TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Lura għall-lista tal-kanali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT CHAT

Rahimjon Ali

@rahimjon_aliy

Video and films

Муҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX

Abbonati2,250Abbonati attwali
Postijiet immonitorjati1,019Għadd ta' postijiet indiċizzati
Raġġ reċenti25,510Somma tal-viżjonijiet reċenti
Postijiet reċenti

Postijiet reċenti

Paġna 71 minn 85 · 1,019 postijiet

Ippubblikat Mej 2

Хожа Баҳовуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу асранди қизларини Хожа Аловуддин Атторга никоҳлаб бергач, уни мадрасадан олиб, ўз тарбияларига киритибдилар. Бир кун ҳазрат куёви Аловуддинга бир сават олмани бериб, оёқ-яланг Бухоро бозор ва кўчаларида баланд товуш билан олма сотиш мақсадини билдириб юришни буюрдилар. Унинг бу амрини Хожа Аловуддин бажонидил қабул қилдилар. Ўз биродарларининг бу ҳолда юрганида номус қилган укалари Хожа Муборак билан Хожа Шаҳобиддин унга таъна қилдилар. Бу ҳолдан хабар топган Хожа Нақшбанд Хожа Аловуддинга акалари дўкони олдига бориб, баланд товуш билан савдо қилишни буюрдилар ва айтдиларки: "Ҳар қандай меҳнатнинг уяти йўқ, киши таомни азият чекиб, меҳнат қилиб еса, ўша ҳалолдур". @Rahimjon_Aliy

2,320 views

Ippubblikat Mej 1

СЎФИЙ ОЛЛОҲЁР ҲАЗРАТЛАРИ КИМ БЎЛГАН? Сўфий Оллоҳёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан бож маҳкамасига тўра этиб тайинланган. Дарвешона феъл, шоирона кўнгил соҳиби бўлган Сўфий Оллоҳёр бу лавозимдан тезда истеъфо бериб, ўз даврининг машҳур шайхи Наврўзга шогирд тушган, тариқат талабларини бажариб, шайхлик мартабасига кўтарилган, валиюллоҳ (каромат соҳиби) бўлиб етишган. Туркий ва форсий тилларида ижод қилган Сўфий Оллоҳёр ижодининг асосий йўналиши ислом маърифатини кенг халқ орасига ёйиш ва тасаввуфнинг инсоний камолот билан боғлиқ ғояларини тарғибташвиқ қилишдан иборат. У «Маслак ул-муттақин» («Тақводорлар маслаги»), «Мурод ул-орифин» («Орифлар муроди»), «Маҳзан ул-мутеъин» («Итоаткорлар хазинаси») асарларини форсий, «Сабот ул-ожизин» («Ожизлар саботи»), «Фавз ун-нажот» («Нажот тантанаси») маснавийларини туркий тилда яратган. Форсий ва туркийда битилган бошқа шеърлари ҳам мавжуд. «Мевалар мунозараси» номли манзума хам унга нисбат берилади. Сўфий Оллоҳёрнинг шоҳ асари «Маслак ул-муттақин» бўлиб, 12 минг байт, 135 та катта-кичик бобдан иборат. Илоҳий маърифатнинг бадиий талқинига бағишланган бу асар эл орасида шуҳрат тутганидан сўнг дўсту яқинлари ундан туркий тилда ҳам шундай бир китоб ёзишни илтимос қиладилар. Бунга жавобан у «Маслак ул-муттақин» ни бирмунча қисқартириб, ўзбек тилида назмда битган ва унга «Сабот ул-ожизин» деб ном берган. Ўзбек фалсафий дидактик адабиётининг етук намунаси бўлмиш ушбу асарда тасаввуф таълимотининг маънавий-ахлоқий масалаларини кенг ёритиш билан у туркий тасаввуф адабиёти ривожига катга ҳисса қўшган. https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,790 views

Ippubblikat Apr 30

Банда амал қилаётган пайтда, Ҳақ таоло амалимни кўриб турибди, деган яқийн (кучли ишонч) бўлиши зарурдир! Ҳазрат Алий Ҳужрайвий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy

1,700 views

Ippubblikat Apr 30

Парвардигорим! Сендан узоқ қилувчи нарсалардан узоқ қил... @Rahimjon_Aliy

3,240 views

Ippubblikat Apr 30

ИШҚНИНГ ТУРЛАРИ Ишқ уч қисмга бўлинади: Биринчи қисм — оддий одамлар ишқи бўлиб; халқ орасида машҳур ва кенг тарқалгандир. Айтадиларки, «фалон одам фалончига ошиқ бўлибди».— Бу хилдаги одамлар кимгадир ошиқ бўлиб, изтироб чекиб, шунинг хаёли билан юрадилар. Бу ишқ жисмоний лаззат ва шаҳвоний нафс билан чегараланадики, олий мартабаси — шаърий никоҳдир. Никоҳ — барча халқлар учун умумий ва зарурийдир. Қуйироқ мартабасида жанжал, ташвишлар, кўнгилсизлик ва шармандаликлар кўринадики, бу ҳақда сўзлаш — одобсизлик, баён этиш — ҳаёсизликдир. Иккинчи қисм — алоҳида фазилат эгаларига хос ишқ бўлиб, бу хос ишққа мансуб шахслар пок кўзни пок ният билан пок юзга соладилар ва пок кўнгил у пок юзнинг шавқи-завқи билан беқарор бўлади. Ва бу пок юз воситаси билан пок ошиқ ҳақиқий маҳбубнинг жамолидан баҳра олади. Ҳикоят: Нақл қилишларича, ишқнинг ҳажр ўти Мажнун жонига улашди; заиф баданига ҳароратли у ўтнинг алангаси туташди. Ҳар қанча муолажа қилсалар ҳам фойда қилмади; касал ортди, иситма тушмади. Бемор оғирлашиб жон талвасасига тушганда, кимдир бу аҳволдан Лайлини хабардор қилди. Паривашни у хабар ношод қилиб, ўз девонасининг ҳолини сўраш учун нома ёзди. Бир одам у хатни Мажнунга етказганида, унинг танида жон асари қолмаган эди. Шу пайтда меҳрибонлари Лайли номасини ўқиганларида беморнинг эшитаётгани ва таъсирланганини сездилар. Ҳар гал нома такрор ўқилганда, бемор танига жон қайта киргандек бўлар эди. Мажнун аҳволига ҳар қанақа дори-дармон, дуо ва тумор таъсири даври ўтган эди. Лекин унга Лайлининг хати тумор ва дуо ўрнини босди. Бемор касалдан тузалиб, сиҳат-саломат бошини кўтаргунча бу хатни такрор-такрор ўқиди, соғайгач эса тумор қилиб бўйнига тақиб олди. Ишқ алангасидан Мажнуннинг касали тузалди ва у сўз такроридан бадани қувватга кирди. Байт: Агарчи ошиқнинг мижози заиф ва касалдир, Аммо маъшуқни ёдлаши унинг касалига даводир Учинчи қисм — сиддиқлар — ҳақгўйлар ишқи бўлиб, улар ҳақнинг жамолини очиқ кўриш умиди билан яшайдилар ва шунинг билан матлубдирлар. Уларнинг ҳақни кўз билан мушоҳада қилиш умидлари ўзни унутиш даражасига етган ва бундан ҳам ўтиб, ҳалок бўлиш мақомига кўтарилган бўлади. Агар ҳодисалар бўрони осмон гулшанининг бир қабатини учириб кетса — улар бехабар ва агар юлдузлар гул баргини ҳар томонга совурса, буларга асар қилмайди. Уларнинг ҳислари ҳақ жамолини кўриш ташвиши билан ишдан чиққан; шавқ-завқлари эса, унга бўлган ишқларининг ҳужуми остида йўқолиб битган... Ҳазрати Мир Алишер Навоий, "Маҳбуб-ул қулуб" китобидан қисқартириб олинди. https://t.me/Rahimjon_Aliy

2,130 views

Ippubblikat Apr 29

Нафсимдан ҳам кўра муолажаси менга оғирроқ нарса бўлмади. Бир марта ғалаба қилсам, бошқа сафар мағлуб бўлардим. Суфён Саврий ҳазратлари @Rahimjon_Aliy

