TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 43 из 84 · 1,001 постов
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Куннинг иккинчи ярмида Робахон Махмудова Нукус шаҳридаги йирик саноат корхоналаридан бири – “Нукусэлектроаппарат” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Жараёнда мазкур корхона "Наўбахар" маҳалласидан “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган 3 нафар аёлни ишга қабул қилгани, уларга муносиб меҳнат шароити, бепул тушлик ва барқарор даромад манбаи яратиб бергани алоҳида эътироф этилди. Қайд этиш жоизки, ушбу корхона мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, муҳандислик салоҳиятини юксалтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Асосан қуёш панелларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, юртимизда муқобил энергия соҳасини кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. –"Адолат" СДП узоқ йиллардан буён муқобил энергия манбалари ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланиш ғоясини илгари суриб келмоқда. Биз иқтисодиётга янги, энергия ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, энергия тежамкорлигига эришиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз, – деди Сиёсий Кенгаши раиси. Жараён доирасида корхонада меҳнат қилаётган ходимлар, хусусан, хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий кафолатлар ва иш муҳити ўрганилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Опубликован 23 апр.
Шундан сўнг, Робахон Махмудова Бозаўил маҳалласидаги “Боғли эл” кўчасида яшовчи, 70 ёшни қаршилаган Қутлибике ая Сапарбаева хонадонида бўлди. Қутлибике ая меҳмонлар билан суҳбат чоғида хонадонида барпо этилган иссиқхонада парвариш қилинаётган кўкатлар ҳамда қўзиқоринлар нафақат хонадон эҳтиёжини таъминлаш, балки маҳалладаги бошқа оилалар учун ҳам манфаат келтираётганини сўзлаб берди. Нуроний онахон бу ишга қизларини ва қўшни аёлларни ҳам жалб этгани, меҳнат орқали нафақат даромад, балки ҳамжиҳатлик ва маънавий қаноат юксалаётганини алоҳида таъкидлади. Партия етакчиси ушбу хонадонда ўзлари гувоҳ бўлган оддий, аммо ибратли меҳнат манзараси орқали “Адолат” партияси тарғиб этаётган таянч қадриятлар — ҳалоллик, меҳнатсеварлик ғоялари ҳаётда ўз ифодасини топаётганини алоҳида эътироф этди. Учрашув давомида фаоллар билан маҳаллада кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланишни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, деҳқончиликни замонавий тажрибалар асосида ривожлантириш ва бу орқали уй шароитида иш ўринлари яратиш бўйича фикр ва таклифлар ҳам муҳокама қилинди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши Партиямиз етакчиси қорақалпоғистонлик фаол аёллар билан учрашди Ўзбекистон "Адолат"СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, Нукус шаҳрида жойлашган "Бозавил" маҳалла сервис компанияси фаолияти билан танишди ҳамда бу ерда меҳнат қилаётган тадбиркор аёллар билан учрашди. Мулоқотда маҳалладаги хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолияти, иш билан бандлиги, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларида суҳбатлашди. Робахон Махмудова ҳудуд аёлларининг ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлигини эътироф этар экан, партия ижтимоий фаол, тадбиркор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, партия раиси "Бозавил" маҳалласидаги 70 ёшли Қутлибека Сапарбаева хонадонидаги томорқа хўжалиги, сабзавот етиштириш ва шахсий иссиқхонада қўзиқорин парваришини кўздан кечирди. Батафсил юқоридаги лавҳада 👆 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 23 апр.
Хабарингиз бор, айни кунларда “Адолат” СДП ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигидаги “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасидаги тўртинчи ҳафта тадбирлари мамлакатимиз бўйлаб жойлардаги тиббиёт муассасалари, поликлиника ва шифохоналарда “Соғлиқни сақлаш соҳасини коррупциядан ҳоли соҳага айлантирамиз!” деган бош ғоя асосида давом этяпти. Бугун, 23 апрель куни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Қон қуйиш марказида партиянинг ҳудудий кенгаши масъуллари, тиббиёт муассасасида фаолият юритаётган шифокор ва ҳамширалар билан ўтказган давра суҳбати ҳам айнан соҳа вакиллари иштирокида тиббиёт тизимида шаффоф ва адолатли муҳитни қарор топтириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, соҳада коррупция хавфини камайтириш бўйича фикр алмашишга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди. Таъкидлаш лозимки, мазкур марказ партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон!” донорлик акциясини ҳудудда юқори савияда ўтказишда доимий ва ишончли ҳамкор сифатида фаол иштирок этиб келмоқда. Робахон Маҳмудова ўз нутқида бу жиҳатни алоҳида эътироф этаркан, болалар саломатлигини асраш ва жамиятда инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш ишлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Мулоқот давомида “Адолат” СДПнинг жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги асосий мақсад ва вазифалари, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда партия позицияси ва ташаббуслари муҳокама қилинди. Шунингдек, партия аъзоларининг фаоллигини ошириш, жойларда аҳоли билан ишлаш сифатини янада яхшилаш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди. Тадбир якунида партия етакчиси марказдаги шарт-шароитлар, қон йиғиш ва сақлаш жараёнлари, донорлик маданиятини оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Партия раҳбари соҳа ходимларининг фидокорона меҳнати ва масъулиятини юқори баҳолар экан, партия томонидан уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда бўлишини таъкидлади. Робахон Махмудованинг ҳудуддаги хизмат сафари давом этмоқда. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 22 апр.
Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдик. Хусусан, қонунларга қуйидаги мазмундаги тўлдиришлар киритилди: ➡️Биринчидан, қуриладиган бино ва иншоотларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароит яратилмаган бўлса ёки ушбу шарт-шароитлар шаҳарсозлик қоидаларига зид бўлса-ю, бу бино бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ижобий хулоса берадиган бўлса ёки фойдаланиш учун рухсат берадиган бўлса, ушбу ташкилотларнинг масъуллари жавобгарликка тортилади; ➡️Иккинчидан, бундан буён ижтимоий хизмат ва ижтимоий ёрдам кўрсатувчи махсус тизим вакилларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларнинг қонунларда белгиланган талабларини бажармаган фуқаро ёки мансабдор шахсга нисбатан жазо чораси қўлланилади; ➡️Учинчидан, ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик ҳам жавобгарликка сабаб бўлади. Хуллас, асосий мақсад — Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож қатлами ҳуқуқ ҳамда манфаатлари қатъий ҳимояланишига эришишдан иборат. Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари бу қонун лойиҳасини такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшиб, ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди. Бизнинг партия доимо эҳтиёжманд, ўзгаларнинг кўмагига муҳтож фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга, уларнинг ҳаётини ўзгартиришга барчамиз бирдек масъул эканлигимизни илгари суриб келади. Зотан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга нисбатан кўрсатилган муносабат давлат ва жамиятнинг юзи, кучи ва салоҳиятини кўрсатади. Шундай экан, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлиш баробарида амалдаги қонунларимизни ҳурмат қилайлик ва уларни бузганларга нисбатан муросасиз курашайлик! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Муносабат “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида коррупцияга қарши муросасиз курашамиз! Президент қарорига асосан, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ишини янгича тизим асосида ташкил этилаётгани ҳам партиямиз дастурий мақсадларига тўлиқ мос келади. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Ижтимоий_ролик ⚖️Коррупция бу – жамият танасидаги саратон! Ўзбекистон“Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг! Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Hashtags
#Табрик Футбол бўйича U-17 терма жамоамизни Осиё кубогидаги тарихий ғалабаси билан самимий муборакбод этамиз! Қадрли қаҳрамон ўғлонлар! Сизнинг жасоратингиз, маҳоратингиз ва иродангиз туфайли бутун Ўзбекистон халқи ғурур ва ифтихор туйғуларини ҳис этди. Финалдаги кураш осон кечмади — икки ўйинчи кам бўлган ҳолда ҳам жамоамиз мезбон Саудия Арабистони термасига қарши курашда 2:0 ҳисобида ишончли зафар қучиб, ҳақиқий миллий руҳ ва фидойилик намойиш этди. Бу ғалаба — нафақат спорт майдонидаги юксак ютуқ, балки барча жабҳаларда Янги Ўзбекистон тараққиёти, нуфузи учун бел боғлаган ёшларимиз учун чинакам намунадир. Яшасин, Янги Ўзбекистон! Баракалла, қаҳрамон йигитлар! Юксак ғалабалар доим йўлдошингиз бўлсин! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
#Муносабат Глобал синовлар шароитида иқтисодий "иммунитетни" кучайтириш стратегияси белгиланди Бугунги геоиқтисодий манзара шиддат билан ўзгармоқда. Дунёда юзага келаётган савдо урушлари, тарифлар кескинлиги ва молиявий нотинчлик нафақат ривожланаётган давлатлар, балки глобал иқтисодий тизимга эга мамлакатлар учун ҳам янги синовларни юзага чиқармоқда. Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида асосий эътибор ана шундай таҳликали шароитда мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ташқи таъсирларни юмшатишда ички имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилди. Президентимиз ўз нутқида глобал миқёсдаги кескин ўзгаришлар, халқаро иқтисодий муносабатлардаги беқарорлик, мамлакатлар ўртасидаги ишончсизлик ва узлуксиз тариф урушлари дунё иқтисодиёти учун жиддий синовга айланганини таъкидлади. Масалан, биргина юқори тарифлар орқали халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқараётгани, инфляция даражаси 7,5–8 фоизгача ўсиши прогноз қилинаётган, иқтисодиёти асосан ташқи бозорларга боғлиқ бўлган Ўзбекистон учун ҳам иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан салбий таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилди. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар иқтисодий тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ташқи таъсирларга қарши самарали курашишнинг энг муҳим йўли – ички ислоҳотлар орқали рақобатбардошликни оширишдир. Масалан, Вьетнам сўнгги 10 йилда экспортни икки баробарга ошириш жараёнида тариф ҳимояси эмас, балки стандартлаш, логистика ва саноат кластерларига инвестиция киритишга эътибор қаратди. Германия ва Жанубий Корея эса таъминот занжирларидаги узилишларга қарши “иқтисодий эластиклик” (economic resilience) концепциясини йўлга қўйган ҳолда, ички сертификатлаш ва сифат тизимини глобал талабларга мослаштириш орқали ўз маҳсулотларини халқаро бозорда устунлигини таъминламоқда. Йиғилишда тилга олинган яна бир муҳим жиҳат — сертификатлаш органларининг бозор назоратини амалга ошираётганидир. Бу каби институционал зиддиятлардан кўплаб давлатларда аллақачон йўқ қилинган. Масалан, Сингапурда стандартлаштириш агентлиги сертификатлашни хусусий ва халқаро компаниялар орқали амалга оширишни тарғиб этади ва бугунги кунда уларнинг 90% лабораториялари ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ тан олинган. Бизда ҳам сертификатлаш ва назорат функциялари ўртасидаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш, мазкур соҳани рақобат муҳитига олиб чиқиш вақти келгани таъкидланди. Экспорт йўналишидаги яна бир жиддий муаммо – маҳаллий лабораториялар хулосаларининг халқаро бозорларда тан олинмаслиги. Бу ҳолат тадбиркорларни сертификация учун хорижий мамлакатларга мурожаат қилишга мажбур қилмоқда. Минерал сув, мева-сабзавот, дуккакли маҳсулотлар каби соҳаларда турли лабораторияларга қатнов, бир-бирига мос келмайдиган хулосалар, устма-уст талаблар – барчаси тадбиркорларга ортиқча юк бўлмоқда. Президентимиз бу тизимда манфаатлар тўқнашуви, бюрократия ва самарасизликни кескин танқид қилди. Мутасаддиларга халқаро аккредитациядан ўтган лабораторияларни ташкил этиш, барча текширувларни ягона марказлашган ҳолда амалга оширишни топширди. Мухтасар айтганда, йиғилишда бугунги иқтисодий беқарорлик шароитида миллий иқтисодиётимизни муҳофаза қилиш, экспортбоп маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва сертификатлаш соҳасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш каби устувор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 18 апр.
Бўлажак кадрларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш – давр талаби Юртимизда коррупцияга қарши кураш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган бугунги шароитда, ёш авлод онгида ҳалоллик ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим стратегик вазифалардан бирига айланди. Айниқса, келажагимиз эгаларини турли иллатлардан холи, адолатпарвар ва масъулиятли шахслар сифатида тарбиялаш – барқарор тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
#Қутлов Европа қизлар математика олимпиадасида юртимиз терма жамоаси тарихий ғалабага эришди! Сир эмаски, бугун дунёдаги ривожланган давлатлар интеллектуал салоҳиятни стратегия сифатида баҳолаб, инсон капиталини ривожлантиришга энг устувор йўналишлардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратмоқда. Албатта, бу борада илм-фан, айниқса, аёл-қизлар таълимига бўлган ёндашув халқаро майдонда юрт обрўси, келгусидаги тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги, адолат тамойилларининг ифодаси сифатида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 11–17 апрель кунлари Косова Республикасида бўлиб ўтган Европа қизлар математика олимпиадасида юртимиз вакилаларининг илк иштироки ва муваффақиятли натижаларини муҳим тарихий воқеа сифатида эътироф этсак арзийди. Юртимиз терма жамоаси аъзолари тошкентлик Дилдора Маҳкамова кумуш медалга, нукуслик Малика Хўжамуротова ҳамда бухоролик Настарин Камолова бронза медалга сазовор бўлгани сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, хотин-қизларнинг илм-фан билан шуғулланиши учун муносиб шарт-шароит яратишга қаратилган эътиборнинг ёрқин далилидир. Қизларимиз қўлга киритган ютуқлар имконият берилса, ишонч билдирилса, улар фақат оила эмас, балки миллат келажаги, фан ривожи, интеллектуал тараққиётнинг етакчиси бўла олиши ҳаётий ҳақиқат эканини яна бир бор исботлайди. Маълумки, “Адолат” СДП Сайловолди дастурида илм-фан билан шуғулланиш истагида бўлган олима хотин-қизларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида соҳага оид қонунчиликка қўшимча имтиёзларни кўзда тутувчи нормаларни киритиш таклифи ўрин олган. Қонунчиликка ўзгартишлар киритиш орқали биз келгусида аёл-қизларнинг илм-фандаги иштирокини янада кенгайтириш ва юртимизда интеллектуал салоҳиятни янада юксалтиришга замин яратишни мақсад қилганмиз. Ватанимиз шаънини юксакликка кўтарган қизларимизни дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 300 нафар иқтидорли қизлар орасида эришган шонли ғалабаси билан қутлаймиз! Муваффақиятларингиз бардавом бўлсин, азиз қизлар! Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Hashtags
Опубликован 17 апр.
🔴 Йиғилишда янги таҳрирдаги Конституция шароитида парламент ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари юзасидан маҳаллий ва хорижий мутахассислар ўзаро фикр алмашмоқда. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон бугунги кунда халқаро ҳамжамиятда самарали, инклюзив ва шаффоф давлат ҳокимияти тизимини барпо этишга қаратилган демократик ислоҳотлар мамлакати сифатида тан олинаётганини таъкидлаб ўтдилар. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram