TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 72 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Apr 28
Сўфий — ерга ўхшашдирки, ҳар ёмон нарсалар ташланаверади, лекин ундан эса фақат яхши нарсалар чиқади. Жўнайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 27
ҲУШ ДАР ДАМ... Ҳар нафасим Сенга кетган йўл, Ҳар нафасим отилган одим. Юрагимни тилкалайверар, Яшолмаган миллион ҳаётим! Ҳатто қақтус гуллади қара, Тош бағридан сув оқар масрур. Ҳар нафасим умрларга тенг, Янчиб кетдим уларни, афсус. Ўй сураман фано даштида, Ич-ичимда бир туйғу оғрир. Амалларим ҳисобларидан, Нафасларим сўроғи оғир... Раҳимжон Али 07.10.22 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 27
#Тасаввуф_истилоҳлари НУҚАБОЛАР КИМЛАР? Улар ҳам Аллоҳнинг валий қулларидан ҳисобланади. Кўплиги "нуқабо" бирлиги "нақибдир". Омма истеъмолида "бошлиқ"деган маънони билдиради. Асарларда келишича, улар ҳам алоҳида мақомларга эришганлар бўлиб, муридлар орасида энг ишончли, салоҳиятлилари тариқат устозлари, муршид зотлар томонидан танлаб олинади. Улар шогирдларни кузатиш, уларни тарбиялаш, устознинг кўрсатмалари ва таълимотларини етказиш ва амалга ошириш билан шуғулланадилар. Баъзи манбаларга кўра, уларнинг адади 300 та экани айтилади. @Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Apr 27
Аллоҳ севгиси маҳлуқот севгисидан кўра жўшқин, шиддатли ва қудратлироқдир. Нафсоний ва шайтоний севги билан раҳмоний севги орасидаги фарқ шундай: маҳлуқот севгисида ўзидан кетиш ва девоналик юзага келади. Ҳақ таолони севишда эса кўнгилда фаросат, ҳикмат ва маърифат ҳосил бўлади. Чунки шайтоний севгида тикан ва хас-хашак учраса, Ҳақ таолонинг йўлида фақат наргису лола рўпара келади. Хожа Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 26
@Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 26
Нафси касалликка чалинган одам кўп гуноҳ иш қилади. Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига қарши чиқади, натижада қалби қорайиб, қотиб кетади. Абу Абдураҳмон ас-Суламий роҳматуллоҳи алайҳи __ Эй, Роббим! Нафслари касалликка чалинган, гуноҳу маъсиятда ким ўзар бўлган бу қулларингга Ўзингни раҳминг келсин... 😢___ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 26
Ақлим қалбимдан иймон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб "Иймон одобдир" деди. Мавлоно Румийқуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 26
Афсус, умр беҳуда бўлмишдир барбод, Бўлмадим ҳаромдан бир нафас озод, Буюрганин қилмай юзим қародир. Амрингдан ташқари ишларингдан дод! Умар Хайём роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 26
Тасаввуфнинг барчаси ортиқча нарсани тарк қилиш, маърифатнинг барчаси билмасликни эътироф қилиш (тан олиш), зоҳидликнинг барчаси лозим бўлган нарсани олиш, муомаланинг барчаси энг яхши ва энг яхшисини ишлатиш, ризонинг барчаси эътирозни тарк қилиш ва офиятнинг…
Ippubblikat Apr 26
Ассалому алайкум азизлар! Ушбу мўътабар китоблар нашрига анча йиллар бўлди. Ҳозирда сотувда ҳам топиш мушкул. Бу каби муборак китоблар яна чоп этиладими, йўқми, билмаймиз. Аммо, бир яқин устозимизда бир неча ададда бор экан. Агар излаётганлар бўлса мурожаат қилсангизлар бўлади. Жуда бебаҳо, ноёб китоблар. Ҳақиқий руҳимизни бойитадиган, чин озуқа берадиган китоблар! Ғанимат билайлик. Устознинг рақамлари: +998972930787
Ippubblikat Apr 25
Савол: Шайх Санъон ким эди? Нимага бу қадар воқеалар бўлиб ўтди?☺️
Ippubblikat Apr 25
Тасаввуфнинг барчаси ортиқча нарсани тарк қилиш, маърифатнинг барчаси билмасликни эътироф қилиш (тан олиш), зоҳидликнинг барчаси лозим бўлган нарсани олиш, муомаланинг барчаси энг яхши ва энг яхшисини ишлатиш, ризонинг барчаси эътирозни тарк қилиш ва офиятнинг барчаси такаллуфсиз такаллуфни йўқотишдир. Абу Саид ибн Арабий роҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy