TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT CHAT

Robaxon Maxmudova

@Maxmudova_Robaxon

Политика

Махмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215

Подписчики6,930Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват12,308Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 68 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 7 сент.

#Қутлов Партиядошимиз – Паралимпия чемпиони! Кўпчилигимиз спортни инсоннинг ўз жисмоний имкониятларини синаб кўришга, иродасини тоблашга, машаққат ва қийинчиликларни сабр-матонат билан енгиб, олға боришга хизмат қиладиган улкан майдон, деб биламиз. Лекин шуни унутмаслик керакки, спорт нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бир спортчи ўзининг жасорати, меҳнати ва қатъияти орқали нафақат шахсий ютуқларга эришади, балки жаҳон афкор-оммаси олдида ўз халқи, ўз миллатининг нималарга қодирлигини ҳам намоён этади. Аслида чемпионлик деган шарафли номга эришиш тўрт мучаси соғлом инсонлар учун бир машаққат бўлса, имконияти чекланганлар учун янада заҳматлироқ кечади. Лекин юксак маррани кўзлаган, ўз мақсадига эга спортчи учун бу асосий тўсиқ ҳисобланмайди. Доно халқимиз айтганидек: «Чидам, бардош, қатъият билан интилсанг, муваффақият сендан қочиб қутула олмайди». Шу кунларда биз юқоридаги фикрнинг тасдиғини амалда кўриб турибмиз. «Париж-2024» ёзги паралимпия ўйинлари ҳар галгидан ҳам кўра шиддатли баҳсларга, умумэътирофларга, ҳаяжонларга бой ўтмоқда. Қувонарлиси шундаки, унда иштирок этаётган мамлакатимиз делегацияси вакилларининг эришган ғалабалари, кўксидаги медаллар шодаси она Ватанимизда пара-спортчилар учун ҳам етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, энг асосийси, ҳаракат қилган ҳар ким сафда етакчи бўлишини яна бир карра исботламоқда. Куни кеча «Адолат» социал-демократик партияси фаоли, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Ходжаеванинг қўлга киритган ютуғини катта хурсандчилик билан қарши олдик. ХVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳсида иштирок этган сафдошимиз Кумуш Ходжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Якунда партиядошимиз мусобақанинг кумуш медали соҳиби бўлди! Бу каби нуфузли мусобақаларда эришган ҳар бир медалимиз оддий соврин эмас, балки юртимизнинг халқаро саҳнадаги обрўси юқорилаб бораётганидан далолат беради, албатта. Фахрли томони шундаки, партиямиз сафидаги 41 нафар Жаҳон чемпиони ва совриндор курашчиларимиз сони яна бир нафарга ортди. Кумуш қизимиз ўзининг ажойиб натижаси билан миллатимизни дунё миқёсида тан олинишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди ҳамда партиямизнинг бундан кейин ҳам спорт соҳасида янги ғоя ва ташаббуслар ижодкори бўлишига илҳом берди. «Адолат» СДП бир миллион нафардан ошиқ аъзолари номидан Кумушхонни кумуш медаль билан самимий табриклаб, унинг келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз! Чемпионлик муборак, Кумушхон! Шонли ғалабаларинг бардавом бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

742 views

Опубликован 7 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ❓"Адолат" СДПнинг қандай ташаббуслари халқимиз турмуш шароитини яхшилашга ҳисса қўшмоқда? 🔖Партия 2019 йилда сайловчиларга берган ваъдаларини қай даражада амалга оширди? 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,450 views

Опубликован 5 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари! Ахборот 24 | Пойтахтимизда «Адолат» социал-демократик партиясининг ХII Қурултойи бўлиб ўтди. Тадбир жараёнлари «Ўзбекистон 24» телеканали объективида Батафсил юқоридаги лавҳада👆 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,180 views

Опубликован 5 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ❓"Адолат" СДПга аъзо бўлиш тартиби ҳақида биласизми? 🔖Партия сафига қўшилиш учун қандай талаблар бор? 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,120 views

Опубликован 5 сент.

Ахборот 24 | Состоялся XII курултай Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат» 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,070 views

Опубликован 4 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ⚖️ Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари! 🖤«Адолат» СДПнинг ХII Қурултойи жараёнидан видеолавҳа 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,590 views

Опубликован 4 сент.

https://telegra.ph/Sostoyalsya-XII-sezd-Social-demokraticheskoj-partii-Uzbekistana-Adolat-09-04

761 views

Опубликован 4 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 «Адолат» СДПнинг ХII Қурултойи бўлиб ўтди Адолат, тенглик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик қадриятларга содиқ қолиш ва миллий тараққиёт йўлида ишончли ёндашувларни жорий этишни мақсад қилган “Адолат” СДП Қурултойи давомида партия Сайловолди дастури, сиёсий қарашлари ва стратегик режалари таништирилди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,050 views

Опубликован 2 сент.

❓1,1 миллион нафардан зиёд юртдошларимиз нима учун бизни қўллаб-қувватлайди? 🔖«Адолат» социал-демократик партияси ўтган 5 йилда қандай натижаларга эришди? 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

1,200 views

Опубликован 1 сент.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ❓"Адолат" СДП рамзи қандай ғояларни ўзида мужассамлаштирган? 🔖 Партия қайси жиҳатларни адолатнинг чинакам асослари деб билади? Бизни кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

780 views

Опубликован 31 авг.

УЛКАН ҒАЛАБАЛАР МУЖАССАМ БАЙРАМ Азиз ватандошлар! Қадрли дўстлар! Бугун юрагимизда энг эзгу, энг олий туйғулар жўш урган кун. Бизнинг азиз Ватанимиз, она Ўзбекистонимиз ўзининг 33 йиллик Истиқлол байрамини нишонламоқда. Айни саодатли лаҳзаларда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя остида кенг тантана қилинаётган давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги билан сиз, азиз юртдошларимни табриклаш бахтига муяссар бўлиб турибман. Шубҳасиз, бу кун – миллий онгу шууримиз қайта уйғонишига сабаб бўлган, азалий орзу-интилишларимиз рўёбга чиққан тарихий кун, қолаверса, шонли тарих солномасининг энг ёрқин саҳифаларидан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда бу кун биз учун нафақат эркинлик ва ҳуррият тимсоли, балки халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, мустаҳкам иродаси ва мардлиги билан эришилган улкан ғалабани ўзида мужассам этади. Ўтган 33 йил тарихан қисқа давр бўлса-да, мамлакатимиз жаҳон сиёсий майдонида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлди. Ўзбекистон Марказий Осиёда дунё давлатларининг асосий ҳамкор давлатига айланиб бормоқда. Шунингдек, миллий иқтисодиётнинг мустаҳкамланиши, сиёсий барқарорликнинг таъминланиши, халқ фаровонлигининг ошиши, халқаро майдондаги обрў-эътиборимизнинг юксалиши каби кўплаб соҳаларда улкан муваффақиятларга эришдик. Бу ютуқлар ортида ҳар бир юртдошимизнинг фидокорона меҳнати, юртимизга чексиз муҳаббати ва жонкуярлиги ётибди. Мустақиллик куни миллатимизнинг мустаҳкам бирлиги, келажак сари интилишининг ёрқин намунасидир. Муҳтарам юртдошлар! Шуни комил ишонч билан айта оламанки, олдимизда турган улкан вазифаларни адо этишда, мамлакатимизни янада юксалтиришда, халқимиз фаровонлигини оширишда бирлашиб, янги-янги марраларни забт этамиз. Ҳар биримизнинг меҳнатимиз, ташаббускорлигимиз ва ватанпарварлигимиз юртимизнинг эртанги куни янада порлоқ бўлишига хизмат қилади. Яна бир бор барча ватандошларимизни қадрли ва файзиёб шодиёнамиз, энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллик куни билан табриклаб, сизларга соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат, ишларингизда муваффақият, оилавий тинчлик ва хотиржамлик тилайман! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

754 views

Опубликован 31 авг.

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ❓«Адолат» СДП барчага тенг имкониятлар яратиш мақсадида қандай ташаббусларни илгари суради? 🔖Партия қайси соҳа вакилларининг обрўсини оширишга жиддий бел боғлаган? 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube

611 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••656667686970•••75•••80•••8384