TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват38,520Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 57 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 10 нояб.

#Табрик ЖОНГА ДАРМОН, ҚАЛБГА МАЛҲАМ ФИДОКОРЛАР! Ҳурматли соғлиқни сақлаш тизими ходимлари! Қадрли шифокор ва ҳамширалар! Инсон учун энг катта бойлик – унинг соғлиги, албатта. Сўзим аввалида шу бебаҳо неъматни асраб-авайлашга ҳамда умрини беморлар дардига дармон бўлишга бағишлаган сиз, азизларни бугунги шукуҳли айём билан табриклашга ижозат бергайсиз. Ҳақиқатан ҳам, соҳадаги меҳнатингиз оддий хизмат эмас. Балки ўз аҳди ва касбий қасамёдига содиқлик, ҳар бир юрак уруши учун кураш ва юксак масъулиятни оқлаш залвори, демакдир. Қолаверса, сиз танлаган касб — энг машаққатли ва шарафли касблардан бири. Бундан кўринадики, касбий маҳоратингиз ва билимингиз инсонлар ҳаётини асрашда, соғлигини тиклашда беқиёс аҳамиятга эга. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Адолат” СДП ҳамиша тиббиёт соҳаси вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, касбий ва ижтимоий муҳофазасини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келади. Партиямизнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам бу яна бир карра ўз аксини топди. Бу борада соҳадаги биринчи вазифамиз тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам биз, фуқароларнинг саломатлигини таъминлашда кадрлар тайёрлаш масаласига устувор аҳамият қаратдик. Партиямиз бу йўналишда келгуси беш йилликда қонунчилик ислоҳотлари, ижтимоий лойиҳалар ва дастурлар орқали тиббиёт ходимлари фаолиятида самарадорликни ошириш, уларнинг жамиятдаги нуфузини янада юксалтиришга қаратилган чораларни кўради. Муҳтарам соҳа фидойилари! Партиямизнинг кўп минг сонли аъзолари сафида сиз каби фидоий ва масъулиятли касб эгалари бўлиши барчамизга ғурур ва ифтихор бахш этади. Унутманг, сизнинг касбингизни, қадрингизни ва мақомингизни ҳимоя қилиш ва юксалтириш йўлида “Адолат” партияси доимо сиз билан бирга! Фурсатдан фойдаланиб, сизларни яна бир бор шарафли касб байрамингиз — Тиббиёт ходимлари куни билан чин дилдан табриклаб, мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва ишингизда улкан муваффақиятлар тилайман! Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз соғлиқни сақлаш ходимлари! Робахон МАХМУДОВА, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

614 views

Опубликован 9 нояб.

#KONSTITUTSIYA #4_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. I боб. 4-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 4 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 4 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

598 views

Опубликован 8 нояб.

#KONSTITUTSIYA #3_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. I боб. 3-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 3 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 3 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

583 views

Опубликован 8 нояб.

#KONSTITUTSIYA #2_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. I боб. 2-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 2 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 2 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

615 views

Опубликован 8 нояб.

#KONSTITUTSIYA #1_modda Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. I боб. 1-модда ——— Конституция Республики Узбекистан. Глава I. Статья 1 ——— Constitution of the Republic of Uzbekistan. Chapter 1. Article 1 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

701 views

Опубликован 29 окт.

#ТАБРИК ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ – ХАЛҚ ОСОЙИШТАЛИГИНИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ Ҳурматли Қўриқлаш хизмати ходимлари! Аввало, Сизларни юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматингизни эътироф этган ҳолда 29 октябрь — Қўриқлаш хизмати ташкил этилган кун билан чин қалбимдан табриклайман! Ҳар бир эл, юрт тинчлиги ва фаровонлиги, биринчи навбатда, унинг доимий ҳушёр ва сергак туриб, хизмат бурчини адо этаётган жасур ўғлонларига боғлиқ. Демак, бугунги сана юрт хавфсизлиги таянчи, халқнинг эътиқодли ҳимоячилари бўлган сизларнинг, шарафли фаолиятингизни яна бир бор эсга оладиган шукуҳли байрамлардан бири десам, янглишмаган бўламан. Сизлар фидокорона хизматларингиз билан ҳар бир хонадон тинчлигини, хавфсизлигини кафолатлайсиз. Сизлар куну тун ўз бурчингизни адо этиш, юрт тинчлигини сақлаш, халқимизнинг хотиржамлигини таъминлаш йўлида беминнат хизмат қилмоқдасиз. Бундан кўринадики, қўриқлаш хизмати нафақат ички хавфсизлик, балки давлат барқарорлигининг, жамият осойишталигининг асосий пойдеворларидан биридир. Сизларнинг садоқат билан адо этаётган фаолиятингиз – бизнинг келажагимиз, фарзандларимиз тинчлиги учун мустаҳкам қалқондир. Азиз посбонларимиз! Шундай файзиёб кунда яна бир карра барчангизни Қўриқлаш хизмати ташкил этилган кун муносабати билан чин дилдан қутлаб, хизмат фаолиятингизда куч-қувват, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз! Тинчлик ва осойишталик йўлидаги хизматларингиз бардавом бўлсин, азиз юрт посбонлари! Робахон МАХМУДОВА, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,880 views

