TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot21,770Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 28 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Ago 17

​​“ЭСКИ ШЕЪР” ​​Ўн икки ёшимдан бери шеър ёзсам гулҳанда ёқилмаган шеърларимдан кўра ёқилганлари кўпроқ. Бугун бир шеъримни топиб олдим. Кўп ходисотларни ёдимга солди. Отамни соғинганимни хис қилдим. Ўн икки яшар боласини Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойвердиеванинг хузурига олиб борганлиги, истеъдодимга ишонганлиги, бошқа оталар ўз ўғлини даладан бери келтирмаган вақтда мени китобу рўзномага кўмганлиги, қайси қариндошимизникида йиғин бўлса мени эргаштириши, дуч келганга мени мақташи умрим сўнггига қадар ёдидан чиқмайдиган ширин хотираларим... Отам хикоя, роман, ривоятлар тинглашни ёқтирарди. Ўқиб берардим. Бирга қизғин муҳокама қилардик. Пойтахт радиосининг собиқ телебошловчиси Абдукарим Мирзаевнинг бирор эфирини ўтказиб юбормасдан у ўқиган хикояларни мароқ билан тингларди. Бирорта эски 2002-2005 йиллар оралиғида ёзган шеърларим менда сақланиб қолмаган. Энг эски менда сақланиб қолган шеърим “Тавба қил” деб аталади. Отамнинг вафотидан ўн кун аввал “Ҳордиқ плюс” газетасида чоп этилганди. Отамга ўқиб берганман. Доимгидек мақтагандилар. Шеърнинг тўғрилайдиган жойлари бор аммо менга азиз хотира бўлганлиги учун хозирча ўзгартирмадим, мусулмон бўлмай туриб ёзган шеърим: ТАВБА ҚИЛ! Эй, инсон, қисматинг ўйламайсанми, Дунё ҳавасига қўлингни силтаб. Аҳир, эрта ўлсанг ёмон ном билан Сени ҳатто боланг юрмайди эслаб. Сен тўплаган бойлик нима бўлибди, Сен қилган гуноҳлар улардан кўпроқ. Нафсингнинг қулига айландинг нечун, Нечта савоб қилдинг, бир ўзингга боқ! Зарларинг гуноҳинг юва олурми, Ёлғонларинг Аллоҳ кечирармикан? Душманларинг мўлдир, сон-саноғи йўқ, Бир ўйла, иймонли дўстинг бормикан? Боланг уйда нонга зор бўлганида, Фахшнинг ботқоғига ботганинг ўйла. Қўлдаги шаробинг ичишдан аввал Эртага дўзаҳда ётганинг ўйла. Ҳеч бўлмаса бир бор Парвардигор деб, Чин дилдан саждага бош қўйдингми айт?! Бировлардан нолиб юргандан кўра, Инсофга бурканган Ҳақ йўлига қайт. Иймон камарини белингга боғлаб, Ҳидоятнинг йўлини сен тўғри деб бил. Ҳаётда бир кунлик умринг қолса ҳам, Тавба қил, тавба қил, фақат тавба қил. @A_meshayan 2006-йил июль Абдураҳмон Мешаян

1,590 views

Na-publish Ago 17

​​Ўрмонда Кетган эди арслонлар ўлиб, Бўш қолдириб давра тўрини. Олди зумда хукмрон бўлиб, Кўринг энди чиябўрини. Тулкиларни авж олди қамаш, Ғамхўрликни роса "ўхшатди." Осон бўлди эчкини алдаш, Эшакни ҳам ишдан бўшатди. Хурсанд бўлди тулпор ёввойи: "-Эшакдан ҳам қутилдик охир" Аммо чиябўри савдойи, Кўзбўяшга хўб эди моҳир. Имзо қўйиб янги фармонга, Тўғри қилди аслида бешак. Вазир бўлиб қайтди ўрмонга, Хокимликдан қувилган эшак. @A_meshayan 22:48-17.01.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,310 views

