TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot12,322Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 14 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Peb 23

Умайма бинт Сухайб розияллоҳу анҳо ва ўғли Абу Хурайра розияллоҳу анҳу Умайманинг пок ўғли Абу Хурайра, Онасини жондан ортиқ суяр эди. Меҳр бериб сал оғриса унинг жони, Онасидан ортиқ ўғли куяр эди. Онасига ундан бошқа қарайдиган, Кимса йўқдир деманг буни важ айлади. Онасини шу қадар кўп суйганидан, Онасини кўмгачгина Хаж айлади. @A_meshayan 17:50-23.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,170 views

Na-publish Peb 23

Шеърни Аллоҳнинг фазли билан имкон қадар яхши ёзаману лекин расво ўқиш бўйича чемпионман. Кеча томоғим қаттиқ оғриб қолганига буниям дабдала ўқибман. Чиданглар. Сув йўғида таяммум. Самимий ҳазил.😁

1,150 views

Na-publish Peb 22

Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу Даъват қилди Пайғамбар, Усмон ибн Талҳани. Усмон қўполлик қилди: "Динингга кирмам сани" Каъба назоратчиси, Эди Усмон ўшанда. Аммо қалби занжирбанд, Ақли мутлоқ кишанда. Пайғамбар мўминларла, Кирмоқчийди Каъбага. Аммо мўминлар билан, Учрадилар ғалвага. Киритмасдан уларни, Усмон қўполлик қилди. Бир кун бари ўзгарар, У билмас, Набий билди. Усмон Уҳуд жангида, Шу иш энг ёмонида. Афсуски жанг қиларди, Мушкирларнинг ёнида. Отаси ўлиб кетди, Ака-укалари ҳам. Анча қариндошлари, Бўлди улар бирла жам. Дунё кўп тор кўринди, Унинг икки кўзига. Каъбанинг назорати, Қолди ёлғиз ўзига. Усмон Макка фатхидан, Олти ойларча олдин. Хаққа иймон келтирди, Темир бўлганди олтин. Макка фатхи чоғида, Набий ёнида эди. Динга бўлган муҳаббат, Энди жонида эди. Каъба калитларин у, Пайғамбарга топширди. Кейинроқ бўлган ишдан, Ҳаяжонин яширди. Набий Алайҳиссалом, Усмонга гап айтарди. Каъба калитларини, Яна унга қайтарди. Пайғамбар деди:"Калит- Сизда боқий қолажак. Уни сиздан биргина, Золим тортиб олажак" Усмон ибн Таҳанинг, Кўнгли ҳотиржам тортди. Аллоҳга, Расулига, Бўлган севгиси ортди. Усмон ибн Талҳа ким? У саҳобадир йирик. Каъбанинг калити бор, Авлодларидик тирик. Яратган насиб айлаб, Маккага тушганда йўл. Улар билан сўрашиб, Насиб этсин тутмоқ қўл. @A_meshayan 01:39-22.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,050 views

Na-publish Peb 22

Насибасизлик Эрталаб турасан рамазон чоғи, Сахарлик қиласан оғзинг ёпасан. Бирдан гуллаб кетар ихлоснинг боғи, Бундайин роҳатни қайдан топасан? Кейинчи ухлайсан... Бомдодинг қазо, Буни тутган рўзанг оқламаяпти. Не гуноҳ қилдингки Хақ бериб жазо, Намоз ўқишингни хохламаяпти? @A_meshayan 01:56-23.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,140 views

Na-publish Peb 22

Илҳом қуйиляпти... Ўлсанг ҳам ёзасан деяпти😁😁😁

956 views

Na-publish Peb 22

Мазам қочиб хириллаб ётибман лекин... Барибир Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу хақидаги шеъримни битирдим. Алҳамдулиллаҳ. Энг яқини ўлса ҳам саҳнага чиқадиган санъаткорларнинг ишини энди тушундим. Бир киши сени ўқиса ҳам шу шараф экан. Кўп гуноҳларимни ювар шу, номаи аъмолим ўнг томондан берилишига сабабчи бўлар шояд деб Аллоҳдан умид қилиб ёзавераркансан. Абдураҳмон Мешаян

962 views

Na-publish Peb 22

Мени шу шеърим учун ҳам чақиртириб ўтирманглар илтимос! Жуда тўйганман бундан. Бутун Арманистонни қидириб чиқса йўқ бунақа Ислом олими! Бироз миллатчироқ бўлиш зарармас ўз ўзбекларингизга аталган шеър бу. Ё олимлар фақатгина ёмғир ёғмай қўйса ёмғир сўрашга керакми? Тузумлар, тизимлар, сиёсатлар ўзгаради. Халқнинг кўзига бир куни қарашингиз бор. Хақ ҳузуридаги жавобимизнику гапирмай қўяқолай. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

989 views

Na-publish Peb 22

Мубашшир Аҳмадга Актёрдек юзимга гриммдан суртиб, Ўйнамоқчимасман, қайғургандек роль. Сизни ёв-ғанимлар қўйдилар туртиб, Менинг ёрдамим ноль, ҳаракатим ноль. Туркистон бағридан отилиб чиққан, Бир улуғ олимсиз сизни соғиндик. Ким сизни бўлсада қамоққа тиққан, Дилимиз оғриди, жуда оғриндик. Тўкин дастурхоннинг атрофидамиз, Сахарлик қиламиз... юрак сиқилар. Иштаҳамиз бордир, ёлғон не керак, Ифтор чоғ эсласак луқма тиқилар. Ҳовлимдаги беҳи бўлган гувоҳи, Ифтор қилган эдик сиз ва етмиш шахс. Ҳаммага далиллар топган эдингиз, Жуда қизигандан қизиганди бахс. Аллоҳ насиб қилса болаларимга ҳам, Қаҳрамон деб айтгум сиз хақда мен ҳўп? Сизни асли қанча эъзозласак кам, Икки йил олти ой қамоқ лекин кўп. Тез кунда қамоқдан чиқиб келасиз, Хақ истаса... дилдан ғамни ўчиринг. Сиздек шижоатли устознинг биздек, Қўрқоқ шогирдларин фақат кечиринг. P.S: Шогирдлик даъво қилмайман. Менга мусулмонлигим, Аллоҳга қуллигим кифоя. Шеър у кишини ҳамма эъзозлаганлар номидан ёзилди. Чин юракдан. @A_meshayan 00:46-23.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,010 views

Na-publish Peb 22

ИншаАллоҳ Усмон ибн Талҳа розиялллоҳу анҳу хақида ўқийсиз сахарликка яқин. Мен ёзиб чарчамайман, сизлар ўқиб толиқмасангиз бўлди.

872 views

Na-publish Peb 22

Туфайл ибн Амр розияллоҳу анҳу Шоир бир кун келди Маккага, Яманнинг Давс қабиласидан. Ва хабардор бўлди Қурайшнинг, Ўйлаб топган шум ҳийласидан: "Эй Туфайл, Маккадан чиқди, Бир афсунгар эсини еган. Бутларимиз бирма-бир йиқди, Айтишича пайғамбар экан. Шу даражада жодуси ажиб, Гапимизни эгри йўймагин. Тағин бориб сеҳрига учиб, Даъватини тинглаб қўймагин" Қурайш қилган ташвиқотдан сўнг, Карахт бўлиб шоир у вақтда. Муҳаммадни тингламайман деб, Тиқди икки қулоққа пахта. Бориб кўрса Каъба олдида, Намоз ўқир эди Муҳаммад. Туфайлнинг дил дарахтида, Куртаклади динга муҳаббат. Ўз-ўзига деди:"Туфайл, Қўрқма, Худо хайрингни бергур. Зўр шоирсан ақлинг бошингда, Муҳаммаднинг сўзин тингла, юр. Яхши бўлса олиб келгани, Бажонидил уни қил қабул. Ёмон бўлса олиб келгани, Тарк айлагил сен уни буткул. Пайғамбарчи Каъба ёнида, Намоз ўқиб Хаққа ёлворди. Туфайлчи Хабиб ортидан, Уйигача эргашиб борди. Деди ортдан кириб уйига, "Мен Маккага келганим пайти, Қавминг роса сенинг тўғрингда, Бўлар-бўлмас сўзларни айтди Сени тинглаб қўймаслик учун, Қулоғимга тиққандим пахта. Лек тингладим Аллоҳ режаси, Меникидан устун албатта. Чиройли сўзларни эшитдим, Олиб келган нарсангни билдир" Қуръон ўқиб бергач пайғамбар, Туфайлда эриган дилдир. "Бундан кўра гўзалроқ сўзни, Эшитмовдим бу не саодат. Шу ондаёқ Туфайл тилга, Келтиргани бўлди шаҳодат. "Бориб қавмим даъват қиламан, Бўлсин менда бирор аломат. Набий уни дуо қилганди, Пайдо бўлди унда нур шу вақт. Чўчиб қилди Туфайл дуо: Қавмим қилиб қўймасин туҳмат. Динини тарк қилгани учун, Юзи шундоқ бўлибди албат, Дея сўзлаб қўймасинлар деб, Ё Раб қавмим фитнасин ўчир, Ёлвораман фақат Ўзингга, Нурни бошқа тарафга кўчир. Эҳтимолий фитна олови, Битта дуо туфайли ўчди. Пешонада, икки кўз аро- Бўлган у нур асога кўчди. Сўнг қавмига борди отаси, Аёли ҳам эргашди унга. Аммо қавмин даъват қилганди, Розимасмиз дейишди бунга. Бир кун деди: Қавмим гап уқмас, Дуоибад қилинг пайғамбар. Набий эса дуолар қилиб, Ширин сўзла деди бу сафар. Аллоҳ қилди Давсликларга ҳам, Муборак бир иймонни тортиқ. Макка томон келгуси сафар, Мусулмонла саксондан ортиқ, Шодумон борарди Туфайл, Қалби марҳамтга зор эди. Иймон топган қавми ичида, Абу Хурайра ҳам бор эди. Дунёни сув босган бир замон, Қайиқчини йиқиб олсанг ҳам. Чўккайдирсан қолмайсан омон, Чўккиларга чиқиб олсанг ҳам. Дунёга дин ёйилган вақтда, Хақ деса: "Менга қалб очурсан Қулоғингга тиқсангда пахта, Эй саҳобага қайга қочурсан? Бу бахтдан қайга ҳам қочурсан? @A_meshayan 17:31-22.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,050 views

