TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 69 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Mej 8
* * * Жоним чиқадур дард ила, жононима айтинг, Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг. Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим, Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг. Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик, Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг. Қон ёшим эрур юх уза юлдуз каби сонсиз, Ул кўзлари чўлпон,маҳи тобонима айтинг. Лутфийи дилафкор тилар ҳажр элидинг дод, Аҳволини ул бегимау хонима айтинг. Мавлоно Лутфий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 8
Орифа аёллар АМИНАИ РАМЛИЙЙА Авлиё аёллардан. VIII аср охирларида Қуддус яқинидаги Рамла шаҳрида яшаган. Туғилган йили аниқ эмас. 815 (ҳижрий. 200) йилда вафот этган. Аминаи Рамлиййа илмининг ниҳоятда юксаклиги билан аёл валиялар орасида машҳурдир. Қалбидан дунёнинг шон, шуҳрат ва молига заррача жой бермасди. Нафсининг завқ ва орзуларидан бутунлай узоқ яшар, ҳар доим Аллоҳ таолога ибодат билан машғул бўларди ва дуо қиларди. Ҳаром ва шубҳалардан қочишини, ҳар бир амални Аллоҳ ризоси учун қилишини ҳамма биларди. Шунинг учун уни таниганлар мудом дуосини олишни истардилар. Ҳатто замоннинг буюк валийларидан бўлган Бишр Хофий ҳазратлари ҳам ундан муттасил дуо сўрарди. Кунларнинг бирида Бишр Хофий ҳазратлари касал бўлиб қолди. Кекса ёшда бўлгани ва мўнкиллаб қолгани ривоят қилинган ушбу буюк валия Рамладан йўлга чиқиб Бишр Хофийнинг зиёратига келди. Ўша вақтда ҳанбалий мазҳабининг асосчиси Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам беморнинг зиёратига келган эди. У Бишр Хофийнинг ёнида ўтирган кампирнинг кимлигини сўраганида унинг Аминаи Рамла экани айтилди. Буни эшитган Имом Аҳмад ибн Ҳанбал дарров ўзининг дуога эҳтиёжи борлигини айтди ва ундан дуо сўради. Шунда Аминаи Рамлиййанинг бундай дуо қилгани ривоят этилган: “Эй Аллоҳим! Бишр Хофий ва Аҳмад ибн Ҳанбал жаҳаннам азобидан қутулишни истаса, уларни қутқар ва афу эт. Эй марҳамати ва саховати мўл Аллоҳим! Сен марҳаматлиларнинг энг марҳаматлисисан…” @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 8
*** Саҳар турдим, қуёшни кутдим, шудрингларда ювдим юзимни, булоқларга лабимни тутдим ва борлиқда кўрдим ўзимни. Кўзларимдан тошди сурурим, тўлиб кетди бағримга наво, абадийдай туюлди умрим, абадийдай туюлди дунё. Шавкат Раҳмон @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 7
Аллоҳ сари масофа узоқ деганнинг ўзи узоқдир! Унга Ихлос ва Муҳаббат билан қадам ташларкансиз, Унинг нақадар яқин эканини ҳис қилаверасиз! @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 7
Ё Аллоҳим! Сендан жуда кўп узоқлашишдан паноҳ сўрайман. Инкор этишдан ва эсдан чиқариб қўйишдан (паноҳ сўрайман). Шайтон васвасаси ва ожиз бўлишдан (паноҳ сўрайман). Ҳалок этувчи ишлардан (паноҳ сўрайман). Ё Аллоҳ! Сенинг олдингда камтарин бўлиш — хушуъни бўлиб бер! Бизни гуноҳлардан ўзинг асра! Бизга Ўзингга итоатли бўлишни ато эт! Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 7
Баҳуоддин Нақшбанд – валий инсон, улуғ руҳоний мураббий, кўпдан-кўп покиза хислатли одамларни тарбиялаган, янги силсилани вужудга келтирган зот. Шунга қарамай, ниҳоятда камтарона ҳаёт кечирган, тақво, ҳалоллик, ҳақгўйлик, адолатхоҳликда намуна бўлганлар. Ўзларига тегишли ерда деҳқончилик қилиб, баъзан ота касб – кимхобга нақш солиб, луқмаи ҳалол билан рўзғор ўтказган. “Битта сигиримиз бор эди, деб эслайди у киши — ўзим боқардим ва ўзим соғар эдим.” @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 7
Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари шундай дедилар: Эй дарвеш! Билгилки, маърифат бир қалъа, Ишқ султон, Ақл вазирдир. Тилнинг вазифаси – зикр. Қалбнинг маъдани – тафаккур. Зеро, мушоҳада кўнгил(сир)да бўлади. Толибнинг қулоғи ҳамиша ҳикматларда. Руҳи эса муҳаббат денгизига чўмган. Дарвешлар муҳаббатга ғарқ бўлганлардир. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 7
Эй дарвеш! Билгилки, банданинг 4 нарсаси 4 нарсага боғлиқдир. Қулнинг тили доимий зикруллоҳ билан машғул. Қалби муҳаббат ва маърифатуллоҳ билан банд. Кўзлари Аллоҳни кўриш орзусида доимий ёшли. Сўзи эса ҳамиша тавбадир. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар. (Таҳрим сураси, 8-оят)”. Хожа Аҳмад Яссавий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 5
БЕДИЛДАН БИР БАЙТ БАЙТ: Кас намефаҳмад забони сўхтан тақрири шамъ, Дар миёни анжуман мебоядам танҳо нишаст. ТАРЖИМА: Англамас ҳеч кимса куйган шамънинг изҳорини, Ўлтурурман анжуманда доимо танҳо ўзим. ЛИСОНИЙ ТАРЖИМА: Шамнинг куйган тили унинг изҳори ҳоли эканини ҳеч бир кимса англамайди. Мен ҳам бамисоли шамъ анжуманда танҳо ўлтирарман... ШАРҲ: Орифларнинг танҳолиги илоҳий файзу футурга мазҳардир. Бу ёлғизликнинг ҳудуди чексиз, лисони мастур, шукуҳи маҳрурдир... Бу ёлғизлик доимий руҳий озодликдир. Ўзликка чекинмасдан, узлатни ихтиёр этмасдан туриб, дил жавҳарини бунёд қилиб бўлмас. Ҳақиқат орифлар кўксидаги муқаддас сирдир. Асрор қалбдаги муқаддас ҳақиқатдир. Ишқ---гавҳардек бебаҳо асрор. Асрор---қалбдаги бебаҳо Ишқ... Аҳли анжуман орифлар асрорини англаб етишга қодир эмас. Анжуман аҳли ҳақиқатдан узоқдирлар. Чунки анжуман аҳли ҳеч қачон маҳрами роз бўлолмас. Анжуман аҳлининг рўзгори фанофиллоҳ ошиқнинг субҳи содиқдаги бир оҳига арзимайди! Асл ҳақиқатни англашга муяссар бўлган орифларнинг тийнати оташдир. Улар тенгсиз Ҳусн ҳажри азобида куядилар. Уларнинг рўзгори (яшаш тарзи) Дунё рўзгорига мутаносиб эмас. Бинобарин, Дунё рўзгори хусрон (залолат) ила ўралмишдир... Мавлоно Румий айтганларидек, «Офат анжуманда, офият хилватдадир». Илоҳий ишқ асрордирким, кимсага сўзланмагай, изҳор этилмагай. Шу сабабли орифлар ёнаётган шамъга менгзаюрлар. Ёнаётган шамънинг куйган забонини ҳеч кимса англамас. Англаган зотлар-да шамъ каби куйгай... Ёнаётган шамъ---улуғ асрордир. Орифлар ўз ишқу маърифатлари, ҳолу ирфонлари билан анжуман ўртасида ёнаётган шамъ бамисоли. “Анжуманда хилват” ана шу ҳолатдир... -------------------------------------------------- Неъматуллоҳ Иброҳим таржимаси ва шарҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 5
Аллоҳдан энг яхши тилак Унинг фазли ва раҳмати истагида бўлиш ва ўлим эшик қоққанда тайёр бўлишдир. Шайх Ҳорис Муҳосибий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 5
Кимки қилган иши, амали билан мақтанса, барча яхшиликлари ёмонликларга айланади. Шайх Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Mej 5
Аллоҳга бўлган муҳаббат аломатларидан бири ахлоқда, суннатларга амал қилишда, унинг Ҳабиби кетидан эргашмоқликдадир. Шайх Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy