TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват6,287Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 3 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 9 апр.

Биз башарият тамаддуни, илм-фан ва давлатчилик ривожига беқиёс ҳисса қўшиб, миллатимиз шонини дунёга танитган буюк аждодларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Ана шундай улуғ сиймолар орасида Соҳибқирон Амир Темур нафақат забардаст саркарда, балки адолат ва интизомга таянган марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида алоҳида эътироф этилади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралда қабул қилинган “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори миллий ўзликни англаш ва тарихий адолатни қарор топтириш йўлида яна бир муҳим қадам бўлди. 🔴 Ушбу сана муносабати билан “Адолат” СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан юртимиз бўйлаб кенг кўламли маърифий тадбирлар ва интеллектуал беллашувлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Шаҳрисабз шаҳрида партиямиз Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Соҳибқирон тузуклари ва адолат меъёрлари: шонли тарихдан бугунга қадар” мавзусидаги республика маънавий-маърифий анжумани ҳам ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми бўлди. Зотан, Амир Темурнинг жаҳон тарихидаги ўрни беқиёс. “Темур тузуклари”ни қайта-қайта ўқиш, таҳлил қилиш ва қиёсий ўрганиш Соҳибқирон феноменини тўлиқроқ англаш, унинг тарихий ўгитларини ёш авлод қалбига сингдиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Амир Темур ва темурийлар даврига бағишлаб Европа тилларида 500 дан, Шарқ халқлари тилларида эса мингга яқин йирик асарлар яратилган. Қарийб етти асрдан буён олам аҳли ва илм-фан намояндалари Соҳибқирон салтанати тарихини ҳайрат билан ўрганиб келади. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзилган нодир манбалар бугунги кунда Европа, Америка ва Осиё мамлакатларининг нуфузли кутубхоналарида қимматбаҳо мерос сифатида сақланади. Бугун биз Соҳибқироннинг “Куч – адолатда!” деган улуғвор ҳикматини давлатчилигимиз ва ҳуқуқий ислоҳотларимизнинг маънавий ўзаги, деб биламиз. “Адолат” СДП ўз фаолиятини айнан мана шундай тарихий масъулиятга ҳамоҳанг равишда олиб бормоқда. Биз учун жамиятда коррупцияга муросасизлик муҳитини яратиш, давлат бошқарувида шаффофликни таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш – энг олий мақсаддир. Зеро, Амир Темур бундан олти асрдан зиёд вақт муқаддам барпо этган марказлашган давлатнинг пойдевори ҳам айнан адолат, интизом ва қонунга итоат тамойилларига қурилган эди. Соҳибқироннинг "Раият аҳволидан огоҳ бўлмаган, уларнинг дарду ташвишини ўз дардидек билмаган ҳукмдор давлатни бошқара олмайди" деган ҳикматли сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини заррача йўқотгани йўқ. Шу боис, Соҳибқирон таваллудини кенг нишонлаш – бу фақатгина тарихий саналарга эҳтиром кўрсатиш эмас, балки буюк аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни чуқур ўрганиш, ундан бугунги давлат қурилишимиз ва маънавий тарбия ишимизда илҳом манбаи сифатида фойдаланиш демакдир. "Адолат" СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан ташкил этилаётган маърифий тадбирлар ва интеллектуал беллашувлар айнан шу олий мақсадга – ёш авлод қалбида миллий ифтихор, тарихий хотира ва ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биз ишонамизки, Соҳибқирон Амир Темурнинг адолатга асосланган давлатчилик тажрибаси, илм-фан ва маданиятга бўлган эътибори, халқпарварлик анъаналари бугун ва эртанги куннинг ҳам ишончли йўлчи юлдузи бўлиб хизмат қилаверади. Миллий ўзлигимизни англаш, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга муносиб тарзда етказиш – барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Зотан, ўз тарихини теран англаган халқ ҳеч қачон адашмайди, ўз буюкларидан куч олган миллат ҳеч қачон енгилмайди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

1,270 views

Опубликован 6 апр.

🔴🟦🟦🟦 Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш — устувор вазифа 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Депутатлар мазкур ҳужжат мустақиллигимизнинг 35 йиллигини нафақат тантанали равишда нишонлаш, балки уни мазмунан бой, ғоявий жиҳатдан чуқур ва кенг қамровли тадбирлар орқали ўтказишни назарда тутишини таъкидлади. Ушбу ҳужжатда “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғоя илгари сурилиб, у жамиятни бирлаштирувчи, фуқароларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамловчи асос сифатида белгилангани қайд этилди. Янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосидаги тараққиёт йўлимиз инсон қадр-қимматини юксалтириш, кўп миллатли жамиятимизда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда мустаҳкам таянч бўлиб келаётгани урғуланди. Шундан сўнг, йиғилишда аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда айрим жиноятлар тергови самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди. 🔴Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз

452 views

Опубликован 6 апр.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

406 views

Опубликован 5 апр.

