TGINSIGHT CHAT
Rahimjon Ali
@rahimjon_aliy
Video and filmsМуҳаббат йўлининг бир йўловчиси… 06.02.2023 https://youtube.com/@rahimjon_ali?si=pp5Dm2Lx4hJXc1UX
Postijiet reċenti
Paġna 74 minn 85 · 1,019 postijiet
Ippubblikat Apr 23
"Кўрар кўзга ажаб сўфийнамоман, Ниҳонда нафс итига мубталоман!" @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 23
МАНСУР ҲАЛЛОЖ қуддиса сирруҳу Мансур Ҳалложнинг асл исми Ҳусайн ибн Мансур бўлиб куняси Абул Муғийс ёки Абу Абдуллоҳ бўлган. У ҳижрий 244 йилда форсларнинг шаҳарларидан бири бўлган "Байзо" шаҳрида туғилган. Ироқнинг "Восит" номли жойида ўсиб улғайган. Макка, Хуросон ва Ҳинд ўлкаларидаги кўплаб шаҳарларга сафар қилган. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийдан тасаввуф илмини ўрганган. Жунайд ибн Муҳаммад, Амр ибн Усмон Маккий ва Абулҳусайн Нурий каби тасаввуф олимлари билан дўст бўлган. Ҳаллож деб номланиш сабаби ҳақида шундай ривоят қилинган: "Бир куни у бир пахта тозаловчининг дўконида ўтирган. Пахта тозаловчидан бир ишни бажариб келишини сўраган. Пахта тозаловчи: “Мен пахта иши билан бандман”, – деган. Шунда у: “Сен мен айтган ишга боравер, мен пахта тозалаб тураман”, – деган. Пахта тозаловчи унинг ишига кетган. Қайтиб келганида барча пахталари тозаланган бўлган. Тозаланган пахталар эса ўн киши бир неча кунда бажариши мумкин бўладиган даражада кўп бўлган. Шундан сўнг у "Ҳаллож" яъни пахта тозаловчи деб ном олган". Баъзилар унинг отаси пахта тозаловчи бўлган, шунинг учун у мазкур ном билан аталган дейишган. @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 23
Онанинг юрагида ўз боласининг севгиси бордир ва шу сабабли кеча-кундуз беминнат, чарчамасдан боласига қарайди, хизмат қилади. Айни шаклда қалбида Аллоҳ жалла жалалуҳу севгиси бўлган бир мўмин туну кун ибодат билан машғул бўлади ва амалларида бирор чарчоқни ҳис қилмайди. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 22
Ҳазрати Фотима онамиз розияллоҳу анҳо бир гал хуфтон намозидан кейин икки ракат намоз ўқиш учун ният қилган, ўша намозда тиловатдан шу қадар завқ олганки, бомдод намозининг вақти кириб, салом бериб, қўлларини дуога очганларида шундай деганлар: “Эй Роббим, Сенинг кечаларинг шу қадар қисқаки, икки ракат намоз ўқиш билан тун тугаб қолди...” @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 22
Тўғри, муҳаббат олам гардишини айлантирмайди. Муҳаббат шу гардиш айланишига маъно бағишлайди. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 22
ДЕВОНА ҚИЛДИ ИШҚ МАНИ Ман кимга айтай, дўстларим, девона қилди ишқ мани, Садпора қилди юраким, девона қилди ишқ мани. Тун-кечалар дод айласам, ҳар дам сани ёд айласам, Ишқингда фарёд айласам, девона қилди ишқ мани. Шому саҳар гирён бўлай, йўлунгда саргардон бўлай, Охир санга қурбон бўлай, девона қилди ишқ мани. Ҳамдам бўлай майхонага, сокин бўлай бутхонага, Бошим қўяй остонага, девона қилди ишқ мани. Ишқ аҳлига ҳамдам бўлай, Ҳақ йўлига маҳкам бўлай, Даргоҳига маҳрам бўлай, девона қилди ишқ мани. Девонайи шайдо бўлай, ман толиби Мавло бўлай, Халқ элига расво бўлай, девона қилди ишқ мани. Машрабга қил лутфу карам, ваҳдат шаробин дамбадам, Эй соҳиби Лавҳу Қалам, девона қилди ишқ мани. Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 22
