TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 63 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Mej 26
Ҳазрат Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ дейдилар: - Ҳар доим шундай ният қилинг: «Аллоҳим! Ҳар бир қилган солиҳ амалимнинг савобини Ҳазрат Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келадиган бутун мусулмонларга етказгин!». Масалан, бир марта «Субҳаналлоҳ», дейишимиз бир гўзал амал бўлса, ҳар бир амалга ўн савоб, яъни ўн яхшилик берилади. Агар мана шу бир «Субҳаналлоҳ»нинг савобини бутун мусулмонларга бағишласак, гўё ҳар бир мусулмонга яхшилик қилган бўламиз. Ҳар бир мусулмонга қилган эҳсонимиз эвазига бизга бир яхшилик ато этилади. Бир яхшиликга ўн баравар савоб, яъни ўн яхшилик берилади. Қанча мусулмонлар бу дунёдан ўтиб кетди ва қиёматгача яна қанча мусулмон дунёга келади, савобини ҳисоблаб адоғига ета оламизми?! Абдулвоҳид Иброҳим Домла таржимаси. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 26
Тавсия қиламан. Жуда яхши китоб. "Келинлик тожи" номи билан ҳам нашр қилинган. "Ҳикамул Атоийя"гача бу китоб анча қўл келади, ҳазми енгил. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 26
Шамс Табризий ҳикматлари: • Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми? • Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин. • Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. • Ошиқларга уйқу ҳаромдир. 🌹@Rahimjon_Aliy🌹
Ippubblikat Mej 26
Абдуллоҳ ибн Динор ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Макка сари йўлга тушди. Тун охирида бир жойда тўхтади. Тоғ томондан бир чўпон тушиб келди. Умар розийаллоҳу анҳу унга: – Эй чўпон, менга қўйларингдан бирини сотасанми, – деди. У: – Қўйлар меникимас. Мен қулман, – деди. Умар: – Хўжайинингга “бўри еб кетди”, деб қўявер, – деди. Чўпон: – “Аллоҳ қаерда қолади?”, – деди. Ҳазрат Умар йиғлаб юборди. Эрталаб уни топди. Сотиб олиб, озод қилди ва: – Сени шу бир оғиз сўз дунёда озод қилди. У сени охиратда ҳам озод қилишини умид қиламан, – деди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 25
Аллоҳ Қуръонни севмаганни севмас! Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 25
— Сен билан ким қолди? — Аллоҳ! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 25
Жаҳон мумтоз адабиётининг шоҳ асарларидан бири, кўпларга таниш бўлмаган, қалбларни ларзага солган муҳаббат қиссаларидан бири — "Маму Зин"дир! "Маму Зин" — худди Фузулийнинг "Лайли ва Мажнун"и, Шекспирнинг "Ромео ва Жульетта"си каби гўзал бир муҳаббат қиссасидир. Китоб XIII аср курд адабиётининг ёрқин вакилларидан бири Шайх Аҳмад Хоний қаламига мансубдир. Китобни араб тилига маълум ва машҳур олим Шайх Рамазон Бутий роҳматуллоҳи алайҳи таржима қилганлар. Аллоҳнинг инояти ҳамда Сиз азизларнинг дуоларингиз билан ушбу китоб таржимасига киришдик ва бу Илоҳий муҳаббат қиссаси ўзбек китобхонларининг севимли асарига айланишини умид қилиб қоламиз. Каналимизни кузатишда давом этинг! https://t.me/rahimjon_aliy
