TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Bumalik sa listahan ng channel
Abdurahmon Meshayan avatar

TGINSIGHT CHAT

Abdurahmon Meshayan

@a_meshayan

Music

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Mga Subscriber3,210Kasalukuyang mga subscriber
Mga naka-track na post1,004Bilang ng naka-index na post
Kamakailang abot26,100Kabuuan ng kamakailang mga view
Mga kamakailang post

Mga kamakailang post

Pahina 76 ng 84 · 1,004 post

Na-publish Ene 9

​​ҚИЁМАТЛИК ДЎСТ Мен сени Худодан ялиниб топдим, Сўнг қайғу эшигин мангуга ёпдим. Гарчи бахт ортидан жуда кўп чопдим, Менга гох учради хиёнатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Сендан гадо янглиғ нон сўрамайман, Малак-ул мавт каби жон сўрамайман. Етим қолган қушдек дон сўрамайман, Мен мехр сўрайман диёнатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Сендан яширгувчи сирим йўқ менинг, Ишонгин дилимда кирим йўқ менинг, Хато қилсанг бўлай кўзгуинг сенинг, Бу дунё хам экан синоатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Елкамда гунохим филданда оғир, Мен хам бир қулдирман, Худомас ахир! Менга совға қилгин бир чимдим меҳр, Кимларгадир керак даромадли дўст. Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Сенсиз хувиллаган айвонман ўзим, Мисли яраланган жайронман ўзим. Ўзимнинг холимга хайронман ўзим, Ёвга хам тилайман саломатлик дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. Топилар мол-дунё, жанона ва пул, Пулга биз қул эмас! Пул бизларга қул! Сендан кечмоқ жондан кечишдек мушкул, Хаққа итоатли, ибодатли, дўст, Борингга минг шукр, қиёматлик дўст. Қиёмат кунида бўлмаскан соя, Шунда Аллоҳ айлаб бизни химоя. Соя бергай қувон, шудир кифоя, Дуо қилсак бўлсин, ижобатли дўст, Борингга минг шукр қиёматли дўст. Шайтонга қуғирчоқ, бўлмасанг, бўлди, Хажга бир бормасдан сўлмасанг бўлди. Фақат мендан олдин ўлмасанг бўлди, Бу жоним хам ахир омонатли дўст, Борингга минг шукр қиёматлик дўст. @A_meshayan 11:45-18.06.2013 Абдураҳмон Мешаян

2,080 views

Na-publish Ene 8

​​ЛАЙЛАК Она ёш эди. Она навжувон эди. Бола ғўр эди, бола гўдак эди... Кунларнинг бирида она-бола қишлоққа — узоқ қариндошлариникига борадиган бўлишди. Она қаддини ғоз тутиб, тез-тез юриб борар, бола эса аланг-жаланг қилиб атрофдаги манзараларни томоша қилар эди. Қишлоқ гузарида ярмини яшин учириб кетган баҳайбат чинор бор экан. Бола дарахтни кўриб анграйиб қолди: чинорнинг тарвақайлаб ўсган шохида супрадек каттакон уя қорайиб кўринар, уяда эса оёғи, тумшуғи узун бир қуш турар эди. Бола мўъжиза кўргандек таққа тўхтаб қолди. — Анави нима, ойи? — деди ўша томондан кўз узмай. — Лайлак, ўғлим, лайлак! — она ўғлининг бошини силаб қўйди. — Юра қол, жоним. Бола ҳеч қачон бунақа қушни кўрмаган эди. Қуш негадир бир оёқлаб турарди. У яна тўхтаб қолди. — Нима у, ойи? — деди тағин чинор учига кўз тикиб. — Лайлак, ўғлим, лайлак. — Нимага бир оёқда турибди? Она кулди: — Бир оёғи чарчагандир-да. Юра қол, жоним. Оёғи узун қуш негадир бўйнини чўзиб, тумшуғини осмонга қаратиб силкитар, шунда «тарак-тарак» деган овоз эшитиларди. Бола тағин тўхтаб қолди. — Нима ўзи у, ойи? Унинг кўзларида қувонч бор эди. Ғайрат бор эди. Она шошиб турарди. Мингта юмуши бор. Ҳали шаҳарга қайтиши керак. — Лайлак дедим-ку, жиннивой, — деб оҳиста эгилиб, ўғлининг юзидан ўпди. — Сенга салом бер¬япти-да. Она ёш эди. Она навжувон эди. ...Орадан ўттиз йил ўтди. Бола йигит бўлди. Она кексайиб қолди. Оёғидан мадор, кўзидан нур кетди. Кунлардан бирида она-бола иттифоқо яна ўша қишлоққа бориб қолдилар. Йигит қаддини ғоз тутиб тез-тез юриб борар, она эса толиққан оёқларини, оғир-оғир кўтариб босганча ҳарсиллаб келарди. Гузардаги ярмини яшин учириб кетган чинор ҳали ҳам бор экан. Буни қарангки, чинорнинг тарвақайлаб ўсган шохида ҳамон супрадек каттакон уя қорайиб кўринар, уяда эса оёғи, тумшуғи узун лайлак турарди. Йигит лайлакка бир қараб қўйдию қадамини тезлатди. Орқада келаётган она нурсизланиб қолган кўзларини чинорга, чинор шохида қорайиб турган уяга тикди. Шохда осилиб турган нарса кўзига ғалати кўринди. — Анави нима, ўғлим? — деди тўхтаб. — Лайлак, ойи, лайлак! Она яхши эшитмади. Уч-тўрт қадам юриб яна тўхтаб қолди. Саватдек нарса ичида бир нима оқариб кўриняпти. Тавба... — Нима, ўғлим? — деди кўзларини пирпиратиб. Ўғил таққа тўхтади. Ғаши келди. ўзи шошиб турибди: мингта иши бор! Одам қариганидан кейин эзма бўлиб қоларкан-да! — Лайлак! —деди жеркиб. — Лайлак деяпман-ку, кармисиз! Шундай деди-ю, жаҳл билан тез-тез юриб кетди. Начора, йигит ёш, йигит навқирон. Унинг юмуши кўп. Ҳали шаҳарга қайтиши керак... Унинг ғўр, гўдак болалари бор... Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов

2,480 views

Na-publish Ene 8

1,940 views

Na-publish Ene 8

​​​​ЎЗИМДАН НАФРАТ Бўлдинг таъмагирлар хони, Бошингга дард келган они. Эсдан чиқардинг Худони, Сени кўрарга йўқ кўзим, Эй гуноҳга ботган ўзим. Дилга ихлос сололмадинг, Хақ берганин ололмадинг. “Тоза” бўлиб қололмадинг, Сенга увол маним сўзим. Эй гуноҳга ботган ўзим. Бунча сенда заиф имон? Зикрга топмадинг имкон. Қайдан топгум дея гумон- Қилдинг халол ризқ-у рўзим, Эй гуноҳга ботган-ўзим! Бир сен кўрганмидинг жабр? Қилолмадинг ғамга сабр. Энди чорлагунча қабр, Аллоҳ берсин сенга тўзим, Эй гуноҳга ботган ўзим. Қалбига хасрат тўлдингми Шу қадар ори ўлдингми? Сен хам мусулмон бўлдингми? Сени кўрарга йўқ кўзим, Эй гуноҳга ботган ўзим... @A_meshayan 17:00-31.05.2020 Абдураҳмон Мешаян

2,430 views

Na-publish Ene 7

​​ОНАЖОННИ АВАЙЛАБ Ёдимда болалик, ёшлик чоғларим, Гоҳ хушнуд, гоҳ хафа уйга қайтардим. Кўпайиб қолганда дилда доғларим, Онажонга йиғлаб дардим айтардим. Болалигим эс-эс ёдимга тушар, Бирор бир танловда ютқазсам ўртоқ. Кўзларимдан эди ёшларим тошар, Уйга қайтганимда онам кўрибоқ... Онамга айтардим ҳамма дардимни, Мактабда беш баҳо олганимни ҳам. Бир гўзал эгаллаб олиб қалбимни, Ўшал қизни севиб қолганимни ҳам. Онам ҳаёт эрур, ҳозир ҳам шукр, Узоқ яшасинда у менга керак. Лек мен энди унга дардим айтолмам, Ёш бола эмасман...Энди мен эркак... Дардим тинглаб кўз ёш тўкмасин дейман, Ёнида юраман кулиб ҳамиша. Ўз ғамимни эса мен ўзим ейман, Онамга айтмоққа қилиб андиша. Хомтама бўлмоқнинг йўқдир кераги, Болалик ортига бошқа қайтмайди. Ёрилмасин дея онам юраги, Ўғиллар онага дардин айтмайди... Фарзандлар онага дардин айтмайди... @A_meshayan 22:27-10.06.2022 Абдураҳмон Мешаян

