TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot24,509Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 29 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Ago 9

​​МУҲАММАД РАЖАБ Йигирма тўрт кўклам, йигирма тўрт ёз, Ва йигирма тўрт куз, йигирма тўрт қиш. Фасллар алмашди, йиллар шу алфоз- Орадан ўтдилар гоҳ шод, гоҳ мудҳиш. Йигирма тўрт йилда бир олма дарахт, Ахир қанча-қанча ҳосил берарди. Гар арралашмаса қуримай бевақт, Боғбон яшик-яшик мева терарди. Кеча бешигида ётган чақалоқ, Йигирма тўрт ёшда ўзи туғдирар. Қўғирчоғин ўйнаб юрган қизалоқ, Ўзи она бўлиб суюнчи сўрар. Йигирма тўрт йилда чинакам шогирд, Ўзи айланади зўр муаллимга. Айланади китоб ўқигач жилд-жилд, Илм толиблари аҳли илмга. Сизни шунча йилга қўйдилар қамаб, Ўйласам аламдан жимирлар этим. Қолдику кўп йиллар сизсиз ҳувиллаб, Сиз имомлик қилган масжид ҳам етим. Қўқон томонларда сизга эргашган, Азиз биродару ойдинларимиз. Масжидддан уйига қадар сим тортди, Маъруза тинглар деб хотинларимиз. Сизни азиз билди улкан жамоат, Буни эса "итлар" дарров билишди. Қилмасинлар дея мўминлар тоат, Улар пок масжидни музей қилишди! Туф бўлсин буларнинг юзларига туф, Хотину, набира, қизларига, суф. Шулар деб хижратга чиқмаганмиди, Шайх Муҳамад Содиқ Муҳаммад Юсуф? Не топди доҳийга бўлиб хамтовоқ, Миллий хафсизликнинг бошлиғи ажаб? Бири ўлди, бири касал қалтироқ, Сиз ҳамон омонсиз Муҳаммад Ражаб. Водий аслзода хотинга ўхшар, Водийда қандайдир барокат бордир. Дилдан ишонаман келгунча маҳшар, Водий олимларга хомиладордир. Ҳали кўп туғади, Наманган, Қўқон, Андижон, Фарғона, минглаб қорисин. Дилларга зарб бўлар ояти Фурқон, Водий, яхшиларга кўзинг ёрисин! Амийн! @A_meshayan 18:38-18.07.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,009 views

Na-publish Ago 8

СЕНГА МУҲТОЖМАН... На ғофилман, на жохилман, На денгизман, на сохилман. Гох адашган, гох одилман, Ё, Раб Ўзингга муҳтожман. На муқим, на мусофирман, На Исо, на Мусодирман. На маъжусий, на кофирман, Муслимман-Сенга муҳтожман. Иймон-дўстим, нафсим-ғаним, Рухим-озод, махбус-таним. Мен сенингман Роббимманим, Ё, Раб Ўзингга муҳтожман. Тилда зикр, дилда тавба, Юзланганим уйинг Каъба. Хирс устидан бер ғалаба, Ё, Раб Ўзингга муҳтожман. Тахтим йўқдир Сулаймондек, Лек бахтим бордир Исломдек. Яшаб ўлай чин инсондек, Ё, Раб Ўзингга муҳтожман. На султонман, на Пайғамбар, На тиканман, на гулчамбар. Нафсимга қил мени раҳбар, Ё, Раб Ўзингга муҳтожман. Нодонлигим ўтин ўчир, Жаннатингда Кавсар ичир. Тавба қилдим, ё, Раб кечир, Ё, Раб Ўзингга муҳтожман. Дажжол каби эмасдирман, Ман Худоман демасдирман. Дема: Сени севмасдирман... Ё, Раб Ўзингга муҳтожман... @A_meshayan 12:32-24-06-2011 Абдураҳмон Мешаян