Ippubblikat Mej 25
Осмон бўлсанг ерга эгилмоқ яхши, Тупроқ бўлсанг кўкка интилмоқ яхши. Мирзо Абдулқодир Бедил раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 25
МУНОЖОТ Илоҳи қулингман адашган, Гуноҳлар ўтида қалашган. Ҳар куни исёним минг карра, Тавбамда ихлос йўқ бир зарра. Шунча пайт йўлсиздан йўл сўрдим, Мен фақат саробга қўл чўздим. Воҳ умрим – беҳуда, бесамар, Ҳар куним ичилган бир заҳар. Кўксимда додлаган бир қушча, Ҳар сония санчади бир нишча. Тутганим бу йўлим – хатардир, Ҳар куним, ҳар туним бадтардир. Илоҳи раҳм эт қулингга, Солиб қўй энг гўзал Йўлингга. Илоҳи, осийман тан олдим, Мадад бер, Ўзингга йўналдим. Ўзингга йўналтмоқ Ўзингдан, Шундадир йўналмоқ ўзимдан. Мен Сендан узилдим – бузилдим, Тўкилган япроқдек тўзидим. Минг турфа йўллардан изладим, Мен Сенга қайтмоқни истадим. Илоҳи, заррамен, гуноҳмен, Ҳолимдан хабардор – Огоҳ Сен! Илоҳи, зикрингга зокир эт! Тавбакор, собиру шокир эт! Илоҳи, Ишқинг-ла куйдиргин! Ўзингни суйдиргин, суйдиргин! Орифлар роҳида тупроқ қил, Ошиқлар оҳида титроқ қил! Илоҳи, ИШҚ деган водийни, Сайрида сайёҳ эт Осийни. Илоҳи, бунчалар яхшисан, Кўнглимнинг Наққоши, нақшисан! Сўзласам сўзларим битмас ҳеч, Арзларим сиғмайди тонгу кеч. Ҳар заррам Ўзингга юзланса, Ўзлигим Ўзингдан изланса. Илоҳи, қулингман гуноҳкор, Гуноҳи Ўзингга ош(и)кор. Бош уриб келдим эй, Меҳрибон! Бу меҳринг нур сочар ҳар қачон! Эндиким ноумид айлама, Ҳузури завқингдан ҳайдама! Илоҳи, Улуғсан, Суюксан! Бунчалар Буюксан, БУЮКСАН! ✍🏻Раҳимжон Али 2015 йил https://t.me/rahimjon_aliy
Ippubblikat Mej 25
Бундан анча йиллар аввал бир нарса ўқиб қолгандим. Аниқ манба ва айнан ким эканлари умуман ёдимда қолмаган, афсус. Ўшанда бир солиҳ инсон валий бир зот билан узоқ муддат сафарда бўлади. Сафар асносида жуда қаттиқ жазирамада, саҳроларда юришади, лекин у валий зот бирор марта иссиқдан шикоят қилмайдилар. Қаранг, нақадар улкан ризолик! Нақадар Роббига одоб! Нақадар инсоний камолот! Биз учун оддий ҳисобланган "бугун жуда иссиқ бўп кетди", "бугун жуда қийналиб кетдим", "иссиқ қаттиқ бўляпти" каби шикоятомуз сўзларга ҳатто парво ҳам қилмаймиз. Азиз зотлар ўшани ҳам айтишмаган, қадарга шу қадар рози яшашган. Сўзларини тарозуда тортиб, сўнг сўзлашган. Очиғи, ҳар йил кунлар исиб, жазирама бошланган вақтларда ўша зотни эслайман. Шикоят қилмаслик ҳам нақадар улкан иш эканини англаб етаман! Бизга Аллоҳни танитган, У билан буюк одобларни таълим берган азизлардан Ўзи рози бўлсин, дейман. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 25
Аллоҳ учун гулханга туширилиш бордир, лекин гулханга отилмасдан Иброҳимдекмисан ёки йўқми шуни аниқлаб ол. Чунки гулхан Иброҳимларни билади ва уларни ёқмайди. Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 24
Мавлоно Румий ҳазратларининг "Маънавий Маснавий" ларини ўқиганим сари, тобора шуни англаб етяпманки, асарни тушуниш ва қабул қилиш учун албатта Илоҳий боғлиқлик бўлиши шарт экан! @Rahimjon_Aliy