TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
К списку каналов
Kitobxon kundaligi avatar

TGINSIGHT CHAT

Kitobxon kundaligi

@kitoblog

Книги

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар. Ўктам Ўринтоев

Подписчики449Текущее число подписчиков
Постов1,001Проиндексировано постов
Охват20,200Просмотры последних постов
Последние посты

Последние посты

Стр. 41 из 84 · 1,001 постов

Опубликован 3 февр.

Аудиокитоблар ҳақида Кўпчилик аудикитобларни унчалик маъқул кўрмайди. Уларда, умуман электрон китобларда қандайдир бир "китоб тафти" йўқлиги айтилади. Лекин аслида аудикитоблар жуда қулай. Айниқса доимий банд одамлар йўлда, навбатларда ҳам бемалол тинглаб кетиши мумкин. Шу сабабли ҳам аудиолар, одатий китоблардан тезроқ тугатилади. Агар аудиода бадиий китоблар қиймати йўқолади деб ўйласангиз, нон-фикшн(илмий оммабоп) китобларни ўқиш мумкин. Бу китобларда воқеалар сюжети бўлмагач, тушуниш ҳам унчалик қийин бўлмайди. Муҳими фойдали маълумотларга эга бўласиз. Ўзим ҳам ҳозирда доимий аудиокитоблар тинглаб боряпман. Ҳозир С. Довлатовнинг "Чемодан" аудиосини тинглаяпман. Барчага ёқимли мутолаа. 👉@kitoblog👈

1,360 views

Опубликован 2 февр.

Бошқаларнинг фикрига кўп аҳамият бермаслик ҳақида тавсия. Аслида аҳамиятсиз нарсаларга вақт ажратиб, асабларимизни йўқ қиламиз.🙂 👉@kitoblog👈

1,360 views

Опубликован 2 февр.

📚Ўқилган китобни ёдда сақлаш Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг. ♻️Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи 1⃣Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади. 2⃣ Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади. 3⃣Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади. ✅Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни ўқиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади! 📝 Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг. 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 1 февр.

​​📊Демак январ #сарҳисоби: 1. Толстой—Тирилиш.(270 бет) Аслида китоб 500 бетдан ошиқ, аммо ярмини ўтган йил ўқигандим. Яхши асар, балки "Иқрорнома" даражасида эмасдир, аммо муаллифнинг айтмоқчи бўлганларини ҳис қиласиз. Оддий одамлар ҳаёти, қийинчиликлар, адолатсизликлар қандай юз беришига гувоҳ бўласиз. Қандайдир социалистик руҳ сезилиб туради. 2. Нил Гейман - Скандинав худолари(200 бет, аудиокитоб). Гейманнинг "Америка худолари" асари таниш кўпчиликка. Гарчи унда воқеалар замонавий Америкада юз берсада, бу асар скандинав мифологиясининг қайта ҳикоя қилиб берилиши. Дунёнинг пайдо бўлиши, Асгард, Тор ва Локи саргузаштлари, Рагнарек ҳамма-ҳаммаси ажойиб баён қилинган. Бошқа афсоналарга ҳам параллеллар учрайди. 3. Хорхе Луис Борхес - Ал муҳтасимга яқинлашув(250 бет). Бу асар ҳақида кўп ёздим. Мия хужайраларини қийнаб ҳақиқий адабий лабиринтдан ўтишни истсангиз албатта Борхесни ўқинг. Кортасар ва Коэльолар йўлда қолиб кетади. 4. Эволюция. От Дарвина до современных теорий.Сборник(250 бет) Буни аудиокитобини тингладим асли. New Scientist журнали экспертлари, олимлар ва тарихчилар мақолалари йиғилиб умумий ажойиб китобга айланган. Эволюция, табиий танланиш, турларнинг келиб чиқиши борасида ҳозирча мен ўқиган энг яхши содда асар. Бу борадаги кўп берилувчи саволларга жавоблар берилади. 5. Ж. Селинжер - Жавдарзордаги халоскор( ўқиляпти 100-бетда) Ҳозирча маъқул, ёшлар ҳаёти борича тасвирланган. Бош қахрамон фикрлари ҳам кўплаб ёшлар миясидан ўтувчи таниш ўй-ҳаёллар. Давом этамиз.. 6. Питер Акройд - Платон ҳақида қисса(бунда ҳам 100 бетдан ўтдим) Асар воқеалари 3700 йилда бўлиб ўтади. Унда Платон исмли нотиқ ўтмиш ҳақида бошқаларга сўзлаб беради. Яъни бугунги кунларимизга 3700 йилдан назар соламиз. Сатирага бой асар. Файласуф Платон диалогларига ўхшаб ёзилган кичик китоб. Шунингдек С.Довлатовнинг "Чемодан" идан ҳам 2 боб эшитдим. Бошқа ҳикояларни ҳисобга олмадим. Умумий бу ойда 1170 бет ўқибман. 📚 Аслида сон муҳим эмас, муҳими асардан роҳатлана олишингиз ва ўзингизда бирон ўзгаришни сезишингиз. Ойига битта китоб ҳам такрорланмас таасуротлар учун етарли бўлиши мумкин. 👉@kitoblog👈