#ҲАФТА_ТАҲЛИЛИ 🔴Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан якунига етган ҳафта давомида ўтказилган муҳим тадбирлар, депутатларимизнинг мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликлар юзасидан муносабатлари бўйича ҳафталик дайжест. 🔴Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати 🎞 Бизни кузатиб боринг! ⚖️Расмий саҳифаларимиз

458 views

Опубликован 4 апр.

🔴🟦🟦🟦 ЯНГИ АВЛОД СУДЬЯЛАРИ КАСБИЙ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСИНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАМОМЛАДИ Тошкент давлат юридик университетининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг Касбий қайта тайёрлаш курси битирувчиларига тантанали равишда сертификатлар топширилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар ассоциацияси ва бошқа бир қатор ташкилотлар масъуллари, “Адолат” СДП раҳбарияти, битирувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Маълумки, Президентимизнинг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли фармонига асосан Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилган бўлиб, суд-ҳуқуқ тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизими мутлақо янги босқичга олиб чиқилди. Танлов натижасига кўра, 1016 нафар талабгордан 160 нафар тингловчи курсга қабул қилинган. Ўтган даврда улар жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича тайёрланди. Тингловчиларнинг 122 нафарини (76 фоиз) эркаклар, 38 нафарини (24 фоиз) аёллар ташкил этди. Курс "назария — амалиёт — имитация" тамойили асосида олиб борилди. 124 соат назарий, 250 соат амалий машғулот ҳамда 250 соат суд имитациялари ўтказилди. Тингловчилар ҳафтада 3 кун судларда амалиёт ўтказиб, 4000 дан ортиқ электрон суд ишлари ва воқеалар асосида одилона қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантирдилар. Ўқув жараёнида 22 та профессор-ўқитувчи, шундан 13 нафар собиқ судья иштирок этди. Шунингдек, тингловчилар Испания, Германия, Литва, Туркия, Япония, Озарбайжон каби давлатлар тажрибаси билан ҳам таништирилди. 🔴 Тадбирда "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳам иштирок этиб, битирувчиларни муборакбод этди. Партия етакчиси судьяликнинг улкан масъулият ва юксак шараф эканини таъкидлаб, "Судьянинг ҳар қандай қарори ортида инсон тақдири, оилалар фаровонлиги ва давлатга бўлган ишонч туради", дея қайд этди. Шунингдек, Робахон Махмудова битирувчиларга нафақат қонун, балки виждон амрига ҳам таяниб иш юритишни насиҳат қилди ва уларга Янги Ўзбекистоннинг одил судлов тизимини ривожлантириш йўлида улкан зафарлар тилади. Тадбир якунида янги авлод судьяларини тайёрлашга бағишланган видеоролик намойиш этилди ва битирувчиларга сертификатлар топширилди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

521 views

Опубликован 3 апр.

🟦🟦🟦 Келажак эгалари билан юзма-юз: ислоҳотларда ёшлар овози Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва давлат органлари билан яқин мулоқот ўрнатиш тизимли ислоҳотларнинг марказида турибди. Ана шундай эзгу мақсад йўлида “Alfraganus” университетида “Адолат” СДП билан ҳамкорликда “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбир меҳмонларнинг университет ҳаёти ва моддий-техник базаси билан танишувидан бошланди. Таълим даргоҳининг замонавий талаблар асосида жиҳозланган тиббиёт клиникаси фаолияти иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда бўлажак шифокорлар учун яратилган шароитлар нафақат билим олиш, балки илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очган. Шунингдек, университетда ташкил этилган махсус суд зали билан танишув чоғида соҳа мутахассислари талабаларнинг назарий билимларини амалиётда синаб кўришлари учун яратилган "имитация" жараёнларининг аҳамиятини алоҳида эътироф этдилар. ➡️Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз

399 views

Опубликован 3 апр.

🔴🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва давлат органлари билан яқин мулоқот ўрнатиш тизимли ислоҳотларнинг марказида турибди. Ана шу эзгу мақсад йўлида "Alfraganus" университетида пайшанба — "Ёшлар куни" муносабати билан "Адолат" СДП ҳамкорлигида "Раҳбар ва ёшлар" мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз

268 views

Опубликован 2 апр.

🔴Бугун халқ вакилларининг масъулияти фақатгина сайлов жараёнлари ёки қонун ижодкорлиги билан чекланиб қолмайди. Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 29 августдаги “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори депутатлар зиммасига янги ва ўта масъулиятли вазифани юклади. Бу — овоз бериш жараёнларида ғолиб бўлмаган, бироқ аҳоли учун ҳаётий зарур ҳисобланган лойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали ижтимоий адолатни қарор топтириш масаласидир. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз

319 views

Опубликован 1 апр.

