан туриб, бориб чироқни ўчирдилар ва шундай дедилар: «Бу чироқ дўстимизнинг ўлиши билан унинг меросхўрларига ўтди. Энди бизга уларнинг розилигисиз бундан фойдаланиш жоиз эмас». @Rahimjon_Aliy

5,340 views

Ippubblikat Ġun 4

Саҳобалардан бири Искандария шаҳри фатҳи ҳақидаги хабарни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуга етказиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб Мадинага келди. У қайлула вақтида келгани учун ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳам қайлула қилиб, дам олаётган бўлсалар керак, деб масжидга боради. Қараса, у зот масжидда эканлар. Ҳазрат Умар унга қарата: “Агар кундузи дам олсам, раъият (халқ) ҳақини зое қиламан. Мабодо, кечаси ухласам Аллоҳ таоло ҳақини зое қиламан. Бу икки ҳақ ўртасида қандай қилиб ухлаб дам оламан”, дедилар. @Rahimjon_Aliy

4,960 views

Ippubblikat Ġun 4

Биринчи унутадиган киши―энг бахтлидир. Биринчи кечирадиган киши―энг кучлидир. Биринчи узр сўрайдиган киши―энг жасур, марддир. @Rahimjon_Aliy

4,750 views

Ippubblikat Ġun 3

Ишқ дарди ғариб танамдаги жон бўлғай, Дард чекса киши ахийри инсон бўлғай. Шайх Нажмиддин Кубро қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,750 views

Ippubblikat Ġun 3

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ қалби синиқлик билан шундай йиғлаб чиқарканларки жайнамозларини кўрган одам, биронта ёш бола ҳўллаб қўйибди деб ўйлар экан. Бейрутда оналари билан ҳижратда яшаганларида, волидалари эрталаб жойнамоз ҳўл ҳолатда топар, уйлангаларидан кейин эса, аёллари шу ҳолатни кузатар экан. Ҳатто, бир куни қўшни аёл чиқиб, "Келинпошша, ҳа бу домланинг жойномозига сал хушёр бўлмайсизларми, ёш бачалар туш қилиб кетибди-ку!", деганда, Қўшни хола, буни ёш болалар ҳўлламаган, бу Шайхнинг кўз ёшлари! - деган эканлар. @Rahimjon_Aliy

3,700 views

Ippubblikat Ġun 3

"Бахт-саодат мол-мулкдан қимматроқдир. Чунки, уни сизга қарзга бериб турадиган кимсани топмайсиз". @Rahimjon_Aliy

5,700 views

Ippubblikat Mej 31

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ кунларнинг бирида қаттиқ оғриб тўшакка ётиб қолдилар. У кишининг зиёратига дўстлари Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ келдилар, у кишидаги оғир дардни кўргач, қаттиқ қайғурдилар ва ўзлари ҳам касалликка чалиндилар. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатдан хабар топгач, ўзларини қўлга олдилар-да, Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳни кўргани, у кишининг уйларига отландилар. Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ у кишини кўргач, шундай дедилар: Дўстим касал бўлди, зиёрат қилдим, Ачиниб дўстимга мен оғриб қолдим. Соғайиб ҳабийбим келди ёнимга, Унга боқиб бирдан тузалиб қолдим. @Rahimjon_Aliy

3,370 views

Ippubblikat Mej 31

ДОНО БОЛА Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб: — Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол- мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича: Аллоҳдан аввал нима бўлган? Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти? Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди: — Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай! Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади: — Аллоҳдан аввал нима бўлган?Бола саволга савол билан жавоб берди: — Санашни биласизми? — Ҳа, - деди элчи. — Унда ўндан пастга қараб сананг!Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади. — Нега тўхтадингиз?, деди бола. — Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи. — Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди: — Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими? — Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг. — Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг. — Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга: —Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади: — Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти? — Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди. Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир. (роҳматуллоҳи алайҳи) https://t.me/rahimjon_aliy

4,890 views

Ippubblikat Mej 31

Донишманд айтади: Тўрт нарса яхши лекин тўрт нарса унданда яхшироқ: 1-Ҳаё, эркакларда топилишлиги яхши, лекин аёлларда унданда яхшироқ; 2-Адолат, ҳар бир инсонда яхши, лекин Қози, ҳоким, амирларда унданда яхшироқ; 3-Тавба қилишлик, Қария-кексаларда яхши, лекин ёш йигит-қизларда унданда яхшироқ; 4-Саҳоватлик, бойларда яхши, лекин камбағалларда унданда яхшироқ. @Rahimjon_Aliy

6,880 views

Ippubblikat Mej 29

Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин, Ки мен ҳар қайга борсам, дод этарман, дод дастингдин... Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,370 views

Ippubblikat Mej 29

Имом Доронийдан: "Бандани Аллоҳга яқинлаштирадиган энг улуғ амал нима?", деб сўралганида, у зот йиғлаб юбордилар, сўнг: "Аллоҳ қалбингга назар солиб, дунё ва охират неъматларидан фақат - Ўзининг жамолинигина истаётганингни кўриши...", дедилар. @Rahimjon_Aliy

3,480 views

Ippubblikat Mej 29

Аллоҳдан тақво қилишлик - У Зотнинг муҳаббатини жалб қилади. Гўзал хулқ - одамларнинг муҳаббатини жалб қилади. Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,950 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5960616263•••65•••70•••75•••80•••8485