TGINSIGHT CHAT
Abdurahmon Meshayan
@a_meshayan
MusicМаҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.
Mga kamakailang post
Pahina 8 ng 84 · 1,004 post
Na-publish Mar 14
Абу Бакрнинг Расулуллоҳ(Алайҳиссалом)га фидолиги Каъбанинг ёнида Расулуллоҳга, Ташланиб қолишди, Мушрик бир тўда. Қалбида Аллоҳ йўқ, Бу кимсаларинг, Таърифи:Чўчқадир, Қиёси:Пода. Утба ибн Муъайт, Бадбахт зот эди. Қўймасди шайтоний, Ўйинларини. Муборак ёқага, Ёпишганича. Сиқди пайғамбарнинг, Бўйинларини. Нафаси қисилди, Расулуллоҳнинг. Набийнинг муборак- Нафаси қайтди. Абу Бакр бўлиб, Ўшанда пайдо, Эътироз билдириб, Охиста айтди: "Ахир Роббим Аллоҳ- Дегани учун, Таб тортмасдан одам- Ўлдирасизми? Бу зот оламларинг- Роббидан сизга, Оят келтирдику, Ўйларку сизни! Мушриклар Набийни, Қўйиб юбориб. Ёпишиб кетишди, Абу Бакрга. Муборак бошларин, Уриб йиқитиб. Учдилар лаъинлар- Қурган макрга. Ичларида Утба ибн Робия, Ҳаммадан ҳам кўпроқ- Ширк, жаҳолатга- Берилиб кетганди. Абу Бакрни. Таниб бўлмайдиган, Ёмон холатга- Солгунча тинмади, Юз, бошларига. Харом оёғила, Уриб тепишдан. Мушриклар тинмасди, Ур деб Утбани- Гиж-гижлаб ўртага- Нифоқ сепишдан. Ўшанда бечора, Абу Бакрнинг. Юз-кўзлари қонга- Беланган чоғда. Қавми бўлмиш Тамим- Ўғилларидан, Ёрдам келмаганда- Қоларди доғда. Қабиладошлари, Чойшабга солиб. Уни кўтарганча, Олиб кетдилар. Сўнг дарҳол қайтганча, Қаъба ёнига. Қасам ичиб шуни- Эълон этдилар: "-Абу Бакр ўлса- Қасам ичамиз, Биз ҳам қолдирмаймиз- Утбани тирик. Анча вақт ўзига- Келмасдан ётди, Абу Бакрдайин, Сахоба йирик. Фақат кечга бориб, Кўзларин очди. Тарқалмай ғашлиги, Хира тумандай. Бир оғиз гап сўраб, Мазаси қочди: "-Расулуллоҳ қандоқ, Ахволи қандай? Одамлар онаси, Уммул Хайрга, Сўрангчи дедилар, Не истар емоқ? Абу Бакрнингчи, Оғзидан чиқди, "-Расулим ахволи- Қандайдир? демоқ. Одамлар кетдилар, Онаси бирла- Абу Бакр қолгач, Яккама-якка. "-Валлоҳи кўрмасам- Расулуллоҳни, Дедилар еб ичмоқ- Сиғмас юракка. Онаси: " Сабр қил- Бироз кут ўғлим. Одамлар кетсинлар деди уйқуга." Хамма ухлаганда, Йўлга чиқдилар. Абу Бакр тушиб, Чуқур қайғуга- Суяниб борарди, Онаси билан, Умарнинг синглиси, Умму Жамилга. Таваккул қилганди, Тоза қалб ила, Аллоҳдек энг буюк, Улуғ вакилга. Ниҳоят пайғамбар- Яшовчи уйга. Етиб келдилару, Ҳиссиёт қўпди. Кўзларидан тўкиб, Зилол ёшларин, Расуллулоҳни у- Қучоқлаб ўпди. "Ёнимдаги аёл, Онам Салмодир. Болалик чоғимдан, Холимга қарар. Дуо қилмоғингиз, Сўрайман шояд, Аллоҳ жаҳаннамдан- Уни қутқарар. Пайғамбар Салмони- Қилдилар дуо. Дуо дарровгина, Бўлди ижобат. Уммул Хайр хоним, Бўлди мусулмон. Набий дуосин Хақ- Олди инобат. Чин дўст аждар мисол- Нафрат оловин. Пуркамас. Ташламас- Ҳам илондек пўст. Душман хар қанақа- Бўлиши мумкин. Сиддиқ каби бўлар- Қиёматли дўст. P. S: Сиддиқ-Ростгўй. Абу Бакрнинг лақаби @A_meshayan 20:19-13.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 14