2,370 views

Na-publish Ene 7

​​​​АТО ЭТ! Ё Раб тўлиб тошди сабримнинг жоми, Тилимда бир Сен-у, Пайғамбар номи. Муқаррар ботгайдир умрим қуёши, Бир куни келган пайт умримнинг шоми: Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Савобларимга тенг қабр ато эт! Қолар мен тотмаган шарбатлар яхна, Қолади менданда дунёдек саҳна. Мени кўмсалар бас жанозам ўқиб, Малак-ул Мавт жонга солганда раҳна. У дунёингда хам қадр ато эт! Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Чиқарган хукмингга кўнсинлар дўстлар, Ибрат олиб ўйга чўмсинлар дўстлар. Ажнабий юртларда хор қилмай таним, Мени ўз юртимга кўмсинлар дўстлар. Бор жигарларимга сабр ато эт! Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Рухимга бермасин дўстим азият, Тақазо этсада гарчи вазият. Ортимдан ғийбатмас тиловат қилсин, Қуръони Каримдан шудир васият. Ҳеч қачон демасман: жабр ато эт! Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Менга муқаддасдир юртимда хар хас, Тақдирим боғлиқдир унга чамбарчас. Ер устида менга кун бермаганлар, Ер остига кирсам тинч қўйсалар бас! Лаъинга нисбатан қахр ато эт! Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Ё Раб юрак дардим ўзингга аён. Қилмасамда буни тил бирла баён. Кўмилай онамнинг пойига ёки, Отажоним бирла ётай ёнма-ён. Тушимга хайрли таъбир ато эт! Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Не-не ХУДОман деб хайқирган гумроҳ Кўрганман тобутда жим ётганин ох. Мени жаннатингда қул қил майлига, Фақат айламагин жаханнамда шоҳ Амалларим учун ажр ато эт! Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Юрт қадри ўлчанмас асло тиллода, Халқ қадри ўлчанмас асло тиллода. Хаж қилган чоғимда ё Умра пайти, Жоним узилган чоғ Маккатиллода: Менга тор эмас кенг қабр ато эт! Сўнгра жаннатингдан шаҳр ато эт! @A_meshayan октябр-2015 Абдураҳмон Мешаян

2,300 views

Na-publish Ene 7

МУСИБАТ Кўзларимга гўзал кўринмас фазо Бу қандай мусибат, бу қандай жазо? Бу қадар йиғлабон ох урмагандим Ҳаттоки падарим қилганда қазо. Қалбим азадордир, кўнглимда мотам, Новвот ҳам ширинмас, ҳолва ҳам бетаъм. Шомда қазо қилдинг, хуфтон киргунча Кўзимдан ёшларим тўхтамади ҳам... Муртадлик қасрига бир ғишт қўйгандек, Ё олганим каби энг паст лавозим, Бўлдим биринчи бор жондан тўйгандек, Сен қазо қилган кун, азиз намозим! @A_meshayan 15:01-16•09•2016 Абдураҳмон Мешаян

2,060 views

Na-publish Ene 6

​​Сағирнинг тушкунлиги Кўзларим йиғлашдан ортиқ толдилар, Оёқлар юрмоқдан баъзан қолдилар. Мен инсон деб суйган куйган одамлар, Бошимга нечун ит кунин солдилар? Юрак ишдан чиқди чарчаб кетди онг, Тун ярим ё Аллоҳ қачон отар тонг? Ёрилақол энди ишқли юрагим, Маним ҳеч кимсага йўқдир керагим... @A_meshayan 02:22-07.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,000 views

​​#Дўстим#қилган#яхшилик. Мен ҳибсхонада маҳбус бўлган чоғ, Йиллар бўйи емак таширдинг дўстим. Озодликка чиқдим эмаскансан соғ, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Ўзинг бўла туриб хастаю бемор, Мени йўқламоқдан бўлмабсан безор. Оғриқлар дастидан экансан бедор, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Гарчи ўз вақтида йўлдан тойидим, Озодликка чиққач, ишлаб бойидим. Муҳтожлигинг кўриб қаттиқ койидим, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? "Биродар қўлимдан келса илтимос, Бир яхшилик қилай десам дўстга хос". Хар нарсам бор дердинг, алдабсан холос, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Эшик қоқиб мендан сўраб келдинг қарз, Юрак қоқ ўртадан гўё кетди дарз. Аҳволинг сўрамоқ менга эди фарз, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Мен кунда уч маҳал қозон қайнатиб, Ёр-у фарзандимга гўштлар чайнатиб- Яшаган чоғ сен ғамга қолибсан ботиб, Нега мендан дардинг яширдинг дўстим? Ўзим яраб қўяй энди корингга, Кафтинг тут зар сочай ишлат дорингга. Минг шукрлар бўлсин сенинг борингга, Фақат мендан дардинг яширма дўстим? Мен сенга қарз эмас, ҳадя бераман, Шояд шунда фақат савоб тераман. Сени Аллоҳ учун яхши кўраман, Фақат мендан дардинг яширма дўстим. @A_meshayan 11:24-02.12.2021 Абдурроҳман Мешаян

