TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 62 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Mej 29
*** Бизни алдайверар яна ўша Дард, Бизни аврайверар таниш туйғулар. Руҳим осмонидан боқаман карахт Ҳаммаси ёлғонки-ёлғон туюлар. Қалбда бир чўғ асраб келдим ҳар нафас, Лаҳзада баридан тонмоғим мумкин. Дунёни хашакдек тўзғитиб бесас, Денгиз тубинда ҳам ёнмоғим мумкин. Фақат сенга оғир жудаям оғир, Ҳирслар дарёсида сузмаган гулим. Мангу кундузларни ахтариб, охир- Кўнглим кечасида бўзлаган гулим. Мен эса... Ўзимда ўзимдан сархуш, Дунёим ичинда дундан бегона. Ўзимнинг даштимда ягона дарвеш, Ўзимнинг Лайлимга ўзим девона. Раҳимжон Али 2014 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 29
Ибн Муборакдан сўрашди: "Нега Абу Ханифа ҳеч кимни ғийбат қилмайди?" Жавоб шундай бўлди: "У йиллаб йиққан савобларини арзимас ишга алмашиб юборадиган одам эмас!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 28
Бир киши дўстидан сўради: Уйингдан ишхонангача қанча вақт олади? Дўсти: "Тиқилинч (пробка) бўлган пайтда―800 тасбиҳ, холи бўлган пайтда эса―250 тасбиҳ" деб жавоб берди. Саҳобалардан бири: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга саҳарлик қилдик сўнг намозга турдик" деди. Шунда бир киши: Бу иккиси (яъни саҳарлик билан намоз) орасида қанча вақт бўлар эди? сўради. -"Эллик оят миқдорича" дедилар. Субҳаналлоҳ! Бу улуғ зотлар вақтларини оят ва зикрлар ила ҳисоблар эдилар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 28
Хазрати Ҳамдун Қоссор роҳимаҳуллоҳдан «Ҳақиқий банда ким?», деб сўрашди. У киши: «Ҳақиқий банда – бошқалар унга хизмат қилишини суймайдиган бандадир», деб жавоб бердилар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 28
Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! Мавлоно Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 28
Бу коргаҳда хато келмади чу бир сари мўй, Хато менинг назаримдиндур, бир хато кўрсам. Ҳазрат Навоийдан бир байт @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 28
Одамлар билан оловга муомала қилганингдек муомала қил: фойдаларидан баҳраманд бўлгину, куйдиришларидан эҳтиёт бўл! Шақиқ Балхий роҳимаҳууллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 27
@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 27
Катта ақл қаршисида мен бош эгаман, аммо катта қалб олдида тиз чўкаман! Виктор Гюго @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 27
Тушимда бир фариштани самодан тушаётганини кўрдим. Унинг ҳолидан сўрагандим у: "Муҳаббат қилгувчиларни ёзяпман" деди. Мен унга: "Кимларни масалан?" дедим. У; "Собит Буноний ва Молик ибн Дийнор..." дея бир неча жамоатни зикр қилди. Мен унга "Мен уларданми?" дедим. "Йўқ!"- деди. Мен эса унга: "Агар муҳаббат қилгувчиларни ёзиб тугатсанг, охирига Иброҳим Адҳам муҳаббатлиларни яхши кўрувчи!"деб ёзгин" дедим. Фаришта менга қараб: "Роббим менга шу ҳолимда сени уларни аввалига ёзишлигимга амр қилди!" - дедилар... Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 27
Олим бўлма, мулло бўлма, мусулмон бўл, мусулмон бўл, мусулмон бўл! Домла Ҳикматуллоҳ қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 27
Жаноби Ҳақ жалла шаънуҳу Пайғамбарига "Ҳабибим" дея хитоб этганига қараганда, Ислом ишқ ва муҳаббат динидир. Муҳйиддин ибн Арабий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy