TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват9,850Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 69 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 30 авг.

#ҚУТЛОВ Юрт номини танитар асл фарзандлар! Қадрли ватандошлар! Хабарингиз бор, бугун дунё жамоатчилигининг эътибори яна Парижга қаратилган. Боиси айни дамларда Франция заминида бўлиб ўтаётган ХХХIII ёзги паралимпия ўйинлари қизғин паллага кирди. Албатта, жараёнларни кузата туриб, "имконияти чекланган" деган жумланинг амалда юксак матонат, сабр ва ирода ортидан йўқликка юз тутишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу нуфузли спорт мусобақада юртимиздан 9 та спорт тури бўйича 65 нафар пара-атлет 113 та лицензия билан иштирок этмоқда. Қувонарлиси шундаки, мамлакатимизда ҳали “Париж-2024” ғалаба нашидаси, олимпиада шукуҳи сўнмасдан туриб, паралимпия ўйинларида иштирок этаётган умидли спортчиларимиз делегациямиз ҳисобига ўзларининг муваффақиятлари билан муносиб ҳисса қўшиб, юртдошларимиз олқишига сазовор бўлмоқдалар. Хусусан, Т11 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз Асила Мирзаёрова илк олтин медаль соҳибасига айланди. Ғолиба қизимиз 5,24 метр натижа қайд этиб, энг юқори поғонадан жой олгани ҳар бир ватандошимизга ғурур ва ифтихор бахш этди. Аҳамиятли томони шундаки, ушбу кўрсаткич нафақат янги Паралимпия ўйинлари китобига рекорд сифатида киритилди, балки Янги Ўзбекистон номини яна бир карра оламга танитди. Ушбу ғалаба билан Асила Мирзаёровани муборакбод этамиз ва унинг ютуқлари бардавом бўлишига ишонамиз! Шу билан бир қаторда истиқлолимизнинг 33 йиллигига ўзининг юксак натижалари билан муносиб ҳисса қўшган кумуш медаль соҳибаси Зиёда Исоқова ҳамдабронза медали соҳибаси Муслима Одиловаларни ҳампартиядошларимиз номидан муборакбод этамиз! Ғалабалар барчамизга муборак бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

629 views

Опубликован 30 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 "Энг аввало, суд тизими ва ихтисослашувини кенгайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Шундагина фуқароларнинг мурожаатлари янада самарали, тезкор ва тўғри ҳал қилинади", — Робахон Махмудова. «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Халқаро пресс-клуб билан суҳбатда "Судьялар мақоми тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруратига алоҳида тўхталиб ўтди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,560 views

Опубликован 29 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ҳатто экология ҳам назаримиздан четда қолмаган — Робахон Махмудова “Адолат” социал-демократик партиясининг энг олий мақсадларидан бири – халқимиз учун муносиб, адолат ва қонун устувор бўлган жамият барпо этиш ҳисобланади. —Умуман олганда, партия барча соҳа ва йўналишларга дахлдор кўплаб амалий таклифлар устида иш олиб бормоқда. Уларни амалиётга самарали татбиқ этиш борасида ресурсларимиз, тажрибамиз етарли.- дейдипартия етакчиси. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

628 views

Опубликован 28 авг.

#Фахрнома Диёримиз довруғини дунёга таратган чемпионлар! Бугун Ўзбекистон XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан ҳаяжонли учрашув бўлиб ўтди. Сўнгги вақтларда она Ўзбекистонимиз турли соҳалар ривожида улкан зафарларга эришиб, жаҳонда ўзининг муносиб ўрнини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Бу юксалишлар фақат иқтисодиётда, маданиятда ёки ижтимоий ҳаётда намоён бўлибгина қолмай, юртимиз байроғини юксакларга кўтариб, халқимиз шаънини ҳимоя қилаётган азиз спортчиларимиз ютуқлари ортидан жаҳон спорт майдонларида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

595 views

Опубликован 28 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ «Биз парламентда, маҳаллий Кенгашларда халқнинг чинакам фидойи вакилларини кўришни мақсад қилганмиз. Ва, албатта, бу мақсадимизга эришамиз! Мен бунга ишонаман!» – Робахон Махмудова 🔵 «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Халқаро пресс клубга берган интервьюсида партия Сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим ташаббуслар, партия олдидаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

740 views

Опубликован 28 авг.

Сиёсий майдонда раҳбар аёллар кўпайиши тарафдориман – Робахон Махмудова – Бугунги кунда партиямиз аъзолари 1 миллион 100 минг нафардан ортиқни ташкил этаётган бўлса, улардан 52 фоизи хотин-қизлардир. Партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларининг 62 фоизи, партиямиз аъзоси бўлган сенаторларнинг эса 33 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Охирги 4 йилда фракциямизнинг аёл аъзолари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 27 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлишди. Жумладан, парламентдаги бир гуруҳ аёл депутатларимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Сайлов кодексининг 70- ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни таклиф этишди. Ушбу таклиф инобатга олиниб, Сайлов кодексига тегишли ўзгаришлар киритилди. Бу эса, ўз навбатида, партиямизнинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва, энг муҳими, ишончи юқори эканлигидан далолат беради. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

558 views

Опубликован 27 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ✅Маълумки, Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловда иштирок этишга ижозат бериш бўйича қарор қабул қилинди. ✅Партиянинг кейинги қадамлари қандай бўлади? ✅Сайловолди ташвиқотида қандай янги технологияларни қўлламоқчи? ✅Дебатлар ҳар бир сайловнинг ажралмас қисми, партия дебатлар ўтказишга тайёрми? ✅”Адолат” СДП қайси партияни ўзига рақиб деб билади? ❗️Барча саволларга жавобни бизнинг кўрсатувда олинг! 🔵Кўрсатувимизни бугун, 27 август куни, “Ўзбекистон 24” телеканалида “Ахборот 24” дастуридан сўнг соат 22:15 да томоша қилишингиз мумкин! Бизни кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