Шайх Шиблий деди: - Агар ақл киши суратига кирса эди, Жунайд суратида бўлар эди. Сирри Сақотий деди: - Жунайднинг шавқ, маърифат, кашф ва ишқ бобидаги мартабаси бағоят олийдир. Жунайд доим рўза тутар, ёронлари зиёратга келса, меҳмон ҳурмати рўзасини очар эди. Жунайд дейди: "Рўза тутганнинг фазилати дўстларнинг кўнглини обод қилишдан зиёда эмасдир". @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 22
Саъид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг авлиёлари ким?"—деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўз кўринишлари билан Аллоҳни эслатадиганлар"—деб жавоб бердилар. (Имом Табарий ривояти) @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 22
"Қулим нафл ибодатлар билан Менга яқинлашаверади, токи Мен уни яхши кўргунимга қадар. Қачонки Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитувчи қулоғи, кўрувчи кўзи, тутадиган қўли, юрадиган оёғи бўламан." (Имом Бухорий ривояти) https://t.me/Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 21
ДАРГОҲ... Бир Даргоҳ бор... Гўё, жаннат боғчаларидан бир боғчага тушиб қолгандай бўласиз. Бир Даргоҳ бор... У ерда покиза одамлар, олий ҳиммат кишиларни кўрасиз. Бир Даргоҳ бор... Одамларнинг мақсадлари Бир, йўллари Бир, талаблари Бир. Бир Даргоҳ бор... XXI аср, тараққиёт авжига чиққан бир даврда, шундай кишилар яшаётгани Сизни ҳайратга солади. Худди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даври — Саодат асрига тушиб қолгандай ўзингизни ҳис қиласиз. Гўё саҳобалар орасига тушиб қолгандай бўласиз. Бу ерда овозлар кўтарилмайди, юксак ҳурмат, буюк тақво, гўзал муҳаббат намуналарини кўрасиз. Бу Даргоҳ берган "нарса"ни бирор мадраса бера олмас, китобларда ёзилмас, биров ўргата олмас. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактаби талабалари (саҳобалар) вақтидан қалбдан қалбга, руҳдан руҳга ўтиб келган ботиний файзлар жамланмасидир. У файзлардан Сиз ҳам баҳра оласиз, бевосита иштирок ҳам этасиз. Бу ерда ҳақиқий Ҳақ аҳлларини танийсиз ҳамда "Ғарибларга Тубо бўлсин!" нинг моҳиятини англайсиз. Бу Даргоҳда дуолар мақбул, ижобатлар тездир. Бу Даргоҳда тақво аҳли, ибодат аҳли, зикр аҳли, ишқ аҳли, хизмат аҳли, талаб аҳлини кўрасиз. Доим таҳоратли, ичу таши покиза зотларни кўрасиз. Бу ердаги мўл-кўлчилик ақлингизни лол қолдиради. Бу ердаги дунёнинг мисли — ўлган бузоқнинг мислича эканига амин бўлгайсиз. Бу ерга шубҳали нарсалар кирмас, таому ичимликлар таҳоратсиз, зикрсиз тайёрланмас! Истаган, истаганча тановул қилсин, токи, ҳалол луқманинг ибодатга қай даражада фойда беришини гувоҳи бўлгайсиз! Бу ерда Ислом динининг софлиги, унинг зоҳири-ю ботинини, моҳияти-ю ҳақиқатини топасиз. Бу ерда Суннатдан қилча ҳам ташқари чиқилмас! Қасамки, қилча ҳам ташқари чиқилмас!!! Чуқур таъзим билан ушбу Даргоҳ остонасига жони қурбон бўлгай девона Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 21
Эй Севгилим! Кўнглим сеники, жон сеники, тан ҳам сеники. Нимам бўлса барчаси сеники. Мен ҳам сеникиман... Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy
Ippubblikat Apr 19
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч бўлганда оёқларини ерга урар ва нафсига: «Бугун (Аллоҳ учун) нима қилдинг?» дер эдилар. @Rahimjon_Aliy