TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват17,420Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 4 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 18 мая

Эрих Фромм маркетинг ҳақида Эски мактаб сотувчиси ўз товарини таклиф қилар экан, асосан, мижознинг ақлига мурожаат қиларди. У ўзида нима борлиги ва харидор талабларини билар, ўз товарларини ана шу билим асосида сотишга интиларди. Албатта, сотувчи мутлақ холис бўлмаган, маҳсулотини ўтказиши учун бор имкониятини ишга солган, харидорини харид қилишга ундаган, бироқ ютуққа эришиш учун у ўзи сотаётган буюми ҳақида оқилона ва рост гапириши зарур эди. Ҳозирги замон рекламаларининг кенг сектори мутлақо бошқача ишлаяпти. Реклама ақлга эмас, ҳис-туйғуга мурожаат қиляпти; ҳар қандай гипностик таъсир сингари ўз объектига эмоционал таъсир кўрсатишга, уларни интеллектуал бўйсундиришга интиляпти. Бундай типдаги реклама барча воситалар билан харидорга таъсир кўрсатяпти: унга янгитдан фақат биргина формулани такрорлаяпти; харидорга жамиятнинг қандайдир машҳур юлдузи ёки боксёрнинг авторитети орқали таъсир кўрсатяпти: улар айни шу сигаретни чекадилар, уни (харидорни) плакатларда тасвирланган гўзал аёлларнинг ишваю ғамзалари ўзига жалб этади ва айни вақтда унинг танқидий фикрлаш қобилиятини ўтмаслаштиради, ундан ёмон ҳид келаётганлиги билан қўрқитадилар ёки у ана шу кўйлак ёки совунни харид қилиши биланоқ ҳаётида муҳим ўзгариш рўй бериши мумкинлиги тўғрисидаги орзуларни яна ҳам рағбатлантирадилар. 👉@kitoblog👈

1,300 views

Опубликован 18 мая

Бугунги тренинг, маркетинг, смм соҳалари вакилларига ҳавас қиладигандар кўп. Яхши маркетер ёки сммчи бўлишга интиладигандар ҳам. Аммо бугунги маркетинг ҳийла орқали "яхши-ёмон" махсулотини ўтказиш усулидангина иборат бўлиб қолмоқда. Оҳирги тренд, одамлар ҳиссиётини жунбушга келтирибгина махсулотни харид қилишга ундаш. Яхши маркетинг ажойиб ҳийла, найранг дегандек тушунча қолдираверади. Китоблар реклама соҳасида ҳам шу. Бу китобни қайси таниқли одам ўқигани, қайсидир журнал бестселлери экани, ёзувчининг шахсий натижалари, китоб муқоваси-ю, бошқа пиарларга эътибор қаратилади. Эрих Фром "Озодликдан қочиш" шу маркетинг ҳақида кўп ажойиб фикрлар билдирган эди. Қуйида шулардан қисқача. ⤵️ 👉@kitoblog👈

1,000 views

Опубликован 16 мая

​​"Ўзи хоҳлаган нарса учун курашишга куч топа олмаган одам ўша хоҳлаган нарсасига лойиқ эмас" Фредерик Бегбедер - Идеал 👉@kitoblog👈

