TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti32,560Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 59 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Ġun 8

Мажнун ишқининг ўти шунчалик зўрки, унинг оёқларига солинган темир занжир бу ҳароратдан эриб, ечилади. Кулбамдаю масканимда бу ўт, Жонимда бу ўт, танамда бу ўт. (Ҳазрат Навоий) @Rahimjon_Aliy

2,370 views

Ippubblikat Ġun 8

​​Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ТАРИҚАТДАГИ МАҚОМЛАР Тариқатдаги ёки тасаввуфдаги мақомларни ҳар ким ҳар хил айтиб ўтган. Бу мақомлар сўфийнинг даражаларини ва Аллоҳга қанчалар яқин эканини билдиради. Бу мақомлар ва ҳоллар соликнинг босқичма-босқич Ҳаққа етишмоғидир. Бу мақомларни турли тариқатлар турлича белгилаб берган. Турли тасаввуф шайхлари ҳам, ҳар хил ҳолда тушунтириб берганлар. Баъзиларида баъзи ўринларда фарқ қилади. Баъзиларда кенгроқ, баъзиларда қисқароқ берилган. Энг машҳури еттита мақом борлигидир. Масалан, Абу Наср Саррож ҳазратлари етти мақомни айтиб ўтган. Улар: *1. Тавба; 2. Вараъ; 3. Зуҳд; 4. Фақр; 5. Сабр; 6. Таваккул; 7. Ризо.* Бунда солик, Аллоҳга етишиш учун ушбу мақомларни босиб ўтади. Ва бунда ҳар бир мақомда турлича ҳоллар юз беради. Бу ҳолдан эса табиийки муршиди комил бохабар бўлиб туриши керак. Ҳазрат Навоий бобомиз "Лисон-ут тайр" асарларида эса мақомларни "водий" деб атаб, уларнинг етти водий эканини айтиб ўтганлар: * 1.Талаб; 2. Ишқ; 3. Маърифат; 4. Истиғно; 5. Тавҳид; 6. Ҳайрат; 7. Фақру фано.* Яъни, булар ҳам соликнинг даражалари, босиб ўтажак мақомларидир. Ва охирда фано мақомига эришиши, ўзликдан бутунлай халос бўлиши назарда тутилган. Лекин тариқат йўлини тутган, бир муршиди комилга қўл берган муриднинг аввалги мақоми шубҳасиз, тавбадир. Чунки, тавба барча эшикларнинг, барча мақомларнинг очқичидир. Барча яхшиликларга Тавба эшиги орқали кирилади. Бунда мурид муршиди ҳузурида чин ихлос билан тавба қилади ва вазифалар олиб, Йўлга чиқади. Ва ўзидаги ҳоллар ўзгаришидар муршидини бохабар қилиб туриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Банданинг Аллоҳга етишиш йўли қанча деса, махлуқотларнинг нафаслари ададидан ҳам зиёда дейилади. Бундан кўриниб турадики, бу йўлда ҳар соликда мақомлар кетма-кетлиги турлича бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун бу Йўлга, бу Сафарга чиққан киши, шубҳасиз устоз тутиши вожибдир! Аллоҳ яна ҳам Билгувчироқдир. @Rahimjon_Aliy

2,380 views

Ippubblikat Ġun 8

Фақр водийсинда ўзлук неча камрак яхшироқ, Йўлни осон қатъ этар солик енгилрак бўлса юк. Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи Байт шарҳи: Фақр водийсига, яъни Ҳаққа етиш йўлидаги машаққат водийсига кирган кишида ўзлик (менлик), яъни нафс юки қанча кам бўлса, шунча яхшироқдир. Чунки бу йўлга кирган соликнинг юки қанча енгил бўлса, у йўлни тез ва осонроқ босиб ўтади ва Ҳаққа етади! Зероки, Ҳақ йўлига кирган кишининг нафси парвозга шайланган қушнинг қанотига боғланган тош кабидир. Қуш қачонки ундан озод бўлса, шунда юксакка парвоз қила олади! @Rahimjon_Aliy

2,270 views

Ippubblikat Ġun 8

Ҳолима вой эл каби севсам гар мен, Гар мен каби севса, ҳолига вой элнинг. Шайх Нажмиддин Кубро қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

2,350 views

Ippubblikat Ġun 8

Имом Молик қўлларида таҳсил олишга келган Имом Шофеъийнинг чиройли ўқишларидан ҳайратга тушган, шунингдек у кишини жуда тез илғаб оладиган теран зукколиклари ва чақмоқ зеҳнлари-ю, ўта баркамол етук фаҳму-фаросатлари гувоҳи бўлган Имом Молик у зотга қарата: "Мен сизда Аллоҳ қалбингизга солган НУРни кўряпман, уни гуноҳ-маъсиятлар зулмати билан ўчириб қўйманг!"-деб, бутун умр, ҳаёт йўлларини машъал бўлиб, ёритиб борган бебаҳо насиҳат берган эканлар. Нурингизни "бериб қўйманг"!!! @Rahimjon_Aliy

