TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 73 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Apr 25
Баъзи улуғ зотлар: “Ким ўзи учун қалб касалликларини Қуръони карим қироати ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ўқишнинг ўзи билан муолажа қила олади, деб ўйласа хато қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари нафсларини Қуръон қироатининг ўзи билан поклай олмаганлар”, дейишган. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 25
Аҳмад Яссавийнинг ўғли Иброҳим суйри бойлари сув бермаётганидан шикоят қилади. Яссавий ўғлига таёғини бериб, эрталаб булоқ бошига бориб, таёқни тиқиши ва полиз майдонигача судраб келишини уқтиради. Иброҳим отасининг айтганини қилади. Эрта тонгда суйри бойлари ҳамма ерни сув қоплаб ётганини кўриб, жаҳллари чиқади. Суйри бойларидан бири ухлаб ётган Иброҳимни кетмон билан чопиб, иккинчи бой Иброҳимнинг бошини кесиб, хуржунига солади. Суйри бойлари хонақоҳга келиб, Хожа Аҳмаднинг олдига ҳуржунни ташлаб: «Мана, ҳандалагингиз пишибди, олинг» дейишади. Аҳмад Яссавий ботин кўзи билан воқеани англагач, Аллоҳнинг иродасига таслим этади. Фарзандининг қазосига рози бўлгани учун суйри бойларига аҳамият бермайди, ҳаттоки ўрнидан қўзғалмайди. Ердан юзини кўтармаган ҳолда: «Аттанг, хомлайин узиб қўйибсизларку» деб, зикр айтишда давом этади. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 25
Кимда-ким бу йўл (тариқат)га амал қилиб, унга маҳкам ёпишса, албатта ҳамма қоронғуликлардан хотиржам, бидъат денгизи тўлқинидан халос бўлади. Ҳазрати Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 24
Азизлар, эътибор берсангизлар имкон қадар каналимизни жонли қилишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Саволларингизга имконимиз қадар жавоб беряпмиз (қайсидир саволлар қолиб кетган бўлса эслатиб қўйинглар). Ҳадисга кўра, қанча кўпчиликка фойдамиз тегса, шунчалик хурсандмиз, шунчалик бахтиёрмиз! Бизни маънавий қўллаб келаётган устозларимиз, дўсту биродарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Айнан Сиз азизларга ҳам алоҳида ўз ташаккурларимни айтаман! Аллоҳим, барчаларимизни Муҳаббатига ошно қилсин!🤲 @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 24
Хожа Аҳрор Валийқуддиса сирруҳу ҳожатбарор зот бўлганлар. Умаршайх Мирзо Шош (Тошкент) аҳолисидан 250 000 динор талаб қилганда Хожа Аҳрор солиқларни ўзлари тўлаб, фуқароларнинг қишдан эсон-омон чиқишлари учун яна қўшимча 70 000 динор берганлар. «Фақрлигим - фахримдир» деган ҳадисни дастурил-амал қилган Хожа Аҳрор Валий ҳазратлари ҳисобсиз мол-мулкка эга бўлсалар ҳам, барча тамаларни рад этиб, фақирона ҳаёт кечирганлар. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 24
#Маснавийдан_сабоқлар 21. КЎНГИЛ ЎЗ АҲЛИГА ЧОПАДИ (725-байт) Биласизми, бу дунё гўё оҳанрабодек. Инсон жисман ва руҳан жуда мураккаб ва комил яратилган. Масалан кўнгил билан ўй-хаёлларнинг боғлиқлиги. Доимо улар ўзаро бир-бирлари билан ҳамнафас. Бирининг бирига таъсири юқори. Нимани кўп ўйласез қалбингизга шу нарса ўрнашади, нима қалбингизда кўп ўрнашган бўлса, ўшани кўп ўйлайсиз. Энди бу бизнинг ичимиздаги олам, яна ҳам қизиғи, шу ички олам билан атрофимиздаги ташқи олам ҳам шундай боғлиқ. Ташқи олам эса бизга