Na-publish Ago 17

1,340 views

#Саҳобалар ​​Абу Суфён ибн Харб розияллоҳу анҳу Ўтмишинг қоп-қора бўлмоғи мумкин, Келажакни эса билиб бўлмайди. Исломга душманлик қилган кўп лекин, Ҳамма ҳам шу ҳолда итдек ўлмайди. Ана Абу Суфён ибн Харбга боқ, Ярим умри ўтди бутни қилиб мадҳ. Дин душмани бўлиб ўларди бироқ, Иймон келтирди у Макка бўлгач фатҳ. Уҳуд жанги куни Исломга қарши, Қилич кўтарганди кофирлар ила. Хандақ ғазотида эсларсиз яхши, Нафратга тўлганди у тамомила. Кейин нима бўлди икки кўзин ҳам, Динга фидо қилди шудир амали: Бир кўзин бой берди Ярмук жангида, Яна бирин олди Тоиф қамали. Эй дўстим ҳизматинг қилавер динга, Хохласанг ошкора, иста хуфёна. Ўтмишинг қароми тақлид қил унда, Келажаги нурли Абу Суфёна. @A_meshayan 22:24-15.08.2025 Абдураҳмон Мешаян

1,390 views

Na-publish Ago 15

​​Исроилнинг ҳаво ҳужуми оқибатида шаҳид бўлган фаластинлик журналист, “Ал-Жазира” телеканали катта мухбири, бугунги журналистика рамзи Анас аш-Шарифнинг ўз саҳифасида эълон қилган васиятномаси (жузъий қисқартиришлар билан). “Бу менинг сўнгги мактубим. Агар бу сўзларим сизга етиб борган бўлса, билингки, Исроил ўз мақсадига эришди – мени ўлдирди ва овозимни ўчирди. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу. Аллоҳ гувоҳ, Жабалия қочқинлар лагерида эсимни танибманки халқимнинг овози ва суянчи бўлишга бор кучимни сарфладим. Аллоҳ менга узоқ умр берса, оилам ва яқинларим билан босиб олинган она шаҳрим – Ашкелон (ал-Маждал)га қайтишни орзу қилган эдим. Лек Аллоҳнинг иродаси ҳамма нарсадан устун ва ҳукми муқаррардир. Мен кўп азоб-уқубатларга дош бердим, оғриқ ва йўқотишларни бошдан кечирдим. Бироқ ҳақиқатни айтишдан, уни бузмасдан ва сохталаштирмасдан етказишдан ҳеч қачон чекинмадим. Бизнинг қатл этилишимизга жим туриб рози бўлганлар ва овозимизни бўққанлар, барчасини Аллоҳ кўриб турибди... Мен сизларга дунёдаги ҳар бир озод инсоннинг қалби бўлган Фаластинни ишониб топшираман. Мен сизларга унинг халқини, осойишта ҳаёт нималигини билмаган маҳзун болаларини ишониб топшираман. ...Оиламни ҳам сизларга ишониб топшираман. Кўзимнинг оқу қораси, камолини кўра олмаган суюкли қизим Шомни сизларга ишониб топшираман. Азиз ўғлим Салоҳни сизларга ишониб топшираман. Унга оёққа тургунига қадар суянч бўлишни умид қилган эдим. Дуолари мени шу кунларга қадар етказган меҳрибон онамни сизларга топшираман. Аллоҳдан унинг қалбига тасалли ва менинг ортимдан унга кўп-кўп савоб ато этишини сўрайман. Умр йўлдошим, севимли рафиқам – умму Салоҳ Баённи ҳам сизларга топшираман. Уруш бизларни ойлаб бир-биримиздан айирса-да у аҳдига вафо қилди, зайтун дарахти каби матонатли ва сабрли бўлди. ...Агар ўлсам, ўз принципларимда собит ўламан. Аллоҳим, мени шаҳидлар қаторига қўш, гуноҳларимни мағфират эт, қонимни халқим ва оиламнинг озодлиги йўлида ёруғ нурга айлантир. Билиб-билмай қилган хатоларимни кечир ва раҳм қил. Зеро, мен аҳдимга вафо қилдим, йўлдан чекинмадим ва эгилмадим. Ғазони унутманг… Дуоларингизда мени эслаб қўйинг. Анас Жамол аш-Шариф 06.04.2025 й. ©Шавкат Ёдгоров таржимаси

1,680 views

Na-publish Ago 15

Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу хақида гўзал шеър битдим. ИншаАллоҳ бомдоддан сўнг жойлайман.