Опубликован 28 окт.

#САЙЛОВ_2024 “Адолат” СДП сайлов натижалари бўйича брифинг ўтказди Бугун “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сайлов жараёнида партия фаолияти ва унинг натижалари ҳақида маълумот берди. Партия етакчиси сайловлар юксак савияда ва кўтаринки кайфиятда ўтганини таъкидлади. Жумладан, мазкур муҳим сиёсий жараён янгича сайлов тизими, янги Сайлов кодекси ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида ташкил этилганини алоҳида қайд этди. Сайлов натижаларига кўра, “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 21 та депутатлик ўрнини эгаллади. Брифинг якунида Робахон Махмудова мамлакатимизнинг эртанги тараққиёти учун муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этган барча сайловчиларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, партия келгусида “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” ғоясини ҳаётга изчиллик билан жорий этишга бор куч ва имкониятларини сафарбар этишини таъкидлади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,320 views

Опубликован 27 окт.

#САЙЛОВ_2024 "Сайловларда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва масъулияти бўлиб, мамлакатимиз келажагини белгилашда муҳим аҳамият касб этади", — Робахон Махмудова, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси — Бугун соат 08:00 дан бошлаб, мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёни бошланди. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 21-сайлов участкасида мен ҳам ўз фуқаролик бурчимни адо этиб, овоз бериш жараёнида иштирок этдим. Ҳозирда мазкур сайлов участкасида жараён қизғин давом этмоқда, юртдошларимиз ўз сайлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, танловларини фаол амалга ошираётганлиги қувонарли. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

7,890 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Меҳнаткаш ва олийжаноб халқимиз тенг имкониятлар ва адолатга асосланган жамиятнинг асосий бунёдкори бўлади! Қадрли ватандошлар! Азиз ҳамюртлар! Яна икки кундан кейин мамлакатимизнинг бугуни ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим сиёсий тадбир — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органлари сайлови бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур сиёсий жараён самарадорлик, шаффофлик ва халқнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилувчи муҳим ҳуқуқий механизми сифатида бутун дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда. Бунга асосий сабаб, унинг янгича амалиёт – аралаш сайлов тизими ҳамда сайлов қонунчилигига оид халқаро нормалар асосида ташкил этилганидир. "Адолат" социал-демократик партияси ҳам сайловолди кампаниясини айнан шу нуқтаи назардан, ўзига хос тарзда олиб борди ва бу тизим бизга сайловчилар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлашда муҳим дастуриламал вазифасини ўтади. Партия ўзининг анъанавий йўналишларини янги, замонавий сиёсий стратегиялар билан бирлаштириб, сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлишга, уларнинг фикр ва эҳтиёжларини тинглаш ва сиёсий майдонга олиб чиқишга ҳаракат қилди. Ҳар бир ҳудудда ташкил этилган учрашувлар, тарғибот тадбирлари ва сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар партиямизнинг нафақат ғоялари, балки уларга аниқ ва амалий ечимлар таклиф қилиш орқали ўзининг сиёсий таъсир доирасини кенгайтирди. Бу партия фаолиятининг фақат ташвиқотдан иборат эмаслиги, аксинча, халқнинг муаммо ва таклифларига алоҳида аҳамият қаратиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ечимлар ишлаб чиқаётганини кўрсатди. Бир сўз билан айтганда, "Адолат" СДПнинг сайловолди кампанияси халқ билан мулоқотда, ўз ғояларини таништиришда ва самарали тарғибот ишлари олиб боришда ўзига хос тажриба ва ёндашувни намойиш этди. “Адолат” социал-демократик партияси ҳамиша давлатимиз иқтисодиёти барқарорлиги, халқимизнинг фаровонлиги, келажак авлоднинг бахти ва равнақи учун барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар олиб боришга устувор вазифа сифатида қараб келади. Шу боис, "Адолат" СДП янги Сайловолди дастурида ҳам ҳар бир йўналишда адолатли ва самарали ечимлар таклиф этмоқда. Биз давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳани ривожлантириш, ташқи сиёсат, таълим, соғлиқни сақлаш ва, албатта, экология йўналишларида халқимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаганмиз. Шу мақсадда “Адолат” социал-демократик партияси бўлажак сайловларда номзодларни кўрсатишда бир қатор муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Бизнинг мақсадимиз парламентда, маҳаллий кенгашларда халқ манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила оладиган, жонкуяр, ўз олдига қўйган мақсадини ортиғи билан адо этишга бел боғлаган, фидойи, халқпарвар, эл орасида обрў-эътиборга эга бўлган, билдирилган ишончга, вазифасига масъулиятли ва адолатпарвар шахсларни кўришдир. Шуни комил ишонч билан айта оламанки, "Адолат" СДП сайловларда юртимизнинг барча соҳаларда барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш учун қатъий курашмоқда. Биз халқимиз фаровонлиги, мамлакатимизнинг мустақиллиги ва унинг дунё саҳнасидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга содиқмиз. Бизда аниқ режалар, самарали ечимлар бор ва бу режаларни амалга ошириш учун бизга Сизларнинг қўллаб-қувватловингиз керак. Ҳурматли сайловчилар, азиз юртдошлар, Сизларни "Адолат" СДП ва унинг номзодларига овоз беришга чақираман. Биз адолат йўлида бирлашамиз ва фақат Сиз билан биргаликда юртимизда барча соҳаларда адолатли ва барқарор ривожланишга эришамиз! Азиз сайловчилар, шуни унутмангки, Сизнинг овозингиз – юртимиз келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Адолат бор жойда тараққиёт бардавом! Робахон МАХМУДОВА, “Адолат“ социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

7,970 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сиёсий Кенгаш раиси тарғибот тадбирлари доирасида аҳоли хонадонларида бўлди “Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Тошкент шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлари ҳар жиҳатдан самарали кечди. Жараёнларда партия раҳбарига Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадахўжаева, партиядан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Таспўлат Матибаев ва партия фаоллари ҳамроҳлик қилишди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси партия Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари хусусида пойтахтликларга маълумот бераркан, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш борасидаги партия мақсадларига алоҳида урғу берди. Учрашувда партия илгари сураётган таклифлар юзасидан сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ижтимоий соҳада, хусусан, ёшлар сиёсати ва ҳудудларни ривожлантириш каби масалаларда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Батафсил юқоридаги видеолавҳада⬆️ 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

8,029 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат“ ғоялари аҳоли хонадонларига ҳам кириб борди Аввал хабар берганимиздек, сайловолди кампанияси доирасида “Адолат“ СДП тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллик билан олиб бормоқда. Ҳудудларда, туман-шаҳарларда, корхона ва ташкилотларда партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури, ундаги муҳим ва халқчил таклифлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Шу билан бир қаторда, жараёнда партия етакчиси Робахон Махмудова маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида ҳам тарғибот ишлари доирасида учрашувлар, мулоқотлар ўтказди. Хусусан, бугун, 25 октябрь куни шундай мулоқотларнинг навбатдагиси пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" маҳалласида бўлиб ўтди. Учрашувларда партия раҳбарига Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадахўжаева, партиядан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Таспўлат Матибаев ва партия фаоллари ҳамроҳлик қилишди. Партия етакчиси маҳалланинг “Оқ билол“,“ Бишкент“ кўчаларида жойлашган Анвар Юсупов, Махфират Пирназарова, Анвар Икрамовлар хонадонида бўлиб, уй соҳиблари билан суҳбатлашди. Самимий руҳда кечган мулоқотларда сиёсий майдонга халқчил ғоя ва таклифлар, амалиётдаги улкан тажриба ва имкониятлар билан кириб келган “Адолат“ СДПнинг ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ташаббуслари, ўз олдига қўйган вазифалари юзасидан маълумот берилди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

7,960 views

Опубликован 25 окт.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 📸“Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Тошкент вилоятидаги бир қатор маҳаллаларда сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлари жараёнидан фоторепортаж 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

360 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657585960•••65•••70•••75•••80•••8384