TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti35,250Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 64 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mej 24

Соқолинг ўзингдан сўнгра пайдо бўлди, аммо оқарди. Лекин сен ҳануз қорасан. Ўша ўша юзи қаро.. Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,280 views

Ippubblikat Mej 24

Мударрис (муаллим) ўқитмоқчи бўлган дарсини уч марта мутолаа қилиши керак бўлади: 1) Фаҳм (тушуниш) учун, 2) Тафҳийм (тушунтириш) учун, 3) Тасҳийли ифҳом (осон ва енгил қилиб тушунтириш) учун. @Rahimjon_Aliy

2,500 views

Ippubblikat Mej 24

Худойим навбати билан жазолар, Ҳосидни ҳасрати билан жазолар. Зарра ҳаволанган доно мардини Нодоннинг суҳбати билан жазолар. Мансур Жумаев @Rahimjon_Aliy

2,260 views

Ippubblikat Mej 24

Инсоннинг ҳақиқий юки — унинг гуноҳларидир... @Rahimjon_Aliy

2,400 views

Ippubblikat Mej 23

Орифларни муҳаббат учун яратгандир. Имом Абу Абдураҳмон Суламийраҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

2,260 views

Ippubblikat Mej 23

Охир замон талабаларининг диний китобларни чап қўлтиғини тагига қўйиб, оёқ кийимларини ўнг қўлида кийишлари китобга ва динга катта беодобликдир! Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

3,520 views

Ippubblikat Mej 23

МАВЛОНО ОСМОНИДА ПОРЛАГАН ҚУЁШ (Шамсиддин Табризий ҳақида битиклар) Бутун оламлар Тарбиячиси, Ҳикмат ва беҳисоб илм Соҳиби Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Пайғамбарлар Саййиди Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам жанобимизга дуруди саловатлар билан бошлайман сўзимни! Бу дунёда юзлаб илмлар бор, бу илмларнинг минглаб, миллионлаб аҳли бор, у аҳллар ичра ҳар илмнинг ўнлаб моҳир устозлари бор. Диний илмнинг ўзида қанчалаб йўналишлар, қанчалаб йўллар мавжудки, бу илмларнинг усталари — олимлардир. Олимларнинг илм чашмалари Пайғамбар алайҳис саломлардир! Уларни Аллоҳ таоло маъсум қилиб яратди, Ўзи таълим берди, Ўзи илҳом берди, Ўзи ўргатди. Аллоҳ таолонинг бизга маълум бўлган ва бўлмаган кўплаб илмлари бўлиб уларни оми ва хос бандаларига неъмат қилиб берди. Аллоҳнинг илмлари қаторида шундай бир илм борки, у илм бир сирдир! У илм Аллоҳ ҳузуридаги бир илмдир! У илм қалб билан, ғайб билан боғлиқ бир илмдир! У илм ҳақиқат аҳлларининг чироғидир! У илм баракотли бир илмдир! У илмни кимдир "ладуний илм" дейди, кимдир "ботиний илм" дейди. У илмни англаганлар, у илмга эришганлар у илмнинг сирини сир тутдилар! У илм билан ҳақиқатга эришилади! У илм билан Аллоҳ севилади, сирлар очилади, тугунлар ечилади! Аллоҳ таоло баъзи бандалари сабаб бу илм эгаларини воқиф қилиб туради. Масалан, Мусо алайҳис салом билан Ҳизр алайҳис салом қиссасини Аллоҳ баён этди. Улардан кейин Муҳаммад алайҳис салом билан Увайс Қароний қуддиса сирруҳу ўрталаридаги руҳий-маънавий алоқаларни ҳам айтиш мумкин. Бу каби ўзга илм соҳибларини Аллоҳ таоло бот-бот бандаларига ошкор қилиб туради. Шунингдек, яна бир Осмон ва Қуёш бор эдики, у Қуёшсиз Осмон зулмат эди, қоронғуликда эди, саноқсиз юлдузларию чексиз жилвалари яширин Осмон эди. Бирдан у Осмонда Қуёш жилва қилди, у ўз гўзалликларини оча бошлади. Ғафлат қотган қатламлар узра нурини ёғдира бошлади. Ҳа! У Осмон — Мавлоно Румий, Қуёш — Шамс Табризийдир! Мавлоно Румийнинг зоҳирий илмлари авом олдида бир ёруғлик, бир нур эди. Аммо хослар ҳузурида зулматдан бошқа нарса эмасди. Шунданми, Ҳазрати Шамснинг ташрифлари Мавлононинг дунёсини остин-устун қилиб юборди. "Ахир, қаердан биласан, балки ҳаётингнинг ости устидан кўра яхшироқдир!" (Шамс Табризий ҳазратлари). Мавлоно шундан кейин бутун коинот, бутун борлиқ сири бўлмиш Муҳаббат Йўлидан бориб, ошиқлик ва маъшуқлик мақомларини обод қилди. "Аллоҳга етказувчи йўллар кўп, мен Муҳаббат йўлини танладим" (Мавлоно Румий ҳазратлари). Аммо Мавлоно ва Табризийдек улуғ зотлар орасига шайтон ҳийлалари сабаб айрилиқ тушди. Шамснинг муҳаббати Мавлоно кўксини бир най мисолига келтирди... Тингла, бул най не шикоят айлагай, Айрилиқлардин ҳикоят айлагай... (Одил Икром таржимаси) Ҳазрати Румий ижоди гуркирай бошлади, сатрлар қуйилиб келарди. У ҳақиқатан бир най эди, Илоҳий бир най. У бутун қалби яралар, диллари поралар, синиқ кўнгиллар номидан куйларди. Ҳажр саҳроси аро Висол чаманларининг ҳуш бўйларини таратарди. Шамс Табризий элтган Илоҳий Муҳаббат "Девони Кабир" каби "Маснавийи маънавий" каби шоҳ асарларни башариятга тақдим этди. Ҳа, у бир Шамс (Қуёш) эди. У кўнгиллар осмонида Мангу Қуёшдир. У ўша ердан барқ уриб туради. Ва башариятга қарата: "Ишқ бир сафардир. Бу сафарга чиққан ҳар бир йўловчи истаса-истамаса сочи учидан оёғи тирноғигача алмашади. Бу йўлларга шўнғиб ўзгармаган одам йўқ", дея хитоб қилади. Ва яна: "Нафсини сийлаганлардан эмас, нафсини таниганлардан бўл", дейди. Муҳаббатга чақиради, инсонларни ёмон кўрмасликни ўргатади: "Айбсиз, нуқсонсиз Аллоҳни севиш осон. Энг қийини савобу гуноҳлари билан мана шу инсонларни севишдир!" Улуғ зотлар ҳамиша бирлашишни, ажралмасликни, чиройли хулқни, чиройли амалларни тарғиб қилиб, чақириб, ўргатиб келадилар. "Шайтонни ичингдан изла!" дейди Ҳазрати Шамс. Одамларни ўзини танишга даъват этади ва айтадики: "Бошқалар билан эмас, фақат ўзи билан машғул инсон сўнгида мукофот ўлароқ Яратганни танийди!" Яратганни ҳақиқий, чинакам маънода таниш жумламизга насиб этсин! Раҳимжон Али 20.09.22 @Rahimjon_Aliy