ўз ички оламимизни ошкоралаб беради. Ичимизнинг далили ташқи оламга боғланганимизга кўрадир. Биз ташқаридан эмас, айнан ичкаридан киммиз? Бу бизнинг атрофимиздаги одамлар, дилдан суҳбатлашадиган инсонлар, дўстларимиз орқали билинади. “Дўстингни кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”, дейилганидек. Мавлоно ёзадилар: Тортадир дил аҳли диллар ёнига, Тортадир тан сув ва гил зиндонига. (Одил Икром таржимаси) Агар Сиз Дил аҳли бўлсангиз, дил аҳли ёнига, руҳияти бой кишилар томон чопаверасиз. Токи, руҳингиз ором ва таскин топсин. Агар вужуд, тан аҳли бўлсангиз обу гилга, яъни моддиятга қараб, уй-жой ғамида, еб-ечиш илинжида, ҳою ҳавас томон югурасиз. Ва бу югуриш зиндондир. Қайда кўнгил кишиси бор экан, у яна бир кўнгил кишисини излагиси, уни топгиси, у билан қалбига сакинат киритишни истайди. У ўз руҳиятини бойитишни, камолга етказишни истайди. Табиийки ташқи олам ичимиздан қаттиқ истаган нарсамизга албатта рўбарў қилади. Мол-дунё аҳли, мол-дунё аҳли билан тез тил топишади. Охират аҳли, охират аҳли билан. Дўстлар, жўралар, улфатлар кўп, лекин уларнинг ичидан биттаси билан дилдан гаплаша оласиз. Бошқалар билан ҳам зўрсиз, лекин Сиз билан бемалол маза қилиб суҳбатлашадиган битта бўлса бор ёки йўқ. Бизни эса фақат ўша дўст ўзига тортади. Бу ўша тортишишдир. Бу ўша оҳанрабодир. Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy
Hashtags
Ippubblikat Apr 24
📋Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу кароматлари. 3-қисм 🎙| Раҳимжон Али ўқиди Ⓜ️анба: @Rahimjon_Aliy ♻️Улашинг📲
Ippubblikat Apr 24
Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 24
Эй нафсим, сен сабабли ҳолимга вой! Ҳатто, барча гуноҳларим мағфират қилинган бўлса ҳам ҳолимга вой бўлсин! Фузайл ибн Иёз қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 24
Бу уммат шундай замонларга гувоҳ бўладики, тирикчилигини тебратиш учун бирор мунофиқнинг ёрдамига мурожаат қилишга муҳтож бўлади. Абу Али ас-Сақафий раҳимаҳуллоҳ @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 23
Хожа Аҳрори валий қуддиса сирруҳу ҳикоя қиладилар: “Тошкентда экан вақтларим шаҳар aтрофида чиқиб орифона суҳбатлар уюштирардик. Бир йигитча бизнинг даврамизни узоқда термулиб кузатиб турар, ҳеч нари кетгуси йўқ эди. Бир куни таҳорат олишга чиққанимда дарров келиб, сув тутқазди. Шунда мен унинг аҳволини сўрадим. Кўзига ёш олиб дедики: “Мени бир кўринмас куч сизлар томон тортиб туради, сизларга яқинлашсам сўзларингизни эшитсам, ажиб бир ҳолат сезаман, қувонгандан яйрайман.” Хожа Аҳрор қуддиса сирруҳу сўзларида давом этиб дейдиларки, "Йигит биз билан юриб, суҳбатларимизга қатнашиб улуғ мартабаларга эришди". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 23
Ориф билан зоҳид орасидаги фарқ шуки, ориф бамисли қуёш, зоҳид бамисли ой, ой тунни равшан қилгай, қуёш эса кўп бузург бўлиб, кунни равшан айлар. Зоҳид Ҳаққ таълонинг сўзига, Ориф Ҳаққ таълонинг Ўзига машғул бўлгай. Зоҳид халкни илми зоҳир ила даъват қилгай, Ориф халкни илми ботин билан даъват килгай. Зоҳид ҳар не келса, халқдан кўргай, Ориф ҳар не кўрса Ҳаққдан кўргай, зоҳиднинг талаби беҳишт, орифнинг талаби дийдор бўлгай... Ҳазрат Маҳдуми Аъзам қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy