TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 59 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчиси сирдарёлик санъат ва маданият соҳаси вакиллари билан учрашди Куннинг иккинчи ярмида Сиёсий Кенгаш раиси Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида бўлиб, маскан фаолияти билан танишди. Қайд этиш жоизки, мазкур даргоҳ 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган давр мобайнида нафақат вилоятда, балки мамлакатимиз театр санъати, ўзбек миллий маданият анъаналарини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Театрга таниқли ўзбек драматурги ва режиссёри Олим Хўжаев номи қўйилган. Шу бугунги кунгача драма театри кўплаб мусиқий санъат фестивалларида фаол иштирок этиб келмоқда. Маҳаллий ва республика миқёсида томошабинлар ва театр шайдолари катта қизиқиш билан кутиб олган саҳна асарлари билан машҳур. Театр фаолияти фақат спектакллар билан чекланмай, маданий тадбирлар, семинарлар, мастер-класслар ва ижодий учрашувлар ташкил этишни ҳам ўз ичига олади. Бу тадбирлар маҳаллий ёшлар ва ижодкорларга ўз истеъдодларини намоён қилиш имкони, албатта. Ибрат маскани ҳозирги кунда ҳам фаол фаолият олиб бормоқда. У замонавий талабларга жавоб берадиган намойишлар тайёрлашда давом этмоқда. Театр ижодий жамоаси билан ҳудудда маданий ҳаётнинг фаол иштирокчиси бўлиб, халқни санъатга бўлган муҳаббатини кучайтиришга интилаётир. Танишувдан сўнг Робахон Махмудова бу ерда байналминал соҳа вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугун Сирдарёда рус, корейс, тожик, қозоқ, қирғиз, озарбайжон миллий марказлари фаолият юритяпти. Миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни ривожлантириш борасида мазкур марказлар томонидан бир қатор тарғибот тадбирлари, дўстлик кечалари, анжуманлар ўтказиб келинмоқда. Маданий алоқаларни янада ривожлантириш, турли миллатлар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро маданий тадбирларнинг доимий ташкил этилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Робахон Махмудова бу борада партия Сайловолди дастурида "миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб бориш" таклифи акс этганига алоҳида тўхталди. Таъкидланганидек, бу жамиятда тинчлик, бирлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга ёрдам беради. Миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ижтимоий барқарорликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга эканига аҳамият қаратди. Суҳбат давомида миллий маданий марказлар вакиллари ўз режалари ва яқинда ўтказиладиган тадбирлари ҳақида фикр алмашишди. Улар турли миллатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маданий тадбирларни доимий ташкил этиш, ва ўзбек халқининг маданий меросини сақлаш борасидаги чора-тадбирларини муҳокама қилдилар. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥"Биз сизларнинг қўллаб-қувватловингиз билан, албатта, ғалаба қозонамиз!" — Сиёсий Кенгаш раиси Маъруза давомида партия етакчиси йиғилганларга "Адолат" СДПнинг ижтимоий соҳадаги бошқа муҳим ва халқчил таклифлари юзасидан ҳам маълумот берди. Хусусан, "газ етиб бормаган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш", "истеъмолчиларга масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларини ўрнатиш" ҳамда "аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш қамрови ҳамда сув сифати даражасини ошириб бориш чораларини кучайтириш" бўйича партия тизимли ишлар олиб бориш, масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирган ҳолда амалий натижаларга эришиш учун барча имкониятни ишга солишини маълум қилди. Шу билан биргаликда фуқароларнинг уй-жойли бўлишга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида субсидияларни ҳақиқатда муҳтож бўлган фуқароларга ўзлари танлаган ҳудуддан уй-жой қуриш ва сотиб олиш учун имтиёзлар ажратиш тизимини такомиллаштириш, бунда субсидия асосида уй сотган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратди. Шундан сўнг Робахон Махмудова йиғилганларни яна саноқли кунлардан кейин мамлакатимизда бўлиб ўтадиган демократиянинг энг олий чўққиси – сайловлар жараёнида фаол ва шахсан иштирок этишга, “Адолат” социал-деморатик партиясининг номзодларига ва партияга овоз беришга чақирди. Учрашув якунида Сайловолди дастури, сайловолди кампанияси доирасида партия олиб бораётган фаолият, жорий сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Иномжон Қудратов, Ховос Локомотив депоси раҳбари Исроил Ибрагимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар Нодира Джанибекова ҳамда Хосият Абидова, туман Кенгаши депутатлигига номзод Ғойибназар Райимназаров ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Учрашувда Робахон Махмудова "Адолат" СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди. Партия етакчиси дастурдаги темир йўл логистикасини ривожлантириш, соҳанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш сифати ва салмоғини ошириш борасида партия илгари сураётган таклифлар билан йиғилганларни яқиндан таништирди. Сиёсий Кенгаш раиси маърузаси давомида партиянинг иқтисодиётни янада юксалтириш учун унинг қон томирлари бўлган мамлакатимиз йўлларини, транспорт ва логистика соҳасини янада ривожлантириш зарур, деб ҳисоблашига алоҳида урғу берди. Бу борада "янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган йўлларни босқичма-босқич катта механик таъсирларга бардошли ва узоқ муддат хизмат кўрсатиши учун цемент-бетон қопламага ўтказиш" таклифининг амалиётда нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши, уни амалга ошириш жараёнида кутилаётган натижалар хусусида сўз юритди. Қайд этилганидек, темир йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва жамият фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Партиянинг бу йўналишдаги янги таклифлари айни пайтда иқтисодий ўзгаришлар жараёнида логистика соҳасини янгилаш ва транспорт тизимини замонавийлаштириш борасидаги заруратни ифодалайди. Йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш таклифи нафақат йўллардан фойдаланиш узоқ муддатли бўлишини таъминлаш, балки мамлакат транспорт тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилганига алоҳида урғу берилди. Масалан, цемент-бетон қопламали йўллар анъанавий асфальт қопламали йўлларга нисбатан узоқ муддат хизмат қилади. Асфальт йўллар тез-тез таъмир талаб қилади, чунки улар катта механик таъсирлар ёки иқлим ўзгаришларига чидамсиз. Цемент-бетон эса ўнлаб йиллар давомида ўзининг мустаҳкамлигини сақлаб қолади, бу эса йўл таъмирига сарфланадиган харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек, бетон қопламали йўлларнинг узоқ муддатлилиги уларнинг хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган харажатларни ҳам қисқартириш имконини беради. Йўлларни тез-тез таъмирлаш зарурати йўқолганлиги сабабли давлат бюджети тежалади, бу эса мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш учун бошқа соҳаларга маблағ йўналтириш имконини беради. Мазкур таклиф мамлакатнинг ички ва ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Йўлларнинг сифатли бўлиши транспорт харажатларини қисқартириб, маҳсулот етказиб бериш тезлигини оширади, бу эса рақобатбардошликни кучайтиради. Қолаверса, транспорт тармоғининг яхшиланиши мамлакатнинг халқаро миқёсдаги стратегик аҳамиятини ҳам оширади. Таклифни амалиётга жорий қилиш билан меҳнат бозорида янги иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини ошириш, туризм ва саноат соҳаларига инвестициялар киритишни кўпайтиришга ҳам хизмат қилади. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
#ОАВ_биз_ҳақимизда https://uza.uz/uz/posts/partiyaning-taklif-va-goyalari-qollab-quvvatlanmoqda_648951
Hashtags
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥"Ватанимиз тараққиёти йўлидаги фидокорона меҳнатингиз учун сизларга самимий миннатдорчилик билдираман!" — Робахон Махмудова Шундан сўнг "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Партия етакчиси маърузаси аввалида "Адолат" СДП томонидан мамлакатимизнинг турли ҳудудларида сайловчилар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар юқори кайфиятда, сайловчиларнинг фаоллиги остида ўтаётганини қайд этиб, одамларнинг бугунги кундан розилик билан яшаётганлигини, ислоҳотларга дахлдорлигини, сайловларга ва айниқса, номзодларнинг дастурларига жуда катта қизиқиш билан қараётганлигини таъкидлади. "Тўғрисини айтаман, сайловчилар билан учрашувлар биз учун муҳим аҳамият касб этади. Бундай юзма-юз, жонли мулоқотлар пайтида сизларни ўз Сайловолди дастуримиз билан таништирамиз. Шу билан биргаликда сайловчиларнинг дастуримиздаги у ёки бу таклиф-ташаббусларимизга оид муносабатларини эшитамиз. Шу маънода бугунги учрашувимиз очиқ ва самимий, сермазмун бўлади, бизлар бир-биримизни янада яқиндан билиб-таниб оламиз, дея ишонаман. Айниқса бугунги учрашувимиз Ховос темирйўлчилар маданият саройида, шу соҳа вакиллари билан ўтаётганлиги жонли мулоқотимизга алоҳида кўрк ва мазмун бағишламоқда, деб ўйлайман",- деди Сиёсий Кенгаш раиси. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Партия етакчисининг "Темирйўлчилар" маданият саройида йўлсозлар, темир йўлчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Даставвал "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов учрашувни кириш сўзи билан очиб, сайловолди кампания доирасида вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, ўтказилаётган тадбир ва лойиҳалар, депутатликка номзодлар ҳамда тарғибот пунктлари фаолияти юзасидан маълумот берди. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Айни вақтда Сирдарё вилояти Ховос туманида "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раисининг навбатдаги электорат вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ховос туман темир йўлчилар маданият саройида бўлиб ўтаётган тадбирда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, йўлсозлар, темир йўлчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. Дастлаб партия етакчиси тарғибот пункти фаолияти билан танишди. Танишув мобайнида пунктдаги тарғибот материаллари, зарур сиёсий қўлланма ва дастурлар, мультимедиавий кўргазма воситалари, партия шиорлари ёрдамида партия Сайловолди дастурини кенг жамоатчиликка етказиш кераклигини таъкидлади. Партия етакчисининг Сирдарёга сафари давом этмоқда. Жараённи биз билан кузатинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Аввал хабар берганимиздек, Нурафшон шаҳридаги "Nurafshon business city" мажмуасида "Адолат" социал-демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури юзасидан оммавий тарғибот тадбири ўтказилганэди. Тадбирда партия раҳбарияти, депутатликка номзодлар, минглаб нурафшонлик сайловчилар иштирок этди. -Мазкур сайловларда "Адолат" партияси депутатлик корпусида энг кўп ўрин олади ва ғолиб бўладидеди, - "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раисиРобахон Махмудова. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ “Адолат” социал-демократик партиясининг Андижон шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тарғибот тадбири барчага бирдек манзур бўлди. Тадбирда биз билан бирга бўлган ва партиямиз ва номзодларимизни қўллаб-қувватлаган сайловчиларга миннатдорчилик билдирамиз. 📸Тадбирдан фотолавҳалар 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 23 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 - Комил ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси бўлажак сайловда сиз азиз сайловчиларнинг юксак ишончига сазовор бўлган ҳолда парламентда энг кўп ўрин олади. "Адолат" ғолиб бўлади! -Робахон Махмудова, Андижонда бўлиб ўтган оммавий тадбирдаги нутқидан. Куни кеча Андижон шаҳрида "Адолат" социал-демократик партияси ўзининг навбатдаги оммавий сайловолди тарғибот тадбирини ўтказди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 22 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️“Адолат” СДП Андижон шаҳрида оммавий тарғибот тадбири ўтказди Партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар иштирокида ўтказилаётган тадбирда асосий эътибор 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайлов олдидан партия тарафдорларини бир мақсад йўлида бирлаштириш, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда номзодлари билан таништиришга қаратилган. 🎞 Тадбирнинг қизғин лаҳзалари юқоридаги видеолавҳада👆 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube
Опубликован 21 окт.
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ “Адолат” СДП Андижон шаҳрида оммавий тарғибот тадбириўтказди. 📸Тадбирдан фотолавҳалар 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube