TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват7,888Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 67 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 21 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини имзолади Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан депутатликка номзодларнинг ҳамда сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди. 2024 йил 21 сентябрь куни сиёсий партиялар томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини партияларнинг раҳбарлари томонидан имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ривожланган давлатларда одатда бундай битимлар сиёсий партиялар ёки номзодлар ўртасида сайлов жараёнида инсофсиз рақобатни олдини олиш, адолатли курашни таъминлаш, сайловолди ташвиқоти давомида номзодларнинг бир-бирига нисбатан ҳурмат сақлаш ва ҳуқуқий чекловлардан ташқари ахлоқий меъёрларга риоя қилиш мақсадида тузилади. Жумладан, жорий йилда Европарламент сайловларида ҳамда бошқа бир қатор ривожланган давлатларда бўлиб ўтган сайловларда сиёсий партиялар томонидан шу каби битимлар имзоланган. Ушбу одоб-ахлоқ қоидалари сайловолди ташвиқоти даврида ёлғон ахборот тарқатишнинг олдини олиш, сайловларнинг асосий принципларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда сайловчиларга ўз танловини эркин амалга ошириш имконини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

792 views

Опубликован 15 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎞«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Қонунчилик палатасига бир мандатли округлардан кўрсатилган номзодлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

765 views

Опубликован 15 сент.

#СЕМИНАР_ТРЕНИНГ 🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Депутатликка номзодлар малакасини ошириш: сиёсий билим ва ҳамкорликнинг янгича ёндашувлари Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига сиёсий партиялар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Қонунчилик палатасига бир мандатли округлардан кўрсатилган номзодлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Сиёсий Кенгаш вакиллари, депутатликка номзодлар, партия фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Семинарни Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, ушбу тадбир сайловларда партиядан Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларнинг стратегик, тактик ва амалий кўникмаларини оширишда муҳим роль ўйнашини таъкидлаб ўтди. Қайд этиш жоизки, семинардан кўзланган асосий мақсад — депутатликка номзодларнинг сайлов жараёнига оид барча босқичларда муносиб иштирок этиши ва ўз сайлов маъруза ҳамда платформаларини тайёрлашда керакли услубий кўникмаларга эга бўлишидир. Маърузачилар томонидан номзодларга сайловдаги самарали стратегиялар, рақобатдошларнинг тактикаси ва сайлов кампаниясини самарали ўтказиш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов аралаш сайлов тизими моҳияти, унинг олдинги мажоритар сайлов тизимидан фарқи хусусида сўз юритди. Таъкидланганидек, бу йилги сайловлар юртимиз сайлов қонунчилигида мазкур янги амалиёт асосида ўтказилади. Бу эса, ўз навбатида, сиёсий партиялар учун ҳам, улардан қонун чиқарувчи ҳокимиятининг турли бўғинларига кўрсатиладиган номзодлар учун ҳам қизғин рақобат муҳитини юзага келтиради. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Акбаршоҳ Тешабоев Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун қўйилган талаблар, маҳаллий кенгашларда депутатлик ўринлари сонини белгилаш тартиби каби мавзулар доирасида маъруза қилди. Куннинг иккинчи ярмида сайлов қонунчилиги ва унинг ҳуқуқий асослари, номзодларнинг ижтимоий мақоми, уларнинг сайлов жараёнидаги ҳуқуқлари каби кун тартибидаги масалалар муҳокамалар марказида бўлди. "Адолат" СДП мамлакатимизда ижтимоий адолатни таъминлаш ва демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаол ташаббускор бўлишни мақсад қилган. Шу боис, ушбу семинар яқинлашаётган муҳим сиёсий жараён олдидан партия иштирокини юқори савияда таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

791 views

Опубликован 14 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Сайловолди_ғоялар “Адолат” социал-демократик партияси давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришни таклиф қилмоқда Маълумки, давлат бюджетидан мақсадли фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш, бу жараёнда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик олдимизда турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, жаҳонда коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг 57 фоизи давлат харидлари соҳасидаги жиноятларга тўғри келиб, бу дунё мамлакатлари иқтисодиётига ҳар йили 1 трлн АҚШ доллари миқдорида зарар келтиради. Давлат харидлари соҳасидаги қинғирликлар натижасида Ўзбекистон иқтисодиётига 2019 йилда 36 та ташкилот томонидан 45,1 млрд сўм зарар етказилган бўлса, 2022 йилда бу 29 бараварга ошгани ҳолда 2 885 та ташкилот томонидан 1,3 трлн сўм зарар етказилган. “Адолат” СДП шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сайловолди дастурида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришни таклиф қилмоқда. Мазкур ташаббус асосида давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштиришда давлат харидларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш билан боғлиқ истисно нормалар ҳамда берилган турли имтиёз ва преференцияларни қайта кўриб чиқиб, уни фақатгина қонун билан белгилаш тартибини жорий этиш каби таклифлар билдирилмоқда. Мазкур таклифлар асосида қонунчиликнинг такомиллаштирилиши давлат харидларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

