TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват6,765Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 58 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 25 окт.

#ТАБРИК Ҳурматли тинчлигимиз ва осойишталигимиз посбонлари! Сизларни 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз! Ички ишлар органлари ходимлари сифатида Сизлар адолат, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимиз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилиб келмоқдасиз. Жамиятимизда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, шубҳасиз, Сизларнинг ҳиссангиз беқиёс. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам Сизларнинг фаолиятингиз таҳсинга сазовор. Сизларнинг фидойи меҳнатингиз орқали ёшларимиз қонунга ҳурмат, юртга садоқат ва фидойилик каби фазилатларни ўрганмоқдалар. Кунни тунга, тунни тонгга улаб, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган хизматларингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, оилавий бахт ва сиҳат-саломатлик тилаймиз. Шарафли касб байрамингиз муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Робахон МАХМУДОВА, “Адолат“ социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

364 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Бугун "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тошкент вилоятидаги бир қатор маҳаллаларда, жумладан, "Қорасарой" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди. Дастлаб, партия етакчиси маҳалла ҳудудида жойлашган маданият марказида нуроний онахонлар билан учрашиб, муҳим сиёсий жараён хусусида, шунингдек, "Адолат" партиясининг Сайловолди дастуридаги халқчил ғоялар тўғрисида маълумот берди. "Қорасарой" тадбиркорликка ихтисослашган маҳалла бўлиб, партия раҳбари тадбиркор Абдувахоб Фаттохов хонодонидаги эшик-ром ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

314 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 – Жамиятимизда ўқитувчининг обрўси ошса бутун миллатнинг обрўси ошади. Шу боис, партиямиз электоратининг асосий қисмини ташкил этувчи ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш бундан кейин ҳам доимий диққат-эътиборимизда бўлади. Биз ота-оналарнинг таълим-тарбия жараёнига фаол жалб этилишига, оила, мактаб ва маҳалла ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз. Зеро, мактаб ва ота-оналар ўртасидаги кучли алоқалар таълимнинг муваффақияти калитидир. - Робахон Махмудова, Қашқадарёлик педагоглар, таълим соҳаси вакиллари билан учрашувидаги нутқидан. Куни кеча партия етакчиси Қарши халқаро университетида бўлиб, педагоглар, таълим соҳаси вакиллари билан учрашди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

402 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Қашқадарё вилоятида бўлиб, педагоглар, таълим фидойилари билан учрашди. Учрашувда Сиёсий Кенгаш раиси партия сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган соҳа вакилларига аъзолик гувоҳномаларини топширди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

301 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️Андижонликлар тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари! "Адолат" СДП томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар иштирокида Андижон вилоятида ўтказилган тадбирда асосий эътибор 27 октябрдаги сайлов олдидан партия тарафдорларини бир мақсад йўлида бирлаштириш, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда номзодлари билан таништиришга қаратилди. 🎞 Юқоридаги эксклюзив репортажимизда ушбу тадбирнинг энг қизиқарли лаҳзаларини томоша қилинг!👆 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

567 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сирдарё вилоятида партия етакчиси сайловчилар билан учрашув ўтказди Унда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова партия Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари хусусида йиғилганларга маълумот бераркан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш борасидаги партия мақсадлари билан бўлишди. Учрашувда партия илгари сураётган таклифлар юзасидан сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, ижтимоий соҳада, хусусан, ёшлар сиёсати ва ҳудудларни ривожлантириш каби масалаларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Интерактив мулоқотлар асосида ўтган тадбирда сайловчилар партия Дастури билан яқиндан танишиш ва партия етакчиси ҳамда депутатликка кўрсатилган номзодлар билан ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлишди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,140 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Қарши халқаро университети мажлислар залида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова партиядан депутатликка кўрсатилган номзодлар билан бирга партиянинг асосий электорати саналган таълим соҳаси вакиллари ҳамда ёш сайловчилар билан учрашувини бошлади. 👉 Муҳим учрашувнинг қизғин лаҳзаларини биз билан кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

442 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори остида ўтказилган оммавий тарғибот тадбирида “Адолат” социал-демократик партиясининг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-гуманитар ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳот ва янгиланишларни изчил давом эттиришга қаратилган Сайловолди дастуридаги устувор ғоялари сайловчиларга етказилди. 📣 Партия фаоллари ва депутатликка номзодлар андижонликларни сайловларда фаол иштирок этишга, “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

438 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Халқчил ғоя ва таклифлар акс этган дастур партия раҳбари томонидан тарғиб этилмоқда Сайловолди тарғибот-ташвиқотини ҳар томонлама кўтаринки руҳда ташкил этиш, партия тарафдорларини аниқ мақсад йўлида бирлаштириш учун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг бу галги очиқ ва самимий мулоқоти қашқадарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтади. Айни дақиқаларда партия етакчисининг Қарши халқаро университетида воҳалик таълим фидойилари ва депутатликка номзодлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бошланиш арафасида. Жараёнларни биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

322 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Интерактив мулоқотлар ва ёрқин таассуротлар — самарали тарғибот 🎞 Партия етакчисининг сирдарёлик сайловчилар билан учрашувидан видеорепортаж. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

381 views

Опубликован 24 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ Андижонликлар “Адолат” билан бир сафда! 🎞 Вилоятда бўлиб ўтган оммавий тарғибот тадбиридан эксклюзив репортаж. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,330 views

Опубликован 23 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ “Адолат” СДП Андижон шаҳрида оммавий тарғибот тадбириўтказди. 📸Тадбирдан видеорепортаж. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

764 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657585960•••65•••70•••75•••80•••8384