TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot31,170Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 58 ng 84 · 1,004 post

Na-publish May 19

2,510 views

Na-publish May 19

2,310 views

Na-publish May 19

​​​​​​ИШҚ САВДОСИ БОШГА ТУШДИ... Қалб хис қилди Жалолингни, Тегмасидан ўлим мушти. Бир бор кўрмай Жамолингни, Ишқ савдоси бошга тушди. Чиқдим куфр қучоғидан, Кечдим дўзах ўчоғидан. Дил дарзмас ширк пичоғидан, Ишқ савдоси бошга тушди. Қалбга қургач фаросат ин, Кема бўлиб мукаммал дин, Деди: Нажот топ, менга мин, Ишқ савдоси бошга тушди. Кўз ёшларим селга дўниб, Каломий фармонга кўниб. Дил дарчамга иймон қўниб, Ишқ савдоси бошга тушди. Энди менга эмасдир ёт, Гўзал Сарвари Коинот. Дунёдаги энг Буюк Зот, Ишқ савдоси бошга тушди. Гох касал қалб хаволанди, Сўнг зикринг-ла даволанди. Каломинг-ла наволанди, Ишқ савдоси бошга тушди. Хавотирдир юрак қурғур, Амалларим гуноҳ туғур. Қалбдан мунофиқлик суғур, Ишқ савдоси бошга тушди. Ишқсиз қалби доғланмишам, Хаста эдим соғланмишам. Беш арконга боғланмишам, Ишқ савдоси бошга тушди. Жон берар дам менга авло, Исминг айтиб ўлмоқ Мавло. Ё султони Арши Аъло, Ишқ савдоси бошга тушди. Бу юракдан чиққан байтдир, Ёлвораман қайси пайтдир. Жон волидамга хам айттир: Ишқ савдоси бошга тушди. @A_meshayan 19.10.2019 Абдураҳмон Мешаян

2,620 views

Na-publish May 18

​​​​ЁНИМДА БИРГИНА СЕН ҚОЛДИНГ РОББИМ! Дадамни қумурсқа тўдаси еди, Аямга айтмадим тортган азобим. Дўст:"Дардинг тинглашга вақтим йўқ" деди, Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим! Табибларку фақат қилар сабабин, Ўзинг шифо бердинг қочганда тобим. Ёр деди: Нолиблар бузма асабим, Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим! Эшигини ёпди менга қариндош, Қаро булутлардан қўрқиб офтобим- Юзин кўрсатмади гоҳида қуёш, Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим! Тупуриб кетарди юзимга борлиқ, Асл юзим кўрса кирлашди қалбим. Сен кечиравердинг, тавбам бор ортиқ, Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим! Соқолим жиққа хўл, жойнамозим нам, Уйинггача бордим излаб меҳробим. Бутун дунё мендан юз ўгирган дам, Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим! Қамалдим ажрашди суюкли дилдор, Тўп кўрган минордек чиқди харобим. Гоҳи йўқламади фарзандлар бир бор, Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим! Қилганим йўқ мен ҳам Сенга ҳиёнат, Зам-замга алмашиб тўкдим шаробим. Айтай келганда ҳам бир кун қиёмат: "Ёнимда биргина сен қолдинг Роббим!" @A_meshayan 22:16-21.05.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,600 views

Na-publish May 16

Оламнинг ахволи Ногоҳ ўлдирилса бир дайди кучук, Дод солур ҳар бийрон, ҳам тили чучук. Ғазода жон берса минглаб гўдаклар, "Жонкуярлар" билмам жим турар нечук... @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

3,180 views

Na-publish May 16

ЖУЛАЙБИБ رضي الله عنه ✍Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН 🎤Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ Манзилимиз:t.me/a_meshayan

2,990 views

#Жулайбиб_розияллоҳу_анҳу 🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев ✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян Яқинларингизга ҳам улашинг ! 👇👇👇👇 @m_zuhriddin_official

2,370 views

Na-publish May 16

​​ЖУЛАЙБИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ) Қорачадан келган, Бўйи паст. Уйи ҳам йўқ, Оддий либосли. Егуликка недир топса ер, Топмаса – Рўзадор! Ихлосли! Тўшаги – ер, Осмон – ёпинчиқ, Ёстиғидир икки ковуши. Масжидун-Набавий ёнида, Суффада кечарди турмуши. Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла, Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб. Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла, Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб. “Анави ким биласизларми? Расулуллоҳ бермишлар савол. “Анави ким биласизларми?” Жавоб йўқдир, саҳобалар лол. Чунки саҳобалар кўзлари, Бу кимсага тушмаган эди. Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари, "Бу зот асли Жулайбиб", деди! Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб, Саволга тутдилар Пайғамбаримиз: Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб, Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз: “Эй Жулайбиб, уйланмайсанми? Оғиздан қуш каби учмади нолиш, Бош эгилиб, Ёшланмади кўз. Янграмади асло даркор тан олиш, “Қийналиб қолганман”, деган сўз. Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ, На моли бор, на мансаби бор. Жулайбибга ким хам қизини Берар эди? Ким ҳам бунга зор?" Бу ҳол бўлгач икки бор такрор, Расулуллоҳ сўз бошлаб секин: Дедиларки: "Бир ансорим бор, Уйига бор ва шундай дегин: “Расулуллоҳ айтдилар салом, (Овозлари бўлгандир майин) Қизингизни менга турмушга, Бермоқликни қилдилар тайин”... Ансорий саҳоба не дейишга лол, Қизи ансория аёллар аро. Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол, Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро, Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол Йигитда йўқ эди на чирой, на мол... Ансор деди: "На иш, на молингдир бор, Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?" Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор: “Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?” Ортга қайтармоқчи бўлишди уни, Аммо шу он деди пок солиҳа қиз: Эй отажон! эй онажоним! Қандоқ ортга қайтарадурсиз, Расулуллоҳ номидан совчи Бўлиб келган бу йигитни сиз? “Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд. Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга, Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт? Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига, Ибрат олмоқликни истасангиз гар. Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига, Яқин қолган чоғда жарчи солди жар: “Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг! Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг! Асли Мадинада энг гўзал қизни, Берилмай энг ширин лаҳзаларига. Қолдирди.. Нафсига букмасдан тизни, Жулайбиб қўшилди аскар сафига. Жангда мусулмонлар қучдилар зафар, Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам. Жанг кечган майдонга келиб бу сафар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бир бир изладилар саҳобаларни... – Фалончи ўлибди... – Эҳ, фалончи ҳам... – Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади. Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам, Жулайбибни тилга олмади... Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом, Жулайбибнинг ғамин едилар. Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни, Йўқотмадингизми дедилар? Саҳобалар ҳайрон. Мутлақо ҳайрон! Урушда жон берган душман йиқишган. Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон, Ҳамма саҳобани санаб чиқишган. Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст, Эй Ҳақ Расули?.." Ёш сидирмоқдаман... Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули: “Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”... Жулайбиб жасадин қидириб топиб, Динга бўлгани-чун чин камарбаста. Унинг бошин қўйиб тиззаларига, Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста: “Сен Мендансан ва Мен сенданман” “Сен Мендансан ва Мен сенданман” “Сен Мендансан ва Мен сенданман”... Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ, Бошларин бошқа ён бурдилар. Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ, Қуръон-ла хулқланиб юрдилар. Пайғамбарга бўлганди аён, Ҳеч тафаккур қиласизларми? Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён Нега бурдим биласизларми”? Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг, Ҳурдан бўлган пок хотинлари. Уни бағир босмоқлик учун, Талашганча келарди бари. Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга, Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”. Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга, Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”... О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб, Мендек бир қул эса эсини еган. Кибрланар.. Гўё унга ҳам Ҳабиб, “Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган. Ўз ўзимга энди шудир дуоим: Ерда мени майли уч кимса билсин! Энди шудир мақсад шу муддаоим, Роббим осмонида таниқли қилсин! 20:54-01.02.2020 Абдураҳмон Мешаян

2,740 views

#ЙИҒЛАМА_УЙҒУР Шарқий Туристонни зулмат буркади, "Сариқ аждар" унга олов пуркади. "Оқ айиқ" ҳам ундан туродир титраб "Сеҳрли диёр" ҳам ондин хуркади. Ит эмган кимсалар қони гупуриб, Учинчи сайёра ичдан супуриб- Истадилар қилмоқ уйғурни ҳалок, Аммо қафас ичра қонлар тупуриб, Булбул мисол фақат эрк деб сайради, Иймонин қиличин синов қайради. Фақатгина унинг вужуди маҳбус, Руҳи озодликликда бўлгач яйради. Жони қийналсада бўлмади таслим, О уйғур қариндош, о уйғур муслим. "Бермадингиз кўмак уйғурга нечун?" Шармисор бўлгайман сўраса наслим. Мен кезиб турибман кўкламда гулшан, Сайр айлаб юрибман ўлкамда гулшан. Маним виждонимга занжир солинган, Унда эса фақат қўл-оёқ кишан. У кўз ёш ичяпти мен эса шарбат, У ғам емоқдадир, мен таом албат. Пушаймон чекяпти менчи сигара, У жангда мен эса дуода фақат... Кун келиб қўлига олганча ҳанжар, Топилгай ғанимнинг кўксига санчар. Йиғламасин уйғур, ёруғ кун яқин, "Сариқ аждаҳо"нинг Хақ бошин янчар. Тавба-қуёш эрур, гуноҳлардир-қор Хақ қаҳридан устун, Хақ муҳаббати. Хар бир Фиръавннинг ўз Мусоси бор, Хар Абу Жаҳлнинг ўз Муҳаммади! @A_meshayan 09:46-26.12.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,200 views

Na-publish May 16

​​ДАДА СИЗНИ СОҒИНГАНИМДА (Дўстимнинг дарди) Тарк этаман бир кун дунёсин, Кечиб бўлгач хаёт дарёсин. Забонимдан тушмайди “Ёсин”, Дада сизни соғинганимда. Хасрат тоғи бирдан қулайди, Тил дуога дуо улайди. Қалб боғимда иймон гуллайди, Дада сизни соғинганимда. Мени дардлар қиломас эрмак, Гўдакмасман тинглашга эртак. Хотирамга тушар чин эркак, Дада сизни соғинганимда... Саккиз фарзанд улғайтирган зот, Фирдавсда бўлсин дейман шод. Ёдга тушар лафзи халол зот, Дада сизни соғинганимда. Хаёт экан улкан иморат, Хасрат ва шодликдан иборат. Қиларман қабрингиз зиёрат, Дада сизни соғинганимда. Қалбим ёниб, юрак куяди, Кемтик кўнглим соғинч туяди. Кўзларимдан ёмғир қуяди, Дада сизни соғинганимда... Хаёт мени қаттиқ элади, Дард шамоли хануз елади. Болаликка қайтгим келади, Дада сизни соғинганимда. Хануз юрак-бағрим ўяман, Хилватларда йиғлаб қўяман. Чопонингиз хидлаб тўяман, Дада сизни соғинганимда... Тиззангизга ўтириб олиб, Новвот ердим оғзимга солиб. Хаёл кетар ёшликка олиб, Дада сизни соғинганимда. Оздир сиздай қалби офтоблар, Ёдимда сиз қилган хитоблар. Овутар сиз тутган китоблар, Дада сизни соғинганимда. Овозингиз истар қулоғим, Бир луқма ўтказмас томоғим, Марғилонга тортар оёғим, Дада сизни соғинганимда. Ифорингиз қумсар димоғим, Ашъор битсам титрар бармоғим, Суратингиз ўпар дудоғим, Дада сизни соғинганимда. @A_meshayan 21.03.2020 Абдураҳмон Мешаян

3,190 views

Na-publish May 15

РУХАН ЁЛҒИЗЛИК Устоз дердим, Абдурахмон Жомиӣ қани? Дӯст бӯлардим, Жалолиддим Румиӣ қани? Ишқ элига Хақдан буюк хомиӣ қани? Азобдаман бугун рухан ёлғизликда Чинор эдим золим зотлар синдиришди, Уммон эдим бир лаҳзада тиндиришди Пушаӣмонлик тулпорига миндиришди Азобдаман бугун рухан ёлғизликда Атрофимда одам кӯпу яккадирман, Ё бемаврид бунёд бӯлган чаккадирман Гӯё Муҳаммад(Алайҳиссалом)сиз қолган Маккадирман Азобдаман бугун рухан ёлғизликда Мен қӯшиқман куӣлолмаӣсиз авжим баланд Мен ошиқман, бир париваш қилди дардманд Ёримсиз Ӯзбекистонман Бесамарқанд, Азобдаман бугун руҳан ёлғизликда Мени сотиб ололмаӣсиз кӯнглим тӯқдир Бебахоман, нарх қӯӣмангиз нархим йӯқдир Онам учун фариштадан фарқим йӯқдир Фақат... Азобдаман рухан ёлғизликда Мен излаган таскин хатто ёримда ӣӯқ Шукр аӣтмаӣ ӯтган куним ёдимда ӣӯқ Аллоҳимдан бошқа хеч ким ёнимда йӯқ Азобларда қолсам руҳан ёлғизликда. @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян.

2,380 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657585960•••65•••70•••75•••80•••8384