1,790 views

Ippubblikat Apr 29

Машраб бобомиздан гўзал байтлар Устозлардан гўзал ижро @Rahimjon_Aliy

1,580 views

Ippubblikat Apr 29

Имтиҳон — Аллоҳнинг мард қулларига йўллаган саломидир! @Rahimjon_Aliy

2,140 views

Ippubblikat Apr 29

Бизлар қийинчилик, торлик билан синалдик ва сабр қилдик, аммо кенгчилик, мўл-кўлчилик билан синалдик, сабр қилолмадик. Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳу @Rahimjon_Aliy

2,890 views

Ippubblikat Apr 29

Аллоҳ сенинг яхшилигингни сендан яхши билади! Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy

1,770 views

Ippubblikat Apr 28

#Маснавийдан_сабоқлар 23. ШОҲНИНГ ДАСТУРХОНИ (800-байт) Бу дунё тескарилик устига қурилганки, машаққати роҳат, оқи қора, қораси оқ, чиройи хунук, хунуги чиройли бўлиб чиқади. Балки шу тескариликлар ичида бўлганимиз учунми, дунё бизни алдаши осон. Унга тез алданиб, йўриғида чопиб бораётганимизни сезмай қоламиз. Аллоҳ бизни адаштирмасин. Исо алайҳис салом даврида золим подшоҳ аҳли мусулмонларни олов ёқиб, бут ўрнатиб, иймонларидан кечишни ва омонликка эга бўлишни талаб қилди. Акс ҳолда уларни ўлим кутаётганини таъкидлади. Оловга улоқтирилган чақалоқ эса онасини ва кишиларни оловга киришга даъват этарди. Чақалоқ эса бу олов яхшилик ва омонлик жойи эканини, бу дунё роҳатларидан кўра роҳатлироқ, ҳаловатлироқ эканини айтарди. Шу ерда Мавлоно қуйидаги сатрларни келтирадилар: Кел ўзинг, ҳам ўзгаларни чорла тез, Ўт аро Шоҳ ёзди дастурхон бу кез! Эй онажон, кел оловга ва бошқаларниям оловга чорла. Ахир бу олов ичида Шоҳ – Ҳақ субаҳанаҳу ва таоло карам ва марҳамат дастурхонини ёзди. Муҳаббат ва нажот дастурхонини, розилик ва ғолиблик дастурхонини ёзди. Унга эга бўлишга шошил! У неъматларга сазовор бўлишга интил! Ҳақиқатан бу дунё балолари, офат ва мусибатлари одамлар наздида машаққат бўлиб туюлиши мумкин, лекин Аллоҳнинг авлиёлари ҳузурида роҳат дастурхонидир бу! Валий зотлар ҳамиша балолар ичра яшашган. Шунинг ичида Аллоҳга муҳаббат билан, завқу шавқ билан розилик мақомида умр суришган. Сарвари олам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун умрлари давомида тинимсиз мусибатлар ичида ва балолар ичида синалганлар. Бандамиз, ожизмиз, баъзан “олов”га тушишдан ҳайиқамиз. Ўзимизни ўтдан олиб қочамиз. Лекин ҳадиси шарифларда ҳам келадики, кимки Пайғамбаримизга муҳаббат қилса, фақирликка тайёр турсин, кимки Аллоҳга муҳаббат қилса, балоларга тайёр турсин. Шунинг учун ҳам “Авлиёларнинг либоси балодир”, деб бежиз айтилмаган. Аллоҳга яқин, валий зотлар шундай – “олов” ичра яшайдилар. Биз уларнинг оловларини куйиш, чўғ ва қийноқ деб тушунамиз, аммо у ерда Шоҳнинг дастурхони ёзилган бўлади. Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy

1,670 views

Ippubblikat Apr 28

Ҳотам ал-Асом раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Шайтон ҳар куни эрталаб менга бундай пичирлайди: "Бугун нима овқат ейсан? Нима киясан, қаерда ухлайсан?" Мен унга: "Ўлим — менинг овқатим, кафан — кийимим ва қабрим тўшагимдир", деб жавоб бераман. @Rahimjon_Aliy

2,490 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6970717273•••75•••80•••8485