1,870 views

​​#КЎНГИЛ_ҒАШ_ТОРТИБ Онажон! Мен сенинг исминг ёнига, Ярашади қўшсам меҳрибон сўзин. Балкида сен мени дуо қилар он, Бир кун рози қила оларман Ўзин. Онажон! Мен сенинг исминг олдидан, Ғамхўр деган сўзни қўшсам ярашар. Сен қилган хайрли дуо ортидан, Менга бир халқ эмас, Холиқ қарашар. "Меҳрибон онам" дей, "ғамхўр онам" дей, Бир бир ўтаверсин йиллар заҳматли. Фақат... кетдим дема, сенла ошим ей, Шошма...Демай турай "онам рахматли". @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,730 views

​​#Черняев Қуритиб булоқлар, қуритиб чашма, Икки ой Тошкентни қилганча ташна- Черняев қилмишдир пойтахтни қамал, Руснинг подшосига ёқиб бу амал- Уни на уриб на тахқирламишдир, Олтин қилич билан тақдирламишдир... Тошкентни икки ой сувсиз қолдирган, Тирилди(ми) Черняев қабрига кирган.... @A_meshayan 12:38-07.08.2025 Абдураҳмон Мешаян

1,630 views

Na-publish Ago 6

Ўлсам билмам қай гўшада ётар таним, Диним қайда омон бўлса шу Ватаним! @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,970 views

Na-publish Ago 5

2,220 views

​​#Дада Дада деган сўзни ишлатмаётганимга 19 йил бўлди. Уларни кўмганимга ҳам шунча вақт тўлди бугун. Дадам ҳаёт бўлса ҳаммаси бошқача бўлармиди деб ўйлаб қоламан баъзан. Дадам мен бешинчи синфда ўқиётган вақтим шеър ёзишимни билгач қўлларимдан тутиб "Маърифат" газетаси таҳририятига олиб борганлар. Ўн икки ёшли боланинг шеър дейишга ҳам арзимайдиган машқларининг нимасига ишонганлар билмадим? Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худайбердиева ёнига борганимиз ҳам эсимда. Ҳар хафта саккизта рўзнома(газета) жавоним устида турарди. Ҳар ой китоблар. Бўлмаса жуда фақирона ҳаёт кечирардик. Умримда "Ўқиб шаҳар олиб берармидинг?" деган гапни улардан эшитмаганман. Ўз укасининг ўрнига икки йил қамоқда ўтирди, индамади. Ноқобил ўғлини неча бора қамоқдан олиб қолди миннатдорчилик кўрмади. Қўлига нима тушса қариндошларига бериб юборадиган одатлари бор эди. Оддий мева-чевадан тортиб катта қўчқоргача, ўзи зориқиб турган бўлсада маблағдан тортиб катта бир уйгача тортиқ қилиб юбораверардилар. Афсуски кўп ичардилар. Аммо отани муҳокама қилишга ўғилнинг хаққи йўқ. Бўлиб ҳам менинг. Отам кўп хато қилдилар аммо энг тўғри қилган битта ишлари бор: Дадам ўзига жуфт танлашда адашмаганди. Ногирон бўладими, ичадими, кам пул топадими ё сени уриб-сўкадими барибир отангнинг бўлгани яхши. Афсуски буни айримлар тушунмайди, тушунишни истамайди. ПАДАРИМНИ ЗИЁРАТ АЙЛАБ Яна келдим мозорингизга, Сиз йўқсиз, кўп адашдим ота. Жоҳилликни иқрорим сизга, Мен Исломга алмашдим ота! Жонимга дард солгач раҳнани, Гуноҳларим қўрқитди мани. Ташлаб кетиб катта саҳнани- Мен Исломга алмашдим ота! Бу дунёда рост фонийлигим, Жаннат боқий, дард онийлигим. Рози бўлинг, насронийлигим- Мен Исломга алмашдим ота! Ўз нафсимни қўйдим кишанлаб, Рождествомас хайит нишонлаб. Қадаҳимни теккизмасдан лаб- Мен Исломга алмашдим ота! Черковгамас эй азиз дадам, Маҳкамладим масжидга қадам. Жаҳолатим ўйламай бир дам- Мен Исломга алмашдим ота! Қуръон очдим, ёпилди Инжил, Сўнг тозарди кирланган бу дил. Кир хаётни бўлмасимдан сил- Мен Исломга алмашдим ота! Қисмат менга қўйди шундай шарт: Танла дўзах ё жаннатни мард. Жоҳилликни-синдирмасдан дард- Мен Исломга алмашдим ота! Тарк айладим разолатимни, Аллоҳ билан чин холатимни. Ўн олтимда жаҳолатимни- Мен Исломга алмашдим ота! Кўрмай ихлосдан жудоликни. Қилдим динга чин фидоликни. Қалбим кўнмай “уч Худолик”ни- Мен Исломга алмашдим ота... Биров эшитмасин додимни, Иймон эгаллади ёдимни. Бузуқ, ботил, эътиқодимни- Мен Исломга алмашдим ота. @A_meshayan 19:08-30.05.2020 Абдураҳмон Мешаян