2,500 views

Ippubblikat Ġun 7

Бу саволингизга битта ҳадис билан жавоб берамиз. Агар шу ҳадисга амал қилиб, ўзлаштира олсак, албатта, намозда хушуъга эришамиз, ин шаа Аллоҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон намоз ўқисанг, видолашаётган кишининг намози каби ўқигин”, дедилар. (Ибн Можа ривояти) Аллоҳ яна ҳам Билгувчироқдир. @Rahimjon_Aliy

2,590 views

Ippubblikat Ġun 7

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Гумон ҳам икки хил бўлади. Яхши гумон бор, ёмон гумон бор. Гумондан қутилиш имконсиз, аммо уни яхши гумонга айлантириш мумкин. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда:«Мен бандамнинг гумонидаман. Банда яхшиликни гумон қилса, яхшилик кўради, ёмонликни гумон қилса, ёмонлик кўради...» деган. Бизнинг атрофга, бўлаётган воқеаларга, қадаримиздаги ишларга нисбатан гумонимиз қандай бўлса, бу Аллоҳга нисбатан бўлган гумонимиздандир. Агар доимий ёмон гумонда бўлсак, демак, Аллоҳга ёмон гумонда эканмиз. Бунинг давоси, фақат Аллоҳни кўп зикр қилишдир. Аллоҳни кўп зикр қилиш, Унга нисбатан муҳаббатни зиёда қилади. Аллоҳга муҳаббат зиёда бўлгани сари, Унга гумон ҳам гўзаллашади. Натижада, атрофга, одамларга, қадарга ҳам гумон чиройли бўла бошлайди. Аллоҳ яна ҳам Билгувчироқдир. @Rahimjon_Aliy

2,880 views

Ippubblikat Ġun 7

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар! Тасаввуф бўйича кимда қандай саволлар бор? Марҳамат қилиб, изоҳларда ёзиб қолдирсангизлар. Имкон қадар, жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Албатта, Аллоҳнинг ёрдами билан. @Rahimjon_Aliy

2,360 views

Ippubblikat Ġun 7

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар! Тасаввуф бўйича кимда қандай саволлар бор? Марҳамат қилиб, изоҳларда ёзиб қолдирсангизлар. Имкон қадар, жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Албатта, Аллоҳнинг ёрдами билан. @Rahimjon_Aliy

2,600 views

Ippubblikat Ġun 7

Мўътабар зотлардан бирининг тушига Муҳаммад алайҳиссалом кириб, Саъдий билан баҳслашгани учун унга танбеҳ берган. Уни тан олмайдиган бир улуғ киши кечаси туш кўрса, осмон эшиклари очилиб, қўлида нур табақлари билан фаришталар чиқиб келишади. Унинг: «Бу не нурдир?» деган сўровига: «Бир байти Аллоҳ таолоға мақбул тушган Шайх Саъдий учундир!» деб жавоб беришади. Мана ўша байт: Барги дарахтони сабз дар назари ҳушёр, Ҳар варақи дафтaрест маърифатӣ Кирдигор. Мазмуни: «Ҳушёр киши назарида яшил дарахтларнинг ҳар бир япроғи Яратувчи маърифати дафтарининг бир варағидир». "Маърифат ёғдуси" китобидан @Rahimjon_Aliy

2,860 views

Ippubblikat Ġun 7

Минбарнинг пойида турса ҳам эшак, Тарбия юқмайди, бўлмайди одам. Тарбия кўрмайин улғайса киши. Эшак бўлиб қолур юзга кирса ҳам. Саъдий Шерозий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,530 views

Ippubblikat Ġun 7

Очкўзни маҳрум, дунёпарастни ғамгин кўрдим. Аёлманд кишини кўмилган кўрдим, молдор одамни бечора кўрдим. Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва қаҳрамонлик, энг оғир оғриқ эса ёмон ва мунофиқ дўстлар экан. Кўрдимки, Оллоҳ дунё қуллигидан озод қилган кишигина ҳақиқий ҳур экан. Хору зорликни «маҳлуқ»лар хизматида, азизу мукаррамликни эса Холиқ хизматида бўлишда кўрдим. Шайх Нажмиддин Кубро қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,870 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5758596061•••65•••70•••75•••80•••8485