2,090 views

​​#ҚАЛДИРҒОЧ Бошпанасиз юрма, Жуфтингни олиб, Келгин айвонимга, Тўлатмайман бож. Ўлсам бу кулбам ҳам, Кетадир қолиб, Ёмғирда ўтирма, Излаб симёғоч. Одамдан яхшилик- Қолар қалдирғоч. Сен қўлу оёқсиз- Уй қурган меъмор, Мен эса қон туфлаб, Кечалар бедор. Мени йўқлаб келгил, Пайғамбар айтган, Улкан савоб бўлар, Йўқламоқ бемор. Меҳр кута-кута, Оқарди бу соч, Дардим фақат Аллоҳ- Билар қалдирғоч... Келгин халқнинг дардин- Шивирлаб айтай, Жим тура олмасам- Балиқдек қайтай? Халқ азоб чеккан чоғ, Ҳар ён фаровон- Тўкин-сочинлик деб, Қандайин алдай? Тулкининг бошида, Чўчқа таққан тож, Улар илон ёғин- Ялар қалдирғоч.... Бўғиз қадар қарзга- Кетганмиз ботиб. Ўз фарзандларимиз- Тутунлар тотиб. Тағин ўз уйимдан- Чиқққан оловни, Яна "оқ айиқдан"- Оларман сотиб, Хар ёним жарима, Ҳар томон хирож, Сотқиндир аслида- Алар қалдирғоч. Бизнинг эл харисмас, Ағдар-ағдарга. Димоғинг тўлсин деб- Мушки анбарга- Чироқ ёқиб атир- Пуркайман десам, Уни ҳам сотишган- " Сариқ аждар"га. Шоқоллар тўқдан-тўқ, Кийиклардир оч, Бутун халқ ғам куйин- Чалар қалдирғоч... Туркий чуғурингга- Жоним садақа. Мандақа-мискин йўқ, Ғариб-сандақа. Босқинчи итларнинг- Вовуллашига, Асло жўр бўлмайман, Улар бир чақа. Имкон топсанг агар, Бу ғурбатдан қоч, Қисмат бошга нелар, Солар қалдирғоч? Моллар подасига- Қилиб ошнолик, Кўрдикми ўзинг айт- Бахт ё рўшнолик? Ўрмон қонунлари- Хукм сурган дам, Сабр аҳамиятга- Эмасдир молик. Десанг:"Қирқ йил кутсак, Топамиз ривож" Бахмал қанотларинг, Толар қалдирғоч. Мерган оқизмасин, Алвон қонларинг, Армон узолмасин- Ширин жонларинг. Сенку кун кўрмадинг- Дунё кўрмадинг, Кун ва дунё кўрсин- Полапонларинг. Ўлсам ёлвораман- "Фотиҳанг"дан соч, Руҳим шунда ором- Олар қалдирғоч... @A_meshayan 20:28-06.01.2024 Абдураҳмон Мешаян

2,590 views

Na-publish Ene 6

​​Шу телеграмм каналимни Санъат тахаллусидаги бир бола очиб берганди. Танимайман ҳам, кўрмаганман ҳам. "Ким ҳам ўқирди мени, канал нима зарур" деб кулгандим ўшанда. Бу канални неча маротаба ўчириб ташламоқчи бўлганимни санасам бармоқларим камлик қилади. Боя ҳам "Ким қўйибди сенга шеър ёзишни, ҳамма томонинг тақиқ бўлса" деб канални ўчирмоқчийдим канални мен очмаганимга хаққим йўқ экан. Нима бўлганда ҳам хайрлиси. Шеърларим учун жаримани тўладим. Қиёматда номаъи аъмолим ўнг тарафдан берилишига шунинг ўзи кифоя қилса не ажаб... @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

1,870 views
12•••5•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••65•••70•••7475767778•••80•••8384