Тарозуси бузуқ дунё Дунё тарозуси ёмон бузилди, Қуёш қолмасайди шарқ томон бота. Илгари отада уч-тўртта фарзанд, Бугун фарзандларда уч-тўртта ота. 15:52-14.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 14
Ифторга бир соат қолганида "Абу Бакрнинг Расулуллоҳ(Алайҳиссалом)га фидолиги" номли шеъримни ўқийсиз ИншаАллоҳ. Кеча битиргандим. Шеърлар кўп бўлганига бирма-бир жойлашга тўғри келди. Энди эса янгиларини ёзишим керак. Хар сахарлик олдидан ва ифтор соатига яқин шеър жойларканман менинг шеъримни ўқийдиганлар мени кутади қўймасам бўлмайди янгисидан деб соатлаб вақтимни, кўз нуримни Аллоҳ берган салоҳиятимни шунга сарфлайман. Бу касал бўлиб қолсамда, гоҳида терговга чақирилсамда, ўз муаммоларим билан ўралашиб қолсамда ўзгаришсиз қоидага айланган. Лайк тугмаси ўрнида учиб кетаётган кабутар смайлиги бор. Шуни босиб қўйсангиз кимдир кутармикан кутмасмикан ўзим учун билардим. Ҳеч ким бундай қилмасада барибир ёзавераману буям ёнғоқнинг шақир-шуқурига ишқибоз одамнинг завқига ўхшаш бир завқда энди
Na-publish Mar 13
Муҳаммад Алайҳиссалом туғилган кеча Дарёлар сувларга, Тўлавердилар. Қабохат гуллари- Сўлавердилар. Муҳаммад пайғамбар- Туғилган кеча, Мўъжизалар содир- Бўлавердилар. Йиқилди юзтубан, Каъбада бутлар. Қулади Эронда-(Қулаб Мадоинда) Ўн тўрт минора. У дамлар муқадлас, Сава кўлининг, Сувлари қуриди, Бу бир ишора. Шом тарафда эса, Минг йилдан буён, Қуриб ётган жойлар, Соларди қўрқув. Шу кеча минг йил сўнг- Оқа бошлади, Савома дарёси- Водийсида сув. Оташга сиғинган- Маъжусийларнинг, Минг йил ўчмай ёнган- Катта гулхани. Бирданига сўнди, Ўшал кечада. Ҳеч яшнамас бўлди, Куфр гулшани. Ҳассон ибн Собит, Саккиз ёш эди. Болалик чоғлари, Мухрдир онгда. Ҳассон айтиб берган- Яҳудийларнинг, Биттаси бақирди, Бир куни тонгда. Яҳудий бақириб, Юрганин кўриб. Бошқа яҳудийлар- Шамолдек елди. Не бўлди сўзлагин, Деганларида. Деди:"Бу тун Аҳмад- Дунёга келди! Бу кеча осмонда, Янги бир юлдуз. Ҳамма юлдузларнинг, Ўрнини босди. Янги бир пайғамбар, Дунёга келди. Аҳмаднинг юлдузи- Ўшадир рости" Дарёлар сувларга, Тўлавердилар. Қабохат гуллари- Сўлавердилар. Муҳаммад пайғамбар- Туғилган кеча, Мўъжизалар содир- Бўлавердилар. @A_meshayan 20:24-13.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 13
1. Фотима бинти Асад розияллоҳу анҳо 2. Зайд ибн Дасинна розияллоҳу анҳо 3. Қаъқо ибн Амр розияллоҳу анҳу 4. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ 5. Аҳмад ибн Ханбал раҳматуллоҳи алайҳ 6 Имом Бухорий ва амир 7. Увайс Қараний розияллоҳу анҳу Ҳозирча шулар)) Кетма-кет жойлаб борилади. ИншаАллоҳ.
Na-publish Mar 13
Na-publish Mar 13
Сахарлик вақтига бир соат қолганида"Муҳаммад Алайҳиссалом туғилган кеча" шеъримни ўқийсиз. Битирдим. ИншаАллоҳ.