1,490 views

Опубликован 15 мая

​​Тунги смена Алексей Поляриновнинг "Тунги смена" эсселарини ўқиётганимни айтгандим. Яхши асар экан. Айниқса ёш ёзувчилар умуман мутолаага, ёзишга қизиқувчилар учун фойдали асар. Америкалик ёзувчи Нил Гейманга қабристонда тарбия топган болакай ҳақидаги мистик-фантастик асари ғояси 25 ёшида келади. У ёзишни бошлайди ю, аммо тўхтаб қолаверади. Ниманидир маромига етказа олмаётганини тушунади. Шу тарзда йилига 2-3 беттан ёзади, аммо ўзига ёқмайди ва ташлаб юбораверади. Шу тарзда асар ғояси унинг ҳаёлида 23 йил айланади. 2003 йили эса етарлича тажриба тўплаганини ва энди бундан яхшироқ ёза олмаслигини тушуниб асарни тўлиқ тугатади. Шу ҳолат ёзувчилар, ижодкорлар учун ҳақиқий наъмуна дейди муаллиф. Зўр ғоя келиб қолганида уни ёзишга уринасан аммо, қоғозга тушираётиб ҳали бу ғояни ёритиб беришга тайёр эмаслигинг маълум бўлиб қолади. Ёки сўзларда бу унчалик ҳам яхши фикрдек туюлмайди. Етарли тажриба тўплаш, яхши ёзиш учун эса ижодкор албатта кўпроқ ёзиши керак. Бу ўзига ҳос дилемма. Нил Гейман бир асарни ёзишга тайёрлигини 23 йилда тушуниб етган экан. Қизиқ бугунги ёзувчилар бир асарни қанчада ёзиб тугатаркан? Уларда ҳам ёзилмаган асарлар қутиси(файли десак ҳам бўлар) бормикин? Поляринов ҳам китобидиа ўзи бир вақтлар ёзмоқчи бўлган, ёзишни бошлаган мавзулари, асарлари аммо уларни нега оҳирига етказмагани ҳақида айтиб беради. Поляриновнинг ёзилмаган асарлари ҳақидаги китоби деса бўлади. Қизиқ фикрлар кўп. Айниқса Сервантес ҳаёти ҳақидаги романи, Дон Кихот асарининг бош мавзулари ҳақидаги фикрлар ажойиб ёритилган. Бу ҳақида ҳали тўлиқроқ фикрлашамиз. 👉@kitoblog👈

1,160 views

Опубликован 12 мая

Блогер-ёзувчилар Россияда Алексей Поляринов деган ёзувчи, таржимон бор. "Риф" асари, америка романлари таржимаси билан машҳур. Ҳозир унинг "Ночная смена" эсселарини ўқиётгандим. Яна билсам у аслида китоб блогер сифатида ҳам ўз вақтида танилган экан. Блогда шунчаки эрмакка инглизча ҳазил романни таржима қилиб кейин роман китоб ҳолида босилиб чиқиб, катта олқишларга сабабчи бўлган. Ҳозир уни кўплар ёзувчи, таржимон сифатида билади. Қатор адабий мукофотлар ҳам олган экан. Марк Менсонни ҳам кўпчилик билади. "Ҳаммаси расво"лиги ҳақида бир неча бестселлер китоблар ёзган бу одам ҳам асли блогер. Айнан блог орқасидан у кейинчалик турли тавсияларини йиғиб психологик китоб ёзган. Бугун унинг блоги ҳам китоблари ҳам ўқувчилар орасида машҳур. Яъни бу ерда бир умумийлик бор бу одамлар шунчаки дастлаб бир қизиққан соҳасида блог юритиб кейинчалик шу соҳанинг моҳир вакилига айлана олган. Назаримда келажакда одамлар касбларни шундай танласа керак. Бугун дейлик тиктокер, инстаблогерлар ҳам актер, бошловчи сифатида фаолият юритишга ўтаётгани сир эмас. Ўйлаб қарасам букблогерларда ҳам шундай тенденция бор экан. @bookerberg, @mahinsworld@salimov_blogi ҳам турли китобларни таржима қилишди ва яна қилишаётган бўлса сир эмас. Илҳом ва Назарбек адашмасам асар ёзишга ҳам қизиқишади аммо ҳали тулиқ уриниб кўришмаган. Илгари китобларга фалсафий тақризлари билан танилган Р. Қудратов ҳам "Омма психологияси" асарини таржима қилиб, ҳозирда буткул таржима, таҳрир соҳасига ўтиб кетган. Ижтимоий тармоқларда эса йуқ. Ким билсин балки биз букблогер сифатида танийдиган одамлар келажакда машҳур таржимон, ёзувчи сифатида танилиб кетар. Ўзимга ҳам таржима қилиш буйича таклифлар бўлган аммо менда таржимага эринчқолик бор, бир хил нарса устида ишлашга қунт қилолмайман. Ўйлайманки бошқа китоб блогерларга ҳам бу таклиф блоглар орқасидан бўлиб турса керак. Чунки улар тақризлари, фикрлари орқали китобларни, адабиётни яхши тушунадиган одам таассуротини беради-да(ўзи шундай бўлса ҳам керак). Мана блог юритишнинг фойдали, ижобий жиҳатлари. Бошқаларга китоб блогларни юритишга яна бир мотивация🙂. Мутолаадан ва бу ҳақида ёзишдан чарчаманг. 👉@kitoblog👈

2,260 views

Опубликован 6 мая

​​Адиб Холиднинг "Ўзбекистон тавалллуди" асарини ўқиб 20-аср бошларида Ўрта Осиёдаги вазият жуда ўзгарувчан бўлганлигини кўриш мумкин. Жадидлар ҳам бошида бир у томонга,бир бу томонга эргашишган. Қадимчилар, уламолар ўртасидаги тақовутлар ҳам қоришиб кетади. Умуман бу борада бошқа қўшимча адабиётлар ҳам ўқиш керак бўлмаса асар тушунишга қийин бўлиб қолади. Фитрат дастлаб Европа ривожланишини қўллаб улардан ўрнак олишни ёқлайди, аммо кейин уларга айниқса Англияга фикри салбий бўлиб қолади: «Оврўпо билимларини ўрганмак, албатта, керакдир. Овропада ўқумоқ, овропалиларни инсофли, адолатли деб мақтамоқ учун эмас, улардан ўзимизни сақлагани, тишли, тирноқли бўлмоқ учун керакдир. Бирда шуни билмак керакки, инсофсизлик билимда эмас, Оврўпададир. Оврўпада ўрганиб келган билимларни кишилик дунёсининг юксалиш ва тинчлиги йўлига ишлатмак қулайдир» Чунки инглиз колонизаторлик сиёсатини ёқламайди. Болшевиклар билан ҳам вазият шундай. Дастлаб жадидлар уларни қўлламаган, аммо кейин вазият ўзгариб улар Туркистон озодлиги учун замин ярташи мумкин деб ҳисоблашган. Фитрат ўша пайтлар Ленини ҳам кўкка кўтарган. Аммо булар бари умумий хулосага олиб келмайди. Манфаатлар тўқнашуви кўп бўлган. Бу дўстни душман, душманни дўст санашга олиб келарди.. 👉@kitoblog👈

1,370 views

Опубликован 5 мая

"Юзта жангда юзта ғалаба қозониш жанг санъатининг чўққиси эмас. Энг юқори чўққи - душманни жангсиз мағлуб эта олиш".‌‌ Сун Цзы 👉@kitoblog👈

1,350 views

Опубликован 5 мая

Boya bir kanalda o'zaro paradoksal ikkita postni o'qib qoldim: 1-post Fitratning "Hind sayyohi qissasi" hikoyasidan ta'sirlanib yozilgan. Bu hikoyada Buxoroning amirlik davridagi ayanchli ahvoli keltirilgan. Odamlar, ma'naviyat, ilm-fan, diniy, umuman hamma sohalar butunlay butunlay botqoqqa borgan bo'lganligi tasvirlangan. Keyingi post "Madaminbek" haqidagi kitobdan ta'sirlanib yozilgan. Madaminbek sovetlar yurtimizni egallashiga qarshi urushgan qo'rboshilarning yaqqol namoyandasi bo'lgan. Shunda, sovetlar kelib, tuban amirlikni yiqitgani yaxshi bo'lganmi yoki yomon? Endi meni o'ylantirgan yana bir narsa, agar yurtimiz, aholimiz sovetlardan oldin shu qadar tubanlikda bo'lgan bo'lsa, Madaminbek yutib chiqqanida nima bo'lardi. Uning harbiylashgan tuzilmalari ziyoli-jadidlar bilan hamkorlik qila olarmidi yoki mutaassib diniy domlalarga tayanarmidi? Sovetlar kelib avvalgi tuzilmalarning hammasini yakson qilib tashlamaganda, jadidlarning o'zi aholini botqoqlikdan chiqara olarmidi, bunga kuchlari yetarmidi? Agar Madaminbek yutganida bizning rivojlanib ketishimiz yoki yanayam battar botqoqqa botib ketishimiz, qaysi birining ehtimoli yuqori bo'lardi? Fitrat sovetlar ta'sirida shunaqa yozgan yoki "Madaminbek" Mustaqillikka paxta sifatida yozilgan, aslida umuman unaqa bo'lmagan, deyishingiz mumkin. Balki gapingiz to'g'ridir. Chindan ham tarix g'oliblar tomonidan yoziladi. Demak, o'sha zamonni chuqurroq o'rganish, iloji bo'lsa, ikkala kriteriya ham ta'sir qilmagan (kam ta'sir qilgan) manbalarni topgan ma'qul. Hozircha eshitgan ta'riflarimdan "O'zbekiston tavalludi" shunga qanchadir mos keladigandak tuyulyapti. Tag'inam, o'qib ko'rsak bilamiz @kitobxonyigit

1,090 views

Опубликован 24 апр.

Кўп ва хўб китоб ўқисанглар кейин арзон ярмаркаларга боришга ҳожат қолмайди🥲 👉@kitoblog👈

1,570 views

Опубликован 16 апр.

Фактфулнес'ни ўқияпману Ханс Рослингни жуда бир оптимист одам эканини тушуняпман. Китобдаги маълумотларга кўра дунёда камбағаллик қисқармоқда, аёлларнинг мактабга қатнаш кўрсаткичи сўнгги йилларда анча ошган ва электр токи борган ҳудудлар ҳам кенгайган. Рослинг фикрича биз ҳозир ўйлаганимиздан, тасаввур қилганимиздан анча яхшироқ дунёда яшар эканмиз(қизиқ, буни ўзимиз унчалик ҳам сезавермаймиз). Аслида бундай олиб қараганда бунга тескари фикрлар ҳам талайгина. Дунёда жиноятлар сони кўпайиб бормоқда, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлар ошган ва ҳк. Қай бир мезон тошни кўпроқ босиши назаримда номаълум. Бу одамнинг қайси фактларга эътборлигига боғлиқ. Аслида одам табиатан негативларга ўч бўлади. Бахтсиз воқеалар ҳақидаги янгиликлар, хабарлар тез эътиборни тортади. Ёмон кўрсаткичлар доим кўпроқдек туюлади. Лекин онгсиз равишда одам ўзи ҳақида ва қисман дунё ҳақида ҳам кўпроқ ижобий тасаввурга эга бўлади. Одатий башоратлардаги ўзи ҳақидаги ижобий фикрлар ростдек кўринади. Буынарса поллианизм деб аталар экан. Кўпчиликка таниш "Полианна" асаридан олгинган. Унда ҳам бош қаҳрамон ҳар бир ёмон ҳолатдан яхшилик излайверади ку. Ҳаётда қай бири афзалроқ? Бундай олиб қараганда ижобий фикрлар одамга аффирмациядек таъсир қилиши мумкин. Аммо, ёмон ҳолатлар ҳақида билиш ҳам турли вазиятларга тайёр туришга олиб келади. Умуман олганда одам ҳаёт фақат яхши ва ёмон, оқ ва қорадан иборат эмаслиги бунда ўрта тушунчалар борлигини ҳам унутмаслиги керак. Бу ҳақида Рослинг ҳам китобда айтиб кетган. 👉@kitoblog👈

1,640 views

Опубликован 15 апр.

​​Трейдинг, тренингчилар ҳақида салбий(аммо кўпинча реал) фикрлар айтилса одатий омма чидай олмас эди. Бугун шу каби трейдерлардан бири(расмда) қўлга тушгани айтилди. Вақтида "иккита хотин оламан" деб бир интервью бериб кейин бошқаларга қанчалаб пулларни кўпайтириб беришини айтиб тилга тушганди. Одамларимизни содда демайман аммо пул топиш дардида бу каби сохта трейдинг, тренингчиларга каттароқ кўзни очиб қарашса бўларди. Бу ҳам асли бошланиши, ҳали бундайларнинг кўпини кўрамиз.. 👉@kitoblog👈

1,510 views

Опубликован 7 апр.

Ёлғонни миллионлаб одамлар қўллашни бошлагани билан у ростга айланиб қолмайди. Лев Толстой 👉@kitoblog👈

1,680 views
123456•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384