1,330 views

Опубликован 1 февр.

​​Менам яхши инфлюенсер бўлсам керакда, ҳозиргина Asaxiy Books дан ҳа ўша, ҳаммангизга таниш "Қўрқма" асарини совға қилиб ташлаб кетишди. Кўпчилик бошидан ўқиб мақтаяпти-ю, аммо мен оҳиригача ўқиб фикримни айтаман. Ҳарқалай ўзбек адабиётидаги биринчи лойиҳа сифатда бекорга бу китоб танланмагандир.Кўрамиз🙂 П. С: Букблогер бўлишам қийиней, нашриёт, дўконлар роса китоблар беришади, ўқишга вақт етмай бош қотади, эҳҳ😏 👉@kitoblog👈

1,300 views

Опубликован 1 февр.

📊 2021 йилнинг биринчи ойини ҳам якунладик. Хўш, ой бўйича китоблар сарҳисобини қилиш вақти ҳам келди. Аслида бундай сарҳисобларни ёқтирмасамда, канал учун қилиб боришга қарор қилдим. Бошқа томондан шу орқали одам ўзини назорат қилиб боради. Нималарга улгургани ва режалари бўйича хулосалар қила олади. ❓Ўз сарҳисобимни ёзишдан олдин сизлардан билмоқчиман, бу ойда қайси китобларни ўқидингиз? ❔Қайси китоблар яхши таасурот қолдирди, нимадан кўнглингиз тўлмади? ⤵️ Изоҳда ёки гуруҳга @kitoblog_chat га кириб жавоб қолдиринг 👉@kitoblog👈

1,260 views

Опубликован 1 февр.

​📚Buyology: Замонавий истеъмолчи миясига ҳаяжонли саёҳат - Мартин Линдстром Aжойиб китоб! Китобда онгимизга таъсир қилиш механизмлари ниҳоятда аниқ тасвирланган. Бу китоб аслида нима харидорнинг эътиборини чиндан ҳам ўзига тортиши ва ўзига кераксиз, унчалик фойдасиз бўлган нарсаларга пул сарфлашга нималар мажбур қилишини тушунтиради. "Buyology" брендларнинг қудрати ва тўғридан-тўғри онг остига таъсир этувчи реклама кучи ҳақида сўзлайди. Aгар сиз: ➖бренд логотиплари қанчалик муҳимлигини ва онг остига таъсир қиладиган реклама қанчалик самарали эканлигини тушунишни истасангиз; ➖асосий дунё динлари истеъмолчилар сотиб олиш хатти-ҳаракатларига қандай таъсир қиллиши; ➖чекловлар ва соғлиққа оид огоҳлантиришларнинг таъсири қандайлиги; ➖рекламадаги сексуал мазмундаги тагмаънолар қанчалик ўринли эканини билмоқчи бўлсангиз - ушбу китобни диққат билан ўқинг. Aйтганча, ушбу китобасосидаги экспериментал тадқиқотлар учун 7 миллион доллардан ошиқ маблағ сарфланган! 👉@kitoblog👈

2,870 views

Опубликован 31 янв.

​Инсоннинг феъли-куйи шундайки, ўзига яхшилик қилган кимсага қанчалик боғланмасин, ўзи яхшилик қилган кимсага ундан кўпроқ боғланиб қолади. 📚Н. Макиавелли—Ҳукмдор 👉@kitoblog👈

1,330 views

Опубликован 31 янв.

​​Салом, дўстлар! Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан. Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан…

1,260 views

Опубликован 31 янв.