Na-publish Mar 13
Аҳли Китобларнинг мўмин бўлиши Усайд ибн Саъя ва Саълаба ибн Сая, Абдуллоҳ ибн Салом ва Асад ибн Убайд. Мусулмон бўлишганди яҳудийлар ичидан, Яҳудий олимлари дер эдилар ўшал пайт: "Орамиздан ёмонлар Муҳаммадга ишонди. Мўмин бўлармидилар хайрли зот бўлсалар? Улар энг ёмонимиз қавмимизнинг ичида, Боболарин динидан кечиб кетдилар улар. Бу сассиқ гапдан қейин яҳудий олимлари, На хақорат қилинди на тўлади жарима. Оли Имрон сураси юз ўн учинчи оят, Улар оғзини ёпди бир ояти карима. "Аҳли Китобнинг бари, Бир хил эмасдир сира. Улар ичра тоатда, бўлган бир жамоат бор. Кечалар сажда қилиб ибодат айлайдилар, Аллоҳнинг оятларин ўқиб такрор ва такрор." (Оли Имрон 113) (Маъноси таржимаси) Мен ҳам аҳли китобдан, Насроний авваллари. Сўнгра мўмин бўлдиму, Берилдим энг хақ динга. Мени маломат қилма, Эй мусулмон биродар, Ўз амалин тўғирлаш, Ярашадир мўминга. @A_meshayan 19:36-13.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 12
"Муҳаммад Алайҳиссалом ҳимоясидаги Абу Толиб" Абу Толиб ёнига- Кириб келди ўн киши. Юзларида алами, Кир қалбида ташвиши. Қилганига амаки, Ўз жиянин ҳимоя. Ҳимояга мушриклар, Қўймоқчийди ниҳоя. "-Тингла эй Абу Толиб- Бизда бор бир жавоҳир. Макка ёшлари ичра- У шеър ёзишга моҳир. Умора ибн Валид, Кучли, аҳлоқли ўсмир. Уни ишлат, фойдалан, Бошқа не керак ахир? Унинг ўрнига бизлар, Муҳаммадни олайлик. Сўнг жонига қасд айлаб, Тез ўлдира қолдирайлик." Қабул қилиб бўлмовчи- Бу таклифни туйган он, Абу Толиб сасланди, Кўзларига тўлиб қон. "-Аввал ўғилларингиз, Менга беринг ўлдирай, Кейин жияним сизга, Орзуингиз бўлдирай!" Мушриклар бир қараса, Иш олмоқда жиддий тус, Бошқа чора топмасдан, Шивирладилар маъюс: "-Бизнинг болаларимиз, Бутга тош отмаяпди, Унинг қилганинг қилиб- Янги дин топмаяпти." Абу Толиб нафратла, Баланд сасда бу сафар, Бор ғазабин сочдилар, Мушрикларга ўн нафар. "Аминманки жияним, Энг тозадир наслида. Ҳаммангнинг фарзандингдан, Қадри баланд аслида. Ўғиллларингиз менга- Бериб боқтирмоқчисиз. Жиянимни ўлдириб- Қалбим ёқтирмоқчисиз. Бундай разил таклифдан, Қай амаки оғринмас? Туя ҳам боласидан- Бошқасини соғинмас. Энди яхшилаб тингланг, Айтар сўзларим маним, Менинг ҳам душманимдир, Муҳаммадга ким ғаним." Эртасига борди у, Жиянининг уйига. Ҳимоядан ўзгаси, Келмас эди ўйига. Муҳаммадни олиб у, Ҳарам томонга кетди. Ҳошим ўғилларида, Унга ҳамроҳлик этди. Кўкси бирла мустаҳкам- Қалқон олди ярата. Айтди Каъба ёнида- Мушрикларга қарата: "-Сизлар укамнинг ўғлин, Ўлдирмоқчи эмишсиз. Биз кетайлик Маккадан, Ё у кетсин демишсиз. Ортимдаги йигитлар, Битта ишорам кутар. Муҳаммадга тегсангиз, Шулар ёқангиз тутар. Жиянимнинг сочидан, Битта тола тушган чоғ. Билингларки қўлимдан, Биттангиз чиқмайсиз соғ!" Бу гапдан эсанкираб, Мушриклар терлаб кетди. Муҳаммадга шеър айтиб, Бари уни мадҳ этди. Тилёғлама мушриклар, Ҳушомадга ўтишди. Абу Жаҳл бирла сўнг, Харамни тарк этишди. Кофирлар мудом мағлуб, Аллоҳ дини ғолибдир. Бадбахт эрур ким солиҳ- Қардошидан нолибдир. "-Инсон ўз жиянини- Қандоқ қилсин ҳимоя?" Бу саволга энг гўзал- Жавоб Абу Толибдир! @A_meshayan 19:58-12.03.2026 Абдураҳмон Мешаян
Na-publish Mar 12
"Муҳаммад Алайҳиссалом химоясидаги Абу Толиб" Шу номдаги шеърим ҳам битди Аллоҳнинг изни билан. ИншаАллоҳ сахарликка яқин жойлайман.
Na-publish Mar 12
Na-publish Mar 12
Ифторда холатинг қандоқ? Оғзим очдим чайнаб хурмо, Едим кабоб, тотдим ёнғоқ. Кўнглим ғашдир дўстим аммо, Ифторда холатинг қандоқ? Бомба остида захарлик, Қилмоқдадирсан сахарлик. Ғазолик қардош шахарлик, Ифторда холатинг қандоқ? Юрак хар кун истак туғур, Кел нафсга қул жоним суғур. Худбин диндошингман уйғур, Ифторда холатинг қандоқ? Хитойга ғинг деёлмадим, Жуҳуд бошин еёлмадим. Шаҳид тўнин киёлмадим, Ифторда холатинг қандоқ? Бу дунёда таъзир есанг, Сўнг менга қотириб энсанг. Жаннат ичра туриб десанг: “Дўзахда холатинг қандоқ?” Демакки хор бўлибдирман, Ёмон уммат бўлибдирман. Кўзи ёшга тўлибдирман, Ифторда холатинг қандоқ? @A_meshayan 01:30-11.03.2026 Абдураҳмон Мешаян