2,220 views

Ippubblikat Mej 23

ҲАЗРАТИ МАНСУР ҲАЛЛОЖ ҲАЁТИДАН РИВОЯТ Ўз даврининг ягонаси, Тус машойихларининг улуғларидан бўлмиш ҳидоят ишида машҳур Шайх Абдуллоҳ Минваъзий (раҳматуллоҳи алайҳи) бир куни асҳоблар билан ўлтирган экан. Дастурхон ёзиб, нон келтирдилар. Шайх асҳобларига деди: - Шу кунлар ичида бир Йигит икки қора итни етаклаб келади. Сизлар унинг иқболига пешвоз чиқинглар, у улуғ ҳолдаги кишидир. Ҳусайн Мансур Ҳаллож Кашмирдан (Тусга) келаётган эди. Эгнида қора кафанлик, икки қора итни етаклаганча келар эди. Асҳоблар саҳрога чиқиб, Ҳусайн Мансурга дуч келдилар. Устознинг сўзи ҳурматидан тавозе ва икром кўрсатиб, уни Шайхнинг уйига келтирдилар. Шайх уни кўриб, ўрнидан турди ва ўз жойига Мансурни ўтқаздирди. Мансур келиб ўтирди. Икки итни икки ёнига ўтқаздирди. Дастурхон келтирдилар. Асҳоблар Шайх қилган муомилани кўриб, ҳеч нима демадилар. Шайх унинг нон еганини ва итларга нон берганини кўриб, томоша қилиб ўтирар эди. Асҳоблар кўнгилларида инкор қилдилар. МансурҲаллож таомдан фориғ бўлиб, кетмоққа чоғланди. Шайх уни кузатгани чиқдилар. Қайтиб келгач, асҳоблар дедилар: - Эй, бузругвор, бу на ҳолдур, итни ўз ўрнингизга ўтқаздирдингиз? Бизларни дастурхонни ориғсиз қилган (топтаган) кишини кутиб олгани чиқарибсиз? Шайх деди: - (Кўрганингиздек) Ит унга тобе ва банда бўлиб турипти. (Ваҳоланки) Бизларнинг итимиз (тубан нафсимиз демоқчи) ИЧИМИЗДА ПИНХОНАДИР. (Одатда) БИЗ унга тобе тобемиз. Итнинг (нафснинг) кишига тобе бўлгани билан, кишининг унга (нафсга) тобе бўлганининг орасида ФАРҚ бордир. Унинг ити зоҳирдадир (ташқарида), ва Бизнинг итимиз пинхон (яширин)дир. Бу ҳолдан кўринадики, маъқуллик орасида подшоҳ улдир. Хоҳ итлари бўлсин, хоҳ бўлмасин, ҳамма маъқуллик уникидир... @Rahimjon_Aliy

3,190 views

Ippubblikat Mej 22

Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади, Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз… Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

3,340 views

Ippubblikat Mej 22

Ямандасан — ёнимдасан, Ёнимдасан — Ямандасан. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу Ким қандай тушунди? @Rahimjon_Aliy

3,510 views

Ippubblikat Mej 22

Тариқат йўли одобдан иборат. Ҳар бир ҳол ва ҳар бир мақомнинг одоблари бор. Кимки одобни ушласа камолот аҳлининг мақомига эришади. Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy

4,810 views

Ippubblikat Mej 22

Аллоҳдан қўрқиш фақат тақводорнинг қалбигагина ўрнашадиган мулкдир. Бишр Ҳофий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

2,960 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6263646566•••70•••75•••80•••8485