​​Салом, дўстлар! Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан. Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан Ўзбекистонга бориб улгириши керак. Танловда фақат 1 та совға бўлади ва совға ичида қуйидагилар бор: 1. Markus Zusakнинг I am the Messenger асари 2. Zara фирмасидан Шекспирнинг A Midsummer Night's Dream асаридан иқтибос босилган туника 😍 (тўлиқ расмини кўрмоқчи бўлганлар, илтимос, @readnrollcontact_bot га смс ёзиб қолдиринг) 3. Ane Ayo томонидан (Zara билан ҳамкорликда) яратилган Китоб Дўкони номли пробник-духи (10 ml). Парфюмернинг ёзишича, у бу ҳидни болалигида ҳар ҳафта отаси билан китоб дўконига бориш анъанасига боғлиқ ҳотираларига асосланиб яратган экан 4. Турли хил шоколадлар 5. Открытка 6. (чиройлироқ бирор нима кўриб қолсам, яна нарса қўшилиши мумкин) Ғолиб қачон ва қандай қилиб аниқланади: - қатнашчилар шархларига рақамлар берилади; - random йўли орқали 01.03.2021 да. Шартлар: - 27.02.2021 соат 22:00 гача ушбу пост остида аёл киши нега ўқиши керак; унинг ўқишидан (оиласига/жамиятга) қандай фойда бўлиши мумкин ва шунга ўхшаш мавзуларга боғлиқ бўлган фикрларингизни қисқа тарзда қолдириш; - ҳар бир қатнашчи ўз имкониятларини ошириш учун 5 тагача шарх қолдириши мумкин. Ҳар бир шархга алоҳида рақам берилади; - ReadnRoll каналига 3 та яқинингизни/дўстингизни/танишингизни таклиф қилиш (қўшиш) ва кимларни қўшганингизни @readnrollcontact_bot га ёзиб қолдириш. Улар каналга 27.02.2021 дан сўнг қўшилсалар, афсус бу ҳисобланмайди; - танловда ўғил болалар қатнашмоқчи бўлса, комментингиз охирида совғани кимга бермоқчи эканлигингизни ҳам ёзиб қолдириш. Танловда кўпчилигингиз қатнашасиз деган умиддаман! Барчага омад! p.s. орангизда яхши инсонлар бўлса, бу постни дўстларига/танишларига ҳам улашиб юборади) @readnroll

1,140 views

Опубликован 31 янв.

​Брейнвашинг ёки мияни ювиш Мияни ювиш ёки брейнвашинг— инсоннинг иродаси ва хоҳишидан фарқли унинг тафаккури, хулқ-атвори, эътиқоди, ҳиссиётлари ёки қарор қабул қилиш жараёнини ўзгартиришга уринишда манипуляция усулларидан фойдаланиш. Ғарбда бу атама биринчи марта AҚШда 1950-йилларда Корея уруши пайтида ишлатилган. Америкалик журналист Эдвард Хантер "мияни ювиш" атамасини хитойлик коммунистлар америкалик ҳарбий асирларга қўллаган "қайта тарбиялаш" усулини таърифлаш учун ишлатган. Ўша пайтда мамлакатга қайтган кўплаб маҳбусларнинг АҚШ ҳукуматига ишончи сўниб, давлат сиёсатини қоралашни давом эттиришган. 1953 йилда ўша пайтдаги Марказий разведка бошқармаси директори Aллен Даллес брейнвашингни "мияга бошқа бир киши томонидан диск қўйилиб бошқарилиши" деб тушунтирган. Мияни ювиш терминини манқуртлаштириш, зомбилаштириш жараёни билан ҳам қиёсласа бўлади. Бугунги кунда ҳукуматлар, турли сиёсий гуруҳ ва қатламлар ҳам жамият, аҳоли миясини ювиш билан шуғулланишади. Бунда улар албатта ўз сиёсати устунлигини кўрсатиб, кишилар онгини манипуляция қилишга уринишади. Натижада соғлом фикрловчи ва мияси ювилган жамият вакиллари ўртасида турли низо ва баҳслар кўпаяди. Манипуляцияга учровчилар кўплиги учун кўпинча ёлғон ва ҳақиқат ўртасидаги фарқни сезиш қийинлашади. Турли шиорлар, плакатлар, ОАВ, мактаб дарсликлари, миллий одатлар, байрам ва тадбирлар тарғиботи орқали мияни ювиш жараёни амалага оширилиши мумкин. Бу ҳолатларга киши фақат танқидий фикрлаш ва скептиклик билангина қарши курашиши мумкин. 👉@kitoblog👈

4,440 views

Опубликован 30 янв.

Ҳеч бўлмаса 2-ўринни оламанми девдим, майли шунисигаям(3) раҳмат🙂. Ҳар қандай эътироф одамга янада куч беради, го🥳 👉@kitoblog👈

1,290 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••3940414243•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384