681 views

Опубликован 25 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #ҚУТЛОВ Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар ўзларининг камтарона меҳнатлари билан юксак даражадаги ишларни бажариб, халқ орасида катта обрў-эътибор топадилар. Партиямиз фаоли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Қарши давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси профессори Абдураҳим Панджиевич Иркаев ана шундайлар сирасидан. У кишининг ёш-авлод таълим-тарбияси борасидаги хизматлари таҳсинга сазовор. Буюк келажак сари дадил қадам ташлаётган янги Ўзбекистонимизнинг ҳар томонлама ривожлантиришда, юртимизнинг таянчи ҳисобланган ёшларимизни Ватанга содиқ руҳда тарбиялашда билим ва тажрибасини аямай меҳнат қилиб келаётган Абдураҳим Панджиевич мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг Фармонига асосан “Эл юрт ҳурмати ордени” билан тақдирланди. Биз фурсатдан фойдаланиб, Абдураҳим Панджиевич Иркаевга мустақил Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини кўзлаб улкан ишларга бош бўлаётганликлари ва партиямиз ғояларини халқимиз орасида кенг тарғиб этаётганликлари ҳамда истиқболимиз эгаларини маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш ва жонажон мамлакатимизни дунё миқёсидаги нуфузини янада ошириш борасидаги улкан ишларига бундан кейин ҳам ривож тилаймиз. Ҳурмат билан, Робахон Махмудова, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

940 views

Опубликован 24 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #ҚУТЛОВ Ҳурматли Нариман Маджитович! Сизни мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан юксак эътироф – “Фидокорона хизматлари учун” орденига муносиб кўрилганингиз билан самимий табриклайман! Сизнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадлар йўлида амалга ошириб келаётган ишларингиз таҳсинга сазовор. Эл-юрт дарди билан яшайдиган жонкуяр сенатор сифатида биз сизни ҳамиша халқ орасида кўрамиз. Шу боисдан сизнинг фидокорона фаолиятингизга бўлган эътирофни барча партиядошларимизга ва хайрихоҳларимизга бўлган эътибор, деб биламиз. Ўз навбатида, ушбу юксак мукофот Сиз қатори барча “Адолат”чиларни янада фаол меҳнат қилишга ундайди. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга партиямизнинг нуфузини ошириш, унинг ғоя ва мақсадларни рўёбга чиқаришда юз минглаб партиядошларимиз учун ибрат бўлиб, ўзингизнинг куч-ғайратингизни аямай, фидойилик кўрсатиб келаётганингиз учун миннатдорчилик билдираман ҳамда келгуси фаолиятингизда улкан зафарлар тилаб қоламан! Ҳурмат билан, Робахон Махмудова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,040 views

Опубликован 23 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат” СДП сайловга янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келмоқда Кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри партиянинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси юзасидан биринчи оммавий эшитув тадбирига мезбонлик қилди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, вилоят ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, депутатлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

888 views

Опубликован 22 авг.

#Сайлов_2024 #Менинг_танловим_обод_ватаним #Самарқанд_вилоят_Кенгаши “Адолат” СДП сайловга янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келмоқда Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳасини такомиллаштириш учун ҳудудларда партия фаоллари иштирокида оммавий эшитувлар, учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Бугун кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри партиянинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси юзасидан биринчи оммавий эшитув тадбирига мезбонлик қилди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, вилоят ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, депутатлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни партия етакчиси кириш сўзи билан очиб, янги Сайловолди дастури лойиҳаси халқимиз орзу-истаклари, фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, кўплаб соҳаларда ривожланиш истиқболларини қамраб олиш ва халқчил таклифларни илгари суришда партиянинг келгуси беш йилликдаги стратегик ҳужжати бўлиши кутилаётганини эътироф этди. Қолаверса, ушбу муҳокама жараёни, тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва тавсия дастурни янада мукаммаллаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

894 views

Опубликован 22 авг.

«Адолат» социал-демократик партияси қонунчиликда белгиланган 40 минг имзони тўплади ва Марказий сайлов комиссияси қарори билан жорий йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун рухсат олди. Аввало, ўз имзолари билан мамлакатимиздаги демократик жараёнлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида партиямизни қўллаб-қувватлаган электоратимиз вакиллари ҳамда ғояларимизга хайрихоҳ бўлган барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Қолаверса, билдирилган ишонч ва адолатли қарор учун Марказий сайлов комиссиясига ҳам алоҳида ташаккуримизни изҳор этамиз. Қадрли ватандошлар! Сизларнинг имзо тўплаш тадбирларидаги фаол иштирокингиз нафақат партиямиз учун, балки жонажон Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Партиямиз учун қўйилган ҳар бир имзо улкан масъулият эканлигини теран ҳис қилган ҳолда, билдирилган ишончни оқлаш, муҳим сиёсий жараёнда муносиб иштирок этиш, айниқса, ҳар бир инсоннинг манфаати ва ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш ва адолатли жамиятни барпо этиш йўлида бор имкониятимизни сафарбар қилиш устувор мақсадимиздир. Биз бу йўлдан собитқадамлик билан олға борамиз! Ҳамиша “Адолат” билан бирга бўлинг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

697 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••6768697071•••75•••80•••8384