Na-publish Peb 22

Кеча шу қадар чарчабманки саккиз соат қийнаган илҳомим мени ташлаб "Тур йўқолей эртага пешинга келаман" деб кетиб юборди. Шунга Амр ибн Осс розияллоҳу хақидаги шеъримни ёзгани ва жойлагани кечикдим.

883 views

Na-publish Peb 22

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу Мадинада очарчилик бўлди содир, Умар, Амр ибн Оссга ёзди мактуб "Сен ва сен билан бўлганлар роҳатдаю, Мен билан қолганлар бўлса ғамга мағлуб- Ҳалокатга учрасак ҳам ишинг йўқми? Гап қисқаси бизга юбор ёрдам, ёрдам" Шу ондаёқ жавоб хат ёзди Умарга, Амр ибн Оссдек ҳалол, тоза одам. "Сизга бир карвон юбордим унинг бошин, Қачонки сиз Мадинада кўражаксиз. Билингизки ўшал карвоннинг охири, Ҳузуримда яъни Мисрдадир шаксиз" Ҳар бир хонадонга берилди бир туя, Устидаги таомига албат қўшиб. Исломда илк инсонпарварлик ёрдамин, Амр ибн Оссдек буюк қилди жўшиб. Йигирма йил пайғамбарга қарши бориб, Уч йилгина саҳобаси бўлган Амр. Бузиб ташлаб жаҳаннамнинг кўприкларин, Ўзи учун жаннат қасрин қилди таъмир. Ўлимолди айтган сўзи жуда машҳур: "Умрим ўтди уч қисмга бўлинганча. Аввал куфр, кейин Ислом, кейин эса, Тўқчиликда, мол-дунёим ортди анча. Кофир пайтим ўлсам халқ деган бўларди: "Худога шукр, бундан қутилдик энди" Исломга кирган чоғимда ўлганимда, Жаннатий инсон бўлишим аниқ эди. Кейин эса амир бўлдим ҳашаматли- Уй-жойларга эга бўлдим дармондаман. Булар менинг зараримга ишладими, Ё фойдамга била олмай армондаман". Рамазоннинг ҳайитида саксон ёшдан- Ошган чоғда Аллоҳ учун яшаб ўлди. Ўз вақтида у хақида Набий деган: "Одамлар мусулмон Амр мўмин бўлди" @A_meshayan 12:55-22.02.2026 Абдураҳмон Мешаян

1,090 views
12•••5•••10•••1213141516•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384