3,530 views

Hashtags

Na-publish Ago 2

​​"ТЎЙ ХАҚИДА ШЕЪР" Янгийўллик Иброҳим исмли дўстим бор. Тўйларда бошловчилик қилади. Бир куни ўша дўстим "ака илтимос тўй хақида битта шеър ёзиб беринг" деб қолди. Мен "ука тўй хақида хеч ёзмаганман, бир йил илгари йўл-йўлакай ўзингизга ёзиб бергандим холос. Тўй хақида бирор сиз ёқтирган шеър бўлса шуни юборинг. Шунга қараб ёзиб бераман. Менинг юрагимдан чиқмайди, барибир бундай шеърлар"дедим. Бир муддат ўтиб шеър юборди. Шеърни ўқияпман. Шеър шунақа чиройли эканки тўй хақидаям шунақа гўзал шеър ёзса бўларканку деб ўйлардим шеър ўқиш асносида. Кейин алам қилиб кетди. Нега шу сатлар менинг ёдимдан кечмаган экан деб. Энг қизиғи кейин юз берди. Шеърнинг охирида муаллиф сифатида Абдураҳмон Мешаян турибдида! Қаҳқаҳа отдим. Бир ўз шеъримни ўзим танимаганимдан, бир ўзимга ўзим хасад қилганимдан. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,850 views

Na-publish Ago 2

1,850 views

Na-publish Ago 2

​​​​Мен билан ажрашма! Учмоқликка осмонимиз бор, Туганмас ишқ достонимиз бор. Арш ларзага келмасин эй ёр, Малъунга қарашма қалдирғоч. Талоқ сўзин тилга олмайлик, Айрилиқни бошга солмайлик. Яна ғариб бўлиб қолмайлик, Кўзим қилма чашма қалдирғоч. Чуғурлаб айтайлик қўшиқни, Тополмайсан биздек содиқни. Ғулу кетиб мендек ошиқни, Калхатга алмашма қалдирғоч. Қонмагин ҳеч дард оғусига, Қувиб етгин бахт оҳусига. Юлдуз қолиб шам ёғдусига, Кўзлари қамашма қалдирғоч. Изҳорингдан жимирлар этим. Инимизда бахтиёр эдим. Полапонлар бўлмасин етим, Воз кечиб адашма қалдирғоч. Лойқа анҳор сувидан ичма. Айвонимиз биттадир, кечма. Бойқушларнинг белидан қучма, Қилса-ноз карашма қалдирғоч. Айрилиққа йўқ менда тоқат, Сенинг билан яшамоқ роҳат. Дер ҳасадгўй қарғалар фақат, Ёр билан ярашма қалдирғоч. Буткул кетсин қалблардан ғараз, Нечун гумон не учун араз? Ҳиёнатни қилмаям фараз- Ёлворай талашма қалдирғоч. Ғаним билан иттифоқ тузиб, Севгимизнинг уясин бузиб Никоҳимиз риштасин узиб, Мен билан ажрашма қалдирғоч. @A_meshayan 19:13-29.08.2023 Абдураҳмон Мешаян

1,860 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••2728293031•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••75•••80•••8384