TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 68 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Mej 15
Хабарларда келадики, Аллоҳ таоло ғайюр (жуда рашкчи) Зотдир, У зикр қилинаётганда бошқа нарсаларни ҳам зикр қилинишини яхши кўрмайди. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 14
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дегандилар: "Агар мени жаннатда ораларингда топмасанглар, мен ҳақимда: "Эй Парвадигор, фалончи банданг бизга Сени эслатарди", деб сўранглар". Сўнг раҳматли йиғлаб юбордилар... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 14
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дегандилар: "Агар мени жаннатда ораларингда топмасанглар, мен ҳақимда: "Эй Парвадигор, фалончи банданг бизга Сени эслатарди", деб сўранглар". Сўнг раҳматли йиғлаб юбордилар... @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 14
Ҳазрати Юнус балиқ қорнида пишди. Юнус алайҳис салом бу балодан тасбеҳ ўгириш (зикр) билан қутулди. Балиқ қорнида тасбеҳ айтмаса (зикр қилмаса) эди, ўша қамокда, ўша зиндонда қиёматга қадар қолган бўлар эди. Юнус балиқдан Аллоҳ ёди билан халос бўлди. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 14
Кимки Аллоҳдан бошқага қуллик қилса, у билан итнинг ўртасида фарқ йўқ. Иброҳим ибн Адҳам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 14
Маккий ибн Иброҳим айтадилар: «Иброҳим ибн Адҳамдан: «Мўминнинг каромати нималарга қодир?» – деб сўрашди. «Тоққа «Қимирла», деса, у қимирлайди», – деб жавоб бердилар. Шу пайт тоғ қимирлай бошлади. Иброҳим ибн Адҳам унга қараб: «Сенга айтганим йўқ», – дедилар». @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 14
Зоҳидлик учун ҳаромдан сақланиш – фарз, шубҳадан сақланиш – саломатлик, ҳалолдан сақланиш – фазилат. Иброҳим ибн Адҳам роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 10
#Маснавийдан_сабоқлар 26. ИШОРАТЛАР БЕҲУДА ЭМАС! (944-байт) Машина ҳайдаб кўчада кетаркансиз йўлингиздаги учраган ҳар белги сизга ўз хавфсизлигингиз учун ишоратлардир. Қаерда буриласиз, қаерда қайси тезликда юрасиз, қайси йўл сизники-ю, қайси бирига йўл берасиз. Қаерда тўхташ керак, қаерда тезлашмоқ керак… барча-барчаси Сиз учун, Сизнинг атрофингиз учун, хавфсизлик учун, тўғри кетмоқлик учун ва фойдангиз учундир. Ҳа, бу умр ҳам худди шундай узун ва турли бурилишлардан иборат катта ЙЎЛдир! Бу “йўлнинг” ҳам ўз қоидалари, белгилари, ишоратлари бор. Ҳар ким ўз йўлини ўзи босиб ўтади, ҳар ким ўз машинасини ўзи бошқаришга мажбур. Ёлланма “ҳайдовчи” олиш имконсиздир. Энди шу йўлнинг Яратувчиси эса шу йўлимизга белгилар – ишоратлар жойлаб қўйган. Токи биз тўғри кетайлик, манзилимизга қийналмай осон, тўғри йўлда етайлик. У ишоратларни англамоқ ҳақиқий эрлар, марди Худолар ишидир. Мавлоно ҳазратлари айтадилар: Ҳар ишоратни десанг беҳуда иш, Ўзни эр билсанг-да, сен хотинчалиш. (Одил Икром таржимаси) Ўзингни эркак деб билсангу, Аллоҳнинг ишоратларини (Аллоҳдан эмас) беҳуда иш десанг, билки сен эркак эмас, аёлсифат экансан! Чунки бу ҳақ йўлига ҳақиқий мардлар – марди Худолар керак, аёлтабиат ожиз фикрловчилар эмас! Бу Йўлдаги ҳар ишорат – ишорат Эгасига олиб борувчидир! Ҳар ишорат бу қийин ва машаққатли сўқмоқлардан кенг йўлларга элтгувчидир. Ҳар ишорат Аллоҳга етакловчидир! Ҳар ишорат англагувчи эрлар учундир! Масалан, бир инсон нимадандир қаттиқ дилига озор етди. У ўз йўлининг қайсидир бурилишида кимгадир озор етказган. “Қалбларга озор берма” белгисига риоя қилмаган. Қаердадир нимагадир зор бўлади, “йўл”да эса “исроф қилма” белгисини ўтказиб юборган. Ҳақиқий оқил ҳамиша хушёр бўлади. Йўлидаги ҳар қоидани, белгини, ишорани яхшилаб ёдлаб олади, унга кўра ўз “машинаси”ни ҳайдайди. Ва ёки Ҳақ изловчи солик ўзида ва атрофида бўлаётган ҳар ишорадан Аллоҳнинг унга айтаётган сўзларини, пандларини “эшитади”. Инсон бошига тушган ҳар нарса Аллоҳнинг бир ишоратидирки, вақтида у ишорадан хулоса қилмаганнинг бурни тез орада ерга ишқаланганини кўп кўрганмиз. Ҳақиқий эркаклар Аллоҳнинг ишоратларини беҳуда санамаслар ва ишоратларга кўра Аллоҳдан айро бўлмаслар, у ишоратларга кўра Унга яқин бўладилар. У ишоратларни англамоқ учун Аллоҳни яхши танимоқ, Аллоҳни яхши танимоқ учун у ишоратларни изламоғи даркордир! Раҳимжон Али https://t.me/rahimjon_aliy
Hashtags
Ippubblikat Mej 9
Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Хизр бил! Мавлоно Жалолиддин Румий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 9
Аллоҳ таоло яхшиликларнинг барчасини бир уйда жамлаб, унинг калитини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш қилди. Агар барча яхшиликни истасанг: "Ё Аллоҳ, албатта, мен Сендан Расулинг соллаллоҳу алайҳи васалламга сўзу амалларда эргашишга муваффақ қилишингни сўрайман", дегин. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 8
Азизлар, солиҳлар зикри, сиддиқлар зикри, аҳли тақво, аҳли ибодат зикри қалбларимизга тириклик бахш этади. Уларнинг сўзлари, гўзал-ибратли қиссалари кўнглимизни эритиб, уларга ҳавас ва муҳаббатни авж олдиради. Аллоҳ сари йўлга рағбат бошлайди. Келинглар, бугун буюк ориф, обид, солиҳ, парҳезкор, зоҳид, ошиқ БИШР ИБН ҲОРИС АЛ-ҲОФИЙ ҳазратлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ким у зот ҳақида нима билса, нимани "топса" изоҳларда қолдирайлик. Билганларга такрор, билмаганларга янгилик бўлиб қолади. Ушбу изоҳни очиқ деб эълон қиламиз. Бишр Ҳофий ҳазратларини зикр қиламиз. Аллоҳ тавфиқ ва мадад берсин!
Ippubblikat Mej 8
* * * Жоним чиқадур дард ила, жононима айтинг, Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг. Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим, Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг. Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик, Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг. Қон ёшим…