1,180 views

Na-publish Ago 15

1,420 views

Na-publish Ago 15

1,310 views

Na-publish Ago 15

Жума Мен жума куни таваллуд топганман. Онам мени дадам билан туғруқхонага кетаётиб йўлда туққанлар. Ким билади балки ўзбек бўлганимизда дадам исмимни Йўлчивой қўйган бўлармиди. Мен одатда бировга насиҳат қилишни ёмон кўраман. Аммо бугун чин дилдан бир гап айтгим келди. Жумани саловат айтмасдан, намоз ўқимасдан ўтказиб юборманг. Менинг ўзим бир марта жума куни соат ўнда терговга чақирилиб у ердан икки яримда чиққанман. Жумага бориб келай қайтиб келаманку десам ҳам руҳсат тегмаган. Баъзида масжид уйдан узоқ бўлганига ўн километр масофани пиёда босиб ҳам ўтганман. Йиллар ўтиб қариликка қараб кетаверганинг сари кўп нарсанинг қадрига етаркан одам. Масалан мен ҳозир эрта турмуш қурганимда эди ўғлимни етаклаб масжидга борган бўлармидим дейман. Қийин кунларимда ёнимда турганларнинг ҳаммасини ҳусусан Анвар акани жумадан кейин боғимга таклиф қилиб ош қилиб берармидим деб кўп яхши ният қиламан. Ҳаёлимдан ўтгани шулар. Жума муборак бўлсин ҳаммага. ​​​​ЖУМА МУБОРАК! Шайтон найранг қилса, синмаганларга, Забони зикрдан тинмаганларга. Кибр тулпорига минмаганларга, Жума муборак... Фақат халол луқма егувчиларга, Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга. Расулим Муҳаммад(Алайҳиссалом) дегувчиларга, Жума муборак... Шанбада яҳудий синагог топса Якшанба насроний черковга чопса. Жумада масжидда мўминлар эса... Жума муборак. Етим-у беванинг холин сўрганлар, Дунё яйловидан савоб ўрганлар. Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар, Жума муборак Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга, Дард гули ишқ туйса сўлгувчиларга, Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга, Жума муборак... Дард кирмасин кўнгил худудингизга, Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга. Иблис хасад қилсин сужудингизга, Жума муборак. Етим-есирларни йўқлагувчилар, Савобни хирмондек тўплагувчилар. Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар, Жума муборак. @A_meshayan 08:29-02.06.2017 Абдураҳмон Мешаян

3,340 views

Na-publish Ago 14

1,380 views

Na-publish Ago 12

​​УЯЛМАДИНГМИ? Никоҳланган ёринг хорижда ишда, Кунлари ўтади ғам ва ташвишда. Шайтонга айланган собиқ фаришта, Ёт билан ётишга уялмадингми? Энди саломингга олмасак алик, Қилаяпсан бизга «муаллима»лик. Кайф-у сафо учун беш дақиқалик, Номусинг сотишга уялмадингми? Зино ўрмонида ов қилган арслон, Сенинг иффатингни айлади яксон. Оз сенга тошбўрон ё дарра саксон, Виждонни отишга уялмадингми? Ёринг топган пулдан бериб хушторга, Виждонингни кўмдинг юрак мозорга. Не деб жавоб бергунг Парвардигорга, Гунохга ботишга уялмадингми? Бошинг чиқмай қолди кулгу мазахдан, Текин чипта олдинг ўзинг дўзахдан. Хушторинг узатган ўшал қадаҳдан, Шароблар тотишга уялмадингми? Энди кечдир тўкма кўздан селингни, Хушторга тутқазиб нозик белингни. Шармисор айладинг қондош элингни, Чилимлар тортишга уялмадингми? Сиртдан бахтиёр-у ичда хомушсан, Никох қафас дейсан, бир озод қушсан. Кўплар кийиб кўрган эски ковушсан, Наҳс юкин ортишга уялмадингми? Ёр юборган пулдан дод кўнглим ранжир, Харид айламишсан сан тилло занжир. Эй қўшнига «Мени енг» деган анжир, Нафсинг уйғотишга уялмадингми? Ёринг сени бир бор сўкмаганди-ку, Маст бўлиб шаробга бўкмаганди-ку, Кўзларингдан ёшинг тўкмаганди-ку, Қолишдан қарғишга уялмадингми? Ёри бўлса хамки хаста ногирон, Ўзи бўлса хамки жанон навқирон. Аёллар бор ўзин сотмаган хеч он, Ётга қош қоқишга уялмадингми? Ёзгач эгасига жўнатилди шеър, Жавоби: Сенга не? — меники-ку эр. Ўзи айб қилган-у тағин менга дер: Бундай шеър ёзишга уялмадингми? 2018-йил

2,060 views

Na-publish Ago 10

"Чида Аллоҳ бор" шеъри. Умид беради. Ўзим энг ёқтирган шеърларимдан.

2,770 views
12•••5•••10•••15•••20•••252627282930•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384