TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot39,710Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 57 ng 84 · 1,004 post

#ВАТАНИМГА_ҚАЙТАМАН. Хато қилгач момом ва бобом, Ватанидан қилинган қувғин. Шундан бери дил яро мудом, Шундан бери чехралар сўлғин. Мусофирда мангу қолмайман, Қачонлардир тугар бу сафар. Лек Ватанга қайта олмайман, Қучар бўлса лаъинлар зафар. Мусофирнинг чўчийдигани, Дашном, туҳмат, миннат ва таъна. Ўзим сўраб олмасам бўлди Жаханнамдек жирканч бошпана. Мусофирман, хаёт машаққат, Мен сабрли бўлмоғим керак. Бир кун қайтгум Ватанга фақат... Қайтиш учун ўлмоғим керак... Музлагунча томирда қоним. Мен Аллоҳга хамдлар айтаман. Саломат бўл, шунда иймоним, Ватанимга бир кун қайтаман! У Ватанда Кавсар кўли бор, Кўл бўйида кутар пок Набий! У Ватаннинг номидир жаннат, Ватанимга қайтар ё Раббий! @A_meshayan 21:09-26.11.2017 Абдураҳмон Мешаян

2,740 views

Na-publish Hun 3

​​МАҲАЛЛИЙЧИЛИК. Ўзбекдир Андижон, Марғилонлик хам, Ўзбекдир Самарқанд ва Сурхонлик хам. Ўзбекдир Хоразм, Намонгонлик хам, Бир бирингнинг гўштинг чайнама ўзбек. Сенинг бошинг келиб рус силамайди, Ёҳуд эл-улусинг ҳинд сийламайди. Улар ўз юртин дер сени демайди, Хасад қозонинда қайнама ўзбек. Бир бирингни қирсанг юртинг босиб ёв, Масжидларинг бузиб қурай дер черков. Бундан Хақ асрасин! Гар есанг палов, Бўлишган халқсан сен айнама ўзбек. Боланг насронийга айлангай агар, Ёт тилда сўзлашга шайлангай агар. Ўзбеклар бўлмаса қон-қардош жигар, Кўнглингни нафратга бойлама ўзбек. Пойтахтлик хам одам, вилоятлик хам, Инкор қилганларнинг бари муттаҳам!!! Қондошларинг кўзин айламагин нам, Бир бирингни хўрлаб яйрама ўзбек. Менга деган эди, бир ўзбек бир дам: "Тошкентликдир-отам, Жиззахлик-онам. Хар турфа жойдандир қондошларим хам" Шундай экан, қалбинг қийнама ўзбек. Самарқанддан бўлса Мирзо Улуғбек, Бобур Андижондан, сақламангиз кек, Ўн икки вилоят хаммаси ўзбек Бир биринг беҳуда қайрама ўзбек. Аслида барчангнинг номинг биттадир, Сир ва Амударё жоминг биттадир, Султонинг биттадир, қонинг биттадир, Мен бўлакчаман деб сайрама ўзбек. Битта дарёдаги, турфа ирмоқсан, Битта муштумдаги, хар хил бармоқсан. Лек илдизинг битта, тушунсангчи сан, Бирлашсанг хар кунинг байрам-а ўзбек? Юртингда ғайридин, ўзга миллатлар, Яйраюр миқ этиб отмайсан гаплар. Миллатдошларингдан излаб иллатлар, Яшагунча, рости индама ўзбек. Боболар қабрида ётсин десанг тинч, Онангнинг кўзида кўрай деб севинч. Болангнинг кўнглидан кетсин деб ўкинч, Бир бирингни қўлла хайдама ўзбек! @A_meshayan 2010-йил Абдурроҳман Мешаян

4,160 views

Na-publish Hun 3

Mahalliychilik

2,420 views

Na-publish Hun 3

​​"ҚАЧОН ОДАМ БЎЛАМИЗ?! Ашхобод" богида осмондан ёгилиши керак бўлган 20000дона ўйинчоқни 15000сўмдан хисоблаганимизда 300 000 000 сўм пул бўлар экан. Худди шу маблағ Жигар трансплантациясига мухтож бўлиб турган огир бемор қизчага етмаяпди. Отаси чорасизликдан қўнгироқ қилаверади. Биз чорасизликдан сабр қилинг деяверамиз. Охири жавоб ҳам бермай қўйдим. Чунки нима дейишни ҳам билмайман. Рамазон ойида бахоли қудрат йигиб берган фитр, закотлар урпоқ ҳам бўлмади. Саратоннинг яна бир асири кўз ўнгимизда ўляпди. Кимлардир миллиардларни сарфлаб еру , кўкдаги барча юлдузларини чорлаб тўкин тўйлар қилади. Кимлардир олди -орқасига қарамай қайта-қайта умра қилиб мақтанаб юраверади. Кимлардир Сенатда ўтириб донаси 70000сўмлик сомсалар ейди. Кимлардир ривожланган давлатлар юбораётган хайрияларни қуритишади. Кимлардир газу, нефтимизни, олтину, уранимизни сотиб етти пуштига етарли хазина йигишади. Кимлардир ўзини кўрсатиб пиар учун осмондан текин ўйинчоқ ёғдиради, музқаймоқ тарқатади. Кимлардир тўқ болаларини иномаркасига ўткизиб, ўша текин ўйинчоқ ва музқаймоққа ошиқади . Кимлардир эса... Кундан-кун сўлиб бораётган жигарпорасининг тепасида унсиз йиғлайди. Охирги узуги, охирги сиргаси....энг охирида эса уйини сотиб, кейин боласини ҳам кўмади. Кеча Юнусободдаги "Марварид" ресторани олдида учта маст барзанги шар сотиб турган беш ёшли болага зуғум қилишган. Мажбурликдан чиқдим. Онам касал. Адам йўқ" деган нолаларига қарамай, "Болаликдан олиб сотарликни ўрганма тирранча" деб, билагига ёпишиб, силтаб, уришишган. Ёндиргич билан шарларни ипини куйдириб учириб юборишган. Болажон йиғлаб-йиғлаб уйига кетган. Уч махлуқ ҳам "финдиперс" машинасига ўтириб қаёққадир ғойиб бўлишган. Энг ачинарлиси - ўша воқеага гувоҳ бўлган бирорта катта одам орага тушиб етим болани ҳимоя қилмаган. Вахоланки учта зўравонни пийпалаб ташлайдиган, ғажиб ташлайдиган оламон бор эди ресторанда. Қорин ғами ўлсин-а! Нафс ғами ўлсин! Воқеага гувоҳ бўлиб, лекин қўлидан ҳеч нима келмаган қизим катталар дунёсидан нафратланиб, уйга келгунча йиғлаб келган. -У фақат шар сотяпди холос амаки. Урманг! Илтимос урманглар!...-деганча Эрталабгача босинқираб чиқди. Биз киммиз? Қандай халқмиз?! Нега бунчалик бешафқат, нега бунчалик тубанмиз?! Қачон ўзгарамиз? Қачон бир бутун миллат бўламиз? Қачон ОДАМ бўламиз?! Қачон?! Муаззам Иброҳимова

4,800 views

Na-publish Hun 1

2,780 views

Na-publish May 25

​​ЧИДАМСИЗЛИК. ("Йиғлаб ёзилган шеърлар туркум"идан) Чидолмас ғурурли Озарбайжонлар, Боласи душманга агар тиз чўкса. Хам олади жонлар, хам тўкур қонлар, Арманларни кимдир онадан сўкса. Араблар бенамоз зотни хушламас, Руслар лафзсизлардан тезда узоқлар. Гуржилар номарднинг қўлин ушламас, Элдан ажралганни суймас қозоқлар. Гарчи ихтирога устадир япон, Гарчи мода бирла хамнафас фаранг. Чидолмас ўз миллат вакили нодон, Ўз халқига қарши ишлатса найранг. Чидолмай хорликка бирор бир туркман, Даъюс саломинга олмайди алик. Кўмагин бермайди ўғли бўлса хам, Юрт сирин сотганга америкалик. Шеърни дилдан ёздим, ёзмадим тўқиб, Биларманку ёлғон халолмаслигин. Балки айт деюрсиз, шеъримни ўқиб, Ўзбеклар нимага чидолмаслигин. Ўзбеклар чидамли, чидамли жуда, Бошларига селдек ёғганда хам ғам. Чидарлар дод демай худа бехуда, Қўли калталиг-у йўқчиликка хам. Чидар барча миллат вакили янглиғ, Волидаси кетса жаннат боғига. Ғаним урганда хам қоқ кўксига тиғ, Дош берур хаттоки фарзанд доғига. Ўзбеклар чидайди керак бўлса гар, Уч ўғлининг бевақт ўлганлигига. Фақат чидолмайди чимилдиқ кўрмай, Ўз қизининг жувон бўлганлигига... Тилдан қолар она бу хол юз берса, Падарининг айлар юраги хуруж. Эртасига тонгда бу уйдан чиққан, Иккита тобутга улус бўлар дуч. Шу боис номусни асранг сингиллар, Она қалбин дардга тўлдирмангизлар. Чин ўзбек бўлсангиз номуссиз бўлиб, Отангизни бевақт ўлдирмангизлар! 2015

3,940 views

Na-publish May 24

Qibrayda yashovchi Maʼpura opaning jarrohlik amaliyotidan qolgan qarzlar toʻliq toʻlandi va bemorimiz uyga qaytdi. Protez almashtirish davomida suyak sindirib olinib, keyingisi ham shu tarzda qoʻyilar ekan. Ayni paytda Maʼpura opaning salomatligi tiklanishi uchun yaxshi muolaja qilinishi zarur. Dorilar esa qimmat boʻlib, oilaning qoʻli kaltalik qilmoqda. Saxovatli yurtdoshlarimizdan shu masalada koʻmak berishlarini soʻraymiz. Plastik kartalar: UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura. UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi). Telefon: +998955950605.

3,080 views

Na-publish May 24

3,100 views

Na-publish May 21

3,300 views

Na-publish May 21

2,870 views

Na-publish May 19

3,160 views

#Ёруғ_ният Қироличам қадрингни билай, Ҳизматкорман ҳизматинг қилай. Фарзанд бўлиб нима ҳам тилай? Оқ сут берган эй азиз онам, Сенга ҳаром бўлсин жаҳаннам! Ҳаё бўлди сендаги зийнат, Фирдавда билавер қиймат. Қучоғингда топдим сакийнат, Мен никоҳга олган эй санам, Сенга харом бўлсин жаҳаннам! Эй азонга тўлган қулоғим, Эй Мусҳафни ўпган дудоғим. Эй масжидга шошган оёғим, Ўнг ва чап кўз эй ҳилватда нам, Сенга харом бўлсин жаханнам! Жаннатда жон берар андуҳим, Менга бошқа нима ҳам муҳим?(муҳум) Ҳеч қийналма дўзахда руҳим. Қайта тирилгувчи эй танам, Сенга харом бўлсин жаҳаннам! @A_meshayan 21:53-19.05.2024 Абдураҳмон Мешаян

3,360 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••555657585960•••65•••70•••75•••80•••8384