#Нуроний_газетаси 🔴Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудованинг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари, жумладан, вилоят фахрийлари, нуроний отахонлар билан мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотлар, жойлардаги мавжуд муаммолар юзасидан мулоқоти «Нуроний» газетасининг навбатдаги сонида ёритилди. 📖 Батафсил бу ерда ўқинг ⚖️Расмий саҳифаларимиз

394 views

Опубликован 30 мар.

🚫🟦🟦🟦 Фракция аъзолари муҳим масалаларни муҳокама қилдилар 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга давлат ташрифининг якунлари ҳақида сўз юритилди. Депутатлар ўзбек ва тожик халқларини қадимдан умумий тарих, яқин маънавий қадриятлар боғлаб келишини, давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганини қайд этдилар. Ушбу ташриф нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат ришталарини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлгани, балки икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишининг ўтказилиши ҳамкорликнинг узоқ муддатли истиқболларини шакллантириш имконини бериб, икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши урғуланди. 🔴Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги масала —“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди. Қонун лойиҳаси билан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатининг мажбуриятларини аниқ белгилаш, жамғарма томонидан сарфланган маблағларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво киритишда давлат божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи нормани киритиш таклиф этилмоқда. Батафсил ⚖️Расмий саҳифаларимиз

489 views

Опубликован 30 мар.

🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

337 views

Опубликован 29 мар.

Халқ манфаати — олий қадрият Халқ вакилининг масъулияти фақатгина сайлов жараёнлари ёки қонун ижодкорлиги билан чекланиб қолмайди. Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 29 августдаги «Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори зиммамизга янги ва ўта масъулиятли вазифани юклади. Бу — овоз бериш жараёнларида ғолиб бўлмаган, бироқ аҳоли учун ҳаётий зарур ҳисобланган лойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали ижтимоий адолатни қарор топтиришдир. 🔴 Фракциямиз аъзолари айнан мана шу тамойил асосида чекка ҳудудларга бориб, «Ташаббусли бюджет»да омад кулиб боқмаган маҳаллаларнинг дардини тинглади. Биз ҳам фракциямиз ҳамда партиямизнинг Марказий ва ҳудудий Кенгашлари вакилларидан тузилган ишчи гуруҳимиз билан Фарғона вилоятида айнан шу мақсадга қаратилган ўрганишлар олиб бордик. Айтиш жоизки, Фарғона туманидаги «Гулпиён» маҳалласи ўзига хос ҳудуд. Қирғизистон билан чегарадош бўлган бу масканда ўзбек, қирғиз ва тожик миллатига мансуб ватандошларимиз асрлар давомида аҳил-иноқ яшаб келишмоқда. Бироқ бу ердаги инфратузилма аҳволи бугунги давр талабларига тўлақонли жавоб бермайди. Маҳалла аҳли ички йўлларни асфальтлаштириш учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига 1 миллиард 647 миллион сўмлик таклиф киритган эди. Аммо чегараолди ҳудудида алоқа ва интернет сифати пастлиги сабабли аҳоли етарли овоз тўплай олмаган ва лойиҳа ғолиблар қаторидан жой олмади. Натижада ҳудуддаги 50- ва 36-умумтаълим мактабларига қатнайдиган юзлаб ўқувчилар ҳамон чанг ва лой кўчалардан юришга мажбур бўлаётган эди. Уч километрлик ички йўлнинг абгор ҳолати нафақат транспорт ҳаракатига, балки аҳоли кайфиятига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани бор гап. Маҳалла аҳли билан учрашувимизда партиямизнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб иш тутдик. Зеро, чегараолди ҳудудларда яшовчи аҳолига муносиб шароит яратиш, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва болаларнинг мактабга хавфсиз боришини таъминлаш — «Адолат» партиясининг устувор вазифаларидан биридир. Биз учун ғолиб бўлмаган лойиҳа дегани — муаммони эътиборсиз қолдириш дегани эмас. Аксинча, бундай ҳудудлар бизнинг диққат марказимизда бўлиши керак. Айниқса, 2026 йил — «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»да ҳар бир кўчанинг ободлиги жамият юксалишининг кафолатидир. Ўрганишларимиз доирасида жойига бориб, мавжуд ҳолатни ҳар жиҳатдан таҳлил қилдик. Яратилган имкониятдан келиб чиқиб, Гулпиён МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаштириш ишларини молиялаштириш бўйича ташаббусни қўллаб-қувватладик. Энди мазкур лойиҳа амалга оширилади. Маҳалла йўлларининг равон бўлиши — мамлакатимизда олиб борилаётган «инсон қадри учун» тамойилидаги ислоҳотларнинг, қолаверса, партиямизнинг адолат ва фаровонлик йўлидаги амалий натижасидир. Бу нафақат йўл қурилиши, балки чегарадош қардошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини ошириш сари ташланган муҳим қадам бўлди. ⚖️Расмий саҳифаларимиз

974 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384