653 views

Опубликован 13 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Сайловолди_ғоялар Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган Конституция хиёбонлари барпо этишни таклиф қиламиз 2023 йил 30 апрелда халқимиз иродаси билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очди. Умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган ҳужжат нафақат давлат бошқаруви, балки инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда янги даврни бошлаб берди. Конституциядаги моддалар 128 тадан 155 тага, ҳуқуқий нормалар эса 275 тадан 434 тага кўпайди. Конституция қайта кўриб чиқилиб, замон талаблари ва халқимиз орзу-интилишларига мос равишда 65 фоизга янгиланди. Конституция, худди маънан янгиланган саҳифалардек, Ўзбекистон келажагига илҳом берадиган ҳуқуқий мажмуага айланди. Буни чуқур англаган ҳолда “Адолат” социал демократик партияси ўзининг сайловолди дастурида ҳар бир минтақасида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) марказларида Конституциянинг рамзий монументи ўрнатилган “Конституция хиёбонлари”ни барпо этишни таклиф қилади. “Конституция хиёбони” Конституциянинг жонли рамзи бўлиб, фуқароларни конституциявий нормалар риоя қилишга, уларни қадрлашга даъват қилади. Конституциянинг рамзий монументи билан безатилган бу каби хиёбонлар ҳар бир инсонга қонуннинг муқаддаслиги ва давлатнинг барқарор ривожланишида адолатнинг нечоғли муҳим эканлигини ҳис қилишга имкон беради деб ҳисоблаймиз. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

619 views

Опубликован 12 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Сайловолди_ғоялар «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш зарурати «Адолат» социал-демократик партияси фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, мазкур йўналишда давлат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунини қабул қилишни таклиф этади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида «жамоат хавфсизлиги», «жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими», «жамоат хавфсизлиги объектлари», «жамоат жойи» каби тушунчаларни талқин қилишда юзага келаётган турли ёндашув ва зиддиятларга барҳам беради. Қолаверса, жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этадиган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик ролини белгилаб беради. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

595 views

Опубликован 11 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Сайловолди_ғоялар “Адолат” СДП йўлларда ногиронлар учун тенг шароитлар яратиш адолатли жамият барпо этишнинг муҳим қирраси, деб ҳисоблайди Светофорларда махсус товуш чиқарувчи қурилмаларнинг ўрнатилиши ногиронлиги бўлган шахслар, хусусан, кўриш қобилияти паст ёки батамом йўқолган инсонларнинг йўлларда эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини осонлаштиради. Бу қурилмалар йўлни кесиб ўтиш вақтида унинг очиқ ёки ёпиқ эканлигини товуш орқали одамга билдиради, яъни қурилма светофор чироғининг рангига мувофиқ турли хил товушлар чиқаради. Таҳлилларга кўра, махсус товуш чиқарувчи светофорларнинг ўрнатилиши пиёдалар кесиб ўтиш йўлакларида содир этиладиган қоидабузарликларни Нью-Йорк шаҳрида 15% га, Токио шаҳрида 10-12% га, Сидней шаҳрида 25% га, Берлин шаҳрида 12% га камайишини таъминлашга хизмат қилган. Ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш шароитида ногиронлиги бор шахслар учун пиёдалар йўлакларида тенг шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. Ногиронлиги бўлган шахслар учун шаҳар инфратузилмасини мослаштириш орқали уларнинг йўлларда мустақил ҳаракатланишини, хавфсизлиги ва барча жамият аъзолари билан бир хил имкониятларга эга бўлишини таъминлаш “Адолат” СДПнинг муҳим ташаббусларидан биридир, дейиш учун барча асослар мавжуд. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

794 views

Опубликован 11 сент.

#Партия_Қурултойидан #Адолат_газетаси Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳаси тўғрисида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова маърузаси 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури лойиҳасини ишлаш жараёни жорий йилнинг январь ойиданоқ бошланган эди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатларда фаолият олиб бораётган олимлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ва бошқа жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда шакл­лантирилган экспертлар гуруҳи ишни электорат фикрини ўрганишдан бошлади. “Халқчил ва адолатпарвар дас­тур учун” шиори остида қизғин давом этган жараёнларда халқимиз орасидан минглаб ғоялар, таклифлар, фикр ва мулоҳазалар йиғиб олиниб, соҳа мутахассислари, экспертлар ва олимлар томонидан таҳлил қилинди. Айниқса, ҳар бир ҳудуд вакилларининг истак ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир таклиф соҳа мутахассислари муҳокамасига қўйилди. Шу билан биргаликда, Сайлов­олди дастурида фойдаланиш мақсадида бир неча хорижий давлатлар, жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари, Европа, АҚШ, Осиё, Скандинавия, Сингапур ва бошқа мамлакатлар тажрибаси, социал-демократик партиялар сайловолди дас­турлари таҳлил қилиниб, кўплаб илғор таклифлар устида мунозаралар олиб борилди. Илғор миллий ва хорижий таж­рибаларга таянган ҳолда дастурларимиз лойиҳасида замонавий социал-демократиянинг энг халқчил ғоялари, қадриятлари ва мақсадлари миллий қадриятларимизга мос ҳолда сингдирилди. Уларда, социал-демократиянинг адолатлилик, эркинлик, тенглик ва бирдамлик ғоялари устуворлик касб этган. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

502 views

Опубликован 11 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ❓«Адолат» СДП барчага тенг имкониятлар яратиш мақсадида қандай ташаббусларни илгари суради? 🔖Партия қайси соҳа вакилларининг обрўсини оширишга жиддий бел боғлаган? 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

584 views

Опубликован 11 сент.

#Партия_Қурултойидан #Адолат_газетаси ЎЗБЕКИСТОН “АДОЛАТ” СОЦИАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ 2020-2024 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова маърузаси Cўнгги йилларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси қуйидаги асосий бешта муҳим устувор йўналиш: ижтимоий соҳани замон билан ҳамнафас тарзда ривожлантириш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, барча соҳа ва тармоқларда қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш борасида бир қатор эзгу ташаб­бусларни илгари сурди ҳамда кўп­лаб натижаларга эришди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

500 views

Опубликован 9 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Сайловолди_ғоялар Ижтимоий объектлар фақат халқники бўлиши керак Сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорларҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётганлиги кўп йиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф муҳитни ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Партия ўрганишларига кўра, ҳозирги кунда республикадаги 184 та истироҳат боғларида дарахтзор ҳудудлар камайтирилиб, 944 та бино-иншоот қурилган. 18 та истироҳат боғида91 та ноқонуний қурилма мавжуд эканлиги аниқланган. Уларнинг 98 тасида 1 248 та аттракционлар ноқонуний ўрнатилган. Шу билан бирга, қонунчиликдаги бўшлиқлар сабаб, маҳаллий ҳокимликлар томонидан истироҳат боғларининг ерларини маҳаллий ҳокимият захирасига олиш ва кейинчалик хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш амалиёти кенгайиб бормоқда. Натижада, янгидан қайта-қайта кадастр ҳужжатини тузиш орқали боғлар ҳудуди қисқариб кетмоқда. “Адолат” СДП ўзининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастурида ижтимоий объектларни сақлаб қолиш мақсадида истироҳат боғлари, болалар оромгоҳлари, сайилгоҳлар, таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилашни таклиф қилмоқда. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

682 views

Опубликован 9 сент.

#Қутлов «Энг ажойиб Паралимпия ўйинлари» ғолиблари – бизнинг фахримиз, ғуруримиз! Куни кеча Париждаги «Стад де Франс» стадионида XVII Паралимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 28 августдан 8 сентябргача давом этган Париж Паралимпия ўйинларида 22 спорт тури бўйича қизғин беллашувлар бўлиб ўтди. Бу кунлар ичида нафақат юртдошларимизнинг, балки бутун дунёнинг диққат-эътибори Франция стадионларига қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Дарҳақиқат, кескин спорт беллашувларида биз инсон иродаси, сабр-тоқати, матонати қандай мўъжизаларга қодир эканлигига яна карра ишонч ҳосил қилдик. Мусобақаларда иштирок этган юртимиз вакиллари учун эса астойдил ишқибозлик қилдик. Тан олайлик, эришилган натижалар кутганимиздан ҳам зиёда бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар қисқа муддат ичида Европа марказидаги Париж шаҳрида иккинчи бор ўз иқтидорларини, куч-қудратларини ва маҳоратларини бутун дунёга намойиш этишди. Натижада Ватанимизда байрам байрамга уланиб кетди. Тарихга айланган ёзги XXXIII Олимпиада ўйинларида она Ўзбекистонимиз фарзандлари 206 та мамлакат орасида 13 та медаль билан 13-ўринни эгаллади. Битта олимпиадада саккизта олтин медални қўлга киритган мамлакатимиз олимпиада ўйинларида Осиё қитъасида 4-ўринни, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринни эгаллади, ахир! Паралимпия ўйинларида эса умумий медаллар ҳисобида ўзбекистонлик спортчилар 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритиб, 13-ўринни эгаллади! Бундай юксак натижа билан фахрланмай, ғурурланмай бўладими! Ҳа, халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс «энг ажойиб Паралимпия ўйинлари» дея эътироф этган мазкур мусобақа ажойиб натижалари билан юртимиз номини яна бир бор дунёга танитди. Қадрли Паралимпия ўйинлари иштирокчилари! Биз сизлар билан фахрланамиз. Аслини олганда сизнинг ҳар бирингиз ғолибсиз! Сизнинг ҳар бирингиз таҳсинга сазоворсиз! «Адолат» социал-демократик партиясининг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан Ватанимиз шон-шавкатини янада юксалтиришда, келгусида янада йирик ғалабаларга эришишингизда ҳаммангизга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

611 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8384