TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot31,940Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 59 ng 84 · 1,004 post

Na-publish May 14

2,270 views

Na-publish May 14

2,140 views

Na-publish May 13

​​ИЛЛАТ ВА МИЛЛАТ Ҳеч қайси иллатнинг, йўқдир миллати. Ҳар қайси миллатнинг лек бор иллати. Араб зўрда дейсан Алига қараб, Лек Абу Жаҳл ҳам бўлгандир араб. Дунё аҳли Гёте немис ўғли дер, Аммо олмон бўлган шунингдек Ҳитлер! Думбадзеда оққан гуржининг қони, Жугашвилида ҳам, шу энг ёмони. Русдир ул оқ пошшо қилмиши қаро, Лек Толстой ҳам русдир, нечун можаро? Арманнинг бир ўғли тенгсиз даҳодир, Тағин бир боласи қонхўр юходир. Сенинг ҳам бир боланг олимдир ўзбек. Золиминг ҳам йўқмас, бу оғриқли лек. Шундан ҳар миллат-ла қилдим муросам, Шудир энг ишонган тўғри хулосам: Ҳеч қайси иллатнинг йўқдир миллати, Ҳар қайси миллатнинг лек бор иллати. @A_meshayan 19:43-02.11.2017 Абдураҳмон Мешаян

2,910 views

Na-publish May 12

2,170 views

​​#ЯГОНАМ Нетай нафснинг қитолига тавбадан зўр силоҳим йўқ, Мендан бошқа қулларинг кўп, менинг бошқа Илоҳим йўқ. Хатокорман кечир мени, Рози қилгум келур сени, Разиллашяпман ҳар куни, Сендан ўзга гувоҳим йўқ. Ўзим лолман ўзим ҳайрон, Манинг ишим қилмас ҳайвон, Хайратдадир хатто шайтон, айламаган гуноҳим йўқ. Йиғлаб-йиғлаб остонангга бошим уриб келдим яна, Йўлдан урар лаъин бисёр- Сендан бошқа паноҳим йўқ. Не учун ранжитдинг она? Не учун инжитдинг яна? Сўрар бўлсанг сўроғингга- На жавоб на изоҳим йўқ! Номаҳрамга боқиб тўймас қаро-қаро кўзим бордир, Фурқонингга ойда бир бор боқадурғон нигоҳим йўқ. Маъсият-ла дўст тутиндим, макруҳ бирла бўлдим иноқ, Қалб дер: Билганим қиламан- ақл билан никоҳим йўқ! Сенинг қулларинг беадад, мен эса чиқдим беадаб, Қилма ғазаб бергил мадад, сендан бошқа Фаттоҳим йўқ. Ғамим милён, дардим милярд, ҳасратларим трилёндир, Умидим эса биттадир, сендан бошқа Аллоҳим йўқ! 18:05-17.05.2023 Абдураҳмон Мешаян

2,550 views

Na-publish May 12

​​​​Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Энг яқин жигарим қондошим маним, Бечора юракни зирқиратмагин. Мол-у дунё учун бўлмайлик ғаним, Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Дардларим шундоқ хам кетмиш қалашиб, Юрмайлик илоннинг ёғин ялашиб. Иним, ўз оғанг-ла мерос талашиб, Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Тун-у кун халол ризқ излаб чопарман, Рўзғорим кам-кўстин шундоқ ёпарман. Зар топгум лек сени қайдин топарман? Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Мен бойлик сўрасам Раҳмон йўқ демас, Оғаман инисин хаққин хеч емас. Хақдан нажот кутдим отамдан эмас, Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Бу не шафқатсизлик бу қандай жазо? Волидам қошида қилурсан низо. Уй сенга, ҳужжатга қўймишман имзо, Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Ё йўлдан урдими олтин жилоси, Майли сенга бўлсин падар тиллоси. Менга кифоядир унинг дуоси, Отамнинг руҳини чирқиратмагин... Мен халол ўлжага кўниккан қушман, Кўзларимдан ёшлар тирқиратмагин. Қўлнинг кири учун бўлмайлик душман, Отамнинг руҳини чирқиратмагин... 09:26-26/04/2016/ Абдураҳмон Мешаян

2,730 views

Na-publish May 11

2,340 views

Na-publish May 10

​​Хуллас, Юлдуз Усмоновани судга бермоқчиман. "Онам" эканлигини тан олса бўлди. 33 йил жим юрганим етар! Манга ҳеч нарса керакмас. Тасаввур қиляпман Абдураҳмон Усмонов... Увахаха

2,750 views

Na-publish May 10

2,740 views

#Болалигим_кирди_тушимга Тушга кирди болалик... Кўз нам Ер эмишман қоққанча ўрик Нон ёпармиш тандирда онам Отам эса эканлар тирик. Гоҳ довучча тўлдириб бағир Дўстлар билан тотармишман тут Юзларимиз кирдан-кир яғир Қалбларимиз тоза мисли сут. Кечалари ухлармишман жим Укам билан мен биргалашиб Орамизни бузмасмиш ҳеч ким Юрмасмишмиз мерос талашиб. Сингилларим сакроғич ўйнар Опаларим юрар сув сепиб Менда эса танда қон қайнар Тўймасмишман сира тўп тепиб. Бўлишганча нор бирла тузни Илинганча қўзичоқ гўштни Иссиқ қилиб ҳамиша юзни Яшармишмиз ҳар қўни-қўшни Болалигим тушга кирди воҳ Катта тоғам сўяр эмиш қўй Жар солганча қилибмиз огоҳ Маҳаллада бугун бор деб тўй. Ёшу қари йиғилмиш бир кун Жанозадан ҳамма қайтармиш Ҳалойиқ ҳам марҳум ортидан Фақат яхши гаплар айтармиш. Қишда босиб ғарчиллатиб қор Эргашибман онам изидан Уйғондиму йиғладим зор-зор Ажин йўқмиш отам юзида. Болалигим кирди тушимга Волидам ёшариб қолибди Эгамишман яп янги шимга Отажоним ойлик олибди @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

3,330 views

Na-publish May 8

2,600 views

Na-publish May 7

​​ТАҚИЛЛАТАР ЭШИГИМ БИТТА! Мен шу қадар бахтсизман ё Раб, Гуноҳ қилиб қалбим толмади. Келдим яна мададинг сўраб, Бошқа борар ерим қолмади! Қалбим кўмирданда қорайди, Сўнг кенг ризқим буткул торайди. Нетай дил Уйингда яйрайди, Бошқа борар ерим қолмади! Кўнглим эмас қаро ниятсиз, Мен шу қадар чиқдим уятсиз. Гарчи феълим сура, оятсиз, Бошқа борар ерим қолмади. Шайтон қўлларимдан етаклаб, Кўп гуноҳ қилдирди эрмаклаб. Иймоним ҳам қолди эмаклаб, Бошқа борар ерим қолмади. Боғламасанг нафс ҳам бир итда, Тақвоимга ташланар четда. Тақиллатар эшигим битта, Бошқа борар ерим қолмади. Сени йўқлаб борсам арзирда, Бомдодда, пешинда, асрда. Шомда ҳуфтонда ва ҳозирда, Бошқа борар ерим қолмади. Оғир-оғир дардга чалиниб, Шифо Каломингга талпиниб. Ҳузурингга келдим ялиниб, Бошқа борар ерим қолмади! @A_meshayan 23:17-21.05.2023 Абдураҳмон Мешаян

3,410 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••5758596061•••65•••70•••75•••80•••8384